8.6. Талабларни аста-секинлик билан ошириш (прогрессивлаштириш) принципи
Жисмоний тарбия жараёнининг талабларни аста-секинлик билан ошириш принципи машғулотларида шуғулланувчиларга қўйилаётган талабларнинг умумий тенденциясини ифодалаб, янги, қийин вазифаларни танлаш, қўллаш, бажаришни, аста-секинлик билан унга боғлиқ бўлган нагрузкаларнинг ҳажми ва интенсивлигини оширишни, меъёрига эътиборни ўз ичига олади.
Нагрузкаларни оширишнинг умумий тенденцияси билан вазифаларни янгилаш заруриятининг дойимийлиги.
Жисмоний тарбия жараёни нагрузкани ошириш машғу лотдан-машғулотга, бир этапдан-бошқа этапга узлуксиз ўзга риб боради. Характерли белгилари: машқлар мураккаблаш тирилади, улар таъсири даражаси ва давомийлиги ўзгартириб борилади.
Шунинг учун жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолиятларининг бир шаклдан иккинчи шаклига айланиши айтарли даражада қийин бўлиб, биринчи навбатда, ҳаракат таркибида бўладиган ўзгариш ҳақида маълумот бериш вазифасини ҳал қилишдек зарур бўлади.
Табиийки, машқни янгиламай туриб, ҳаёт учун аҳамияти зарур бўлган ҳаракат малакалари ва кўникмаларини юзага келтириш қийин. Бу кейинчалик такомиллаштиришнинг шартига ҳам айланиши мумкин, чунки, машқ қанча янги ланса, ҳаракат малакаси ва бажара билиш заҳираси шунча кенгаяди. Шу сабабли ҳаракат фаолиятларининг янги шак лини ўзлаштириш, эгаллаш, олдин эгалланган малака ва кўникмаларни такомиллаштириш осонлашади. Яна ҳам аҳами ятлиси, турли хил ҳаракат координацияларини ўзлаштириш жараёни натижасида содир бўладиган қийинчиликларни енгиш (ҳаракат вазифалари)ни ҳал қилишда, ўз-ўзидан машқларни координациялаш қобилияти ривожланади ва уларни такомиллаштиришнинг бепоён уфқлари очилади.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолиятларининг шаклларини қийинлаштириш жисмоний нагрузканинг барча компонентлари ошиб бориши билан кузатилади. Бу ўз нав-батида қуйидаги жисмоний сифатлар: куч, тезкорлик, чидам-лиликни ривожланишига сабаб бўлади.
Жисмоний машқлар таъсиридан организмда содир бўлаё тган ижобий ўзгаришлар даражаси (маълум даражадаги физи ологик чегарада) нагрузкаларнинг ҳажми ва интенсивлигига пропорционалдир. Лозим бўлган барча шартларга риоя қилин са, нагрузка меъёри янги толиқиш чегараси бошланадиган жойдан ошириб юборилмаса, унинг меъёри қанча юқори бўлса, организмдаги адаптация даври шунчалар аҳамиятли ва пишиқ бўлади, нагрузка қанчалик интенсив бўлса, тикланиш ва “юқори тикланиш” жараёни шунчалик бақувват бўлади.
Қайд қилинганлар тажрибада мускуллар энергия ресурс ларининг тикланиши мисолида исботланган.
Организмнинг жавоб реакцияси бир хил нагрузкаларга ўзгармас бўлиб қолавермайди. Чунки, жисмоний нагрузкага мослашган сари ундан организмда содир бўладиган биологик ўзгаришлар эскиради. Ташқи иш бирлигига сарфланган энергия озаяди, ўпка вентиляцияси, юракнинг минутли уриш частотаси ва қон босими камаяди. Қон таркибидаги биохимик ва морфологик ўзгаришлар сезилмас даражага кўтарилади. Физиологик нуқтаи назаридан “функцияни тежамлаштириш” содир бўлади. Организм функционал имкониятининг ўзгармас ишларига мослашишининг ортиши натижасида шу ишни бажаришда энергия сарфлашни иқтисод қилиш, қисман зўриқиш билан бажаришга олиб келади.
Қайд қилинганлар организнинг жисмоний юкламаларга биологик мослашуви деб тушунилиши лозим. Бу жисмоний тарбия жараёнининг етакчи қонуниятларидан биридир.
Демак, биологик мосланиш содир бўлмаса, организмдаги ўзгариш, яъни ҳаракат сифатларнинг ривожланиши, ўсиш тўхтайди. Бу нагрузкани тизимли ўзгартириб, унинг ҳажми ва интенсивлигини ошириб бориш талабини қўяди.
Амалиёт бу қонуниятни жисмоний тарбия жараёнида руҳий сифатларни ҳам тарбиялашга тааллуқли эканлигини кўрсатади. Жисмоний сифатларни ривожлантиришда руҳий сифатлар, шу сифатни талаб қилувчи фаолиятларни бажариш орқали ривожлантирилади. Руҳий сифатларни намоён қилиш даражаси рухий қийинчиликларнинг ўлчовига боғлиқ. Шунга кўра, руҳий ҳолатни тарбиялаш махсус жисмоний юкламалар ва топшириқларни аста-секинлик билан ошириб бориш орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |