Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet99/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Тайёрлов машқлари, ўз навбатида, махсус тайёрлов ва умумий тайёрлов машқларини ўз ичига олади.
Мусобақалашиш машқлари – бу, спорт турига хос бўлган ва аниқ, муайян бир спорт турининг талаблари асосида бажариладиган яхлит ҳаракат фаолиятидир. Бошқачасига “Мусобақалашув машқлари”ни спортнинг бирор тури деб тушиниш ҳам тўғри бўлади.
Кўпчилик мусобақалашув машқлари ҳаракат тузилиши бўйича чекланган ва қисқа йўналишига эга бўлган ҳаракат фаолиятлари бўлиб, уларга моноструктурали машқлардир деб таъриф берадилар. Бунга “тезкорлик-кучини” талаб қиладиган машқлар (сакрашлар, улоқтириш, оғирликни кўтариш, спринт) ва чидамлиликни талаб қиладиган субмаксимал, катта ва ўртача зўриқиш билан бажари ладиган циклик (югуриш, сузиш ва бошқа) ҳаракатлар киради.
Мусобақалашув машқлари комплекси доимий мазмунга эга бўлган, якка кураш ва кўп курашлардан иборат. Бир турдаги кўпку рашларга конькида югуриш тўрткураши, тоғ чанғиси учкураши кирса, турлари кўп курашларга енгил атлетиканинг “ўн кураши”, замонавий “беш кураш”, «Алпомиш» ва «Барчиной» кўп курашлари ва бошқа қатор кўп кураш тарзидаги спорт турлари киради.
Тренировкаларда асосий эътибор мусобақалашиш машқларига берилади, чунки, улар ёрдамида спорт классификацияси билан белгиланган махсус талаблар, нормаларни топшириш ва унга тайёр гарлик йўлга қўйилади. Фақат мусобақа машқларининг ўзини восита сифатида доимий равишда такрорлаш билан ўтказиладиган трени ровкалар кутилган натижани бермаслиги спорт амалиётида исботланган. Чунки, мусобақа машқларини такрорлашлар органи змни тез чарчатади, энг ёмони ҳар доим ҳам самара бермайдиган ҳаракат стереотипларни мустаҳкамланишига сабаб бўлиши мумкин. Мусобақалашув машқлари тренировкаларда кўламига кўра кенгроқ вариациияланиши билан ажралиб туриши зарур.
Махсус тайёргарлик машқлари мусобақалашув машқларининг шакли ва характерига яқин, ўхшаш ҳаракатларни ўзида мужас самлаштиради. Уларнинг ижро техникаси мусобақа машқларининг техникасига ўта яқин, ўхшаш, айрим элементлари эса мусобақа лашиш машқларининг техникасини айнан ўзи ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, енгил атлетикачиларда муайян масофанинг ажра тилган қисмлари бўйича югуриб, гимнаст мусобақа комбинаци ясининг элементлари ва бўлакларини ёки иммитация (тақлид) машқ ларини бажариши ва шунга ўхшашлар. Демак тренировкалар учун танлаб олинган машқлар мусобақалашиш машқи билан қандайдир умумийликга эга бўлган тақдирдагина махсус тайёргарлик машқ лари даражасида қабул қилинади.
Умумий тайёргарлик машқларининг асосий мазмуни спорт чининг барча ҳаракат сифатларини, мусобақалашув машқининг ижросида унга зарурият борми, йўқми барчасини тенг ривожлан тиришни назарда тутади. Бу машқлар билан машқланишнинг асосий мақсади шуғулланувчининг умумий жисмоний тайёргарлигини йўлга қўйишдир.


А. Чанғичи учун. Б. Сувга сакровчи учун


17-расм. Спортчининг (ўзи танлаган спорт тури бўйича ихтисослашувига қараб) жисмоний машқлар классификацияси.

Умумий жисмоний тайёргарлик даражаси спортчини тайёрлаш-спорт тайёргарлиги жараёнининг етакчи бўлими (томони)дир. Унда фойдаланиладиган машқларнинг турли туманлигига чегара қўйил майди. Куч, тезлик, чаққонлик, чидамлилик, бўғинлар ҳаракатчанли ги ва мушаклар эгилувчан-лигини ошириш, ривожлантиришга оид барча машқлардан фойдаланилади. Бу машқларни мусобақалашув машқларининг техникасига умуман алоқаси бўлмаслиги мумкин.


Спорт машғулотининг қайд қилинган воситалари фақатгина спорт тренировкаларининг воситалари бўлибгина қолмай, спортчи нинг техник, тактик ва руҳий тайёргарлигининг амалга ошириш воситалари сифатида хизмат қилиши лозим.



8-жадвал


10.3. Спорт тренировкасининг услубиётлари
Юқори спорт маҳоратига эришишга йўналтирилган барча воситалардан фойдаланиш, уларни амалиётда қўллашда спорт мураббийлари маълум услубиётларга мурожат қилидилар. Одат да бундай услубиётларни спорт машғулотиларининг услубиётлари деб номлаш қабул қилинган.
Аслида, жисмоний маданият назарияси ва услубиётининг умумий асосларидан маълумки, ҳаракат фаолиятларини ўзлаш тириш, мустаҳкамлашда қўлланиладиган услубиётларини спорт тренировкаси машғулотларида ҳам қўлланилади, аслида уларни қўллашнинг ўзига хослигини эътиборга олмаслик кутилган нати жаларни орқага сурилишига сабаб бўлиши мумкин.
Услубиётларнинг асосий мақсади ҳаракат малакаларини такомиллаштириш ва жисмоний сифатларни тарбиялашга қаратилади. Спорт машғулотида қўйилган вазифаларига кўра, қатъиян регла­мент­лаш­тирилган машқ услубиётларининг турли хил вариантлардан жисмоний сифатларни тарбиялаш, ҳаракат техникасини ўзлаштириш, турғун малакаларни шакл лантиришда фойдаланилса, уларни такомиллаш­тириш жараё нида эса стандарт ва алмаштириб машқ қилиш услубиётидан кенгроқ фойдаланилади.
Ҳаракат сифатларини ва организмнинг функцияларини такомил­лаш­тиришни мақсад қилиб танланган машқлар комплекси, интервалли машқ қилиш услубиётини (ҳар бир навбатдаги уриниш ёки белгиланган нагрузкалар орасига эътибор бериш билан бажариш). узлуксиз машқ қилиш (дам олинмасдан машқлар комплекси узлуксиз бажарилади) услубиёти ва юқорида қайд қилинган турли хилдаги услубиётлар қўлланилади. Ҳар бир услубиётнинг ўзи маълум мақсадда, кенг вазифаларни ҳал қилишни назарда тутади ва спортчини тайёрлашнинг асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Масалан, югуришда ўзгарувчан машқ қилиш услубиёти ёрдамида бир вақтнинг ўзида чидамлиликни тарбиялаш, югуриш техникасини такомиллаштириш, масофа бўйлаб кучни тақсимлашнинг тактик вариантларини машқ қилиш мумкин ва ҳ.к., яъни бир услубиёт орқали спортчининг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини амалга ошириш мумкин.
Қатъий регламентлаштирилган услубиётдан ташқари спорт машғулотида мусобақалашиш ва ўйин услубиёти, шунингдек, доира атрофини айланиш тарзида (айланиб машқ қилиш-“круговой тренировка”) услубиётини қўллаб машқ қилиш кенг қўлланилади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish