10.9.Тренировка жараёнида спортчининг техник, тактик маҳоратини ошириш
Техник маҳорат – спортчини максимал натижага эришиш учун спорт машқларининг рационал техникаси структура-сининг эгаллаганлик даражасидир.
Инсон онги ҳаракатларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ҳаттоки уни бажаришда ўзи иштирок этмайдиган автоматлашган ҳаракатлар ҳам тобе бўлиб, унинг ижросида бевосита айнан иштирок этади. Ундан ташқари ҳар қандай мақсадга мувофиқ ҳаракат марказий нерв системасига афферент нервлардан қайта алоқа шаклида келадиган маълу мотлар асосида тўхтовсиз коррекция қилиш жараёни орқали шаклланади, содир бўлади.
Шу боисдан тренер спортчи ҳаракат малакасининг такомил лашишини бошқариб боришдан ташқари унинг руҳиятига таъсир қила билиши керак.
Амалда техник маҳоратни такомиллаштиришнинг икки асосий хили учрайди:
1) ҳаракат техникасининг асоси шу харакат техникасининг замонавий рационал структурасига мос ва спортчи жисмоний тайёргарлигининг шахсий хусусиятларига мувофиқлиги;
2) спортчи ҳаракатининг техникаси унинг функционал имкониятига бутунлай мос келмайди ва замонавий техника моделига нисбатан мувофиқ эмас ва нисбатан ижрода камчиликлари мавжудлиги.
Шунга кўра ҳаракат малакаларини такомиллаштириш жараё нига турлича ёндошув зарур бўлади.
Биринчи ҳолатда маҳорат тўғри ҳаракатларнинг сон жиҳатидан янада ривожланиши билан боғлиқ. Тезлик ва амплитуданинг ортиши, куч импульсларининг кўпайиши, координациянинг бошланғич ва етакчи элементларини аниқлаш ва уларни яхлит ҳаракат фаолиятининг ритми билан ўзаро муносабати ва шунинг асосида маълум ҳаракат фаолиятини шакллантириш жараёни билан боғлиқ.
Иккинчи ҳолатда ҳаракат техникасини такомиллаштириш ҳаракат малакасини айтарли даражада пухта ўзлаштириш ва ҳаракат структурасининг самарасиз қисмларини самаралироқ қисмлар билан алмаштириш билан боғлиқ бўлади.
Иш тажрибаси ва махсус тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳаракат техникасидаги камчиликларнинг асосий сабаблари- тренер ва спортчиларнинг техник маҳорат даражасини аниқлашга оид объектив кўрсаткичларини яратилмаганлиги, унинг такомиллашиб боришини кузатиш ўлчовларининг йўқлиги ва, шунингдек, спортчи учун ижро техникасининг мукаммал модели аниқ эгалламаганлигидир.
Муаммонинг ечими тренер ва спортчиларни такомиллаш-тирилётган ҳаракатлардаги ҳатоларни тизимли тузатиш имконини берувчи такомиллашган техник воситалар ёрдамида “тез маълумот олиш методлари”дан фойдаланиш малака ва кўникмаларини эгаллашнинг шартлигидадир.
Машқ техникасини такомиллаштириш усуллари қуйидагилардан иборат:
I. Қ и с м л а р г а а ж р а т и ш у с л у б и ё т и ҳаракат тузилишини соддалаштиришдан иборат бўлиб, англаб олиш жараёнини осонлаштиради, бир бутун ҳаракат координацияси таркибидаги ҳар бир элементнинг тузилишини билиб олишга ёрдамлашади. Ўзлаштирилаётган, мустаҳкамланаётган, тако миллаштирлаётган ҳаракат фаолияти, жисмоний машқ,спорт тури ўзининг техникасининг асоси, звенолари, деталларига эга эканлигини биламиз. Уларни ўзлаштиришда қисмларга ажратиш шу ҳаракатни ўзлаштиришни осонлаштириши жисмоний тарбия методларидан бизга маълум. Ҳаракатни қисмларга ажратишда жисмоний маданият таълимининг қуйидаги воситалари машқ технкасининг такомиллаштирида тавсия қилинади: ҳаракат шаклини ўзлаштириш учун иммитация машқлари; ўзлаштирилган ҳаракат шаклларини бажаришга йўналтирилган махсус машқлар, зарур бўлган тезликда, маълум зўр бериш ва меъёрда бажариладиган машқлар .
II. М а ш қ н и т ў л и қ б а ж а р и ш у с л у б и ёт и мусобақа шароитида, нерв-мускул фаолиятининг шартига ва режимига мувофиқ, яхлит ҳаракат малакасининг шаклла нишига ёрдам беради.
Бу услубиётда қуйидагилар тавсия қилинади: яхлит ҳаракатни осонлаштирилган шароитда бажариш; яхлит ҳаракат тузилишини соддалаштириш; машқни тўлиқ бажариш тезлигини камайтириш (ярим куч билан ва ҳ.к.); мускул зўр беришини енгиллаштириш; енгиллаштирилган снаряд қўллаш; ҳаракат амплитудасини қисқартириш; чамалаш ва чекловчи нарсалардан фойдаланиш; яхлит машқ шароитини аста-секин мураккаблаштириб (тезли гини, қаршилик кучини ошириб, муҳитнинг ўзгарувчан шарои тида ва ҳ.к.) бажариш; мусобақадагидек юқори нерв қўзғалиш шароитида техник маҳоратни такомиллаштириш (ўз потенци алини тўлиқ жалб қила билиш, максимал зўр беришни ривож лантириш ва уни тақсимлай олиш ва ҳ.к.лар).
Техник маҳоратни такомиллаштиришда идеомотор машқ қилишга аҳамият бериш лозим. Ўрганишда ҳаракатларни ҳаёлан (фикран) ижро этиш шу ҳаракат тўғрисидаги тасаввур образини яхшилайди. Идеомоторнинг хусусияти тренировка қилдириш бўлиб, ҳаракатларни қайта ўзгартириш, хатоларни тузатиш ва малакаларни такомиллаштиришда катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |