Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети



Download 438,5 Kb.
bet1/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ

Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши


09.419-гуруҳ битирувчиси Шаробиддинов Лочинбeк Иброҳимжон ўғлининг “Баркамол авлод тарбия муаммолари Президентимиз фармонлари ва қарорларида”
мавзусидаги


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар:
Доцент С.Сидиқов
Фарғона 2013
Битирув малакавий иш кафедранинг 2013 йил _____________________
____-йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Кафедра мудири _______________ Р.Хамроқулов

Тақризчилар


1. Доцент Сидиқов С.


2. Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ката ўқитувчиси, п.ф.н. Жабборов Қ.Қ.


РЕЖА:
КИРИШ


I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАН-ТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда спортнинг ўрни
1.2. Баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида Ўзбекистонда спортни ташкил қилиш масалалари
1.3. Cоғлом баркамол авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини илмий тадқиқот асослари


II БОБ. ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ФАРМОНЛАРИ ВА ҚАРОРЛАРИДА БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯ МУАММОЛАРИНИНГ АКС ЭТТИРИЛИШИ
2.1. Баркамол авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларнинг моҳияти
2.2. Ўзбекистон болалар спортини ривожлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларнинг мазмуни
2.3.


ХУЛОСА


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

КИРИШ


Ҳар қандай мамлакатнинг эртанги куни, келажак тараққиёти биринчи галда ўз халқининг, ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолати билан ўлчанади. Ҳозирда давлатлар ўртасидаги ўзаро мусобақа, куч –қудратини намоён этиш беллашуви, асосан икки йўналишда – спорт ва жисмоний тарбия хамда ақл-заковат, яъни интеллектуал фаолият сохасида устувор аҳамят касб этмоқда. Илмий таъбир билан айтганда, халқнинг жисмоний – интеллектуал салохиятини рўёбга чиқариш, бу борада тегишли захираларни шакллантириш. ХХI асрда тараққиёт ва юксалиш кафолатига айланиб бормоқда.


Бу хақиқатни чуқур ва ҳар томонлама идрок этиб, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов мустақилликка эришган дастлабки кунларимиздан бошлаб юртимизда соғлом ва авлод тарбиясини давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бирига айлантириш, бу борада ўзига хос миллий тизим яратиш чора – тадбирларини кўрди. Ана шу мақсадда истиқлолнинг дастлабки йилидаёқ “ Соғлом авлод учун “ халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола, соғлом насл учун кураш йўлида салмоқли қадамлар қўйилди. Биринчи давлат мукофатининг “ Соғлом авлод учун “ ордени деб аталгани бу борадаги интилишлар қанчалик қатъий ва узоқ мақсадларни кўзлаганидан далолат эди (1,2,3,4).
“Бугун хеч кимга сир эмас, эрта ёшдан бошлаб спорт билан мунтазам шуғулланадиган болаларгина жисмонан соғлом, бақувват бўлиб вояга етади. Шу асосида хар бир ота – онанинг эзгу орзуси бўлиши соғлом фарзанд ўстириш, аҳолимиз ўртасида соғлом турмиш тарзини кенг карор топтириш учун катта имкониятлар пайдо бўлади (4).
Муҳими шундаки, давлатимиз раҳбари мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш нафақат болалар ва ўсмирларни, балки бутун халқни оммавий спорт ҳаракатига жалб қила оладиган ўзига хос самарали тизимни шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишларининг узвий ва ажралмас қисми деб билади, бу сохадаги тадбирларни ўзаро уйғун ва муштарақ тарзда ташкил этиш таклифини беради. Бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг турли қатламларини қамраб олган самарали миллий тизим вужудга келгани ва у ҳозирданоқ яхши натижалар бераётгани нафақат ўзимизнинг, балки хорижий мутахассислар томонидан ҳам тан олиниб, эътироф этилаётгани мазкур соҳадаги ишларнинг нақадар пухта ўйлаб, узоқни кўзлаб амалга оширилганини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, бундай олижаноб ишлар ўтиш даврининг ниҳоятда мураккаб босқичида амалга оширила бошлагани билан янада аҳамятлидир (1,5,8).
Ана шу эзгу ишлар ҳозирги кунда ҳам изчиллик ва қатъият билан давом эттирилиб, халқимиз, аввало, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга мустаҳкам замин бўлмоқда, мамлакатимизда жисмоний интеллектуал ресурсларнинг рўёбга чиқишини таъминламоқда.
“Мамлакатни спорт каби ҳеч нарса жахонга тез танита олмайди” деб бежиз айтмаган. Президентимиз Ислом Каримов мустақиллигимиз Мустақилликни дастлабки даврларидан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга ёш авлодни жисмонан баркамол бўлиб етишишига катта эътибор берилди ва беришиб келмоқда. Бу амалга оширилган ишларнинг натижаси сифатида ўзбек ўғлон ва қизлари жахон халқаро мусобақаларида, Олимпиада ўйинларида яхши натижаларга эришиши яққол мисол бўлади (1,8,9,10).
Келажагимиз бўлган ёш авлодни жисмонан ва маънавий баркамолликни ташкиллаш мамалакатимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамаси томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида қабул қилган фармон ва қарорлари катта аҳамиятга эгадир. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 24 октябрдаги 3154-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002-йил 31 октябрдаги 374-сонли “Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори ўсиб келаётган авлоднинг соғлиғи, жисмоний ривожланиши, жисмоний такомиллашуви ва Ўзбекистонда болалар ўртасида спортни янада ривожлантиришга асос бўлди.
Болалар спортини ташкиллаш ва ривожлантириш учун оилада, мактабгача бўлган муассаларда, умум таълим мактабларда, Академик лицей, касб-ҳунар коллежларда, махаллаларда, аҳоли яшаш турар жойларда, болалар ва ўспиринлар спорт мактабларида, спорт интернатларида замон талаб даражасида ўқув – спорт машғулотларини ташкиллаш борасидаги назарий – амалий билимларини бериш мақсадида жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассисликлари учун “Ўқув фани режасига, Болалар спортни ривожлантириш фанини киритилиши болалар спортни ривожлантиришни муаммолари, уни илмий – методик томонларини очишга ёрдам бериши шубхасиздир” (2,5,9).

Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish