Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети



Download 438,5 Kb.
bet3/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаси. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач жисмоний маданият ва спорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда «Жисмоний тарбия ва спорт» билан боғлиқ қонунларнинг қабул қилинганлиги жисмоний маданият ва спорт ишларини ривожлантиришга кенг йўл очиб берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24-октябрда қабул қилинган фармони, «Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31-октябрдаги қарори шу йўналишда ташланган энг муҳим қадамлардир. Бунинг натижаси ўлароқ, таълим муассасалари ва бошқа турдаги жамоаларда спорт турлари бўйича тўгаракларни ташкил қилиш, улардаги машғулотларни ҳар томонлама такомиллаштириш йўлида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.
Болалар спортини ривожлантиришнинг энг муҳим омиллари: умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар колежларида жисмоний маданият дарсларига жиддий эътибор қаратиш, иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, уларни спорт турларига йўналтириш, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам ва изчил қатнашишлари учун спорт машғулотлари жараёнини пухта ташкил этиш ва улар учун максимал шароитлар яратиб бериш кабилардир. Бу каби муаммоларни ҳал этиш учун эса аниқ ва пухта ишланган режалар илмий ва услубий тавсия ҳамда қўлланмалар талаб этилади (1,5,9,12,18).
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жойларда вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари қошида жамғармаларнинг ташкил этилиши ва ҳукумат томонидан болалар спортини ривожлантириш масаласи билан мунтазам шуғулланиб борилиши ҳозирда яхши йўлга қўйилган. Бироқ бу билан муаммони узил-кесил ҳал қилиб бўлмайди. Болалар спортини янада ривожлантириш, такомиллаштириш, сезиларли ютуқларни қўлга киритиш учун жойларда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада яхшилаш, улар учун барча талабларга жавоб берадиган спорт базалари яратиш, спорт мусобақаларини мунтазам ва сифатли ўтказиш каби муҳим вазифаларни бажариш лозим бўлади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, охирги 5-6 йилдан буён уч босқичли спорт мусобақалари тизими асосида «Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” деб номланган кичик олимпиада мусобақаларини ўтказиш ва бу мусобақалар тақвимидаги спорт турларининг йилдан-йилга ортиб бориши, сўзсиз, болалар спортининг ривожланишида жиддий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шуниси қизиқки, умумтаълим мактаблари қошида I-II-III босқич мусобақалари оммавий тарзда ўтказилиши шу оммавий спорт тадбирларида қатнашаётган ўқувчилар орасидан иқтидорли, истеъдодли, жисмоний имкониятлари ва спорт маҳорати юқори бўлган болаларни саралаб, уларни юқори даражадаги спорт машғулотлари жараёнига жалб этиш, шу асосда юксак истеъдодли спортчиларни тарбиялаш, вояга етказиш имкониятини яратиб келмоқда. Болалар спортини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, жисмоний тайёргарлигига қараб танлов ўтказиш ва уларнинг жисмонан ривожланишига эътибор қаратишдир. Бугунги кунда назарий, амалий ва услубий томондан ўқувчиларни, бўлажак спорт мутахассисларини ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ахамият касб этади. Бундай ёндашув ўқувчиларнинг ҳар томонлама гармоник ривожланиши ва бир вақтнинг ўзида спорт турлари бўйича спорт маҳоратининг ошишига туртки бўлади. Қўлингиздаги ушбу қўлланма айнан шу масалалар таҳлилига бағишланган бўлиб, унда болалар спортини ривожлантиришнинг турли йўналишдаги илмий-назарий ва услубий жиҳатлари ёритиб борилади. Қўлланмада келтирилган фактлар кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тажрибалар асосида юзага келган бўлиб, унда янги миллий шароитдан келиб чиққан ҳолда янгича усулларни ишлаб чиқишга, гуруҳ тизимини шакллантириш ва такомиллаштиришга эътибор қаратилган. Бу эса болалар спортини ривожлантириш йўлидаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади, деб ўйлаймиз (12,13).

Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish