Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet76/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Нисбатан т и п и к х а т о л а р қуйдагилар бўлиши мумкин:
1) ўқувчи томонидан таълимнинг вазифасини тушунмаслик орқали содир бўладиган хатолар;
2) вазифани ҳал этиш лойиҳасининг такомиллашмаган-лиги, ҳаракат акти ёки фаолиятини мускул орқали ҳис қила олмаслик орқали содир бўладиган хатолар;
3) жисмоний тайёргарликнинг етарли даражада эмаслиги ва жисмоний сифатларнинг гармоник ривожланмаганлиги сабаб­ли юзага келадиган хатолар;
4) ўз кучига тўла ишонмаслик, катъийятнинг етишмаслиги оқибатида йўл қўйиладиган хатолар;
5) ҳаракат малакасининг салбий кўчиши сабабли келиб чиқадиган хатолар;
6) вақтидан олдин толиқиш ва чарчашга олиб келадиган дарснинг ташкилланишига қўйиладиган талабларнинг бузилиши орқали вужудга келган хатолар;
7) машғулот ўтказиш жойининг, спорт ускуналарининг, жиҳозларнинг педагогик талабларга жавоб бермаслигидан содир бўладиган хатолар.
Хатолар содир бўлишининг типик сабабларини билиш, уларининг вужудга келиши билан боғлиқ жиҳатларини аниқлаш, хатоларни содир бўлишидан огоҳлантириш, педагогик жараённинг барча талабларига тўлалигича риоя қилиш демакдир.
Типик хатоларни олдини олишда қуйидагиларга эътибор бериш таълим жараёнининг сифатини яхшилайди:
1. Машқнинг умумий вазифасини ўқувчилар томонидан тўғри тушинишига эришиш. Уларнинг диққатини ўзлаштириш ёки мустаҳкамлашда пайдо бўлиши мумкин бўлган тўсиқлар, хатоларга қаратмай, машқ бўйича назарда тутилган вазифа­ларни ҳал этишга қарата олиш.
Масалан, баландликка сакрашни ўргатишда ўқувчининг диққатини баландликни забт этишига эмас, машқ техникасини ўрганишга қарата билишимиз лозим.
2. Ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятининг техникасини ўқувчилар томонидан тўғри тушунилишига эришиш.
3. Ўқувчининг кучига яраша бўлмаган машқни тавсия этиш беихтиёр хатолар содир бўлишига сабаблиги. Шунинг учун ҳам ўзлаштирилиши мумкин бўлган харакат акти, ўқув материалинигина тавсия қилиш зарур.
4. Машқ техникасини хатосиз, мукаммал бажариш билан ўрганишга хоҳишни уйғотиш. Биринчи уринишни катта эътибор билан амалга ошириш лозимиги шуғулланувчи ва ўқитувчининг диққати марказида бўлиши. Дастлабки - бирламчи уринишнинг тўғри-нотўғрилиги хотирада чуқур из қолдиришини эътиборга олиш.
5. Ҳаракатнинг тезлиги ва уни тўғри бажарилиши ораси-даги мувофиқликка риоя қилиш. Машқни аниқ бажарилишига тезликни буйсундириш, аввалига машқни аниқ бажариб сўнгра уни бажариш тезлигига эътибор бериш. Лекин бу қоидани ҳаракат вазифаси сифатида масса инерцияси тезлигини талаб қиладиган машқларга нисбатан қўлламаслик. Осилиб турган ҳолда турлича «мах»лар, сувга сакрашлардаги тезликлар бундан мустасно, уларни секинлаштириб бажариш мумкин эмас.
6. Максимал тезлик билан бажарилиши зарур деб ҳисоб-ланган машқларни бажаришга ўргатишда эришилган тезликни сақлай олиш учун кетган вақт мобайнидагина машқ қилиш тавсия этилади. Ундан ортиқ вақт давомида шу машқни такрорлаш ўзлаштириш самарадорлигига путур етказади. Айрим машқларни бажаришдаги аниқлик ва тезлик бир хил аҳамиятга эга бўлса, машқни ҳаракат координацияси бузилмайдиган тезликда бажариш керак бўлади. Секин ва тез бажаришлар орқали инерция­нинг шундай тезликлари вужудга келадики, уларнинг кучи мускул қисқаришидан содир бўладиган аҳамиятли даражадаги қисқаришлардан пайдо бўладиганларидан кучли бўлиши мумкин.
7. Машғулот (дарс, тренировка)ни шуғулланувчининг муваффақиятсиз уринишдан сўнг тўхтатмаслик. Чунки бунда ўқувчиларнинг онгида нотўғри бажарилган фаолият хақида “из”- нотўғри тушунча қолади. Ўқувчи машғулотдан ўрганилиши лозим бўлган ҳаракатни ўзлаштирдим ёки уни натижаси бўйича маълум ютуқларга эришдим деган фикр билан кетиши керак. Агарда бир хил хато доимий равишда такрорланаверса, ўргатишни дарҳол тўхтатиш лозим, акс ҳолда у хато «автоматлашиб» қолиши мумкин.
8. Ўқитишнинг самарадорлиги ўқувчи ўз хатоларини онгли равишда тушунсагина ошади ва бу билан нотўғри шаклланган нерв мусукул алоқалари бир мунча сусаяди.
Хатолар классификацияси ва уларнинг содир бўлиш сабабларини билиш билангина уни тузатишнинг эффектив чораларини аниқлаш мумкин. Хатолар иложи борича қисқа фурсатда, тез ва тузатилиши пухта бўлиши зарур, чунки улар «автоматлашиб» таълим жараёнини секинлаштириши ва хатто шикастланишга олиб келиши ҳам мумкин. Таълим жараёнида энг муҳими, хатоларнинг сабабини аниқлашдир.
Хатони аниқлаш унчалар қийин эмас, мураккаби унинг содир бўлишига доир сабабни топишдир. Сабабини топиш, тушунтириш хатони тўғрилашнинг энг содда йўлларини топишга имконият яратади. Бу, ўз навбатида унинг оқибатларини олдини олишга имкон яратади.
Оммавий ўқитиш амалиётида хатоларни аниқлаш усуллари, уларни кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш билан чегараланилади. Бир вақтнинг ўзида шуғулланувчиларнинг сонини кўплиги уларга хос хатоларни аниқлашда қийинчиликлар туғдиради.
Ўқитувчининг майдонда,машғулот жойида ўзига кузатиш жойини қулай танлай олиши, ҳаммани ва барча ҳаракатлардаги хатоларни содир бўлишини кўриш имкониятини беради. Кузатишни билиш энг аввало, кўрганини таҳлил қила олиш ва баҳолашдир. Бу жараён ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчи томонидан икки томонлама бўлиши шарт. Ўқувчи жисмоний машқни бажараётиб, кўпинча ўзининг муваффақияти ёки муваффақиятсизлигини кўради ҳамда фао-лияти сифати ёки унинг якуний натижасига кўра баҳо беради. Лекин объектив таҳлилсиз ўз ютуғи ва камчилиги сабабини билмаслиги мумкин. Ўқитувчи ўқувчининг ўз ютуғи ва хатоси хақида фикр юрита олишга ўргатиши шарт. Бу ўз навбатида назарий билим ва амалий малака демакдир.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish