Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet82/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Маълумки, индивидуаллаштириш ўқитишнинг муҳим омили. Ўқувчининг жисмоний ривожланганлиги кўрсат кичлари бўйи, танаси ва аъзоларининг узун ёки қисқалиги, йўғон ёки ингичкалилиги, вазни, бўғинлар ҳаракатчанлиги, кўкрак қафаси, экскурсияси жисмоний сифатлари кучлилиги, тезкорлиги, чаққонлиги, чидамлилигининг даражаси ҳисоб ланиб индивидуаллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Индивиднинг психологик нуқтаи назаридан қайси типга мансублиги ва бошқалар индивиднинг хусусиятлари ҳисоб ланиб, улар таълимнинг самарадорлигига айрим ҳолатларда ижобий, айримида эса салбий таъсир кўрсатади.
Ўқитувчи ёки мураббийни индивиднинг қайд қилинган хусусиятларидан бирортасига нисбатан лоқайдлиги тарбия жараёнида машғулотлар самарадорлигидан кўзланган мақсаддан узоқлаштиради.
Масалан, жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларидан бўйининг дарозлиги (баландлиги) “акцелерат”лик хусусияти паст бўйли тенгдоши билан бир гуруҳда шуғулланаётганида, таълим жараёнига салбий ёки ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Дарс(машғулот)да узунасига қўйилган кондан сакраш машқида ўқитувчи учун муаммони вужудга келтиради. Баланд бўйли учун депсиниш “мост”ини спорт жиҳозидан узоқроқ қўйиш лозим, чунки, мост жиҳозга яқин қўйилган бўлса, дароз тиззасини кўтариб улгурмайди. Бўйи тенгдошидан паст бўлган ўқувчи шу машқни бажариш учун эса сакраш кўприги(мост)ни конга яқинроқ қўйиш талаб қилинади. Мостни ҳар бир ўқувчи учун доимий силжитиб туриш таълим жараёнига салбий таъсир этади, ҳаракат техникасини бузиб бажаришга сабаб бўлади. Жиҳоздан узоқ қўйилган мостдан депсиниш бўйи тенгдошидан паст ўқувчи учун кучига ярашадан кўпроқ зўриқиш талабинии қўйибгина эмас, ўқитишда шуғул лаувчининг индивидуал хусусиятини эътиборга олмаслик билан намоён бўлиб, ортиқча муаммоларни юзага келтиради.
Жисмоний юк меъёри бир хил ўқув гуруҳдаги ўқувчилар учун жисмоний тайёрлик кўрсаткичларига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Танланган машқни шуғулланувчи кучига, тезкорлигига, чидамлилигига боғлиқлиги индивиднинг хусу сий портретининг тўлалигича чизиш имконини беради.


8.4. Жисмоний маданият таълими ва тарбиясида мунатазамлилик услубий принципи

Машғулотларнинг тизими, дам олиш билан жисмоний юк алмашувининг тўғри навбатлашуви ва уларнинг кетма-кетлигининг ўзаро боғлиқлиги таълим жараёнида м у н т а з а м л и л и к у с л у б и й п р и н ц и п и н и н г асосий низоми тарзида қабул қилинган.


Машғулотларнинг мунтазамлиги ва жисмоний юкламани дам олиш билан рационал алмашинуви. Машқ қилишнинг мунтазам эмаслиги таълим жараёнида етарли даражада самара бермайди.
Табиий ривожланиш қонуниятларидан амалиётда биз шунга гувоҳмизки, машғулотлар узлуксиз ва мунтазам олиб борилса, жисмоний машқлар таъсиридан организмнинг функ ционал имконияти, жисмоний қобилияти яхшиланади.
Мунтазам машғулотлардан ҳосил бўлган рефлекслар узлук сизликни талаб қилади. Узлуксизликнинг бузилиши малакани аста-секинлик билан сўнишига олиб келади. Мустаҳкамланиб автоматлашган ёки “олий ҳаракат мақоми”да бажарила бошлаган ҳаракат, таълим жараёнида фаолиятнинг мунтазам такрорлаш шартини, керак бўлса, талабини қўяди.
Организмнинг функционал ҳолати яхшиланиб, мунтазам машқ қилиш ва машғулотлар натижасида юқори натижа кўр сата бошлаган бўлса, мунтазамлиликнинг оз бўлсада бузилиши эришилган ютуқни аста-секин пасайиши ва йўққа чиқишига сабаб бўлиши исботланган.
Образли қилиб хулоса қилганда, мунтазам тизимли машғулотлар қолдирган яримшарлар пўстлоғидаги “из”дан ижобий ўзгаришлар содир бўлади, янги ўзлаштирилмаганини ўрганиш осонлашади.
Ж.Ламарк фикрича, «тизимли ва мунтазам равишда машқ қилдирилган орган аста-секинлик билан ривожланади, ўсади, машқ қилдирилмагани ўз қобилиятини сусайтиради ва хусусиятини йўқотиб боради».
Нисбатан катта бўлмаган танаффус актив мускул ҳужайралари вазнининг камайишига, тузилишининг айрим компонентларини лозим бўлмаган ўзгаришларига, ҳатто морфологиясининг регрессиясига олиб келади. Айрим регрессив ўзгаришлар ҳатто 5-7 кунлик танаффусларда ҳам содир бўлиши мумкин (Н.В. Зимкин, Д.Л. Фердман, О.И. Файншмидт ва бошқалар).

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish