Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet109/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

М у с о б а қ ал а ш у в д а в р и(асосий мусобақалар даври). Бу даврнинг ўзига хос хизматининг махсус хусусият­ларидан бири – спорт формасини асосий мусоба қалар ўтиб бўлгунгача давр мобайнида ушлаб туриш, сақ лашдан ва уни спорт юутуқларига эришиш учун максимал қўллашга шароит яратишдан иборат.
Спорт формасининг нисбатан стабиллашганлиги фонида, қайд қилинганидек, спортчини максимал спорт ютуқларига оптимал тайёргарлиги асосидаги қатор сифатлар, малака ва кўникмаларнинг янада такомиллашуви содир бўлади. Уларнинг алоҳида компонентлари навбатдаги мусобақалар шароитида, моҳиятига кўра, айтарли даражадаги ўзгаришларга мослашиши мумкин, лекин тўлиқ қайта қуриш бу давр учун ўринли эмас.
Мусобақа даври тренировкаларининг мазмуни асосан мусо бақалашув фаолияти талаблари ва айнан шу давр тайёр гарлигини ўзида мужассамлаштиради. Жисмоний тайёргарлик эса меъёрли мусобақа зўриқишлари чегарасида амалий-функ ционал характерга эга бўлади.
Энг аввало, жорий макроциклдаги тренировкалар махсус шуғулланганликни максимал таминлаш, уни эришилган даражада ушлаш ва умумий шуғулланганликнинг ҳолатини сақлашга йўналтирилади. Танланган мусобақа фаолияти бўйича мусобақа даврида амалга ошириладиган спорт техник ва тактик тайёргарлик юқори даражадаги такомиллашувга эришишни назарда тутиши лозим.
Бир томондан бу олдин ўзлаштирилган, эгалланган мала ка ва кўникмаларни мустаҳкамласа, бошқа томондан – улар ни вариациялаш учун имкониятларни кучайтиради. Ҳаракат координацияларини янада сайқаллаш орқали спорт кураши­нинг (мусобақалашув жараёнининг) турли шароитида қўллаш имконияти ошади. Техник - тактик фаолиятларнинг вариант­­­лари такомиллашади ва тактик фикрлаш ривожланади.
Махсус руҳий тайёргарлик эса айнан олдинда турган мусобақага тўғридан тўғри тайёргарлик кўришнинг аҳами ятига эътибор беришни, жисмоний, руҳий кучини, шунинг дек, мусобақа жараёнида руҳий ва эмоционал ҳолатни юқори даражадаги сафарбарлигини таъминлашни, мусобақалар давомида юз бериши мумкин бўлган нохушликлар, мағлу биятга муносабатни тарбиялаш мусобақа даврининг трени ровкалари мазмунидан жой олиши зарур.
Мусобақа жараёнининг ўзи ва ундан яратилган муҳит, организмнинг махсус физиологик ва эмоционал фони мусобақа машқларининг таъсирини кучайтиради, мусобақалар давомида сафарбар қила олмаган функционал заҳираларидан фойдала нишга ўргатади. Мусобақалар спорт техник маҳоратни такомил лаштиришда, спорт тажрибасини бойитишда, махсус мусобақа лашув чидамлилигини ва руҳий турғунлигини тарбиялашда беқиёс қимматга эга.
Мусобақаларда иштирок этиш частотаси ва умумий мусобақалар сони, қайд қилинганидек, қатор шароитлар билан, биринчи навбатда, спортчининг шуғулланганлиги даражаси, мусобақалашиш чидамлилиги ва, энг муҳими, спорт турининг хусусиятлари билан боғлиқ.
Масалан, кўпчилик тезкорлик-кучини талаб қилувчи спорт турлари ва спорт ўйинларининг юқори малакали спортчилари мусобақа даврида, спорт формасини эгаллаган бўлса, ҳар ҳафтада, айрим пайтда кўпроқ (мусобақа даври давомида 20-40 ва ундан ортиқ) мусобақада иштирок этадилар; чидамлиликни тўлиқ намоён қилишни талаб қиладиган спорт турлари, шунингдек, спорт якка курашлари ва кўпкурашларда мусобақалар интервали одатда узунроқ бўлади.
Мусобақаларнинг кўпчилиги, мусобақалар давридагилари ҳам асосан асосий мусобақаларга тайёргарликни назарда тутади. Тренировкаларни ташкиллашнинг асосий маъноси ҳам шунга қаратилади, спорт формасининг пики(чўққиси)га олиб чиқиш юкламалари шу мусобақаларни назарда тутади (3-чизма). Спортчининг тайёргарлиги даражасига қараб битта макроциклда асосий мусобақалар сони ҳозирги кунда 3-5 тадан оширилгани йўқ. Навбатдаги мусобақалар орга низмни тўлиқ тикланишидан сўнг ўтказилиши муҳим, лекин айрим мусобақалар онгли равишда организмга оширилган талаблар қўйиш мақсадида тўлиқ тикланиб улгурмай ўткази лиши ҳам режалаштирлиши мумкин.
Мусобақа даврининг мазмуни, тузилиши, воситалари, ташкиллаш методикаси доимий тадқиқотлар ўтказишни тақазо этади.
Ў т и ш д а в р и. Йиллик тренировкалар тизимида спортчиларни катта натижаларга тайёрлашнинг бу даври бошқа даврларга нисбатан ўзининг қатор томонлари билан бошқа даврлардан ажралиб туради. Асосий маъно моҳияти тренировка ва мусобақалар орқали тушадиган жисмоний юкламаларнинг даврий(хроник) эффект бериши даражасига кўтарилишига йўл қўймаслик, оргнизмнинг юкламаларга мослашувчанлиги икониятларини тугаганлигидан огоҳлан-тириш, уларни актив дам олиш орқали тиклашдан иборат.
Бир вақтнинг ўзида бу тренировкаларда танаффус дегани эмас; бу вақт давомида шуғулланганликни белгиланган даражада ушлаш учун шароит яратилиши лозим ва бу билан тренировканинг якунланаётган катта циклини тугаётган-лигига якун ясалиши ва навбатдаги циклга ўтиш учун замин тайёрланиши керак бўлади. Табиийки, актив дам олиш шароитида шуғулланганлик даражасини, айниқса, махсус шуғулланганликни максимал даражада ушлаш қийин, лекин, янги тренировка макроциклини нисбатан юқори даражада бошлаш учун зарур даражадаги дастлабки ҳолатларда ушлаш мумкин.
Ўтиш даври машғулотларининг асосий мазмуни актив дам олиш режимидаги умумий жисмоний тайёргарликдан иборат бўлади. Лекин турли хилдаги мушакларни навбат лашуви тарзидаги жисмоний тайёргарлик эмас, том маъно даги организмнинг мослашув имкониятлари билан боғлиқ хроник тикланиш жараёнини тезлаштириувчи – кўламига кўра кенг жисмоний реабилитация йўлга қўйилади.
Шунингдек, ўтиш даврининг тренировка машғулот ларида махсус шуғулланганликни ушлаш ва техник тайёргар-ликдаги айрим хусусий камчиликларни йўқотиш мақсадида айрим махсус тайёргарлик машқлар комплек сидан ҳам фойдаланилади. Лекин бу актив дам олиш эффек тини йўқотмасагина кутилган натижани беради.
Ўтиш даврида типига кўра бир хилдаги, мароми ҳам ўзгармас юклмлар ўзини оқламайди;ижобий эмоцияларга бой, турли шароитдаги - ўрмон, тоғ зонаси, соя-салқин бой манзарали жойлардаги тренировкаларнинг самараси юқори бўлиши исботланган.
Бу даврда спортчини кўнглига ёққан машғулот пред метлари билан банд бўлишига рухсат берилишининг фойдаси катта, фақат ундаги юкламалар организмни зўриқиб куч сарфлашга мажбур қилмаслик шарт қилиб белгиланади.
Одатда ўтиш даври тикловчи – ушловчи ва тикловчи -тайёрловчи типидаги 2-3 мезоциклни ўзида мужассам-лаштиради. Тренировкаларнинг умумий режими олдиндан стериотипга айланган машғулотлардан иборат бўмаслиги керак. Масалан, ўтиш даври машғулотларининг асосида эркин кун тартибидаги кўп кунлик туристик машғулотлар режалаштирилиши мумкин.
Тренировка жараёнларининг бошқа даврларига ўхшаб, тайёрлов даври ҳам ўзининг аниқ чегерасига эга эмас. Спортчи организмининг функционал ва мослашув имконият-ларини тикланиши билан спортчи тренировка-ларнинг янги макроциклининг тайёрлов даврига ўтиб кетавериши мақ садга мувофиқ деб саналади. Бундай қарорларни қабул қилишнинг мезонсиз, фақат спортчининг янги вазифаларни ҳал қилишга бўлган субьектив интилиши бўлмай, каттала шаётган тренировка юкламаларига организмнинг мослашув реакцияларининг яхшилашни назарда тутади ва албатта тиббий – педагогик назорат орқали ҳал қилиниши лозим.
Ҳар доим ҳам мусобақа давридан сўнг, албатта, ўтиш дав ри зарурми, деб ўринли савол қўйиш мумкин. Ҳар доим эмас. Бундай қонуний кетма-кетлик фақат тренировка жараё нининг тайёрлов ва мусобақалар давридаги катта дозадаги жисмоний юкламаларга мослашиш чўзилиб кетса, мақсадли узоқ тайёргарликка мажбур бўлиб қолинганда, ўз навбатида бу катта кумулятив эффектни юзага келтирса, организмда аҳамиятли даражадаги қайта қуришларни ва руҳий зўриқишларга сабаб бўлса, шундагина ўтиш даври зарур.
Айрим ҳолатларда ўтиш даври ўрнига нисбатан қисқа вақтли, юкламаларни пасайтирувчи, тикловчи, мезоцикл ёки микроцикллар критилади. Бундай ҳолат кўпинча спортчи у ёки бу сабабга кўра етарли даражадаги катта юкламани олмаганда қўлланилади (тайёрлов даврида етарли даражада тренировка қилмаган, мусобақаларда оз иштирок этган).
Бундай ҳолатларда иккита микроциклли типдаги трениров калар, яъни мусобақа давридан сўнг иккинчи тайёрлов даври, сўнг яна иккинчи мусобақа даври, ундан сўнг эса ўтиш даврини такрорлашдек тренировка жараёнларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тренировкаларнинг бунга ўхшаш тузилиши ярим йиллик ва бошқа мезоцикллардан фойдаланишдек ҳолатларда ўзини оқлайди.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish