Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet86/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Топшириқларни қийинлаштириш шартлари ва нагрузка-ларни ошириш шакллари. Кучига ярашалилик, индивидуал-лаштириш ва системалилик принципларида биз жисмоний тарбия жараёнидаги талабларни оширишнинг айрим шартлари устида тўхталдик. Талабларни ошириш янги вазифалар ва унга боғлиқ бўлган юкламаларнинг шуғулланувчилар учун кучига яраша қилиб танлаш, организмга керагидан ортиқ талаб қўймаслик, жинси, ёши ҳамда индивиднинг бошқа хусусиятларига мос келсагина, ижобий натижаларга олиб келиши мумкинлигини тушуниб олдик.
Бу тамойилнинг асосий муҳим шартларидан бири кетма-кетлилик (машқларнинг бирини-бирига мослаб улаш, ўзаро боғлиқлик) бўлиб, машғулотларнинг мунтазамлилиги ва наг рузкани дам олиш билан оптимал навбатлаштириш қоида ларини билиш талабини қўяди.
Шу ўринда пухталиликнинг аҳамиятини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Бунда гап жисмоний сифат ларни ривожлантириш асосида ётувчи эгалланган малака ва кўникмаларнинг пухталиги ва организм мослашуви (адапта цияси)нинг пухталиги устида боради.
Нисбатан янги, даражасига кўра мураккаб ва оғир машқ ларга ўтиш шаклланган малакаларнинг мустаҳкам-ланиши ва нагрузкаларга мослашуви орқали бориши лозим.
Мустаҳкамланмаган малака нагрузканинг катталигидан тез бузилиши мумкин (шунингдек, интерференция таъсиридан ҳам). Чунки янги машқларга ўтиш пайтида ҳам шу ҳолга дуч келиш мумкин. Бу, ўз навбатида, янги малакаларнинг шакл ланишига тўсиқ бўлади, сабаби малакалар оёққа туриш учун етарли даражадаги таянчни топа олмайдилар. Шу билан бир қаторда, нагрузка динамикаси ва морфофункционал ўзгариш лар орасида хавфли номувофиқлик вужудга келиши мумкин.
У ёки бу нагрузкага организм бирданига ёки озгина вақт ичида (маълум дақиқаларда) мослашмайди. Шуғулланганлик нинг янги, нисбатан юқори даражасига кўтарилишига имкон берувчи адаптация даври учун маълум вақт ўтиб улгуриши керак. Турли функционал ва структурадаги ўзгаришлар учун, кўрсатиб ўтилгандек, бир хил вақт (муддат) талаб қилинмайди.
М. Периш схемаси бўйича энг аввало мускуллар ва безлар таркибида физик-химик ўзгаришлар, шунингдек, нерв система-сининг бошқариш функциясида ҳам маълум ўзгаришлар содир бўлади. Нерв мускул тизимининг актив хужайраларида функционал ва структуравий ўзгаришлари учун нисбатан узоқроқ (камида бир ҳафта) вақт, энг кўпи эса, бир ой, таянч боғлов аппарати ҳужайраларидаги ўзгаришларга мосланиш учун керак бўлади. Мослашувнинг бу каби муддатлари албатта нагрузкаларнинг ҳажмига ҳам боғлиқдир.
Хулоса қилиб айтганда, нагрузкалар динамикасини ошириш нинг турлича шакллари тавсия қилинади. Аста-секин тўғри чизиқ бўйлаб, поғонасимон, тўлқинсимон шаклда оширилиши таълим жараёни амалиётига киритилган.
Т ў ғ р и ч и з и қ б ў й л а б о ш и р и ш ўз ичига нагруз кани ҳафтадан-ҳафтага мутаносиб равишда, мослаб, аста-секин ошириш, машғулотлар орасидаги интервал аҳамиятли даражада катта бўлмаслиги эътиборга олиниши билан амалга оширилади.
Нагрузка динамикасини п о ғ о н а м а - п о ғ о н а ошириш қаторасига ўтказилган бир неча машғулотларда нисбатан стабиллашув содир бўлганидан сўнг навбатдаги поғонага ўтиш, деб тушунилади. Навбатдаги поғонага “сакраш” пайтида тўғри чизиқ бўйлаб оширишга нисбатан нагрузка динамикаси айтарли даражада кескин оширилади. Оқибатда организмдаги нагрузкага мосланиш жараёнларининг боришини енгил-лаштирувчи стабиллашув нисбатан сезиларли намоён бўлади. Нагрузканинг қайд қилинган шаклдаги динамикаси нисбатан аҳамиятли даражадаги юкламаларни ўзлаштириш имконини осонлаштиради.
Юкламани аста-секин оширишнинг т ў л қ и н с и м о н д и н а м и к а с и, аввалига айтарли паст, бирмунча секин, лекин бир текисда аста-секин оширилиб бориладиган нагрузкада, бирданига кескин кўтариш қилинади ва аста-секин пасайтирилиб энг олдинги, дастлабки бошланган нагрузкага қайтилади. Чунки,бундай юкламани оширишда организмнинг функционал мослашуви орқада қолиши мумкин. Мослашув белгилари кузатилгач, нагрузка янада катта “тўлқин” билан оширилади. Бунда аста-секинликни бузилмаслиги муҳимдир. Шундай қилиб нагрузка ҳажми ва интенсивлигининг энг катта тўлқинга олиб чиқиш билан юклама миқдорини катталаштириш, ошириб бориш мумкин бўлади.
Умуман, узоқ муддат (бир неча йиллар) давом этган машғулотларда нагрузканинг динамикаси ҳақиқатдан ҳам тўл-қинсимон ёки унга ўхшаш шаклга (формага) кириши кўзлан ган мақсадга олиб келиши мумкин.
Бошқа сўз билан айтганда, жисмоний тарбия жараёнининг нисбатан узоқ давом этмайдиган даврларида, у қанчалар қисқа бўлса, нагрузканинг тўғри чизиқ бўйлаб ва поғонасимон тарзда ошириш даражасининг умумий ҳажми ва интенсивлиги айтарли юқори бўлиши мумкин. Натижа содир бўладиган қатор табиий физиологик жараёнлар сабаблари билан боғлиқ бўлиб, улар моҳият жиҳатидан етакчи роль ўйнайди: биринчидан, организм физиолоик жараёнларининг табиий ритмини ифода этувчи хизмат ҳолати нинг даврий тебраниши ва ҳаётий фаолиятнинг умумий режими; иккинчидан, мослашув жараёнларининг қонунияти; учинчидан, нагрузка ҳажми ва интенсивлигини оширишдаги қарама-қаршиликлардек сабаблар.
Кейинги икки ҳолатга аниқлик киритамиз. Организмнинг шакли (формаси) ва функциясининг стабиллиги муҳим (ўзи хос кучга эга) бўлиб, турли орган ва системалардаги мослашув жараёни бир вақтнинг ўзида бўлмай,”қайта қуриш”га мосла шиши нагрузка динамикасидан “орқада” қолгандек бўлади. Аввалига юклама оширилади, янги оширилган талаблардан сўнг мослашув жараёни йўлга қўйилади.
Агар машғулотдан машғулотга ёки белгиланган машғу лотларнинг бир сериясидан бошқа сериясига нагрузканинг орттирилиши давом этаверса, нагрузка умумий ҳажмининг катталиги оқибатида эртами-кечми, барибир, организмнинг имконияти ва унга қўйилаётган талаблар орасида узилиш содир бўлади. Бунга йўл қўймаслик учун нагрузка умумий ҳажмининг тўлқинсимон «кўтариш” ва “пасайтириш” усул ларини қўллаб, организмни нисбатан кечроқ мослашаётганига ўхшаш ҳолатни вужудга келтиришимиз лозим.
Юкламанинг ҳажми ва интенсивлиги, бошқачасига, жис моний ишнинг миқдорий йиғиндиси ва унинг зўриқиш билан бажарилиш даражаси орасидаги зиддият бирваракайига маълум чегарага, қиррага эгалиги билан ифодаланади.
Машқнинг ёки машғулот ҳажмининг кейинчалик ошири лиши унинг интенсивлиги, стабиллашув, сўнгра унинг нисбатан пасайиши билан боғлиқ ёки унинг акси бўлиши мумкин. Шуниг учун зарур бўлган даражада интенсивликни оширишнинг қайсидир этапи давомида стабиллаштириш ва нагрузка ҳажмини оширмасликка тўғри келади.
Бироқ, жисмоний тарбия жараёни давомида ҳажм ҳамда интенсивликнинг умумий тенденциясини ошириб боришда бир оз тўхталишлар қилишга тўғри келади, уларсиз, жисмоний сифатларнинг доимий ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлаб бўлмайди.
Бу қарама-қаршилик нагрузка динамикаси ёрдами билан ҳал қилинади. Ҳар бир тўлқин вақти билан фаолиятнинг бир-бирига устма-уст тушмайдиган ҳажмдаги юклама динамикаси ва интенсивлик динамикасига ажралгандек бўлади. Агар бошла нишида вақтнинг катта бўлаклари хусусида гапирилганда (ҳафта ёки ой назарда тутилади) нагрузкаларнинг ҳажми нисбатан кўпайтирилиши содир бўлади ва бунда интенсивликнинг сураъти унчалик оширилмайди. Сўнгра маълум даражадаги стабилла шувдан сўнг ҳажм қисқартирилиб, интенсивлик шу этап учун энг юқори даражага кўтарилади.
“Тўлқинларнинг ҳажм ва интенсивлигининг пасайиши” – енгиллашган якунловчи дақиқа ҳисобланади. Сўнгги тўлқин лар ҳам худди шу тузилишда бўлади. Лекин нагрузка ўсиши нинг умумий тенденцияси юқори даражада ўтади. Бу тенденция кўп йиллик машғулотлар давомида сақла-нади, маълум вақт ўтиши билан функционал адаптация имко ниятлари кучли пасайишининг, кучайишининг ҳисобига у умумий тенденция бўла олмай қолади ва йиллик машғулот ларнинг айрим этаплари рамкасида қўлланилади. Нагрузка умумий динамика­сининг кўп йиллик аспекти “тўлқинсимон” тарзда қўлланили­ши ҳозирги кун амалиётида кўпроқ кузатилмоқда.
Нагрузаларнинг тўлқинсимон оширилиши - ҳафталик, ойлик, йиллик фон асосида бўлиб, унга ҳам тўғри чизиқли, ҳам поғонасимон шаклдаги нагрузкаларнинг фонидан фойдаланиш жисмоний тарбиянинг турли этапларидаги конкрет вазифалар-нинг ҳал қилиниши шароити билан боғлиқ. Нагрузкани тўғри чизиқ бўйлаб оширишда, умумий даражаси нисбатан юқори бўлмаган нагрузкалар ва айниқса, аста-секинлик билан имкониятларни ишга тортишда қўлланилади. Поғонама-поғона динамика юқоридагининг акси, бажарилган ишлар базасида шуғулланганликнинг ошишини стимуллаштириш вазифасини ҳал қилади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish