Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet112/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Идрок қилишниг сифати - кўришнинг ҳажми, кўриш доираси, кўриш орқали ҳаракатни баҳолаш, техник малакаларнинг ривожланиш даражаси, фикрлаш жараёнининг сифати, билим ва тажрибаларга боғлиқ бўлади.
Тактик вазифа, аввало, хаёлан, кейин эса амалий ҳал қили нади. Спортчи нима қилиши кераклигини жуда тез аниқлаши, ўз билимини малака ва қобилиятини баҳолай олиши керак.
Айрим спортчилар мусобақа ситуациясини идрок ва таҳлил қилишда билим ва тажрибаларнинг камлиги сабабли мантиқий фикрлашга боғлиқ бўлган тактик вазифаларни ҳал қилишда қийинчиликка дуч келадилар.


10.10. Спортчининг функционал, маънавий, психологик тайёргарлиги
Функционал тайёргарликнинг моҳияти катта жисмоний нагрузкалар орқали мураккаб ҳаётий шароитда ёки мусобақалашув муҳитида организмнинг функционал тузилмаларини мақсадга мувофиқ ривожлантириш, зарур бўлган даражадаги мускул ва руҳий зўр беришларга бардош бера олиши билан баҳоланади.
Функционал тайёргрлик жараёнига махсус тайёргарлик машқлари восита сифатида киритилади ва улар шуғул ланувчи организмига қуйидагича таъсир кўрсатиши мақ садга мувофиқ:
1. Асаб тизимининг функциясини такомиллаштириш. Марказий асаб тизимининг тайёргарлиги шу даражагача кўтарилши лозимки, у катта жисмоний ва руҳий зўр бериш ларга бардош бериши учун белгиланган даражадаги асаб қўзғалишларининг кучига эга бўлиши керак.
2. Организмнинг барча функцияларини, биринчи нав батда, бош мия томирларини вегетатив таъминла нишига, юрак қон томир ва нафас тизимини такомил лаштиришга, шунингдек, чиқариш органларига таъсир кўрсатади.
3. Анлизаторларнинг функцияларини яхшилаш, ривожлан тириш ва такомил­лаш­тириш­ни программалаш тирилади.
4. Жисмоний сифатларни янада тарбиялаш учун суяк мускул тизимининг ривожланишига таъсир кўрсатилади.
Ф у н к ц и о н а л тайёргарликнинг ш а к л л а р и:
1. Машғулотларда функционал тайёргарликка таъсир этувчи воситаларнинг барчасидан мукаммал фойдаланиш.
2. Функционал тайёргарликни йўлга қўйиш мақсадида бир бутун - яхлит машғулотларни ташкиллаш.
3. Машғулот циклларига соғломлаштириш тадбирлари (эрталабки гимнастика, сайрлар, туризм ва бошқалар)ни киритиш.
Функционал тайёргарликни амалга оширишда қуйидаги-ларга эътибор берилади:
а) уни амалга ошириш учун танлаб олинадиган воситалар (чўмилиш, бўшаш, ҳолсизланиш)га;
б) мияда қон айланишини бошқарувчи машқларга;
в) юқори мускул сезгиси, вестибуляр ва ҳаракат анализа торлари, нафас олиш ва юрак қон-томир тизимлари ва бош қаларни яхшиловчи машқларга.
Спортчини маънавий ва руҳий тайёрлаш. Спортчини маънавий тайёрлаш ўзининг педагогик моҳияти бўйича спорт фаолияти шароитида қўлланилишига қараб амалга оширила­диган ахлоқий ва иродавий тарбия жараёни ҳисобланади.
Спорт – кучли иродани талаб қиладиган машаққатли ва мураккаб фаолиятдир.
Кучли ирода, мақсади сари интилиш. Ташаббускорлик ва саботлилик фазилатларини тарбиялаш спортчини тайёрлаш нинг ажралмас қисмини ташкил қилади. Спортчини тарби ялаш жараёнида қуйидаги фазилатларини ривожлан-тириш зарур:
- халқи, миллати манфаатларига садоқат, ижтимоий ва давлат ишини ўз шахсий ишидан юқори қўйишга интилиш, меҳнат ва Ватанни ҳимоя қилиш масъулияти, ижодий меҳнатга доимий тайёр бўлиш мақсадида ўз соғлиги тўғрисида мунтазам ғамхўрлик қилиш малакасига эгалик;
- ижтимоий мулкка тежамли бўлиш;
- жамоанинг амалий фаолиятида актив қатнашиш, спорт маҳоратини доимий ошириш, ҳаётий фаолияти давомидаги ҳатти-ҳаракати учун жамоа олдида жавобгарликни ҳис қилиш, шуҳратпарастликка берилмаслик, бефарқлик касалликларига мубтало бўлмаслик;
- мамлакатнинг барча халқлари билан дўстлик, ўзида интернационализм муносабатларини шакллантириш, мустаҳ камлаш, халқаро учрашувлар жараёнида ирқий ажратиш ларга ва миллий хурофотларга нисбатан ўз фикрига эга бўлиш, тинчлик, демократия ва тараққиёт душманларига қарши муросасиз курашиш.
Спортчиларининг юқори ахлоқий фазилатлари меҳнат, турли ҳаётий фаолиятлардаги хатти-ҳаракатлари, муома ласида шаклланади ва спорт этикасининг шаклланишида манба бўлиб хизмат қилади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish