Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet113/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Спорт этикаси – бу спортчининг ўзига хос фаолияти мазмунида (машғулот, мусобақа, кўр­газ­ма­ли чиқишларда ва ҳ.к.да)ги спортчи учун мажбурий бўлган хат­ти-ҳаракат ларнинг нормалари ва қоидаларининг йиғиндисидир. Спорт этика­сининг асоси ўзбек спортчисига қўйиладиган ахлоқий талаблар­дир, қолаверса, спорт ва мусобақаларнинг талабла рида, низомлари ва дастурларида қ о н у н л а ш т и р и л г а н, улар: мусобақаларда спортчилар учун бир хил шароит яратиш, ғолибларни аниқлашда объектив бўлиш, рақиб ва спорт ҳакамларига нисбатан ҳурматда бўлиш, мусобақаларда хавфсизликни таъминлаш, бошқа спорт маросимларининг талабларига риоя қилиш, спорт мусобақаларини тарғибот ва ташвиқот қилишдир.
Бу талаблар спортчиларимизда юқори онгли интизомни, жисмоний камолотга эришиш, соғлиқни мустаҳкамлаш ва ижодий меҳнат ва узоқ умр кўриш учун меҳнатсеварликни тарбиялашга ёрдам беради.
Ўзбек спортчилари юқори спорт ютуқлари ва жаҳон рекордларини ўрнатишда ўзларининг актив курашлари орқали ўз Ватанининг ва унинг спорти шон-шуҳратини улуғ лашлари, халқаро миқёсда Ўзбекистон спортининг байро ғини баланд тутишлари, шахспарастлик олдида таъзим қилмаслик, камчиликларга нисбатан муросасиз бўлишлари, ёшларга, спорт билан энди шуғулланувчиларга ўз спорт тажрибаларини ўртоқлашадилар.
Спортчини ўз - ўзининг тарбиясисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз-ўзини тарбиялашга интилиш, спортчининг етукли ишончга эга бўлганлиги, иродаси ва характеридан далолат беради. Шахсни ўз-ўзини тарбияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ўзини тута билиши, ижобий ва салбий томонларни аж рата билиши, ўз хатти-ҳаракатини танқидий баҳолаши, ўзи тўғрисида бошқаларнинг фикрига қулоқ солишни билиши;
2) ўз фаолияти ва хатти-ҳаракатларини мустақил таҳлил қилишда ўзининг “иккинчи мени”га нисбатан муносабати.
Шахсий тарбия ўз-ўзини рағбатлантиришга, ўз олдига мажбурият қўйишга ёрдам беради. Ўз-ўзини енгиш ўз имко ниятларига ишонч ҳосил қилдиради. Ўз-ўзини тарбиялаш шахснинг индивидуал хусусиятларига, шахсининг мадани ятига, ҳаётий тажрибаси ва бошқаларга боғлиқ бўлади.
Р у ҳ и й т а й ё р г а р л и к. Жисмоний, техник, тактик ва функционал тайёрлаш жараёнини бошқариш учун билим, малака ва тажриба зарур бўлади. Спортчининг руҳий ҳолатини бошқариш энг мураккаб ҳисобланади. Жисмоний ва техник тайёргарликлари бир хил бўлган спортчилар бир-биридан фикрлаши, сезиши, кузатиш ҳислатлари билан фарқ қилишади, шунга кўра РУҲИЙ тайёргарлик анча олдинроқ бошланади. Энг аввало, унинг аҳамияти аниқланади.
Мусобақа бошланишида одам ҳаяжонланади. Бу-«старт олд ҳолат» бўлиб, психик ҳолат ўзгаради ва организмда вегетатив ўзгаришлар содир бўлади (ЮҚЧ ва қон босими ортади, энергия алмашуви кучаяди, ичак-қорин фаолияти ўзгаради, уйқу бузилади ва ҳ.к.). Старт олди ҳолати спорт чининг малакасига, ўз кучига ишониш даражасига, спортчи ни мусобақадан ажратадиган вақтга, унинг нерв фаолияти нинг хусусиятига, тайёргарлигига, унинг командасининг уюшқоқлиги ва ўзаро мослашувига боғлиқ бўлади.
Спортчида мусобока бошлангунча юзага келадиган физи ологик ва психологик функцияларнинг ўзгариши старт олди ҳолати деб юритилади.
Старт олди ҳолати фаолият бошланмасдан юзага келиб организмни бўладиган ишга тайёрлайди. Старт ҳолати - спортчи иш бажариладиган жойда, масалан, сув ҳавзасининг курсисида ёки югуриш йўлкасида турганда, юзага келадиган соматик ва вегетатив реакциялар даражасини ўзгаришидир.
Старт олди ҳолати организм ишга киришмасидан бир неча дақиқа, соат, ҳатто бир неча кун илгари ҳам кузати лиши мумкин.
Масалан, спортичига бир неча кун олдин унинг мусо боқада иштирок этиши ҳақида айтилиши, у спортчида қатор физиологик ўзгаришларни юзага келтиради. Юрак уриши, нафас олишини тезлаштиради, қон босими ортади, моддалар алмашуви кучаяди, қонда қанд ва сут кислотаси кўпаяди ва хоказо. Бу ўзгаришлар старт олди реакциялари бўлиб, улар организмни бўлажак мусобоқага тайёрлайди, яъни бажари ладиган жисмоний ишга мослашиш­ни юзга келтиради. Старт олди реакциялари бевосита стартдан олдин сезилади.
Мусобақа бошланиши олдидан спортчиларнинг тинч ҳолатидаги юрак уриш тезлиги кўпинча бир дақиқада 120-130 мартага, ўпка вентиляцияси, яъни нафас бир дақиқалик ҳажми 15-20 л.га.кислород ўзлаштириш 400-600 мл.га етади, яъни асосий алмашинув нормасига нисбатан 2-2.5 марта ортади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish