Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet1/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Б.Қурбанов, Ш.Турабоева
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ
ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
8-синф


ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ҲАМДА СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ УЧУН
Ўқув қўлланма

“Зиё” нашриёти


Гулистон- 2019 йил
УЎК:372.8
КБК:74.200.52
Қ-80
Тузувчилар: Б.Қурбанов - Гулистон давлат университети “Технологик таълим” кафедраси, п.ф.н., доцент
Ш.Турабоева - Гулистон шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактабининг меҳнат таълими ўқитувчиси
Ўқув қўлланма – Гулистон: “Зиё” нашриёти, 2019.-180 бет

Мазкур ўқув қўлланмада умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синфларида Меҳнат таълими ўқув фанининг "Технология ва дизайн" ва "Сервис хизмати" йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил этишга оид тавсиялар берилган ва дарс ишланмалари келтирилган. Дарс ишланмалари амалдаги ДТС ва ўқув дастури асосида тузилган.


Қўлланма умумий ўрта таълим мактабларининг меҳнат таълими ўқитувчилари ва ўқувчилари, олий ўқув юртларининг меҳнат таълими йўналиши (бакалавр) талабалари учун мўлжалланган бўлиб, Гулистон давлат университети ўқув методик Кенгаши томонидан нашр қилишга тавсия этилган.
Тақризчилар: П.Холматов Сирдарё вилояти Педагогик ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ректори, п.ф.н., доцент
Мухлибоев – ГулДУ, “Технологик таълим” кафедраси, п.ф.н.
ISBN

© Б.Қурбанов, Ш.Турабоева, 2019


© “Зиё” нашриёти, 2019
КИРИШ

Республикамизнинг мустақилликка эришиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг буюк йўлига тушиб олиши жамиятнинг барча қирраларида, жумладан, ёшларни келажак ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш ишига бевосита масъул бўлган халқ таълимини ҳам тубдан ислоҳ қилишни тақозо этди. Ўсиб келаётган ёш авлодни келажак ҳаётга тайёрлашда халқ таълими тизимининг умумтаълим мактаблари бўғинидаги таълим-тарбия мазмунини, тузилишини янгилаш, ҳозирги замон руҳида ислоҳ қилиш муҳим аҳамият касб этди.


Маълумки, ўсиб келаётган ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш ишларини амалга ошириш-муҳим ижтимоий-сиёсий ва давлат аҳамиятига эга бўлган умуммиллий масаладир. Шу сабабли бу масала ҳамма даврда ҳам жамиятдаги илғор, зиёли, ватанпарвар кишиларининг диққатини ўзига тортиб келган. Бинобарин ҳеч қайси давлатнинг ва ҳеч қайси жамиятнинг тараққиётини, келажагини билимли ва тарбияли ёшларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бинобарин, мамлакатимиз миллий мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ ёшларга таълим-тарбия бериш масалаларига алоҳида аҳамият бериб келмоқда. Айниқса, ёшларга таълим бериш билан бирга уларнинг онгига миллий истиқлол ғояларини сингдириш, халқимизнинг бой маънавий қадриятлари асосида тарбия бериш, уларда ахлоқий тушунчаларни шакллантириш - бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Халқимизда "Бола бошидан" деган ажойиб нақл бор. Бу болаларни энг кичик ёшидан бошлаб меҳнат қилишга, катталарни ҳурмат қилишга, билим олишга ўргатиш зарурлигини ифодалайди. Шу сабабли ҳам ёш авлодни ҳалол меҳнат қилишга, турли хил касб-ҳунарни эгаллашга ўргатиб бориш халқимизнинг бутун ижтимоий-тарихий тараққиёти жараёнида муқаддас анъанага айланган.
Мамлакатимизда қабул қилинган "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Қонунлардан кўзланган асосий мақсад - таълим-тарбия ишларини тубдан яхшилаш, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган мутахассис-кадрларни тайёрлашдан иборат. Ёш авлодга замонавий технологиялар асосини ўргатиш, уларни ишлаб чиқариш соҳаларига тайёрлаш умумий ўрта таълим мактабларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу вазифаларни бажаришда меҳнат таълими дарсларининг алоҳида ўрни ва аҳамияти бор. Республикамизда ёшларнинг меҳнат ва касб тайёргарлиги тизимини амалга ошириш, бунда миллий, тарихий, ҳудудий, маънавий, маданий ва этник хусусиятларни етарлича ифодалаш мақсадида умумтаълим мактабларида меҳнат таълими дарсларини ўқитиш 2010-йилда қабул қилинган узвийлаштирилган ДТС ва ўқув дастурлари асосида 3 та йўналишда олиб бориш белгиланган. Булар: Технология ва дизайн, Сервис хизмати ва Қишлоқ хўжалиги асослари йўналишларидир.
Маълумки, Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий ғояси - баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир. Миллий моделнинг марказида шахс сифатлари туради. Шу сабабли таълим методларини шахсга мос ҳолда танлаш ва қўллаш ишларини такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада, жумладан, ўрта умумий таълим мактабларида ўқитиладиган меҳнат таълими дарслари ёшларни ҳаётга, касб-ҳунарга тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам меҳнат таълими дарсларида, айниқса, амалий машғулотларда ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятларини ривожлантирадиган ўқитишнинг методлари ва шаклларидан кенгроқ фойдаланиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, меҳнат таълими дарслари мактабда энг узоқ вақт ўтиладиган ўқув фанларидан бири ҳисобланади. Меҳнат таълими ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар - меҳнат фаолияти жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақида билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифатларини ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир. Бу фан умумий ўрта таълим мактабларида узоқ муддат, яъни биринчи синфдан то охирги синфгача бўлган давр ичида ўқитилиши билан ўқувчилар фаолиятида ва мактаб ҳаётида ўзига хос муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур меҳнат таълими дарслари уч босқичда ташкил этилиб, улардан кўзланган мақсад-ўқувчиларни жисмоний томондан тўғри ривожлантириш, меҳнат олами ва кишилари, меҳнат қуроллари ва амаллари, асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва касблар билан таништириш, иш қуролларидан фойдаланиш, оддий буюмларни ясашга оид меҳнат малакаларини ҳосил қилиш, онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат.
Юқорида айтилган босқичлардан ҳар бирини олдига қўйилган аниқ вазифалар мавжуд. Жумладан, 1-босқичда 1-4-синфлардаги меҳнат дарсларида ўқувчиларга кишиларнинг ҳаётида меҳнатнинг тутган ўрни, энг содда меҳнат амаллари ва иш қуроллари, улардан фойдаланишга оид дастлабки маълумотлар берилади. Қоғоз, елим, газлама, ип, пластилин каби материаллардан, игна, қайчи, пичоқ каби меҳнат қуроллари ёрдамида содда буюмлар, ўйинчоқлар ясаш, тайёрлаш орқали уларда дастлабки меҳнат кўникмалари шакллантирилади. Одатда, бу дарслар қўл меҳнати ёки тўғридан-тўғри меҳнат дарслари деб юритилади.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish