Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet77/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Ўз-ўзини таҳлил қила олишни ривожлантиришнинг усулларидан бири машқни бажаришда бир-бирининг хатосини топиш, тузатиш, ўртоқлик учрашувларида, мусобақаларда ҳакамлик қилиш, ўйин натижасини жамоа билан биргаликда муҳокама қилиш, баҳолаш ва ҳ.клардир.
Бажарилган ҳаракат фаолиятини б а ҳ о л а ш мезони турлича ва у ўқув жараёнининг вазифаларига боғлиқ. Бу мезонлар:
1. Қоида тарзида таълимнинг бошланғич этапида, ижро техникасининг стандарт усулини - н а м у н а га таққослаб, ўқувчининг ўзлаштирганини қиёсий баҳолаш.
Тажриба ва билимларнинг тўпланишига қараб, белги ланган намунага тақлид қилишдан оғиш, хатолар билан эмас, (айниқса, натижа юқори кўтарилаётган бўлса), индвидуал ликнинг намоён бўлиши билан юзага чиқишига қараб шу асосда баҳолаш.
2. Бошқа ўқувчи техникасига солиштириш йўли билан конкурс тарзда баҳолаш.
Бу машқларни системали машғулотларга қизиқишни оши ришга олиб келсада, лекин ижронинг сифати намуна қилгудек даражада бўлмаслиги мумкин.
2.Ҳаракат фаолияти натижасига кўра баҳолаш. Бундай баҳолаш усули қоида бўйича катта дидактик аҳами ятга эга бўлиб, ўқувчининг ўз ижро техникасини эришилган натижа билан таққослашга, уни ҳал қилишнинг индивидуал усулла рини ахтаришга ўргатади. Лекин, шундай баҳолаш тайёргар лиги яхши бўлган ўқувчилар учун қўл келади. Улар ўз фаолият ларини танқидий баҳолай оладилар, жисмоний машқ бажаришда ижро техникаси аҳамиятини яхши тушунадилар.
Баҳо мезони ўқитувчининг турли хилдаги огоҳланти ришлари, мақуллашлари ёки унинг акси, шунингдек, тузатиш тарзидаги кўрсатмалари орқали ҳам намоён бўлади. Бироқ фақат бир хил огоҳлантиришлар билан чегараланмай, ўқувчи фаолияти таркибидаги мақтовга, рағбатлантиришга сазовор ҳаракатларни ҳам эътибордан четда қолдирмасликнинг тарбия жараёндаги ўрни беқиёс.
Гуруҳларга ажратиб ўқитишда уларнинг фаолиятини баҳолаш анча қийинчилик туғдиради. Тажрибалардан кузати лишича, гуруҳдагилар ўзларининг индвидуал хатоларни англа ётгандек, уларни тузатишга уринаётгандек қилиб кўрсата дилар, бошқа томондан эса кўп сонли индвидуал хатоларни топиш, уларни тузатиш машғулотларда «зич»ликни пасайти риб, ўқувчида бефарқликни шакллантириши амалиётдан маълум. Бундай қарама-қаршиликнинг таълим жараёнида хато ва камчилакларни гуруҳлаб ўтказиладиган машғулотларда қисқа, аниқ ва маъноли қилиб айтиш орқалигина баҳолаш катта самара беришлиги исботланган.
Ўқитувчининг баҳоси ўқувчилар тарбиясида ўз кучига ишонч воситаси бўлиши, шу сабабли материалнинг ўзлашти-ришдаги ижобий ва салбий томонгагина баҳо бериш билан чекланмай, шуғулланувчини фаолиятга, ишга муносабати ҳам ҳисобга олиниши лозим. Унинг шахси, хулқи, давомати баҳолаш мезони мазмунидан четда бўлишини таъкидлаш лозим (Б.А. Ашмарин, 1979)36.
Хатоларни т у з а т и ш қ о и д а с и турли тумандир. Айтарли кўп тарқалганлари қуйидагилар: ўқувчини ўз хатосини тушиниши; такрорий тушинтириш ва машқни қайта кўрсатиш;фаолиятни гапириб бериш - хато ҳаракатларни англашга ёрдам беради; чизмалар орқали тасвирлаш - ютуқ, хато ва камчиликларни машғулотларда ўртоқлари билан ўртоқлашишга, хато устида ҳаракат техникаси хақида суҳбатга чорлайди. Демак, бу таълим жараёнининг муваффақияти деган сўздир.
Амалий фаолиятларда эса нисбатан фойдали усул қарама-қаршиликни енгиш ҳаракатларидир, яъни ҳаракатни мускулларни таранглаштириш-бўшаштириш, амплитудаси ва йўналишига қараб контраст равишда бир-бирига солиштириб машқ қилиш самаралироқдир. Мускул ҳиссиётини бундай солиштириш, ўз хатосини тушунишга ва уни тузатишни тўғри ҳал қилиш йўлини топишга ёрдам беради. Шу мақсадда ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятини бошқа томонга, бошқа оёқ билан, қўл билан ёки ўзгартирилган шароитда бажариш ҳам фойда беради. Бунда ҳосил бўлган мускул ҳиссиёти уни одатдаги шароитда бажаришидагига солиштириш имконини беради ва хатоларни тузатишнинг эффектлироқ йўлини, кўрсатиш имконини беради.
Хатоларнинг барчаси бирваракайига эмас, навбати билан, аҳамияти даражасига қараб тузатишга уриниш самарасиз бўлиб чиқиши мумкин.
Одатда, хатоларни тузатиш унинг аҳамиятлиларини туза-тишдан бошланади, чунки бошқа майда хатолар шулар орқали содир бўлаётган бўлиши мумкин. Масалан: финал куч сарф лашларидаги хатолар қоида сифатида охирги, ҳаракат таркибидаги звеноларнинг келишувидан ҳам содир бўлиши кузатилмоқда. Бундан ташқари, аниқланган хатолар ўзлашти рилаётган ҳаракатдан олдин бажарилган ҳаракат оқибатида ҳам содир бўлишини назарда тутмоқ лозим.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish