Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet90/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

1. Сўз маъносининг мазмуни ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига ва таълим вазифаларига мувофиқлашган бўлиши; янги ҳаракат фаолиятини ўзлаштиришдан аввал дастлабки тушунтиришдан фойдаланиш, бу билан ҳаракат фаолияти асосини англаш ва сўнг ҳаракат техникасини асоси вазифалари ва деталларини баён қилиш ва унга тушуниб етиш.
2. Сўздан фойдаланган ҳолда ўзлаштириладиган ҳаракат фаолиятининг фойдасини тушунтириш. Масалан, болалар тирмашиб чиқишнинг эркин усулини бир оз билганликлари сабабли, иккинчи координация талаб қиладиган уч усул билан тирмашиб чиқишни ўрганиш хоҳиши пасайиши юз беради. Тушунарли тарзда бу усулнинг афзалликлари сўзлаб берилса, ўзлаштришга салбий муносабат йўққа чиқарилади.
3. Сўзнинг ҳаракат фаолиятидаги алоҳида ҳаракатларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашдаги зарурлиги. Айниқса, йўлланма берувчи машқларни бажаришда буни ёддан чиқармаслик лозим. Бундай машқлар айтарли эмоционал бўлмай, уларни ўзлаштирилаётган асосий ҳаракат фаолиятлари билан боғлиқлигини англаш кераклиги талаб қилинади.
4. Ўқитувчининг машқ техникаси асосини тушунтиришдаги нутқига катта аҳамият бериш, асосий зўриқиш талаб қилина диган дақиқаларини эслатиш. Одатда шу мақсадда кўрсатма бериш, кузатишлардаги ифода ва иборалар (“қўлларни”, “бошни кўтаринг”, “але-оп” ва бошқалар)дан фойдаланилади.
5. Сўз образли бўлиши, образ воситасида ифодалаш машқи кўргазмалилигини оширади ва ўқувчиларга фаолиятни анча тушунарли бўлишини осонлаштиради. Ўқувчилар билимлари ва ҳаракат тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчи қўйилган вазифаларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган керакли деталларга ўқувчи диққатини қаратади.
6. Ўқувчиларга хали автоматлашмаган ҳолда бажараётган ҳаракатлари ҳақида (тузатишга тўғри келиб қолган пайтлардагиси бундан мустасно) гапириш мақсадга мувофиқ эмас. Ўқитувчи ўқувчининг автоматлашмаган ҳаракатлари ҳақида гапирса, ўқувчи ижро вақтида ҳаракатни ўша фазалари устида ўйлайди, натижада автоматлашмаган ҳаракатлар таркибида узилишлар содир бўлади.
Сўзнинг эмоционаллик хизмати ўқув ва тарбиявий вази-фаларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга. Эмоционал жиҳатдан ранго-ранглик сўзнинг таъсир кучини оширади ва маъносини тушунарли қилади. У ўқитувчининг ўз фанига, ўқувчига бўлган муносабатини билдиради, ўқувчи қизиқишини оширади, ўзининг ютуғига ишонтиради, қийинчиликларни енгиш учун ишонч туғдиради.
Умумий педагогика жараёнида сўздан доимо фойдала-нилади. Жисмоний тарбия жараёнида сўздан фойдаланиш ўзига хос мазмуни ва услубий хусусиятлари билан ажралиб туради:
- айтиб бериш (ҳикоя), ўқувчи фаолиятини ўйин тарзида ташкиллаш учун кўпинча ўқитувчи томонидан айтиб бериш қўлланилади.
- сўз билан ифодалаш, ҳаракат фаолияти ҳақида тасаввур ҳосил қилиш усули бўлиб, фаолиятнинг характерли белгилари сўз орқали саналади, нима қилиш лозимлиги тушунтирилади, нима сабабдан айнан шундай қилиш зарурлиги гапирилади. Ундан ўқувчининг ҳаракат тажрибаси ва билимига асосланиб дастлабки - бирламчи тушунча ҳосил қилиш ёки энг содда ҳаракатларни ўзлаштиришда фойдаланилади.
- тушунтириш, ҳаракат фаолиятларига онгли муносабат-нинг муҳим усулларидан бири бўлиб, у “нима учун?” деган асосий саволга жавоб беради.
- суҳбат, бир томондан, фаолликни оширади, ўз фикрини айтиш малакасини шакллантиради, бошқа томондан, ўқитув-чига ўз ўқувчиларининг билиш, бажарилган ишни баҳолаш учун ёрдам беради. Суҳбат фақат ўқитувчининг ўқувчиларга берган саволлари ва уларга ўқувчиларнинг жавоблари ёки ўз дунёқарашларини эркин гапириб бериш, ўртага савол ташлаш тарзида амалга оширилади.
- муҳокама- бирор вазифани аниқ ҳал қилиб бўлинганидан сўнг ўтказилиши билан суҳбатдан фарқ қилади. Муҳокама ўқитувчи томонидан ўтказилса, бир томонлама, ўқувчилар иштироки билан ўтказилса, икки томонлама бўлди деб айтиш мумкин.
- топшириқ-дарс, машғулот олдидан ёки уларнинг бориши давомида хусусий вазифа қўйиш тарзида берилади. Топшириқнинг биринчи шакли шу билан характерланадики, ўқитувчи бирданига вазифани бажаришнинг бир неча усулларини топшириқ тарзида тушунтиради. Ўқувчиларга эса фақат талаб қилинганларни бажа риш вазифаси қолади холос. Топшириқни иккинчи шакли ўқув чилар учун нисбатан қийинроқ бўлиб, улар ўқитувчидан вазифани фақат ифода тарзида оладилар, уни ҳал қилиш, ечишни мустақил қидиришга мажбур бўладилар.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish