Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet103/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Кичик «тўлқинларда» кўпинча ҳажм ва шиддатнинг қарама-қарши муносабатлари кузатилади: микроциклнинг биринчи ярмида иккинчи ярмига нисбатан машғулотлар катта шиддатда-интенсивликда, лекин кичик ҳажмдаги юкламалар билан олиб борилади. Бундай умумий муносабатлар машғулот жараёнида у ёки бу машқларнинг ўрни ва аҳамиятига қараб турлича намоён бўлади.
Аслида, кичик тўлқинлар тренировкалардан юзага келадиган чарчашлар, сарфланган қувватни тиклаш мақсадида юкламалар бериш билан дам олишни тўғри навбатлашувини ўзаро мутано сибликни юзага келтириш учун зарур ва шунга хизмат қилади. Шу билан бирга организмнинг табиий физиологик фаолияти ритми, унинг физиологик ҳолати, юкламаларга жавоб реакцияси “кичик тўлқинлар” учун режалаштирилган вазифаларга ўз таъсирини кўрсатиши спорт мутахассисини доимий эътиборида бўлиши лозим.
Нагрузка (ҳажм ва шиддати)нинг тўлқинсимон ўзгаришини Л.П.Матвееа «кечикувчи трансформация» ҳодисаси деб тушун иради, яъни нагрузканинг сон, сифат ва вақтни ифодаловчи томонларига қайта мослашиш бир вақтда содир бўлмай, шуғуллнганликнинг ортишига сабаб бўладиган функционал ўзгаришларнинг оқибати билан боғлайди.
Бунда табиий биоритм, табиий муҳит, мусобақа календари ва бошқаларни ҳисобга олиш зарур. Чунончи, ўрта ва айниқса катта «тўлқин»ларнинг бошланишида ҳажм кўрсаткичлари (ҳафта ва ой ичида машғулот, бажариладиган ишларининг умумий миқдри, сони) юқори катталикка етади, кейин барқа рорлашади, сўнг аста камайиб боради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб спорт натижаларини яхши ланиши юклама ҳажмининг энг катталашган ёки кўпайтирилган вақтида содир бўлади деган тушунчадан йироқ бўлиш лозим. Тренировкалардаги бажарилган “иш ҳажми” спорт натижаларига таъсир этгунигача маълум вақт ўтиши кечикиб содир бўладиган трансформация қонуниятлари туфайлидир. Сабаби организмнинг турли органлари ва тузилмаларининг м о с л а ш у в ў з г а р и ш л а р и тренировка нагрузкаларининг динамикасидан орқада қолганлигидир.


10.6 Тренировка жараёни циклларининг тузилиши
Тренировка жараёнининг структараси унинг объектив қону ниятлари асосида шаклланади. Бу билан спорт тренировкаси тузилишининг аниқ деталлари(спортчининг умумий режими, унинг спорт билан шуғулланиш учун ажратган вақтининг бюджети, спорт мусобақаларининг белгиланган тизими ва бошқалар) билан спорт фаолиятининг асосий шартларини ўзида мужассамлаштириб жараёнга таъсирини ўтказади.
Тренировканинг тузилиши таркибида унинг айрим давр лари, босқичлари, уларнинг таркибида қатор тренировка маршғулотлари нисбатан такрорланиб туради. Бундай такрор-ланишларни тренировка жараёнининг ц и к л л а р и деб аташ қабул қилинган.
Спорт тренировкаси жараёнининг циклларининг града цияси билан мувофиқ унинг тузилишини масштабига кўра учга ажратилади: 1) микро структура – микроцикллар струк тураси ва унинг таркибидаги айрим тренировкалар; 2) мезо структура – мезоцикллар структураси; 3) макроструктура – кўп йиллик, йиллик, ярим йиллик, тренировкаларнинг катта циклларини ўзида мужассамлаштиради.
Тренировка жараёни деб аталадиган қатор машғулотларнинг бошланғич звеноси бу уларнинг ичидаги алоҳида тренировка машғулотидир. Дарслар ва бошқа амалий спорт машғулотларининг шакллари ҳар қандай рационал ташкилланган жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларидек бир хил ўхшаш хусусиятларга эга. Ҳар бир алоҳида машғулот уч қисмдан иборат: тайёр лов(спортда у “разминка” деб аталади),асосий, якунлов. Бу қисмла рнинг тузилишининг умумий улубий қоидаси спорт машғулотлари учун ҳам тегишли.
Амалий спорт машғулотларининг тузилишининг хусусиятлари энг аввало танлаб олинган спорт тури бўйича максимал тренировка эффектига эришиш учун йўналтирилади. Машғулотларнинг маз муни тренировканинг этапларидаги ҳолатлар, қўйилган вазифалар фақат ўша спорт турига йўналтирилганлиги билан боғлиқ бўлиб, бошқа машғулотлар-дагидек кўп сонли вазифаларни ҳал қилишга, бажаришга йўналтирилмаганлиги билан фарқланади. Спорт маҳоратини такомиллаштириш вазифаларининг ҳал қилиниши тренировка машғулотларининг умумий сонини бир кундаги бирнеча машғулотдан тортиб, юқори малакали спортчиларда бир йил давомида 500 та машғулотгача ошириш йўли орқали ҳал қилинади.
Тренировка микроцикли тузилишининг элементи сифатида, ҳар бир алоҳида машғулот ўзидан олдинги ва ўзидан кейинги машғулотлар билан боғланган. Унинг мазмуни ва тузилиши микроциклдаги машғулотлар сонининг йиғиндиси, шу микроцикл учун юклама катталигини умумий характери, турли йўналишдаги ва умумий режимда машғулотларни дам олиш билан навбатлашуви билан боғлиқ бўлади. Айниқса булар, бир кунлик ёки бир кунда бирнеча бор ўтказиладиган тренировка машғулотларини ўз ичига олган микроциклларда аҳамиятли даражада намоён бўлади. Асосий тренировка машғулотларида энг аввало шу микроцикл (микро цикллар тизимлари) тренировкалари учун белгиланган асосий вазифалар ҳал қилинади. Бу машғулотлар юкламалар хажмининг кенгайтирилганлиги ва аҳамиятли даражадаги оширилган мотор зичлиги, қоида тарзида, тикланиш жараёнини нисбатан узоқроқ (40-60 соат ва ундан ортиқроқ) давом этиши билан фарқланади. Шуларнинг фонида қўшимча машғулотлар ўтказилади.
Уларга турли функциялар характерли бўлиб,улар: а) асосий машғулотдан олинадиган эффектни кучайтириш;б) актив дам олишга ўтиб кетиш билан тикланишга таъсир кўрсатиш (тикла нишга йўналтирилган типидаги қўшимча машғулотлар); в) тренировканинг ушбу этапи учун асосий ҳисобланмаган хусусий вазифаларни ҳал қилиш(масалан, тренировканин махсус - тайёрлов этапида умумий жисмони тайёрланганлик компонентларини қўллаб қувватлаш). Қайд қилинган функцияларнинг қайсиниси етакчи бўлишига қараб қўшимча машғулотларнинг тузилиши шаклан ўзгртирилади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish