Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet88/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Таълимнинг услубиётларига қўйилган умумий талаблар. Ҳар қандай конкрет ҳолатда у ёки бу услубиётни мақсадга мувофиқ ҳолда қўллаш қатор талабларга риоя қилишни тақазо этади:
1. Услубиёт албатта илмий асосга эга бўлишлиги (олий нерв фаолияти билан мувофиқлиги).
2. Қўйилган ҳаракат вазифасига ўқитиш услубиётининг мувофиқлиги.
Вазифаларнинг олдиндан аниқ белгиланмаслиги таълим услубиётларини тўғри танлаш имконини бермайди. Мисол, дарсда “козёл”дан оёқларни кериб таяниб сакрашни ўргатиш (ўқитиш) деб вазифа қўйилган бўлса, услубиётни танлаш қийинроқ бўлади. Чунки, қўйилган вазифалар шу дарс учун умумий бўлиб, уни бир дарсда ҳал қилиш осон кечмайди.
Амалда бўлакларга ажратиш, ҳаракатни тўла бажариш билан ўқитиш методларига таяниб шу дарс учун аниқ вазифа танланади. Нисбатан аниқ вазифа, масалан, “козёл”дан оёқларни кериб сакрашда қўллар билан депсинишни ўргатиш қўйилса, машқларни бўлакларга ажратиш билан ўргатиш услубиётини қўллашга тўғри келади.
3. Таълим услубиётини танлаш орқали ўқитиш жараёнида тарбиялаш харак­терини шакллантириш. Ҳар бир танланган услубиёт айнан шу ҳаракат фаолиятини ўқитиш эффектини таъминлаш нуқтаи назаридангина баҳоланмай, тарбия вазифалари позицияси талабига қараб ҳам баҳоланиши зарур.
4. Услубиётларнинг қўлланиши таълим тизимидаги барча принципларнинг мувофиқлиги ва амалда қўлланилишига таяниши­нинг лозимлиги. Услубиётни алоҳида олинган принцип билан алоқасини бир томонлама изоҳлаш ва уни тушунтиришга йўл қўйиб бўлмайди. Масалан, агар ўқитувчи кўрсатиш услубиётини қўллаган бўлса, уни кўргазмалилик принципига тўла риоя қилаётир деган хулосамиз нотўғри бўлади. Маълумки, бу прин­ципнинг қатор услубиётлар тизими мавжуд.
5. Ўқув материали хусусиятларининг мувофиқлиги. Ўқитиш методлари маълум даражада бўлса-да жисмоний машқларнинг турларига боғлиқ бўлиб, айрим ҳолларда фақат сўз билан ифодалашнинг ўзи кифоя қилса, нисбатан қийин вазифаларни ҳал қилишда эса кўрсатиш услубиётини ҳам қўллашга тўғри келади.
Ўйналадиган машқлар, гимнастика, спорт ва туризм тарзидаги машқларни ўқитиш ўзининг хусусий услубиётларига эга эмас.
Жисмоний тарбия услубиётлари жисмоний машқларнинг барча турлари учун бир хилдир. Шу билан бирга бу турларнинг ҳар қайсиси қандайдир даражада бўлса-да, бир хил услубиётнинг усуллардан фойдаланишга йўналтирилган бўлиб, бошқаларидан эса нисбатан қамроқ фойдаланилади. Танланган услубиётга қарамлилик қанчалар кам бўлса, ўқитиш натижаси шунча яхши бўлади.
6. Ўқувчилар индивиди ва ўқув гуруҳи тайёргарлигининг мувофиқлиги. Масалан, айрим ҳаракат фаолиятларини ўзлаштиришда яхши тайёргарликка эга ўқувчилар учун қисмларга ажратиб ўргатиш методини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Тайёргарлиги нисбатан юқори бўлмаганлар учун эса айнан шу ҳаракат фаолиятини эгаллашга йўлланма берувчи машқлар билан бошлаш лозим бўлади. Сўз билан ифодалаш услубиётидан фойдаланишда ўқувчиларнинг умумий билимлари даражаси бир мунча юқори бўлса, ўрганиш жараёни осон кечади. Масалан: “вираж” бўйлаб югуришни тушунтиришда уларни физика соҳаси бўйича билимлари (оғирлик маркази ва ҳ.к.)га таянишимизга тўғри келади.
7. Ўқитувчининг индивидуал хусусиятлари ва имконият-ларини мувофиқлиги. Албатта, ҳар бир педагог таълимнинг барча услубиётларини тўла ҳажмда эгаллаган бўлиши лозим. Амалда баъзи ўқитувчилар услубиётларни айримларини қўллашни яхши билмайдилар. Касбий тайёргарликдаги бундай камчиликларнинг оқибати керак бўлган натижани бермайди. Агар маълум ҳолатда икки хил услубиётдан бир хил натижа чиқиши аниқ бўлиб қолса, албатта, ўқитувчи ўзи пухта билган услубиётни қўллаши лозим.
8. Машғулотлар учун шароитнинг мувофиқлиги. Масалан, мактабдаги дарсларда тирмашиб чиқишга ўргатиш фақат бир ёки икки арқон билан амалга оширилса, ҳаракатни бир бутунлигича тўла ўргатиш услубиётидан фойдаланиш самара бермайди чунки машғулотнинг зичлигига путур етади. Сўздан фойдаланиш методида ўқитувчи залнинг акустикасини ва спорт майдонининг сатҳини ҳисобга олмаса ўзи учун қўшимча нокерак муаммоларга дуч келади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish