Шароф Рашидов тумани мактабгача таълим булимига карашли 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида



Download 20,25 Kb.
Sana22.07.2022
Hajmi20,25 Kb.
#837297
Bog'liq
йиллик хисобот (2)


Шароф Рашидов тумани мактабгача таълим булимига карашли
19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида
2021-2022 йил укув йили давомида амалга оширилган ишлар бўйича


Ҳ И С О Б О Т И


Биз амалга ошираётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – Болаларнинг бахтли келажаги учун барча шароитларни яратиб беришдир.
Шавкат Миромонович Мирзиёев

Шароф Рашидов тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий типда қурилган бўлиб 100 ўринга мўлжалланган, хозирги кунда тарбияланувчилар таълим тарбия олмоқда. Хозирги кунда 5 та асосий гурух 1 та мажбурий таълим гурухларидан 21-мактаб кошида 5 та киска, 6-мактаб кошида 5 та қиска гурухдан иборат.


Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўкув йилларида мўлжаллаб тузилган ва Шароф Рашидов туман мактабгача таълим бўлими томонидан тасдиқланган иш режа асосида олиб борилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилоти таълим фаолиятини Мактабгача таълим Вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 1-МҲ сонли қарори билан тасдиқланган мактабгача таълим ёшидаги боланинг ривожланишига қўйилган “Давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастури, “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16декабрда 959-сонли Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонуни”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 22декабрдаги Мактабгача таълим ва тарбия ва Давлат стандартининг 802-сонли қарорини амалда бажаришга қаратилган бўлиб 2020-2021 ўқув йилнинг асосий вазифалари бўйича ишлар амалга оширлиди
-Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган “Далат талаблари” асосида жаҳон амалиётидан кенг фойдаланишга амал қилган ҳолда,замонавий технологияларни таълим-тарбия жараёнига машғулотлар мобайнида замонавий технология усулларини қўллаш ва куннинг иккинчи ярмида болаларга индивидуал ёндашувни ташкил этиш орқали амалга оширилди.
Ўқув йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактабгача таълим Вазирлигини ташкил этиш туғрисидаги ПҚ-3305 сонли карори Мактабгача таълим тизими бошкарувини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари туғрисидаги ПФ- 5198 сонли Президент фармойишлари ўрганиб чикилди ва чора тадбир режалари ишлаб чикилди, Мактабгача таълим сохасига оид чикарилган барча карор ва фармонларни тарбиячилар онгига чукуррок сингдириш максадида хафтанинг хар Чоршанба кунида “Сиёсий ўқиш” соатлари ташкил этилди.
Вазирлар Махкамаси хамда бошкарув органларининг карор ва буйрукларини руйхатга олиш ва уларнинг ижросини таъминлаш белгиланган меъёр талаб даражасида олиб борилди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотининг йиллик иш режаси ва истикбол иш режаси мавжуд булиб, худудий булимнинг умумий иш режаси, ўқув йилининг мақсад ва вазифалари билан мувофиклаштирилган ва мактабгача таълим булими мудири томонидан тасдикланган. Иш режага асосланиб мактабгача таълим ташкилотида маънавий ва маърифий ишлар сифатли ижро этиб келинмокда.


Педагогик кенгашларда Давлат талабларининг қай даражада бажарилиши ёритиб борилмокда. Бунда педагоглар олдига қўйилган мақсад ва вазифалар қай даражада бажарилаётганлиги, “Илк қадам” давлат ўқув дастури буйича қилинаётган ишлар, тарбияланувчиларнинг таълим олиш сифати самарадорлигини оширишда “Давлат талаблари”нинг бажарилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги мухокама қилинди.
Давлат мактабгача таълим ташкилотига келган буйруқ ва бошқа ҳужжатлар давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси томонидан ўз вақтида расмийлаштирилиб ижроси таъминланди. Буйруқ ва тадбирлар ишлаб чиқилиб ходимларга етказилди.
Мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамровини ошириш, айниқса 6 ёшли болаларни тулиқ қамраб олиш орқали бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш чоралари Сарайлик мфй хамда 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби ходимлари билан хамкорликда амалга ошириб келинмоқда.
Давлат мактабгача таълим ташкилотида қўшимча таълимлардан гимнастика, шахмат шашка, аппликация ва расм,Зумрадойлар тўгараги бепул ташкил этилган бўлиб,ментал арифметика пуллик тўгаракларимизда болажонлар ўз қизиқишлари бўйича таълим тарбия оладилар.
Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этиш, Давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинган, рўйхатдан чиқарилган тарбияланувчилар ва ходимлар туғрисидаги маълумотларни ойма-ой мактабгача таълим Вазирлигининг EMIS тизимига киритиб бормокдамиз.
Мактабгача таълим ташкилотига болаларни кабул килиш Республика Ягона Интрактив Давлат Хизматлари Маркази томонидан берилган йўлланма асосида қабул қилинади. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига йўлланма асосида қабул килиш ва чиқариш алоҳида буйруқ дафтарга кайд этиб борилади.
Болани индивидуал эхтиёжларини хисобга олган холда «Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари» ҳамда «Илк қадам» давлат ўқув дастури ва вариатив дастурлар яратиш буйича тарбиячиларидан Уралова Озода, Бухорова Чарос Холматова Комила ва Ахмедова Мафтуналар ўз ҳиссаларини қўшиб келмокдалар.
Тарбияланувчиларда бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини барвақт уйғотиш,оилада китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида ДМТТ, оила,мактаб ва махалла ҳамкорлигини кичик кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш орқали ривожлантириш.
-2021-2022 ўқув йилининг бошланишида ташкилотнинг барча ходимлари иштирокида Умумий ишлаб чиқариш йиғилиши уюштирилди. Йиғилишда барча ходимлар ўз лавозим йўриқномалари ва малака таснифлари билан таништирилиб танишганлиги тўғрисида имзо чекишди
-Ўқув йили бошида йиллик иш режа асосида умумий ота –оналар йиғилиши ўтказилди.Ташкилот ва ота-оналар ҳамкорлигидаги ишлар ҳақида келишиб олинди.
-Йил мобайнида 4 та педагогик кенгаш ўтказилди:
1чи йиғилиш -2021 йил августда;
2чи йиғилиш- 2021 йил ноябрда
3чи йиғилиш-2022 йил февралда;
4чи йигилиш-2022 йил майда
-Республикамизда мактабгача таълим тизимини тубдан яхшилаш, замон талабига жавоб берадиган моддий техник баъза “Давлат талаб”лари бўйича қилинадигани ишларни ташкиллаштириш, мехнатни рағбатлантиришга қаратилган хайрли ишлар янада ривожлантирилди.
Болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш мақсадида ўқув қўлланмалари билан таъминланди.Мактабгача таълим бўлими томонидан тарбиячилар машғулотлар жараёнини самарали ташкил этишлари учун деворий кўргазмалар ва тарқатма материаллар, 6 ёшли болажонлар учун иш дафтари, тарбиячилар учун мавзули режалаштириш дафтарлари билан таъминланди. Барча тарбиячилар “Илк қадам “давлат ўқув дастури бўйича, хамда эртак, ҳикоя, шеърлар тўплами билан тўлиқ таъминландилар.
-Ташкилотнинг йиллик иш режасига асосланиб “Устоз-шогирд”мактаби ҳам тўғри йўлга қўйилган. Устоз-шогирд мактаби ташкилотда кўп йиллик илғор тажрибага эга устоз Д Мустафокулова шогирд Н.Пардаевага, ташкилотда фаолият юритаётган ёш тарбиячилар бириктирилиб иш тажрибалари сингдириб борилади. Устоз шогирд иш режасига асосланиб устоз тарбиячи шогирд тарбиячига “Давлат талаблари”нинг бажарилиши, ”Илк қадам”давлат ўқув дастурини қўлланилиши, таълим–тарбиявий иш режа асосида ишни тўғри ташкиллаштириши, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий ва назарий ёрдам кўрсатиш,ҳуқуқий меъёрий иш ҳужжатларни тўғри юритишини, семинарларга тайёргарлик кўришда амалий ва назарий ёрдам кўрсатиш, керакли маслаҳат ва тавсиялар бериб бориши керак.

-Давлат мактабгача таълим ташкилотининг йиллик иш режасида оила,махалла,мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти хамкорлиги иш режаси тасдиқланган ва чора тадбирлар ишлаб чикилган. Бунга кўра ташкилотда ўтказилган хар бир тадбирга маҳалладан ва ота оналардан вакиллар таклиф этилаётганлиги ва очиқ эшиклар куни ташкил этилганлиги мисол бўла олади.


Таълим тарбия жараёнида илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва тадбиқ этиш мақсадида турли семинарлар ўтказиб келинмокда. Жумладан 2021йил ноябр ойида ташкилотда Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда “Дизартрия” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда туман мактабгача таълим бўлимидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини хамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўлими шуъба мудири Хафиза Хакимова таълим тарбия сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш шуъба мудири Мадина Тўрахўжаева ва туман Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари иштирок этишди. Бундан ташқари ташкилотда тарбиячилар ўртасида энг наъмунали ўтказилган “Очиқ машғулот” ва байрам тадбирлари ўтказганлиги, таълим соҳасидаги самарали меҳнатлари учун ташкилот тарбиячилари мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланиб келинмокда.
Йил давомида ташкилотда таълим самарадорлигини ошириш ва тарбияланувчилрга саҳна маданиятини ўргатиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиб келинмокда
Жумладан Узбекистон Республикаси Мустакиллигининг 30 йиллигига багишлаб янги Узбекистонда эркин ва фаровон яшайлик мавзусида тадбир утказилди. 2021-укув йилидан таълим ташкилотларида фан ойликлари эълон килинди. 2021-йил ноябр да “табиат фан ойлиги” Декабр “Тил ургатишни такомиллаштириш ойлиги” 2022-йил Январ “Ёш авлодни харбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш ойлиги” февралда “Ёш адабиётчилар ойлиги” мартда “Аждодлар мероси ва миллий кадриятларни улуглаш ойлиги” Апрелда “Мактабгача таълим ташкилотларида методик кумак курсатиш ва интерфаол машгулотлар утишни фаоллаштириш ойлиги” майда “Тарбияланувчиларга ментал арифметика ва математик тасаввурларини шакллантириш ойлиги” утказилди.
Жисмоний тарбия йўриқчиси ва мусика рахбарлари ташкилотдаги тарбияланувчилар билан мунтазам шуғулланиб,уларнинг иқтидорларини шакллантиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Фан ойликлари доирасида педагоглар билан хамкорликда ишлар олиб борилди.
Ташкилот ҳамшираси, психологи ва логопеди ҳамкорликда болаларнинг соғлиғи, психик ўзгаришларини, нутқини ривожлантириш юзасидан амалий ишлар олиб боришмоқда.
Гуруҳларда тарбиячилар машғулотлар самарадорлигини ошириш,тарбияланувчиларга эркинликлар яратиш мақсадида ривожлантирувчи марказларни тўғри ташкил этишган.Интерфаол усулларини қўллаб,янги педагогик техналогиялар асосида чиқарилган тренинг ўйинлардан фойдаланиб,хар- бир педагог машгулот жараёнини бола онгига чуқурроқ сингдириш,мактаб таълимига сифатли тайёрлаб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Хозирда уларнинг соғлом ўсишини, баркамол бўлиб вояга етишлари учун шарт –шароитлар яратилмокда. Яъни ёзда салқин айвончалар, қишда иссик хоналар, мусика , керакли хона жихозлари, билим ва тарбия олишлари учун малакали тарбиячилар билан таъминланган хозирги шароитдаги замон талабларга мос равишда хар бир машгулотга кўргазмали қуроллар ташкил қилинган. Режа бўйича ҳар кунги машғулот мунтазам равишда ўтказиб келинмокда. Эрталабки бадан тарбия машқлари мунтазам бажарилиб келинмокда. 2022-йил ёзги согломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмокда
2022-йил апрел ойида Ш.Рашидов тумани булимининг ташаббуси билан 6-сонли ДМТТ да Туман ДМТТ лар уртасида Инновацион гоялар кургазмаси булиб утди ва Бу тадбирда бизнинг ташкилотимиз педагоглари хам инновацион гоялари билан катнашишди.
2022-йил апрел ойида Ш.Рашидов тумани МТБ томонидан педагог ходимларни атестация ва акридациядан утказилди. Атестация ва акридаци натижаларига кура педагог ходимлари утказган интерфаол машгулотлари ва тайёрлаган иновацион кургазмалари билан яхши натижаларга эришилди.
Республикамизда «Таълим тўғрисидаги» қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури босқичма-босқич амалга оширила бориб I-II босқичларида таълим тизимининг тубдан ислоҳ қилиш,молиявий моддий шарт-шароитлар яратиш,педагог кадрларни малакасини ошириш, таълим ташкилотини малакали педагог кадрлар билан тулдириш, таълим –тарбия жараёнини юқори ва сифатли ўқув адабиётлари билан, илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш таълим тизимини ахборотлаштириш йўлга қўйилди.
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг номига Ягона Давлат Интерактив Давлат хизматлари томонидан ота-оналар номидан тушаётган, ҳар бир ариза ўрганиб чиқилиб ўз вактида ҳал этиб борилмокда.
Ташкилотда санитария қоидалари,меъёрлари ва гигиена талабларига, мехнатни мухофаза килиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя килиш юзасидан ташкилотда ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган ва йурикномалар билан таништирилиб имзоланган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига ҳамда Мактабгача таълим Вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 2-мҳ-сон буйруғи ижроси таъминланиб 13 кишидан иборат «Кузатув кенгаши» ўз фаолиятини олиб бормокда «Кузатув кенгаши» ташкилотда тарбияланувчилар учун қулай шарт- шароитлар яратиш хамда уларни яхшилаш буйича ота-оналар ва хомийлар билан хамкорлик килишда амалий ёрдам курсатиб келмокда Ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан тасдиқланган,ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини ташкилотда бепул таълим-тарбия олиши (100% имтиёзга эга бўлиш) масалалари Кузатув Кенгаши йиғилишларида ўрганиб чиқилиб тасдиқлаб берилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг келгусидаги мақсад ва вазифалари: ҳомий ташкилот, Ота-оналар хамкорлигини кучайтириш, машғулотларда болаларга хуқуқий билимларни, саводхонлик билимларини, илк иқтисодий билимлар, миллий истиқлол ғояларини онгларига сингдириш, янги педогогик ғоялар устида изланиб,бола учун фақат самара келтирадиган усулларни таълим жараёнида қўллаш, Она Ватанга мехр ва мухаббат туйғусини уйғотиш, ўз атрофдагиларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, миллий маданий меросимизни севиш юксак қадриятларимизни ардоқлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш руҳида тарбиялашда давом этиш. Болаларни соғлом, руҳан тетик, ақлан етук, комил инсонлар килиб тарбиялашда давом эттиришдир. Зотан Президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек “Айнан мактабгача таълим соҳасига бўлган эътибор, мамлакатнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратади”.


Ҳисоботни тайёрлади
19-сонли ДМТТ директори : Р.Рофиeва
Download 20,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish