Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet91/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

- баҳолаш- ҳаракат фаолияти бажарилишининг таҳлили натижасидир.
- кўрсатма, қисқалиги билан ажралиб туради ва сўзсиз бажаришни талаб қилади. Бу ўқувчи диққатини фақат вазифани бажариш лозимлиги ва бир вақтнинг ўзида уни бажариш мумкинлигига қаратади ва ўқувчининг ишончини ошириш учун хизмат қилади. Кўрсатма орқали ўқувчи вазифани ҳал этишнинг аниқ мўлжалини, шунингдек, ҳеч бир асослашсиз хатоларни тузатиш усулларини олади.
- буйруқ - жисмоний тарбия жараёнидаги хусусий ва энг кўп тарқалган сўздан фойдаланиш услубиёти. У фаолиятни сўзсиз бажариш, ҳаракатни тугатиш ёки темпни ўзгартиришнинг буйруғи шаклидир. Сафдаги буйруқлар (армияда, дарсда, тренировка ва бошқа машғулотлардаги), ҳакамликдаги махсус реплика (сўз ташлаш)лар, старт олиш командалари ва бошқалар тарзида учрайди.
Мактабгача ёшдаги болаларда буйруқлар қўлланилмайди. Кичик мактаб ёшидаги болаларда эса буйруқлар чекланган бўлади. Буйруқларнинг самарадорлигига сўзни зарур урғу билан талаффуз эта билиш, нутқ ва ўқувчилар ҳаракати ритмини ҳис қила олиш ва ривожлантириш, овознинг оҳанги ва кучи, уни турлича ўзгартира олиш қобилияти, қадди-қомати, қўлларининг ифодали ҳаракатлантира олиши ўқувчиларнинг интизомига юқори даражада таъсир этадиган воситалардандир.
- саноқ-керак бўлган ҳаракат темпини йўлга қўйишда фойдаланилади. У бир неча усуллар орқали амалга оширилади; овоз билан ҳисоблаш (“бир, икки, уч, тўрт!”), бир бўғинли сўзлар қўшиб санаш (“бир-икки-нафас олинг!”) ва ниҳоят, турли хилдаги қўшиб санашлар, қарсак, ритм, овоз бериш ва ҳ.к.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки,сўз билан ифодалаш жисмоний тарбия жараёнида ўзининг моҳиятига кўра, таълим услубиётларининг самарадорлигига замин яратади, барча услубиётларнинг қўлланишида етакчи восита ролини ўйнайди.


9.2. Ҳаракатни кўрсатиш орқали ҳис қилдириш услубиётлари (кўргазмалилик)

Бу гуруҳга кирувчи услубиётлар шуғулланувчиларга ҳаракат фаолияти бажарилишини кўриш ва эшитиш орқали бирламчи тасаввур ҳосил бўлишини таъминлайди. Кўриш, бажарилаётган пайтидаги эшитиш ҳам шуғулланувчиларда ҳаракат фаолияти хақида ҳар томонлама кенг тасаввурни юзага келтиради. Бу билан навбатдаги такрорлашлар учун тахминий асосни кенгайтиради.


Кўргазмали ҳис қилдириш нисбатан чуқурроқ, тезроқ ва пухтароқ ўзлаштиришга имконият беради. Ўзлаштириладиган ҳаракат фаолиятига қизиқишни орттиради. Чунки уларда харакатни ўзлаштиришда тақлид қилишга, аниқ мисолларга, бевосита ижрони кўришга интилиш жуда кучли ривожланган.
Ҳаракатни кўриш орқали хис этиш шундай қўл келадики, ўқувчи машқ ижросини кўрса, ҳаракат тузилишини тушунса, ижро техникаси онгига етса, бу таълим жараёнининг самарадорлигига туртки бўлади.
Агарда шуғулланиш жараёни жонсиз, фаолиятлар номигагина бажарилса, ўқувчилар таълим жараёнида пассив ижрочига айланади. Натижада ўрганувчи ўзининг ҳаракат фаолиятини таҳлил қилишга ҳаракат қилмай, диққат эътиборини фақат ҳаракатнинг ташқи томонига, ижронинг ифодасига - кўринишига қаратади холос. Ўз навбатида бу психик жараёнларнинг активлигини пасайтиради ва фикирлашнинг бир томонлама бўлиб қаралишига сабаб бўлади.
Ҳаракат фаолиятининг ўқитувчи (ёки ўқувчи) томонидан кўрсатиб берилиши жисмоний тарбия таълимида зарур ҳисоб ланган, амалиётда кенг тарқалган услубиётлардан ҳисобланади.
Ўқувчининг онги унга кўргазмали сингдирилганига тақлид қилиб бажариш, ўрганиш, ўзлаштирилганини таҳлил қила олиш қобилиятига боғлиқ. Агар ўқувчи кўрганини таҳлил қила олса ва ўз-ўзини таҳлил қилиш малакасига эга бўлса, унда таҳлил ўқувчининг билими, ўзлаштириш қобилиятининг ўсиши учун самарали, фойдали усуллардан бирига айланади.
Ўқитувчининг сўзисиз, машқнинг изоҳисиз тақлид қилиб, “кўргину-бажар” принципи асосида ўқитиши, кўрган машқининг бажарилишини, фикрламай мантиқсиз такрорлашга айланади. Шунинг учун ҳам ўқувчи ўқитувчиси кўрсатганини кўр-кўрона бажарадиган, ҳаракат фаолиятларининг асосий қонуниятларини англамайдиган ижрочиларга айланиб қолишига йўл қўймаслиги лозим.
Кўрганига тақлид қилиш асосан ўқувчининг ёши ва жис-моний тайёргарлиги даражасига боғлиқ. Кичик мактаб ёшидаги болаларда тақлид қилишга интилиш, синчковлиги, қизиқувчанлиги орқали содир бўлади. Улар асосан, катталарга ўхшашга уринадилар. Катта мактаб ёшидаги болаларда эса ҳаракат фаолиятига онгли муносабат, ҳаракат техникасини тушуниб, осонроқ ва тезроқ эгаллашга интилиш асосида содир бўлади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish