10.8. Тренировка макроцикллари турли даврларининг хусусиятлари
Катта тренировка цикллари рамкасида тренировка даврла рининг мазмуни ва уларнинг тузилиши белгиланган тартибда ўзгариб туради. Бундай ўзгаришларнинг асосий хусусиятлари қуйи дагилардан иборат.
Т а й ё р л о в д а в р и. Макроциклнинг бу давридаги тренировкаларнинг якуний хизмати спортчининг имкониятларига мувофиқ ҳолда лозим бўлган натижага эришишга гарантия берувчи спорт формасига эга бўлишни таъминлашдан иборат. Тайёрлов даври умумий жисмоний ва махсус жисмоний тайёргарлик деб аталувчи иккита йирик этапни ўзида мужассамлаштиради. Уларнинг биринчиси нисбатан узоқроқ давом этади, айниқса, спорт билан шуғулланишни янги бошлаганларда бу ҳолат кўпроқ кузатилади.
Умумий тайёрлов этапи. Бу этап тренировкаларининг асосий йўналиши – спорт формасини шакллантириш, кенгайтириш ва такомиллаштиришга замин яратишдан иборат. Яратиладиган етакчи замин организмни функционал имкониятларининг умумий ҳолати даражасини ошириш, жисмоний қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳаракат малакалари ва кўникмалари фондини янада бойитишдан иборат. Шунинг учун бу этап тренировкаларининг асосий қисмини мазмуни умумий тайёр гарликни (этапнинг номи ҳам шундан олинган) йўлга қўйишдан иборат.
Тренировкаларнинг бу даврида умумий жисмоний тайёргар ликнинг меъёри махсус жисмоний тайёргарлик тренировка-ларидан устун туради ёки иккинчисига эътибор юқори бўлади дегани эмас. Уларнинг аниқ пропорцияси спортчининг дастлабки тайёргарлиги даражаси, мутахассислиги, спорт стажи ва бошқа ҳолатлар билан аҳамиятли даражада боғлиқ.
Одатда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик учун сарф ланадиган вақтнинг нисбати - янги ўрганишни бошлаганларда 3:1 га тенг; айримларига эса 3:2, 2:2 нисбат мақсадга мувофиқ бўлиши мумкинлигини ёзади профессор Л.П.Матвеев.44
Муҳими умумий жисмоний тайёргарлик тайёрлов даврининг бошланишида бошқа даврлардагиларга нисбатан кўпроқ вақт сарфланишини талаб қилади. Махсус тайёргарликнинг биринчи этапида спорт тури билан шуғулланувчининг спорт формасига кириши учун махсус базаси яратилади ва бу билан махсус шуғулланганликнинг айрим компонентлари ривожланишини таъминлайди, танланган спорт тури техникаси ва тактикаси таркибига кирувчи малака ва кўникмаларни ўзлаштиради ёки қайта янгилайди.
Асосий воситалар сифатида ижодий танланган, йўналтирилган, махсус тайёрлов машқларидан фойдаланилади. Махсус тайёргар ликнинг бирламчи этапида тўлалигича фақат мусобақалашув машқларидан фойдаланилмай, нисбатан чегараланган ёки бўлажак мусобақа машқининг кичикроқ хажмидаги, мусобақа фаолиятининг модели, қисқартирилган мусобақа фаолиятлари тарзидаги машқлар(масалан, югурувчи масофани нисбатан қисқароғида, кўп курашчилар эса ўз мусобақаси дастурининг бирор спорт тури) орқали мусобақалашадилар.
Мусобақа машқлари (спорт турини) кўп маротаба қайта так рорлаш, бошқачасига айтганда, мусобақалашишда қўллани ладиган мусобақа машқини олдинги макроциклда қандай бўлса шундайлигича, кўп маротаба такрорлаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки улар эски малакаларни янада такомиллаштириб, спорт маҳоратининг янада ошишига, уларнинг янги босқичга кўтари лишига ва янгиларини, такомиллашганларини юзага келишига чегара қўйиши амалиётда исботланган.
Юкламалар динамика сининг умумий тенденцияси тренировкаларнинг биринчи этапида аста-секинлик билан ҳажми(нисбатан кўпроқ) ва интенсивлиги оширилиши билан характерланади.
Асосан шу этапда ҳ а ж м и г а кўра энг катта тайёрлов иши бажарилади ва спо формаси учун турғун пойдевор қурилади.
Махсус тайёргарликнинг биринчи этапида спорт формаси учун махсус шароит юзага келтирилиб, махсус шуғуллан ганликнинг айрим компонентлари ривожлантирилиши йўлга қўйиладики, улар ёрдамида танланган спорт тури техник ва тактик таёргарлиги таркибидаги янги ҳаракат малакалари ва кўникмалари ўзлаштирилади, такомиллашади.
Асосий восита бўлиб танлаб йўналтирилган махсус тайё рлов машқлари хизмат қилади.
Махсус тайёрлов машқла рининг умумий ҳажми тайёрлов даврининг умумий юкла маси ҳажмидан ортмаслиги керак. Бундай юклама динами каси бирламчи этапда қонуний бўлиб, зудлик билан уни умумий интенсивлигини ошириш айрим ҳолатларда шуғулланганликнинг кескин ўсишига сабаб бўлса-да, спорт формасининг турғунлигига гарантия бермайди, чунки, унинг стабиллиги биринчи навбатда тайёргарликнинг умумий ҳажми ва махсус тайёргарлик даврининг узунлигига, уни қанчадан бери бажарилаётганлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |