Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet78/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Аҳамиятли хато деганда, биз ҳаракат техникаси асосида содир бўлган хатони тушунамиз. Аҳамиятли ёки асосий ҳисоб-ланган хатони тузатишни назарда тутиб бажарилган машқлар натижасида иккинчи даражали деб саналган хатолар ўз-ўзидан йўқолиши таълим жараёни амалиётида кўп учрайдиган ҳодиса-дир. Фақат иккинчи даражали хатоларнинг автоматлашиб кетишига йўл қўйилмаслиги зарур холос.
Ҳаракат структурасининг умумий схемасини тўғри бажари-лаётганининг даражасини аниқлаб, тўла ҳаракат актидаги пайдо бўлган хатонинг нимага боғлиқлигини, йўлланма берувчи ёки тайёрлов машқининг нотўғри танланганлигининг оқибатидан эмаслигини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ эканини унутмаслик керак. Бир вақтнинг ўзида машқнинг бажарилиш тезлиги ўқувчи имкониятига мос келмаслиги ижро техникасининг бузилишига олиб келади.
Статик ҳолатлардаги хатоларни аниқлаш ва уларни баҳо-лаш жуда осон.
Ўқитувчининг ўқувчи хатосини аниқлаш учун бераётган кўрсатмаси ўқувчининг шу дақиқадаги имкониятига мувофиқ бўлиши керак. Масалан, уч усул билан канатга тирмашиб чиқишда «оёқ кучидан фойдаланинг» деб талаб қўйиш учун унинг қўл ва оёқларнинг координацияси (шу усул учун) олдиндан ривожлантирилган (машқ қилдирилган) ёки аксинча эканлигига боғлиқ.
«Йўқолди, тузатилди» деган хатоларларнинг кутилмаганда қайтадан пайдо бўлиши, уларни йўқотиш учун қўлланилган йўлланма берувчи машқларнинг вақти-вақти билан такрорлаб туришни талаб қилади. Шунга ўхшаш хатоларнинг бирдан пайдо бўлиб қолиши кўпинча янги ўзлаштирилган фаолиятни қийинроқ шароитда бажараётганда кузатилиши мумкин.
Ҳаракатдаги хатоларни тузатишнинг йўлларидан бири улар содир бўлишининг сабабини йўқотишдир. Бу ўз навбатида, хатонинг йўқолишига олиб келади. У усул таълим жараёнида йўлланма берувчи ва тайёрлов машқларини қўллаш орқали амалга оширилади;
Ўқитилган (ўргатилган) материалларни қайта такрорлаш; - фаолиятнинг тўғри бажарилиши учун стимул яратувчи (масалан, узунликка сакрашда нотўғри югуриш қадамининг жойини, бажариш) шароитини ўзгартириш.
Ҳаракат фаолиятини ўзгартириш жараёнида хатоларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг тузатилиши аҳамиятини ҳисобга олиш ўта муҳим, бу муаммо ҳаракат фаолиятини такомил лаштириш этапида ҳам сифат жиҳатидан бошқа даражада муҳимлигини инкор этиб бўлмайди.
Ҳаракат фаолиятини т а к о м и л л а ш т ир и ш э т а п и ва унинг м а з м у н и. Таълим жараёнининг қайд қилинган этапининг асосий вазифаси – ҳаракат малакасининг шаклла ниши тугалланиши билан боғлиқ бўлиб, ҳаракатни юқори маҳорат билан бажара олиш орқали:
а) кўникмани вужудга келтириш;
б)олий тартибдаги ҳаракат (мақом) кўникмасини шакл-лантиришдан иборатдир.
Ҳаракат кўникмасини вужудга келганлигининг характерли белгиси шу ҳаракат ҳақидаги назарий билим ва ҳаракат тажри баси билан намоён бўлади ва у бажара олиш кўникмасига айланади. Бошланишида кўникма фақат асосий вариантда шаклланади. Ўқитувчининг вазифаси: ҳаракат кўникмасини асосий вариантда шакллантириб, уни мустаҳкамлаб, шунинг асосида нисбатан юқори мақомдаги фаолиятни бажара олишга фундамент яратишдир.
Таълимнинг қайд қилинган этапида фаолият ижроси сифатинининг такомиллашганлиги шу даражада зарурки, бу билан жисмоний машқнинг техникаси индивидуаллашади, асосий фаолиятнинг ижро варианти такомиллашади, эгалланган кўникмани янги фаолиятларни бажаришда қўллаш имконияти юзага келади.
Такомиллаштириш этапида таълимнинг барча методла ридан комплексли фойдаланилади, лекин, ҳаракат фаолиятни қандай бажариш лозим бўлса, шундайлигича такоиллаштириш учун машқ қилишда мусобақа ва ўйин методларидан етакчи услубиётлар сифатида фойдаланилади. Бир вақтнинг ўзида ҳаракатни кўриш ва эшитиш орқали ижронинг мўлжалини олишдан фойдаланишнинг ҳажмини камайиши ҳисобига ҳаракатни ҳис қилиш ҳиссиёти ривожланади.
Юқорида қайд этилганидек, таълимнинг иккинчи, учинчи этапларида ҳаракат фаолиятини (ёки машқни) кўп марота балаб такрорлаш жараёни ётади. Бу жараёнда такрорлаш, машқ қилиш муаммосининг аҳамияти алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолияти тизимли равишда кўп мароталаб қайтарилиши лозим. Лекин такрор лашларнинг чегараси мавжуд бўлиб, қайтаришлар меъёридан ошмаслигини тақазо этади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish