Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet43/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Дарснинг жиҳози: компьютер, проектор, экран, слайдлар, Халқ ҳунармандчилигига оид турли буюмлар, уларни тайёрлашга оид технологик хариталар, асбоб-ускуналар ва мосламалар, хавфсизлик техникаси қоидалари, соҳага оид касб бўйича кўргазма материаллари.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Сўраш. Ўтган дарс мавзуси юзасидан савол-жавоб ўтказиш.
III. Янги мавзу баёни.
Режа:
1. Дўппилар ҳақида умумий маълумот.
2. Дўппини бичиш ва тикиш.
Дўппилар ҳақида умумий маълумот. Дўппи бош кийими сифатида жуда қадимдан ўзбек халқининг кундалик турмуш тарзига шунчалик сингиб кетганки, уларсиз байрамларни, тўйларни, маърака ва йиғинларни тасаввур қилиб бўлмайди. Мамлакатимизда дўппини эркаклар, ўғил болалар, қизлар, келинчаклар, ёш-у қари барча севиб кийишади.
Дўппи қадимдан ўзбек каштачилик санъатининг ўзига хос гўзал турларидан бири ҳисобланади. Дўппиларнинг қачон пайдо бўлганлиги, унинг илк ижодкори ҳақида бирор-бир аниқ маълумот йўқ. Фақат эрамиздан минг йиллар аввал Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиёда Сакатиграхауда деган қабила яшаганлиги ва бу атама тепаси чўнқайган бош кийим кийган саклар деган маънони билдирганлиги ҳақидаги тарихий маълумотлар маълум. Демак, дўппилар жуда қадимги бош кийимлардан биридир. Асрлар ўтиши билан дўппиларнинг шакли ҳам, уларни тайёрлаш усуллари ҳам ўзгариб, такомиллашиб борган. Қадимдан Андижон, Марғилон, Чуст, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент дўппилари шакли жиҳатидан бир-биридан ажралиб турган. Дўппиларнинг тузилишига қараб уни кийган кишини қайси ҳудуддан эканлигини билиб олиш ҳам мумкин.
Одатда дўппилар уч қисмдан иборат бўлади: тепа қисм, кизак қисм, жияк қисм. Мана шу қисмларнинг тайёрланиш услублари бир-биридан фарқ қилади. Дўппилар Ўзбекистоннинг барча туман ва вилоятларида ўзига хос технология ва услублар асосида тайёрланиб, кўпинча, шу жойнинг номи билан аталиб келинади. Халқимиз, кўпинча, энг азиз ва яқин кишиларига бош кийимлар совға қилишади. Бошга кийилган дўппилар эса бировга берилмайди. Дўппилар рамзий маънода эҳтиёт қилиниб, доимо озода ва баланд жойда авайлаб сақланади.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish