БМИнинг тузилиш. Битирув малакавий иши кириш, икки боб, бешта бўлим, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалар, чизмалар, жадваллар билан бўлиб, жами 73 саҳифада, содда, тушунарли тилда баён қилинган.
I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда спортнинг ўрни
Ўсиб келаётган ёш болаларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда спортнинг муҳим ўрни борлиги бугунги кунда теран англанмоқда. Таъкидлаш жоизки, ёшлигидан спорт билан шуғулланган шахс ёши улғайганда ҳам ҳаётининг 70-75 фоизини спорт билан шуғулланиш ташкил қилмоқда. Ҳар бир шахсни баркамол қилиб тарбиялашда спортнинг алоҳида ўрни бор. Спортнинг ёшлар ўртасида ўз ўрни бор экан, унда спорт педагогикаси тарбия жараёнининг бир қисми бўлиб хизмат қилади. Ўқувчи-спортчи тарбиявий жараёнининг асосий вазифаси ҳар бир шахс спортда ўз ўрнини топиши, спорт унинг бир аъзоси каби деб ҳис қилишини тарбиялашдан иборат. Спортга дахлдор киши қийинчиликларга бардошли бўлиши билан фарқ қилади (5,8,12).
Ўзбекистон Республикасида спорт жамиятда ва халқ хўжалигида ўз нуфузига эга бўлганлиги билан бирга, шахсни ҳар томонлама тарбиялашга қаратилган турли йўллари билан ажралиб туради. Республикамизда ва хорижий давлатларда ўтказилаётган спорт тардбирларидан жамиятда спортнинг қандай ўрни борлиги, бугунги кунда спорт давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан эканлигини кўрамиз. Бунда Ўзбекистон Республикасида ўзбек курашини жаҳон спорт андозалари даражасига кўтариш, уни оммабоп қилиб тарғибот қилиш, айнан ёшлар ўртасида оммавий ривожланиши бугунги кунда шахсни баркамол қилиб тарбиялашда алоҳида ўрин тутмоқда. Бугунги кунда Ҳалқаро Олимпиа ва спорт ҳаракатидан 60 га яқин спорт турлари бўйича нуфузли мусобақалар олиб борилмоқда. Булардан ташқари, ёшлар ўртасида «Қувноқ стартлар», футбол, бокс, кураш каби спорт турлари ўзининг оммавийлиги билан ажралиб туради. Бир нарсани унутмайлик-ки, ҳар қайси спорт тури бўйича шуғулланувчи киши спортда ўзининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва юриш-туриши, мулоқот олиб боришида ўзи шуғулланган спорт ҳусусиятларига қараб шаклланиб боришини кўрамиз.
Спорт инсоннинг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлигидан ташқари ҳаракат фаолияти ва мактабдан ташқари бўлган қизиқишларини шакллантиради. Спорт тор маънода инсоннинг ўзига бўлган ишончини ошириб, олдига қўйган мақсадини амалга оширишга ёрдам беради. Спорт билан мунтазам шуғулланган шахсда энг қийин бўлган вазиятлардан чиқа олиш, дўстларига ва яқинларига ёрдам бериш каби умумий фазилатлар тарбияланади.
Спортчи бирон бир жамоада шуғулланса, жамоа олдига қўйган вазифа ва мақсадлар спортчининг шахсий мақсадларидан устун бўлиб, у жамоа олдига қўйган ғояларга тўлиқ риоя қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, спорт кишига ўзининг ҳаракатларини ижобий шакллантиришга ёрдам беради. Спортга ўз ҳаётини бағишлаган спортчилар ҳаётга эстетик қизиқиши, бирор муҳитда бўлаётган ҳодисаларига оқилона муносабат билдириши, ҳар томонлама мазмунли мулоқот қилиши, томошабинларга ўз таъсирини ўтказиши кузатилади. Умуман олганда, спорт тарбияси шахсни ҳар томонлама камол топтиришда ва тарбиясида алоҳида ўрин тутади. Спорт билан шуғулланишда кўп ҳолатларда ўсиб келаётган ўқувчиларнинг қийинчиликлар туфайли спорт машғулотларини ташлаб кетиши ҳоллари ҳам учрайди. Лекин спорт билан мунтазам шуғулланган ирода ва ишонч каби жисмоний, педагогик, психологик фазилатларни ўзида тарбиялаган спортчи, сўзсиз, спорт мусобақаларининг юқори чўққиларига йўл олади (5,7,9,10,15).
Спорт жараёни мураккаб бўлиб, унда спортчилар узоқ, машаққатли меҳнат қилиб, спорт маҳоратларини ва кўникмаларини спорт мусобақа жараёнида бир лаҳзада намоён қилади. Лекин мана шу лаҳзада спортчининг бор кучи, иродаси, билими, эришган ютуқ ва натижалари омма ўртасида кўз-кўз қилинади. Спорт ҳар қандай инсонни тарбиялашга қодир, у спорт чўққиларини эгаллашда ҳар бир шахсдан ўта иродали бўлишни тақозо қилади. Бунда спортчи босқичма-босқич спорт сирларини эгаллаб боради. Спортда кўп фазилатлар бўлиб, кўп ва узоқ муддат шуғулланган спортчилар спорт соҳасида шундай фазилатларни ўзларида тарбиялайдилар. Бундай киши «Спорт менинг учун ҳам ҳаво, ҳам сув, ҳам ҳаёт. Мен спортсиз хаётимни тасаввур қила олмайман. Ўтган кунларимни фақат спортга бағишладим. Шунинг учун мен узоқ йил умр кўриб дори-дармонсиз, касал бўлмасдан, соғлом, тетик бўлиб юриш билан жамиятда хизмат қилиб қелмоқдаман» (Жиззах вилояти ижроия комитети раиси собиқ футбол фахрийси Э.Исломов) дея спортга бўлган меҳрини изҳор этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |