Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети



Download 438,5 Kb.
bet8/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
12-15 ёшлар учун

Қизлар

Ўғиллар

1

60 м. югуриш

1

60 м. югуриш

2

1000 м югуриш

2

2000 м югуриш

3

50 м сузиш (ёки 5 минутга югуриш)

3

50 м сузиш (ёки 6 минут югуриш)

4

Пневматик милтиқдан отиш (5 маротабадан 3 маротабаси ҳисобга олинади)

4

Пневматик милтиқдан отиш (5 маротабадан 3 маротабаси ҳисобга олинади)

5

Жойидан туриб узунликка сакраш

5

Жойидан туриб узунликка сакраш

6

Тўпни улоқтириш

6

Тўпни улоқтириш

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларида мусобақа ўтказиш, спорт турлари қоидалари бўйича ташкил этилади.


«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларидан қўйидаги спорт разрядлари берилади.



Ёш, гуруҳлар

Спорт устаси

Спорт устасига
номзод

Разраядлар

I

II

III

I ўсмирлар

II ўсмирлар

III ўсмирлар

12-15 ёш

-

350

310

280

240

200

150

110

16 ва ундан ортиқ ёш

350

310

290

270

240

-

-

-

Унвонларни беришда муайян бир норма талабларига ҳам риоя этилади, масалан, спорт устаси унвонини олишда, спортчилар Ўзбекистон Республикаси биринчилигида ёки чемпионатида қатнашиб, уларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси спорт классификацияси талабларига тўғри келган тақдирда берилади. Спорт усталигига номзодлик эса спортчилар томонидан Ўзбекистон биринчилиги ва чемпионатига қатнашиб, спорт турларидан кўрсатган натижалари асосида берилади.
12-15 ёшлилар ўртасидаги тест-норма талабларининг иштирокчилари фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатадики, шу ёшда болаларда жисмоний сифатлардан мушак кучлари ривожланиши сезилади. Шу муносабат билан, 12-15 ёшлилар ўртасида спорт натижалари кўрсаткичларига эътибор қаратишга тўғри келмоқда.
«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларидан ўтказиладиган мусобақалар ўзининг оммавийлиги билан ажралиб туради. Эътибор берган бўлсангиз, тестда 3 турдаги югуриш машқлари киртилган. Ўқувчиларнинг спорт мусобақаларида қатнашиши ўсиб келаётган ёшларимизнинг спортга бўлган муҳаббатини ошириб бориш каби умуминсоний фазилатларнинг ривожланишига сезиларли тасир кўрсатаётганлиги олиб борилган кузатишлар ва илмий-тадқиқот ишларида кўринади. Баъзида жисмоний маданият машғулотлари талаб даражасида олиб борилмаётганлиги, баъзи ўқувчилар заифлиги туфайли дарсдан озод қилинаётганлиги ҳамсир эмас. Бироқ, шу билан биргаликда, ўқувчиларнинг мусобақаларга катта иштиёқ ва завқ билан қатнашаётганлиги ҳам кузатилади. Бинобарин, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари ва уларнинг бажарилиш жараёни айрим ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги паст эканлиги, бинобарин, уларнинг соғлиғини мустаҳқамлаш асосий вазифалардан бири эканлигини амалда кўрсатмоқда. Шундай экан, жисмоний маданият дарсларида «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларидан ўрин олган машқларни кенг йўналишда босқичма-босқич ўқувчиларнинг кундалик ҳаётига тадбиқ қилиб борсак, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириб борган бўламиз.
Охирги пайтда тобора кундалик ҳаётимизга тадбиқ қилинаётган масала, яъни спорт тарбияси орқали ўқувчиларни баркамол қилиб тарбиялаб бориш долзарб муаммовий йўналишлардан бўлиб бормоқда. Аммо охирги 5-6 йил давомида бир қатор факторлар, хусусан, компьютер технологияларининг ривожланиши ва болаларнинг бу соҳага ҳаддан ташқари боғланиб қолиши туфайли уларда турли касалликлар, кўз ва бош оғриғи, тез-тез шамоллаш, қамқонлик каби асоратларнинг мавжудлиги ҳам сир эмас. Бундай шароитда ёшларни спортга жалб қилиш, уларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва бунинг учун етарли имкониятлар яратилиб бериш фавқулотда долзарблик касб этади. Бунинг учун ҳар томонлама ёшларимизга ижтимоий-иқтисодий шароит яратиш кераклигини алоҳида таъкидлаб айтмоқчимиз.
Турли ёшдаги болалар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил қилиш алоҳида хусусиятларга эга. Ёш болалар мусобақа деган тушунчани эшитиб, бу нима, деган саволни беришлари табиий. Мусобақа тушунчасига ҳар ҳил ёндашиш мумкин. Масалан, жамоалар ўртасида спорт турлари мусобақаси, якка тартибда кураш мусобақаси ёки иш жараёнида олдиндан белгиланган спорт турлари асосида ўзаро мусобақалашув кабилар. Лекин спорт мусобақаси мураккаб жараён бўлиб, унда спортчининг кўп йиллик машаққатли меҳнати натижалари ўзининг амалий ифодасини топади. Спорт мусобақаси ўқув машғулот жараёнида қилинган меҳнат билан бирга спорт соҳасида қўйилган мақсадларнинг бажарилиши, эришилган амалий натижаларни ҳам ойдинлаштиради. Спорт мусобақаси жараёнида ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда қуйидаги фазилатларни ривожлантириш назарда тутилади:

  • ўсиб келаётган ёш авлодни Ўзбекистон миллий истиқлол ғояларига таянган ҳолда тарбиялаш;

  • ёш авлоднинг соғлиғини мустаҳкамлаш, иссиқ-совуққа чидамли, ўсиб келаётган организмни янада ривожлантириш, ҳаётда учрайдиган турли-туман жисмоний сифат ва йўналишларини таркиб топтириш;

  • умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларни мунтазам спорт машғулотларига жалб қилиш, жумладан, шарқона якка кураш спорт турларини ривожлантириш, бу борада ўқувчиларнинг яшаш жойларида машғулотлар ташкил қилиш;

  • ёш спортчиларнинг спорт машғулотларига қизиқишларини, ривожлантириш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

  • умумтаълим мактабларида оммавий спортни ривожлантриш, спорт машқ жараёнини ташкил қилиш тўғрисидаги ишларни маромига етказиш;

  • ўқувчилар ўртасида спорт турларини кенг кўламда оммавий тус олишини тарғибот ва ташвиқот қилиш ва ҳоказо.

  • Мусобақалар муваффақиятли ўтиши учун қуйидаги педагогик талабларига жавоб бериши керак:

  • ўқув-машқ, тўгарак жараёнининг якуни бўлиши;

  • мусобақа олдидан иштирокчиларга, яъни ўқувчиларга етказилган дастур, режа асосида бўлиши;

  • мусобақаларда спорт турлари бўйича қоида қонунларга риоя этилиши.

Мусобақага ҳакамлик қилиш вазифаси профессионал спорт-педагогик тамойилларига ва усулларига эга бўлган, спорт натижалари унинг учун ҳамма нарсадан юқори турадиган, спортда ҳалолликни, адолатни бош мезон деб биладиган ҳакамлар томонидан бажарилиши керак. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари ҳам масъулиятни сезган холда, Гиппократ қасамёдига содиқ бўлган тиббиёт ходими вазифасини талаб даражасида бажариши керак.
Мусобақа ўтказишда мусобақа дастури қатнашувчиларнинг ёши жинси ва спорт тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак бўлади. Ёш хусусиятлари ҳам ҳисобга олинадиган мусобақа ҳужжати режалаштириш деб юритилади. Бироқ ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятлари ҳисобга олинишидан олдин мусобақа вақтини меъёрлаш, яъни мусобақа нормаси ва мусобақа шароитини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Мусобақа меъёрига, нормасига ва ўқувчиларнинг мураббийларига бериладиган мусобақа дастурларига барча қонун- қоидалар ёзилади. Унда мусобақада қатнашувчилар сони, мусобақа характери ва мусобақани ташкил қилиш даврлари ҳисобга олинади.
Мусобақа режаси олдиндан тузилиб, бир йил олдин жамоаларга етказилиши керак, чунки ҳар бир жамоа олдиндан мусобақага тайёргарлик кўриши лозим. Айниқса умумтаълим мактаблари мусобақа дастуридан ўрин олган «Умид ниҳоллари» 4-босқичига ёш хусусиятларига қараб бўлинади ва белгиланган мақсад асосида фаолият кўрсатади. Мусобақани бошлашдан олдин, ўқувчиларнинг спорт тайёргарлиги даражаси аниқланади. Улар мусобақага тайёргарлик кўришлари учун 10-15 маротаба спорт машқ жараёнига қатнашиб қўшимча тайёргарлик кўрганда мукаммал спорт формасига эга бўлиши ва яхши натижаларга эришиши мумкин.
Ўқувчиларнинг мусобақага тайёргарлик кўриши жараёнида уларни қатъий тиббий кўрик назоратига олиш тақозо этилади.
Мусобақалар ўтказилиш сабабларига ва спортчиларнинг ёш ҳусусиятига қараб ташкил қилинади. Унда 9-10 ёшли ўқувчилар мактабда синфлараро ўтказиладиган мусобақага қатнашиши учун ижозат берилади. 11-12 ёшдагилар туман ва шаҳар мусобақасига, 13-14 ёшлилар вилоят миқёсидаги мусобақага, 15-16 ёшдаги қизлар ва ўғил болалар республика ва ундан юқори МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатлари мусобақаларига қатнашиш ҳуқуқи берилади. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» ва бошқа оммавий нуфузли мусобақалар ўтказилади. Ёш болалар учун ўтказиладиган мусобақалар сони, уни ўтказиш қонун-қоидалари, мусобақа шакллари, вақти ва бошқа ҳусусиятлари ҳисобга олиниши муҳим вазифалардан биридир. Мусобақани ўтказишда мусобақа жараёни, ўзига хос миллий хусусиятлар ҳисобга олиниши лозимдир. Мусобақа тез-тез ўтказилиб туриши лозим, улар спорт турлари бўйича мусобақа қоидалари асосида турли тизимларда ўтказилади ва у узоқ вақт юқори энергия талаб этади. Катта куч, иродани мустаҳкам қиладиган спорт турларидан мусобақаларни ҳар икки-уч ойда бир маротаба ўтказиш тавсия этилади. Чунки бундай мусобақалар жисмоний сифатларнинг ривожланганлигини талаб қилади. Мусобақадаги спортчининг фаол қатнашаётганлиги ҳам ҳисобга олиб борилади.
Ёш спортчилар мунтазам равишда тез-тез турли-туман мусобақаларга қатнашиб туришлари керак. Бундай мусобақалар умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежларида, академик лицейларда дарсдан ташқари вақтда ўтказилади. Спорт турларидан шаҳар ва туманларда жойлашган мактаблар жамоаси босқичма-босқич ўтказилиб туриладиган мусобақаларга фаоллик билан қатнашадилар. Спортчи мумкин қадар мусобақага кўпроқ қатнашиши керак, бу ўқувчиларнинг узоқ муддат спорт формасини сақлашига олиб келади.
Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, ёш спортчи узоқ вақт спорт турларидан пухта машқ қилганлиги сабабли спорт турининг техник ва тактик томонларини яхши эгаллаганлиги туфайли тез-тез турли-туман мусобақаларга қатнашишига имкон яратилади. Буни аниқлаш умумтаълим мактабларининг жисмоний маданият ўқитувчилари ва устоз-мураббийлар томонидан амалга оширилади.
Ёш спортчилар тайёрлов даврида назорат мусобақасига қатнашишлари шарт, бу назорат мусобақалари ижодий, тарбиявий аҳамият касб этади. Чунки бундай мусобақа махсус тайёргарликни талаб қилмайди. Мусобақа дастурини тайёрлаш даврида умумий бадан ривожлантирувчи машқларни тарғиб қилиш билан бир қаторда махсус жисмоний тайёргарликни ҳам тарбиялайди.
Мусобақалашув жараёнларида спортчидан машқлар давомида эгаллаган билим ва кўникмаларини намойиш этиш талаб этилади. Бу эса катта, мураккаб машқ меъёрларини бажариш учун спортчидан иродали бўлишни талаб қилади. Чунки бу мусобақалашув даврида, бир сўз билан айтганда, спортчи нимага қодир бўлса, шуни кўпчилик олдида бажариб кўрсатиб бериши лозим, бу ўз навбатида, ундан катта санъат талаб қилади. Мусобақалашув имконият даражасида бўлиши керак. Спортчи катта машқ меъёрларининг оғирлигини организмга туширишга ҳаракат қилмаслиги керак. Балки, машқларни зўриқишларсиз, аста-секин орттириб борса, яхши натижага эришиши мумкин.
Мусобақага қатнашиш олдидан ёш спортчилар организмида катта ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бунда машғулот вақтини озгина қисқартириб бориш лозим. Шу билан бирга, машғулот охирида, яъни мусобақа якунида машғулотнинғ меъёрини кўтариш тавсия этилади. Мусобақа олдидан 1-2 кун дам олиш мумкин. Лекин дам олиш билан ҳордиқ ўртасида оддий бадантарбия билан шуғулланиб туриш керак бўлади. Махсус мусобақаларга тайёргарлик ишини пухта ўйлаб олиб бориш керак. Бунда мусобақага қадар 3-4 ҳафта мобайнида машқ меъёрини кўтариб ҳар бир жамоа, спортчи ўзининг спорт тайёргарлигини назорат қилиши, ўз мусобақасини ўтказиб туриши керак. Бу нима учун керак, деган савол туғилади. Бу шунинг учун керакки, мусобақа ўтишига 3-4 ҳафта қолганда спортчиларнинг мусобақага тайёр ёки тайёр эмаслиги аниқланади. Агар тайёр бўлса, спортчи 3-4 ҳафта давомида машқ қилиш режасига ўзгаришлар киритади ва бу яхши натижа беради.
Мусобақага 24 соат қолганда спортчи оддий бадантарбия ва махсус машқларни бажариб турса, спорт формаси сақланиб қолади, акс ҳолда яхши натижа кўрсатмаслиги мумкин.



Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish