Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Болалар спортини ривожлантиришда бир қатор иқтисодий, ижтимоий муаммолар ҳам учраб туриши табиий. Чунки бозор иқтисодиёти жараёнида спорт жиҳозлари тан нархининг ортганлиги, номунтазамлиги, уларни пул кўчириш йўли билан сотиб олишдаги бир қатор муаммоларни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Болалар билан ўтказилган сўров ва суҳбатлар шуни кўрсатадики, улар атрофда содир бўлаётган ҳар қандай ўзгаришларга, шу жумладан, жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги ҳодисаларга ўз мунособатларини билдирадилар. Ҳоҳ ижобий ҳоҳ салбий ҳолатлар бўлсин, болаларда бу каби ўзгаришларга тезда кўникиб кетиш ҳусусиятлари мавжуд. Болаларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб тарбиялашда кўзланган тамойилларга амал қилиш яхши натижа беради (13).
Болалар тарбияси деганда, биз аввало кўз олдимизга ёш ўсмирларни келтиришимиз керак. Ёш болаларни педагогик нуқтаи назаридан қонуний тарбиялаш қийин, чунки уларни қандай тарбияласак ва ундасак, улар шу ишларни қилишади. Чунки, уларда қабул қилиш малакалари, тезда табиий ҳолатларга мослашуви юқори даражада ривожланганлигини тарихий ва замонавий педагогика ҳам тасдиқлайди. Болаларни оммавий спорт турларига жалб қилиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Негаки машғулотлар спорт турлари билан шуғулланадиган болаларнинг ёши, жинси, жисмоний ривожланганлигини эътиборга олиб ташкил қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. 11-12 ёшга етган болаларни спорт турларига йўналтириш мақсадли ва мазмунли бўлиши керак. Айниқса, болалар шу ёшга етгандан кейин уларни анатомик-физиологик тузилишлари, улғайиши ва иш қобилияти ривожланиб боради. Бу ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаолиятидаги ривожланишини олиб қарайдиган бўлсак, бунда болалар ҳаракати бир кунда 40-45 минг қадамни ташкил қилмоқда. Шундай экан, болаларни қобилиятига қараб ва спорт турларининг мураккаблиги инобатга олинган ҳолда спорт турларига жалб қилиш ва машғулотларни ташкил қилиш яхши натижа бериши шубҳасиз (14).
Ўзбекистон Республикаси географик иқлимининг ўзига хосликлари ҳам болалар спортининг ривожланишига жиддий таъсир ўтказади. Спорт турларининг табиий географик худудлар шароити, хусусиятлари, ўзига хос бўлган миллий анъаналар, удумлар асосида олиб борилиши ва бу ҳолатлар болаларнинг кундалик ҳаётида учраб туриши ҳам қисман спортни ривожлантиришда муаммо борлигини кўрсатади. Бугун ҳар бир ҳудуд ва унда етишаётган халқларнинг анъаналари ҳисобга олиниб, айниқса қайси спорт турини болалар ўртасида ривожлантириш кераклиги тўғрисида истиқболли режа ва дастурлар тузиш лозим бўлади. Болалар ўртасида, уларнинг ёшига тўғри келадиган баскетбол, қўл тўпи, волейбол, гимнастика, сузиш, енгил атлетика каби спорт турларини 6-8 ёшдан бошлаб ўтказиш тўғрисида фикр мулоҳазалар, илмий асослар билдирилган (В.П.Филлин, Н.К.Фомин «Основы популярного спорта», 1980., В.И.Платонов, К.Л.Сахновский, 1988). Лекин бу манбаларда Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли болаларнинг ҳусусиятлари, миллий анъаналарнинг ҳисобга олинмаганлиги Ўзбекистонда яшаётган болаларнинг ўзига хос бўлган миллий ҳусусиятларини ўрганиш борасида илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш кераклигини тақозо қилади. Бу борада Ўзбекистон олимлари томонидан ҳам анча илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда (2,3,4).
Do'stlaringiz bilan baham: |