Спорт турлари
|
Ёши
|
Акробатика
|
8-9
|
Бокс
|
12-14
|
Юнон-рум кураши, самбо, миллий курашлар
|
10-12
|
Сув полоси
|
10-12
|
Велосипед спорти
|
12-13
|
Спорт гимнастикаси:
Ўғиллар
Қизлар
|
8-9
7-8
|
Байдарка, каноэда эшкак эшиш,
Академик эшкак эшиш
|
11-13
10-11
|
От спорти
|
11-12
|
Енгил атлетика
|
11-12
|
Сузиш
|
7-9
|
Стол тенниси ва катта теннис
|
9-10
|
Биатлон
|
10-12
|
Сувга транплиндан сакраш
|
8-10
|
Қўл тўпи
|
10-12
|
Футбол
|
10-12
|
Қиличбозлик
|
10-12
|
Гуруҳдаги ўқувчилар сони, ҳафтада неча маротаба машғулот ташкил қилиниши, спорт турлари ва спортчиларнинг тайёргарлик даражаси асосида амалга оширилади.
Спорт турлари дастурлари асосида ўқув тарбиявий ишларни олиб бориш спорт мактабларида гуруҳ бўлиб суҳбат тариқасида, спорт машқ машғулотларини якка тартибда ташкил қилиш, уйга вазифалар, спорт мусобақаларига қатнашиш ва умумтаълим мактабларига спорт турлари бўйича машғулотлар ва спорт мусобақаларини ўтказишда ёрдам беради. Ўқувчилар томонидан дастурда кўрсатилган норма талабларини бажармаганлар спорт мактабларининг гуруҳларидаги якуний натижаларига қараб четлаштирилади.
Болалар - ўсмирлар спорт мактабларида ўқув ишларини талаб даражасида ташкил қилиш учун энг аввало устоз-мураббийлар умумтаълим мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан яқиндан мулоқотда бўлишлари талаб этилади. Бундай алоқани амалга оширишда фақат ўзаро коммуникатив мулоқотлар яқин бўлганда ота-оналар билан биргаликда ўтказиладиган услубий бирлашмаларда қатнашадиган жисмоний маданият ўқитувчилари, устоз-мураббийлар билан биргаликда спорт машғулотлари ўтказиш каби ўзаро ҳамкорлик ишлари бўлгандагина амалга ошириш мумкин.
Спорт мактабларида умумий бир йиллик режани бажариш кўзда тутилади. Бўлимларнинг ўқув режаси асосида ўқув тематик мавзулар режаси ва ҳар бир машғулотнинг календар режаси орқали машғулотлар ташкил этилади. Спорт мактаби фаолиятида ва гуруҳларида умумий иш режа мактаб фаолиятининг ҳамма томонини қамраб олиши керак. Бунда ташкилий, маънавий-маърифий, ўқув-услубий, тиббий, назарий, амалий, хўжалик фаолияти умумтаълим мактабларига кўрсатиладиган ёрдам ва ҳоказолар киритилади.
Спорт мактабларининг тўгарак машғулотлари «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари асосида ташкил этилади. Бунда жисмоний маданият вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тарбияланиб келаётган ўқувчиларнинг спорт тўгаракларига қатнашишлари ҳисобга олинади ва шу асосда амалга оширилади.
«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари 2000 йилнинг 2-январидан амалиётга тадбиқ этилди. Тест-норма талабларини муваффақиятли топширганларга махсус гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади. «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари ёшларимизнинг жисмоний тайёргарлигини, жисмоний ривожланишини ва ҳаракат фаолиятларини аниқлаб берувчи асосий воситалардан биридир.
«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари аёллар учун 5 ёшдан 55 ёшгача ва эркаклар учун 5 ёшдан 60 ёшгача тузилган. Жумладан, 12-15 ёшлилар учун қўйидаги норма талаблари режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |