Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Сўнги йиллар мобайнида Республикамизда ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уни жисмоний бақувват, маънавий тарбиялашга алоҳида сиёсий аҳамият қаратилмоқда. Президентимизнинг 2004 йил 26 октябрдаги “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала бўйича қабул қилган қарори фикримиз далилидир. Ҳозирги кунда болалар спортини жадал суръатлар билан ривожлантириш борасида олиб борилаётган катта ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда яратилаётган ижтимоий, иқтисодий ва хуқуқий имкониятлар юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган оқилона сиёсат маҳсулидир (2,3,5).
Бинобарин, ўзбек спорти мавқеини болалар спортини ривожлантириш орқали кўтариш, унинг халқаро миқёсидаги истиқболни таъминлаш учун барча шарт-шароитлар мухайё этиляпти. Демак бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири Болалар ва ўсмиринлар спорт мактабларида ёш спортчиларни (иқтидорли ёшларни) саралаб олиш ва тайёрлаш сифатини ошириш, спорт мактабларини фаолиятини ҳамда спорт тренировка машғулотларини ташкиллаш ва ўтказиш сифат даражасини янада яхшилаш, спорт турлари бўйича болалар спорти мураббийларини тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг касбий-педагогик малакасини шакллантириш ва мавжуд кадрларни қайта тайёрлашдан иборатдир. Ушбу ўта долзарб муаммолар доирасида алоҳида эътиборга мухтож масалалар борки, уларни биринчи навбатда ҳал этиш лозим бўлади (8,9,10).
Чунончи, болалар ва ўсмиринлар спорт мактаблари замонавий спорт базасига, етарли даражада спорт жихоз-анжомларига, хар-хил спорт мусобақаларни ташкиллаш ва ўтказишга етарли молиявий таъминотга эга бўлиши, болалар спорт мураббийларини замонавий билим, касб малакалари ва кўникмалари, илмий-инновацион ғоялар ҳамда илғор педагогик технологиялар билан қуроллантириш каби масалалар шулар жумласидандир.
Маълумки, болалар спорт соҳаси бўйича таниқли мутахассис олим В. Филининг фикрига спорт турларига саралаш жараёни мураккаб ва кенг қамровли педагогик тизим хисобланади.
Боланинг спортга оид филогентик ва онтогентик имкониятларни пайқаш, билиш, спортга мойиллиги ва “ички” истеъдодини аниқлаш бошқа шу каби қобилиятларни илмий асосда башорат қила билиш ёрдамида рақобатбардош ва истиқболли спортчи тайёрлаш спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган мураббий касб фаолиятининг ноёб, ўта зарур белгилардан биридир (1,2,3,4,5).
Мазкур муаммолар кўпчилик омиллар томонидан илмий тадқиқот остига олган ва уларнинг муайян қирралари очиб берилган. (Ашмарин Б.А, Верхошанский Ю.В, Волков Л.В).
Шу билан бир қаторда бугунги кунда болалар ва ўсмиринлар спорт мактабларини умумий фаолиятини холати, энг асосий мураббийи касб фаолиятининг айрим хусусиятлари, жумладан, унинг назарий ва амалий тайёргарлигини баъзи қирралари ҳамда шаҳсий хислатлари ҳали анчагина заиф ўрганилган.
Айнан шу муаммолар ҳолатини ўрганиш ва уларни назарий ҳамда амалий томонларни ёритиб бериш мавзусининг долзарблигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |