Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети


Ўзбекистон болалар спортини ривожлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларнинг мазмуни



Download 438,5 Kb.
bet17/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
2.2. Ўзбекистон болалар спортини ривожлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларнинг мазмуни
2003 йил 1 август, 335-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ)
ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг минтақавий филиалларига юкланган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил 1 июлдан бошлаб шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидаги болалар спортининг спорт базаси шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган етакчи мутахассис лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2003 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарманинг минтақавий филиаллари штатларига вакил лавозимини (ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун бир нафардан) киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Янгидан киритилаётган штат бирликларини маблағ билан таъминлаш:
2003 йилда — шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бюджетида болалар спортининг спорт базаси шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган етакчи мутахассис лавозимини маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига, уларни Жамғарманинг минтақавий филиалларига бериш йўли билан;
2004 йилдан бошлаб — Жамғарма маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари Жамғарма минтақавий филиалларининг мазкур ҳудудга бириктирилган вакилларини бепул асосда хизмат хоналари, коммунал, фойдаланиш хизматлари билан, шунингдек асосий фаолиятни юритиш учун алоқа хизматлари билан таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) 2-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 5-иловадаги «болалар спортининг спорт азаси шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган етакчи мутахассис» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 5а-иловадаги «Жами — 3 киши» сўзлари «бош мутахассис — вакил — ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун 1 нафардан» сўзлари қўшилсин;
г) Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда (қарорга 6-илова);
11-банддаги «шунингдек шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари штатларига янгидан киритилган, болалар спорти спорт базаларининг шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган етакчи мутахассислар» сўзлари чиқариб ташлансин;
20-бандга «шунингдек ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун 1 нафардан бош мутахассис — вакилдан» сўзлари қўшилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
2003 йил 4 ноябрь, 484-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори (Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ)
ОММАВИЙ СПОРТ ТАРҒИБОТИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланиб бормоқда. Юртимиз вакилларининг турли халқаро беллашувларда, Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон биринчилиги мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани, республикамизнинг спорт салоҳияти янада ошаётгани, марказда ва жойларда жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт мажмуалари, замонавий стадион ва кортлар барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» ўйинлари тобора оммалашиб бораётгани айниқса эътиборлидир.
Шу билан бирга, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги ролини, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларга ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришда спортнинг аҳамиятини очиб бериш, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини янада ошириш борасида оммавий ахборот воситалари ўзининг муносиб ўрнини ҳамон топа олмаётганини, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланмаётганини таъкидлаш лозим.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бундай ҳолат ва камчиликларнинг сабаблари аввало матбуот соҳасида журналистларнинг ихтисослашуви талаб даражасида эмаслиги, хусусан, спорт журналистларининг профессионал савияси пастлиги, юртимизнинг айрим жойларида ота-оналар, мутасадди раҳбарлар ўртасида спорт соҳасига лоқайдлик билан қараш ҳоллари мавжудлиги, бу масала бўйича жамоатчилик фикри суст шаклланаётгани билан боғлиқдир.
Мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини, бу борада амалга оширилаётган катта ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ўзбекистон телевидениесининг 4-«Халқаро» телеканалини махсус «Спорт» телеканалига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
«Спорт» телеканалини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар бўйича «Ўзтелерадио» компанияси тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан тегишли маблағларни ажратсин;
2004 йилдан бошлаб ҳар йили «Спорт» телеканалини ва радио эшиттиришларни давлат бюджетидан молиялаштиришни «Ўзтелерадио» компаниясининг йиллик харажатлари доирасида ҳисобга олсин.
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янги «Спорт» телеканали фаолиятини ташкил этиш, унинг дастурини мамлакат ҳудудига эфир орқали узатиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларига мамлакатимизда оммавий спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, мавзуга оид китоб, альбом, плакат ва буклетларни мунтазам ва режали асосда нашр этиб бориш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига Молия вазирлиги билан биргаликда ўз тасарруфидаги нашрларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий жамоаларга малакали спорт журналистларини жалб этиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаcи, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган журналистларни рағбатлантириш учун қуйидаги миқдорда йиллик мукофотлар таъсис этсин:
1- мукофот — энг кам иш ҳақининг 20 баробари;
2- мукофот — энг кам иш ҳақининг 15 баробари;
3- мукофот — энг кам иш ҳақининг 10 баробари.
Мукофотлар тўғрисидаги низом бир ой муддат ичида ишлаб чиқилсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлансин.
Мукофотланганлар рўйхатини 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 27 июнь — «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» байрами арафасида эълон қилиш тавсия этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига оммавий ахборот воситалари учун спорт соҳасига ихтисослашган малакали журналистлар тайёрлаш мақсадида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоғистон Давлат университети ва Жаҳон тиллари университетида истиқболли йўналишларни ҳисобга олган ҳолда спорт журналистикаси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, спорт журналистикасига ихтисослашган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш вазифаси юклансин.
2003/2004 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасида «Спорт журналистикаси» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашга киришилгани маълумот учун қабул қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбеккино» компанияси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академияга инсоннинг маънавий ва жисмоний камолотида оммавий спортнинг муҳим аҳамиятини ҳаётий мисоллар орқали акс эттирувчи бадиий асарлар яратиш бўйича маърифий, ижодий ишлар режаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш тавсия этилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Азизхўжаев ва Р. Азимов зиммасига юклансин.
2004 йил 29 август, 410-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори (Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, болаларни спорт  билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, шунингдек спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Болалар спортини ривожлантириш ва айниқса қишлоқ жойларда ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт  билан фаол шуғулланишга оммавий жалб этиш умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштиришнинг муҳим вазифаси, 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ажралмас қисми деб ҳисоблансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкилий тузилмаси, Жамғарма марказий ижро этувчи аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони 3—5-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори айни бир вақтда лавозимига кўра Халқ таълими вазирининг ўринбосари ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
4. Қуйидагилар:
Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши ва Жамғарманинг минтақавий филиаллари ҳомийлик кенгашлари, уларга юкланган вазифалар ва ваколатлар сақлаб қолинсин, болалар спортини янада ривожлантириш чора-тадбирларини давлат сиёсати даражасида амалга ошириш, ушбу мақсадга эришиш учун давлат тузилмалари билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш унинг асосий мақсади этиб белгилансин;
болалар спортини ривожлантириш ишида илгари Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва << спорт >> қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Маҳалла» жамғармасига ва бошқа тузилмаларга юкланган вазифалар ва ваколатлар сақланиб қолсин.
5. Белгилансинки:
Жамғарманинг шаҳарлар ва туманлардаги минтақавий филиаллари вакиллари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади ва ўз фаолиятида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига ҳисобот беради;
болалар спорт  иншоотларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш дастурлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг қабул қилинган қарорлари амалга оширилиши устидан назорат қилиш Жамғарма минтақавий филиаллари вакилларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишининг муҳим таркибий қисми сифатида Болалар спортини ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирилган ишлар дастурини ишлаб чиқсин.
Болалар спортини ривожлантириш дастури ва 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ўзаро боғлиқлиги бўйича ишларни мувофиқлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилиши мониторинги бошқармасининг болалар спортини ривожлантириш бўлимига юклансин.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Жамғарма маблағлари ҳисобига янгидан қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан тикланаётган болалар спорти объектлари фойдаланиш учун туман (шаҳар) ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилади;
Жамғарма маблағлари ҳисобига қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган болалар спорти объектларини қабул қилиб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади;
болалар спорти иншоотларининг самарали фаолият кўрсатиши, улар қувватларидан энг тўлиқ фойдаланилишини таъминлаш, самарали фаолиятни ташкил этиш ва  спорт  секцияларини методик таъминлаш, уларни малакали  спорт  мураббийлари билан таъминлаш учун масъулият туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юкланади.
8. Молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, болалар спорти иншоотларини намунавий лойиҳалар қўлланилмасдан ҳамда тасдиқланган қурилиш нормалари ва стандартларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қуриш ва реконструкция қилиш қатъиян тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
болалар спорти объектлари қуриш ва уларни реконструкция қилишга танлов пудрат тендер савдолари ўз вақтида ўтказилиши ва пухта ташкил этилишини таъминласин;
болалар спорти иншоотлари қуриш ва уларни реконструкция қилиш ишларини бажаришда намунавий лойиҳалар ва тасдиқланган қурилиш қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Бунда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган болалар спорти иншоотлари хавфсизлиги ҳамда кейинчалик улардан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилсин;
маҳаллий ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига янгидан қурилаётган объектлар ва реконструкция қилинаётган болалар спорти объектлари устидан техник назорат қилиш амалиётини жорий этсин.
9. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига 3—6-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
2006 йил 20 декабрь, ПФ-3832-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони (Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ)
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Осиё ўйинларининг жаҳон спорт ҳаракатидаги нуфузи ортиб бораётганлигини, Ўзбекистонда спортнинг жадал ривожланаётганлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон спортчилари — Осиё ўйинларининг ғолиблари ва совриндорларига юқори натижаларга эришганликлари учун қуйидаги миқдорда бир мартали пул мукофотлари топширилади:
олтин медали учун - 5000 АҚШ доллари;
кумуш медали учун - 3000 АҚШ доллари;
бронза медали учун - 2000 АҚШ доллари.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Маданият ва  спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси спортчиларига Осиё ўйинларида эришган улкан натижалари учун пул мукофотларини тўлаш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2008 йил 25 август, ПҚ-951-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори (Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ)
ПЕКИН ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН 2008 ЙИЛГИ XIXX ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ВА ҚАТНАШЧИЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Пекин шаҳрида 2008 йилги XIXX ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг хизматларини, уларнинг мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга, республикада болалар ва ўсмирлар спортининг оммавийлигини янада ўстиришга қўшган ҳиссасини муносиб баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ўз Ватанидан ғурурланиш ва унга муҳаббат, атоқли спортчиларимизнинг янгидан-янги спорт чўққиларини ишғол қилиш намунасидан ибрат олишга интилиш ҳис-туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон ҳомийлари, хўжалик юритувчи субъектлари ва жамоатчилигининг Пекин шаҳридаги XIXX ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиблари, совриндорлари ва қатнашчиларига бир йўла бериладиган мукофотларни қуйидаги миқдорларда белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
олтин медал соҳибига — 200,0 минг доллар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 100,0 минг доллар;
кумуш медал соҳибига — 100,0 минг доллар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 50,0 минг доллар;
бронза медали соҳибига — 50,0 минг доллар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 25,0 минг доллар;
бошқа қатнашчи-спортчиларга — ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан 2,0 минг доллардан.
2. Белгилансинки, XIXX ёзги Олимпия ўйинлари совриндорлари ва қатнашчилари бўлган спортчиларга пул мукофотлари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада — жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда банкда очиладиган депозит валюта ҳисобварақларидан солиқлар ундирилмаган ҳолда АҚШ долларида тўланади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда, заруратни ҳисобга олган ҳолда, ёзги Олимпия ўйинларининг совриндорлари бўлган спортчиларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Лондон шаҳрида ўтказиладиган 2012 йилги XXX ёзги Олимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлашни ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясини тузсин.
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
2008 йил 25 ноябрь, ПФ-4056-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТЛАРИДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАНИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТЧИЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон спортчиларига бир йўла бериладиган пул мукофотларини тўлаш тартибини такомиллаштириш, Олимпия ўйинлари дастурларига киритилган  спорт  турлари бўйича улар томонидан юқори натижаларга эришишни янада рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси спортчилари Олимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт  турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларига бир йўла бериладиган пул мукофотлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:
олтин медаль — 12 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 6 000 АҚШ доллари;
бронза медали — 3 000 АҚШ доллари.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги спортчиларга жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун бир йўла бериладиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт  ишлари вазирлигининг тегишли йил учун спорт-оммавий тадбирлар календарь режасида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан тўланишини назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Марказий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир йўла бериладиган пул мукофотларини тўлаш тартибини тасдиқласин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг бир йиллиги муносабати билан спортчиларни мукофотлаш тўғрисида» 1992 йил 28 августдаги ПФ-465-сонли Фармонининг 3-банди;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 августдаги ПФ-465-сонли Фармонининг 3-бандига қисман ўзгартиш киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 12 апрелдаги ПФ-821-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
жадвал


Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish