Машғулот нагрузкасини аста-секин максимал даражада оширишнинг узлуксизлиги. Спорт тренировкаси машғулотлари жараёнида юқори спорт натижасига эришиш учун, нагрузкани динамикаси (ҳажми ва шиддати)ни максимумгача ошириш зарур.
«Максимал нагрузка» тушунчасини кўплар шуғулланувчи организмининг функционал имкониятини ниҳоясидаги, у учун чегара ҳисобланган «ўта оғир нагрузка» билан чалкаштирадилар. Максимал нагрузка организмга максимал талаб қўяди ва бу билан функциялар фаолиятининг ортишига ёрдамлашади. Максимал нагрузканинг таърифини, бошқачасига айтганда, бу шуғулла нувчи организмнинг функционал қобилиятлари чегараси-даги, ҳар қандай ҳолатда унинг “мослашув” имкониятларидан ташқари чиқмайдиган нагрузка дейиш тўғрироқ бўлади. Агар спортчи тренировкада ўзининг мослашув имкониятлари меъёридан чиқиб, ”ҳаддан ташқари чарчаб қолса” ва бунинг натижасида “ўта машқ кўрганлик ҳолати”га тушиб қолса, унда мазкур нагрузка максимал эмас, балки ҳаддан ташқари нагрузка бўлади.
Максимал нагрузканинг конкрет миқдор ўлчами,табиийки, спортчини олдиндан қай даражада машқ кўрганлигига, унинг индивидуал хусусиятларига ҳамда спорт турининг хусусиятларига боғлиқ. Масалан, югуришга янги ўргатилаётган стайер учун бир машғулотда 10-15 км. атрофида югуриш максимал ҳисобланса, юқори малакали стайерлар бир машғулотда 60 км. ва ундан ортиқ масофани бемалол босиб ўтадилар.
Спорт тайёргарлиги натижасига кўра кичик разрядга эга бўлган штанга кўтарувчиларнинг тренировка машғулотларидаги максимал нагрузканинг миқдори камдан-кам 10 тоннага боради, энг кучли штангачилрнинг максимал юкламаси эса 20-30 тонна ва ундан ортиқ(вазнига қараб) қилиб белгилан моқда.Бунда штанганинг ўртача оғирлиги 130-180 килограмм ва ундан ортиқ.
Ҳозирги кун спорт амалиётининг рационал максимал юкламалар тушунчаси илгариги тасаввурлардан айтарли даражада ўзгарган. Бу тадқиқотлар орқали инсоннинг жисмо ний имкониятларининг чегарасини ўганишни тақазо этади. Шунга кўра тренировка жараёнининг кунлик,ҳафталик, ойлик ва йиллик жисмоний юкламалари умумий ҳажми ортиб бормоқда.
Яқиндагина етакчи спортчилар учун меъёр саналган юкла малар ҳозирги кунга келиб малакаси ўртача саналган спортчи лар учун меъёрий нормага айланмоқда. Бу спортчи умри даво мида юкламани чексиз орттириб боради дегани эмас. Ёш ўти ши билан табиий равишда организмнинг функционал имкони ятларини пасайиши қонунияти ўз таъсирини кўрсатади.
Нагрузканинг аста-секин ва максимал оширилиши бир-бирига зид бўлиши ҳам мумкин. Нагрузкани максимал оширишдан олдин организмни аста-секин бундай нагрузкага кўниктириш, мослаш (адаптация) лозим бўлади. Кўниктириш – мослашиш актив ва пассив бўлиши ҳисобга олиниши лозим. Организмни жисмоний юкламага мослаштириш учун эса, тренировка жараёнининг ҳар бир босқичида машқланишнинг максимал самарасига эришиш билан машғулотлар ўтиши лозим бўлади, фақат шундагина мослашув механизмлари эгилувчанроқ ва ҳаракатчанроқ намоён бўлади.
Машғулот нагрузкасини ошириш «спорт тури бўйича машғулот учун қўйилган аниқ вазифага қараб унинг ҳажм ва шиддати ўзгаради. Нагрузканинг ҳажми қанчалик катта бўлса, машғулотларга шунчалик изчиллик билан ўзгартиришлар киритилиши мақсадга мувофиқ.
Чидамлиликни талаб қилувчи спорт турларида нагрузка аста-секин ошиб борса, тезкорлик кучи талаб қилувчи турларда (ўта стрессли нагрузкалар бундан мустасно) тўлқинсимон характердаги юкламаларга мос ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин.
Юқорида қайд қилинганлар организмнинг функционал имкониятларига орттирилган даражадаги талаблар қўйили шини эътибрга олсак, шуғулланишнинг бошланғич даври, жисмоний тайёргарлиги нисбатан суст бўлганларга ёки сало матлигида бирмунча оғишлари бўлганларга бериладига мак симал юкламалар мутахассисдан ўта эҳтиёткорликни талаб қилади.
Максимал юкламадан фойдаланиш тренровкаларнинг даво мийлигининг чуқур ўйланган тизимини яратиб, юкламалар нинг узлуксизлиги уни рационал дам олиш билан навбатла шувини тўғри танлаш орқали катта ютуқларга эришиш мумкинлиги спорт амалиётида исботланган.
Нагрузканинг аста секинлик билан тўлқинсимон ўзгартирши. Спорт машғулотларининг айтарли барчасида жисмоний юкламани тўғри чизиқли, поғонама-поғона (босқичли) ҳамда тўлқинсимон оширишдан фойдаланилади, лекин тўлқинсимон динамикасига спорт мураббийлари нисбатан кўпроқ мурожаат қиладилар. Чунки юкламани тўлқинсимон ошириш организмда содир бўладиган функционал ўзгаришлар учун қўйиладиган энг юқори талабларни, мослашув (адабтация) жараёнларини кечи шига қулайликларни нисбатан яхшироқ юзага келтиради.
Тренировка жараёнининг қайд қилинган хусусиятига эътибор ўтган асрнинг 60-йилларида В.М.Дьячков, Л.П.Матвеев, В.Д.Шапошников ва бошқалар томонидан берилган бўлиб, кўла мига кўра юкламани оширишни қуйидаги «тўлқин»ларидан фодаланишни тавсия қилганлар. Улар:
1) кичик тўлқинлар - майда туркумдаги 2-7 кунлик ва ундан кўпроқ вақтни уз ичига оладиган микроцикллар( шу бобнинг кейинги бўлимида ўқийсиз) тарзидаги нагрузкаларнинг дина микасини ифодалайди;
2) ўртача тўлқинлар –у бир неча (3-6) кичик тўлқинлар юкламасини умумлаштирадиган ўртача туркумдаги юкла малар хажмини ўзида мужассамлаштиради;
3) катта тўлқинлар - катта туркумларни ташкил қилувчи машғулот босқичлари ва даврларидаги ўрта тўлқинларнинг туркумлари.
Қайд қилинган тўлқинларнинг бирини бирига мутаносиб қилиб режалаштиришни билиш спорт мураббийининг иқти дори ва бой тажрибаси билан боғлиқ. Тўлқин тарзидаги юкла маларнинг ҳажми унинг интинсивлигининг динамикаси параметрлари ҳар доим ҳам бир-бирига мос келмайди.
Ўртача, айниқса, катта “тўлқинлар”да аввалига юклама ҳажмининг кўрсаткич(ҳафталик, ойлик умумий миқдор)лари ўзининг апогейи-чўққисига кўтарилади,сўнг юклама ҳажми стабиллашади, секин пасайиб боради.Шунинг “изи”-соясида интинсивликнинг қатор кўрсатгичлари – тренировкалардаги бажариладиган ишнинг миқдори, зичлиги, ҳаракатларнинг тез лиги, кучи ва бошқа сифатларнинг таснифида лозим булган ўзгаришлар юзага келади ёки шу ўзгаришлар кутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |