Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети


Баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида Ўзбекистонда спортни ташкил қилиш масалалари



Download 438,5 Kb.
bet6/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
1.2. Баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида Ўзбекистонда спортни ташкил қилиш масалалари

Ўзбекистонда кенг қамровда оммавий спорт соғломлаштириш ишлари турли ўқув билим муассасаларида ташкиллаштирилиб борилмоқда. Умумтаълим мактабларида болалар спортини асосан ҳомийлар ва педагогик жамоа ташаббуси асосида жисмоний маданият дарслари ва спорт тўгараклари жараёнида олиб борилади. Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар оммавий спортда ўзларининг жисмоний маҳоратларини ошириб боришмоқда. Синфдан ташқари спорт ишлари жисмоний маданият ўқитувчилари жисмоний маданият жамоаси томонидан ташкил қилинмоқда.


Бола тарбияси педагогик жамоа аъзолари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу спорт турларидан тўгаракларни, умумий жисмоний тайёргарлик, соғломлаштириш гуруҳларини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган вазифаларни амалга оширадилар. Бу машғулотларнинг мақсади шундан иборатки, унда болаларни аниқ режа асосида спорт мусобақаларига қатнашишлари учун тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш назарда тутилади.
Уч босқичли мусобақалар тизимининг I бўғини «Умид ниҳоллари” ўйинларидан ўрин олган спорт турларига 7-синфдан бошлаб 9-синфгача жалб қилинади. Бу мактаб босқичи, яъни мактабларнинг ўзида синфлараро мусобақа режаси асосида амалга оширилади. II босқич туман (шаҳар) босқичи бўлиб, унда мактаб терма жамоалари иштирок этади. Бу босқич V-VIII, VIII-IX синфлар учун октябрь-ноябрь ойларида босқич ўйинлари сифатида ва I-IV синфлар учун кузги таътил вақтида “Қувноқ стартлар” ўйини тарзидаги якуний босқич, яъни финал сифатида ташкил этилади1.
Учинчи босқич – туманлар (шаҳарлар) терма жамоалари учун вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) босқичи. Ноябрь-январь ойларида VIII-IX синфлар учун босқич ўйинлари ўтказилади. V-VII синфлар учун эса қишқи таътилда финал ўйинлари билан якун топади.
Тўртинчиси – туманларнинг VIII-IX- синфлари ўқувчилари учун баҳорги таътил пайтида финал босқичи билан якунланади.
Мамлакат финал босқичи мусобақалари вилоятларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) VIII-IX синфлар ўқувчилари терма жамоалари ўртасида апрел ойида бўлиб ўтади.
Бу босқич мусобақаларида 1-синфдан то 9-синфгача ўқувчиларнинг жалб қилиниши асосан умумтаълим мактабларидаги жисмоний маданият дастури вазифаларини ҳамда «Алпомиш» ва «Барчиной» тест норма талабларини ўзлаштиришга қаратилган. Мактаб жамоасининг бу борада ўз олдига қўйган асосий мақсади ёш болалар ўртасида болаларнинг спортга қизиқишини уйғотиш, спортни тарғибот қилиш билан биргаликда, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларини топширишга тайёрлаш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқдир.
Тест норма талабларини қайта кўриб чиқиш, оптимал ишлаб чиқиш мактаб ёшидаги болаларни жисмонан тарбиялаш, мактабдан ташқари вақтларда халқ ўйинларидан фойдаланиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва кенг жамоатчилик томонидан ташкил қилинади. Бу ишлар қуйидаги низом асосида ташкил этилади:

  1. Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спорт тизимининг мақсади асосида: «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларини бажаришга тайёрлаш, ёшлар спорт разрядлари бўйича спорт норма талабларини топширишга тайёргарликни ташкил қилиш.

  2. Жамоалар ўртасида, оилалар ўртасида, маҳалла болалалари ўртасида ўзаро мусобақаларни ташкил қилиш ва шунга риоя қилиш.

  3. Умумтаълим мактбаларида жисмоний маданият тизими кетма-кетлигини таъминлаш, мактабга ҳар томонлама моддий ёрдам кўрсатиш, ўқувчилар билимини чуқурлаштириш, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, билим бериш билан бирга ўқувчиларнинг дам олишларини ҳамда доимий тарзда чиниқиб боришларини ташкил қилиш.

  4. Турли-туман ташкилий-услубий иш шаклларини жорий қилиш.

  5. Ўқувчиларнинг жисмоний маданият ва спортга бўлган фаол қизиқишларини аниқлаб улар учун ҳар томонлама спорт машғулотларини ташкил қилиш.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида мактабдан ташқари бажариладиган жисмоний маданият ва спорт ишлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, кўнгиллилар спорт жамиятлари томонидан спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил қилинмоқда. Бунда, асосан, уч типдаги мактабдан ташқари жисмоний маданият ва спорт ишларини алоҳида қайд этиш лозим. Булар: болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) махсус гуруҳларга эга бўлган Олимпия заҳиралари касб-хунар спорт коллежлари, олий спорт маҳорати мактаби (ОСММ) кабилар. Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий вазифаси ўқувчиларни спорт турларидан пухта тайёрлаб, туман, шаҳар, вилоят, республика терма жамоаларига спортчилар тайёрлаб беришдан иборат. Бу болалар-ўсмирлар спорт мактабининг фаолиятини баҳолайдиган асосий кўрсаткичларидан биридир. Бундай фаолият кўрсатиш ўқувчиларга спорт соҳасида чуқур билим беришга олиб келади. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳоратлари, спорт натижалари юқори бўлгандан кейин, улар олий спорт маҳорат мактабида ўзларининг спорт турлари бўйича билим ва маҳоратларини такомиллаштириб мураккаблашган тизим асосида шуғулланадилар. Олий спорт мактабининг вазифасига асосан Ўзбекистон терма жамоасига юқори спорт натижаларини кўрсата оладиган спортчиларни тайёрлаб бериш каби амалий ишлар киради.
Олимпиа заҳиралари касб-хунар коллежи спорт мактаби ўз олдига муҳим, мураккаб вазифаларни қўйган. У ҳам бўлса, Республика олимпиа терма жамоаси таркибига ўта юқори спорт натижаларига эга бўлган спортчиларни тайёрлаб бериш билан биргаликда, унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси даражасидаги спортчилар ҳам тайёрланади. Бу каби спорт мактаблари ўзларининг спортчиларини тайёрлашдаги фаолиятини Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазирлиги назорати остида амалга оширади.
Спорт мактабларида қуйидаги вазифаларни бажариш амалиётлари белгиланган:

  • юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, уларнинг амалиётларини такомиллаштириш билан биргаликда ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш;

  • спорт турлари билан шуғулланаётган ўқувчилардан жисмоний маданият йўриқчилари, жамоатчи ҳакамлар тайёрлаш;

  • умумтаълим мактабларида мактабдан ташқари олиб борилаётган оммавий спорт ишларига услубий марказ сифатида фаолият кўрсатиб кўмаклашиш.

Спорт мактабига ўқувчилар умумтаълим мактабларида спорт турларига мойиллиги бўлган спортчи ўқувчилар ичидан танлов ва махсус тестлар асосида қабул қилинади.
Спорт мактабларида қўйидаги гуруҳлар фаолият кўрсатадир: бошланғич тайёргарлик гуруҳи, ўқув машқ гуруҳи (ўқув-тренировка).
Спорт-машқ натижаси юқори бўлган ва спорт бўйича яхши шароити бўлган тақдирда спорт мактабларида спорт такомиллашув гуруҳларига ўқувчилар қабул қилинади.
1-жадвал


Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish