Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet108/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

18-расм. Умумий жисмоний тайёргарлик жараёнида ўз вазни ва қаршиликни енгиш билан машқлар




19-расм. Умумий жисмоний тайёргарлик жараёнида қаршиликни енгиш билан машқлар
Махсус - тайёрлов этапи. Тренировкалар шундай қайта тузиладики, шу этапда спорт формасининг юзага келиши таъминлансин. Унинг пойдевори олдинги этапда қўйилган бўлиб, энди (шу макроциклда) оптималлаштирилиши ва спортчининг мақсадли ютуқларга тайёрлиги компонентлари гармоник жиҳатдан ягона бирликка келтирилади.
Булардан келиб чиқиб, тренировканинг мазмуни олдин да турган асосий мусобақаларда қўллаш учун, муҳим санал ган махсус шуғулланганликни ривожлантириш, хусусий ишчанлик қобилиятини, танланган спорт тури техникаси ва тактикасининг малакалари, кўникмаларини чуқурроқ ўзлаш тириш ва такомиллаштиришга йўналтирилади. Бир вақтнинг ўзида шу мусобақаларга махсус руҳий тайёргарлик йўлга қўйилади.
Спорт формаси машқни бажариш жараёнида юзага келтирилиб, аввалига, олдинда турган мусобақа модели қисман моделлаштирилади, сўнг барча деталлари билан тўлиқ бажар тирилади. Шунинг учун умумий тайёргарликнинг аҳамияти қанчалик даражада катта бўлмасин, тайёрлов даврининг иккинчи этапида махсус тайёргарликнинг умумий ҳажми мувофиқ равишда(тренировкага ажратилган умумий вақтнинг тахминан 60-70% га) ортади (3-чизма).
Шунингдек, махсус тайёргарлик воситаларининг таркиби ҳам ўзгаради – аста-секинлик билан моделли - тренировка ва айнан мусобақалашув машқлари учун кенгроқ ўрин берилади. Тайёрлов даврининг охирги қисмидаги тренировкаларда мусо бақаларга аҳамиятли даражада жой ажратилади. Лекин улар асосан тайёрлов (назорат-тренировка мусобақалари, прики дкалар) характеридаги мусобақалар тарзида ўтказилади.
Шу билан боғлиқ иккинчи этапдаги тренировкаларнинг тузилишининг типик шаклларидан бири н а з о р а т – т а й ё р л о в мезоцикллари ҳисобланиб, булар юқори масъулиятталаб ыилмайдиган, моҳиятига кўра спортчини тайёрлашни назарда тутадиган, масъулияти чегараланган мусобақалар бўлса яхши самара беради.
Тренировка юкламалари иккинчи этап давомида ошириб борилаверилади. Энг аввало махсус тайёрлов ва мусобақалашув машқларининг абсолют интенсивлиги оширилади, бу ўз навбатида ҳаракатларнинг тезлиги, темпи, қуввати ва бошқа тезкорлик-кучи билан боғлиқ кўрсаткичларнинг ортиши, қўшилишида ифодаланади.
Интенсивликни ошириш меъёрига қараб тренировка юклама ларининг умумий миқдори бошланишида стабиллашади, сўнг қисқара бошлайди. Буни шундай тушинтириш мумкин: бирин чидан, иккинчи этапда махсус шуғулланганликни ривож лантиришнинг етакчи фактори – интенсивликни аҳамиятли даражада ошириш учун шароит яратишнинг зарурлигидир; иккинчидан, узоқ муддатли мослашувнинг кечишини енгиллаш тириш, биринчи этапда катта ҳажмдаги тайёрлов иши орқали организмда юзага келадиган кечикувчи трансформацияли механизмни келтириб чиқарадиган талабга кўра юзага келади.
Умумий тайёрлов машқлари ҳисобига юкламаларнинг йиғинди тарзидаги ҳажми камаяди. Шунга тенг равишда эса махсус тайёрлов машқларининг ҳажми оширилиб борилади. Сўнг умумий юкламанинг ҳажмини бу компоненти ҳам стабиллашади ва нисбатан озаяди. Лекин нисбатан мустасно тарзида мусобақалашув ва уларга адекват бўлган махсус-тайёрлов машқларининг умумий миқдор тарзидаги юкламалар ҳажмининг оширилиб борилиши давом этади.
Тайёрлов даврининг вариантлари. Тайёрлов даврининг тузилишини турли типдаги мезоцикллар тизими деб тасаввур қилиш мумкин. Таркиби даврнинг узун қисқалигига ёки бошқа шароит талабларидан келиб чиқиб, алмаштириш, чўзиш ёки қисқартириш мумкин.
Масалан, узайтирилган тайёрлов даври шароитидаги тре нировка цикли стайерлик спорт турлари учун қуйидаги мезоцикллардаги тайёрлов даврлари типик ҳисобланади: олиб кирувчи – база(умумий тайёрлов, ривожлантирувчи) ролини ўйновчи – назорат тайёрлов – базавий – мусобақа олди. Бу мисолда тайёрлов даврининг мезоциклларини тўлиқ букетидан фойдаланилган.
Тренировка жараёни даврларининг тузилиши муаммо-ларига оид тадқиқотларнинг айтарли барчаси тренировка-ларининг тайёрлов даври вариантларининг бойлигини очиш зарур саналган шароитини ахтариш, мақсадга мувофиқларини амалиётга қўллашда йўналтирилган. Уларнинг оптимали деб тайёрлов даврининг охирида энг юқори натижага олиб келган тренировка цикллари танланиши традицияга айланган.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish