Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети


Cоғлом баркамол авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини илмий тадқиқот асослари



Download 438,5 Kb.
bet9/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
1.3. Cоғлом баркамол авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини илмий тадқиқот асослари
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожланишини илмий асосда таъминлаш масалаларида жуда катта эътибор берилмоқда. Айниқса, бу борада мазкур йўналишга оид фанларни ривожлантириш, спорт ва жисмоний тарбия тадбирларини илмий асосда ташкил этиш, илмий инфраструктурани ривожлантириш хамда мазкур жараёнларда илм-фан ютуқлари ва спорт сохасидаги илғор жахон тажрибасига таяниш мухум ахамият касб этади.
Ўтган давр ичида оммавий спорт харакатини самарали ривожлантириш юзасидан мамлакатимиз илм-фан олдида бир қатор вазифалар қўйилиб, уларнинг ижобий хал этилишига эришилди. Бундай вазифалар қаторига мазкур масаланинг хуқуқий , иқтисодий, педагогик, тиббий-биологик, ижтимоий –фалсафий, ёш авлодни жисмоний баркамол қилиб вояга етказиш хамда ушбу жараёнларнинг ташкилий жихатларини таъминлаш каби муаммолар мажмуаси киради.
Лекин, тахлилларнинг кўрсатишича, эртанги кун талаблари асосида жисмоний тарбия ва спорт фанини самарали ташкил этиш ва бошқариш, уни устувор тарзда ривожлантириш каби масалаларни ишлаб чиқиш талаб этилади. Алохида таъкидлаш керакки, илмий тадқиқотларни қуйидаги мезонлар асосида амалга ошириш фаолиятимиз самарадорлигини таъминлайди:

  • бошқарув ва тадбирларни режалаштириш жараёнларининг натижавийлиги асосида бажарилаётган илмий лойиҳалар тажрибасини умумлаштирган ҳолда, фундаментал, давлат илмий-техника ва бошқа дастурларни белгилаш; (Бу йўналишда ҳозирги ФарДУ жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедрасида профессор Ш.Х.Ханкелдиев раҳбарлигида илмий – тадқиқот олиб бормоқда)

  • жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш устуворликларига жавоб берувчи мақсадли мавзуларни шакллантириш ҳамда тарқоқ майда мавзуликка барҳам бериш;

  • илмий лойиҳаларии шакллантиришда “лойиҳавий ёндашув”нинг устуворлигини таъминлаш;

  • олий таьлим муассасалари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда бажариладиган фанлараро ва тармоқлараро лойҳаларни шакллантиришда илмий-ташкилий тайёргарлик ишларини тизимли йўлга қўйиш;

  • илмий дастурларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида лойиҳага жалб этилган ва этиладиган ижрочиларни таркибини танқидий баҳолаш;

  • инновация лойиҳаларини шакллантириш жараёнини «фундаметал изланишлар - амалий тадқиқотлар - инновация ишлари дастурлари» узвий боғлиқлиги тамойили асосида ташкил этиш;

  • грант лойиҳаларининг ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлашда мониторинг ва илмий жамоатчилик муҳокамаси ииститутларида самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйииг (илмий семинар, илмий кенгаш ва бошқалар); оммавий ва профессионал спорт самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган давлат талаблари, намунали андозалар ҳамда турли йўналишларга оид мезон ва механизмларни ишлаб чиқиш;

  • жисмоний тарбия ва спорт ўқув машғулотлари сифати, аҳлоқий, жисмоний ва спорт-техникавий тайёргарлиги мониторингини унификациялашган тизимини ишлаб чиқиш. Жисмоний тарбия ва спорт фанининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларга устуворлик бериш мақсадга мувофиқ:

  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасини, бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ишларини самарали ривожлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

  • жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ва шахснинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, мезонлари, саралаш механизмларини асослаш;

  • бой маданий миллий меросимиз, умуминсоний қадриятлар ва мавжуд илғор тажрибалар асосида ўсиб келаётган авлодни тарбиялашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;

  • тарихий-маданий, спорт ва жисмоний тарбия анъаналари, этнопсихология, халқ педагогикаси воситалари ҳамда жаҳон илғор тажрибаларидан унумли фойдалаиишни асослаш.

Юқорида кўрсатиб ўтилганларни амалга оширишда қуйидаги воситалардан самарали фойдаланиш кўзда тутилади:

  • лойиҳанинг бажарилиши жараёнларига мос равишда унинг илмий семинарлардаги муҳокамасини уюштириш;

  • мониторинг комиссияларининг фаоллиги ва хулосаларининг обьективлигини таъминлаш юзасидан тегишли илмий-ташкилий тадбирларни амалга ошириш.

Спорт ютуқлари”ни ривожлантириш илмий Марказининг мақсади олий спорт ютуқларини ривожлантириш ва жисмоний тарбияни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларнинг устуворликларини ишлаб чиқиш, фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг дастурларини асослаш ҳамда илмий изланишларни амалга оширишдан иборатдир.

Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish