Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet46/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Касбга йўналтирувчи мақсад: ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш соҳаларига оид билимларини кенгайтириш орқали уларни шу касбларга бўлган қизиқишларини мутаҳкамлаш, бирор касбни танлашларига кўмаклашиш.
Дарснинг вазифалари:
- Ўзбекистондаги асосий ишлаб чиқариш турлари ҳақида маълумот бериш;
- Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш соҳалари кўп тармоқли эканлини тушунтириш;
- ишлаб чиқариш соҳаларининг бир-бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланишини уқтириш;
- мамлакат ва жамиятнинг қудрати ва ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш соҳалариинг ривожланиши билан боғлиқлигини англатиш.
Дарс типи: Янги билимлар бериш.
Дарс тури: назарий.
Дарсда қўлланиладиган ўқитиш методлари: маъруза, суҳбат, тушунтириш.
Фанлараро боғланиш: техника, технология, математика, информатика, физика, иқтисодий билим асослари ва б.
Дарс жиҳози: тарқатма материаллар, компьютер, проектор, экран, ишлаб чиқариш соҳаларига оид слайдлар, кўргазмалар ва ҳ.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Ўтилган дарсни сўраш ва баҳолаш:
1. Халқ ҳунармандчилиги турларини айтинг.
2. Дизайн сўзининг маъносини айтинг.
3.Ўзбекистонда ривожланган халқ ҳунармандчилик турлари ҳақида гапириб беринг.
4.Ўзбекистонда халқ ҳунармандчилиги ривожланишига оид Президент қарорлари ҳақида гапириб беринг.
III. Янги мавзуни баён қилиш.
Режа:
1. Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари ҳақида.
2. Моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоғи - саноат ҳақида.
3. Меҳнат жараёнининг зарурий шартлари ҳақида.
Инсонларнинг ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида иқтисодий неъматлар яратиш жараёни ишлаб чиқариш деб юритилади. Иқтисодчилар иқтисодий неъматларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни - ишлаб чиқарувчилар, уларни истеъмол қилувчиларни эса истеъмолчилар деб атайди. Ишлаб чиқарувчилар, одатда, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларига бўлнади. Моддий соҳада моддий кўринишдаги маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқарилади. Моддий ишлаб чиқариш соҳасига саноатдаги завод ва фабрикаларни, қишлоқ хўжалигидаги фермер ва деҳқон хўжаликларини мисол қилиб келтириш мумкин. Моддий ишлаб чиқариш соҳасига моддий бойликларни ишлаб чиқарадиган ёки истеъмолчиларга етказиб берадиган ҳамма тармоқлар киради. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилишда жамият учун зарур ишлаб чиқариш воситалари (машиналар, материаллар, иншоот ва ҳ.) ҳамда истеъмол моллари (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийимлар, поябзал ва ҳоказолар) яратилади. Юк транспорти, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича алоқа, савдо, умумий овқатланиш, моддий-техника таъминоти, тайёрлаш ва сотиш ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳасига киради, чунки булар маҳсулотларни яратишда ёрдам беради ва уларнинг реализация қилинишини таъминлайди.
Халқ хўжалигининг ноишлаб чиқариш соҳасига аҳолига таълим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш, маданий-маиший хизмат кўрсатиш, бошқариш, режалаштириш ва бошқа ижтимоий зарур вазифаларни амалга оширадиган тармоқлар киради. Бу соҳа кишиларининг меҳнат шароитини, турмушини яхшилаш халқнинг фаровонлигини юксалтиришга катта таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон саноати ишлаб чиқариши кўп тармоқли бўлган мураккаб соҳадир. У электр энергетикаси, ёқилғи, қора ва рангли металлургия, кимё ва нефт кимёси, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, қурилиш материаллари, тўқимачилик, тикувчилик ва бошқа шу каби тармоқлардан иборат. Булар: саноатнинг икки муҳим таркибий қисмини - оғир ва енгил саноатни ташкил қилади.
Оғир саноат табиий моддий бойликлар (минерал хом ашё, нефт, тошкўмир, газ ва ҳ.) ни қазиб олиш ва тайёрлаш ҳамда улардан турли хил буюмлар тайёрлаш учун уларни қайта ишлаш билан шуғулланади. Мамлакатимизда кон саноати ер бағридаги жуда бой рангли металл рудалар, тошкўмир, нефт, газ, қурилиш материаллари (оҳак, мармар, гранит, қум)ни қазиб олиш ва қайта ишлаш орқали халқ хўжалиги учун зарур маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Саноатнинг иккинчи муҳим таркибий қисми бўлган енгил саноат қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган етакчи тармоқ бўлиб, халқнинг газлама, кийим-кечак, поябзалга бўлган эҳтиёжини қондиради. Мамлакатда етиштириладиган пахта, каноп, жун, тери ва ҳ. маҳсулотларининг асосий қисми ана шу саноатда қайта ишланади. Бироқ, бу оғир ва енгил саноат бир-бирига боғлиқ бўлмасдан, мустақил ривожланади, деган гап эмас, албатта. Оғир саноат ишлаб чиқариш воситалари (турли-туман йигириш, тўқиш дастгоҳлари, тикиш машиналари ва ҳ.) тайёрлаб, енгил саноатни тез суръатларда тараққий эттириш билан бирга ўзи ҳам ривожланади. Бундан ташқари енгил саноат оғир саноат учун хом ашё базаси бўлиб хизмат қилади.
Халқ хўжалигининг барча тармоқларини замонавий техника билан таъминлашни илғор машинасозлик базасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки айнан машинасозликда илмий-техник ғоялар моддий жиҳатдан рўёбга чиқарилади, халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги белгиловчи янги меҳнат қуроллари, машиналар яратилади. Бу соҳада ресурсларни тежайдиган принципиал янги технологияларга кенг миқёсда ўтиш, меҳнат унумдорлигини ва маҳсулот сифатини ошириш учун асос солинади.
Аҳоли учун маданий-маиший ва хўжаликка мўлжалланган хилма-хил товарларни тайёрлаш билан асосий маҳсулот чиқаришдан ташқари-саноатнинг истисносиз барча тармоқлари шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги саноатни хом ашё билан, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди. У ўсимликшунослик (далачилик, сабзавотчилик, мевачилик, ем-хашак тайёрлаш ва ҳ.) ҳамда чорвачилик (қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик ва ҳ.)ни ўз ичига олади. Қурилишнинг вазифаси ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар, турар жойлар, йўллар, касалхоналар, мактаблар ва бошқа объектларни қуриш ҳамда реконструксия қилишдир.
Транспорт халқ хўжалиги ва аҳолининг хилма-хил юкларни ташиш эҳтиёжини узлуксиз ҳамда ўз вақтида таъминлайди. Алоқа жамиятнинг ишлаб чиқариш - хўжалик фаолиятида, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. У ахборотларнинг узатилишини таъминлайди ва почта, телеграф, телефон, радио, телевиденияни ўз ичига олади.
Моддий ва маънавий неъматларни яратиш, хизматлар кўрсатиш инсон ҳаёти, унинг яшаши ва камол топиши учун моддий асосдир. Шунинг учун ишлаб чиқаришнинг тўхтовсиз такрорланиши ва уни ривожлантириш ҳар доим энг муҳим иқтисодий қонуният ва объектив заруриятдир.
Ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқаришнинг амалга ошиши, энг аввало, унинг рўй бериши учун бу жараёнда қатнашадиган омиллар бўлмоғи лозим. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт. Ишчи кучи деб, инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига айтилади. Ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish