Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ



Download 6,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet506/532
Sana04.07.2022
Hajmi6,29 Mb.
#739438
1   ...   502   503   504   505   506   507   508   509   ...   532
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси фанидан ЎУМ пл

5-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ 
1. Қуйидаги таърифлардан қайси бири бозор иқтисодиётининг моҳиятини тўлароқ 
характерлайди? 
а) меҳнат тақсимоти мавжуд бўлган ва товар ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодиёт; 
b) иқтисодий субъектлар фаолияти эркин амалга ошириладиган иқтисодиёт; 
c) товар ишлаб чиқаришга ва унинг бозор орқали пул воситасида айрбошлашига 
асосланган, иқтисодий субъектларнинг эркин хатти-ҳаракати бозор механизми орқали 
мувофиқлаштири-ладиган иқтисодиёт; 
d) урф-одат, удумлар ва анъаналарига асосланган иқтисодиёт; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
2. Бозор иқтисодиётининг қайси субъекти жамият аъзоларининг ижтимоий истеъмол 
характе-ридаги неъматлар билан таъминлайди? 
а) уй хўжаликлари;
b) тадбиркорлик сектори; 
c) давлат;
d) чет эллик жисмоний ва ҳуқуқий шаҳслар; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
3. Бозор иқтисодиётининг қайси субъекти иқтисодий ресурсларни етказиб берувчи ва 
пиро-вард маҳсулотлар истеъмолчиси ҳисобланади? 
а) уй хўжаликлари;
b) корхоналар;
c) давлат ташкилотлари;
d) давлат муассасалари;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
4. Қуйидагилардан қайси бири бозор иқтисодиётининг тартибга солувчи механизмининг 
таркибий қисмини характерлайди? 
а) нарх, талаб ва таклиф;
b) рақобат, талаб ва таклиф; 
c) нарх, рақобат, талаб ва таклиф;
d) нарх, солиқ, рақобат, давлат ижтимоий дастурлари; 
e) солиқ, давлат ижтиомий дастурлари, патент ва лицензиялаш тизими. 
5. Бозор иқтисодиётининг муҳим белгиларини нималар ташкил қилади? 
а) хусусий мулкчилик;
b) тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги; 
c) шаҳсий манфаатни рағбатлантириш;
d) давлатнинг чекланган роли; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
6. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг қайси йўлида оддий товар хўжалигидан рақобатга 
асослан-ган капитализм ва ундан маданийлашган бозор иқтисодиёти томон борилади? 
а) ривожланган мамлакатлар (ғарбча модел) йўли; 
b) собиқ социалистик мамлакатлар йўли;
c)ривожланаётган мамлакатлар йўли; 


387 
d) анъанавий иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар йўли; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
7. Бозорнинг қайси нусхасида истеъмолчилар монопол мавқега эга бўлади? 
а) соф рақобатли ёки эркин бозор;
b) монополлашган рақобатли бозор; 
c) монопол рақобатли бозор;
d) олигополистик бозор;
e) монопсонистик бозор. 
8. Бозор механизмининг таркибий қисмларидан қайси бири тадбиркорларга ишлаб 
чиқариш ҳажмини ўзгартириш зарурлигини, уй хўжаликларига эса мавжуд 
даромадларига қанча маҳсулот истеъмол қилиши мумкинлигини кўрсатиб беради? 
а) рақобат;
b) баҳолар;
c) талаб;
d) таклиф; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
9. Бозор иқтисодиётида танлаш эркинликларидан қайси бири юқори ўринда туради? 
а) ишлаб чиқарувчиларнинг;
b)истеъмолчининг; 
c) ресурсларни етказиб берувчиларнинг; 
d) хизмат кўрсатувчиларнинг;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
10.Бозор иқтисодиётида “Қанча ишлаб чиқариш зарур”лиги нима белгилаб беради? 
а) истеъмолчи; 
b) иқтисодий ресурсларнинг чекланганлагидан келиб чиқувчи ишлаб чиқариш 
имконияти; 
c) эҳтиёж;
d) давлат;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
11.Бозор иқтисодиётида “нима ишлаб чиқариш зарур?” 
а) эҳтиёжни қондирадиган товарлар;
b) фойда келтириш мумкин бўлган товарлар; 
c) ижтимоий истеъмол характеридаги неъматлар;
d) хизматлар; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
12.Қуйидаги омиллардан қайси бири ресурсларнинг мавжуд ҳажмида ишлаб 
чиқаришҳажми-ни кўпайтириб бориш имконини беради? 
а) техника тараққиёти; 
b) технологиянинг такомиллашиши; 
c) ресурслар сифатининг ижобий ўзгариши; 
d) меҳнат унумдорлиги ўсиши; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
13.Бозор иқтисодиётининг салбий томони нимада намоён бўлади? 
а) ресурсларни тақсимлашда; 
b) эркинликни таъминлашда; 
c) пул даромадларининг нотекис тақсимланишида; 
d) давлатнинг иқтисодиётда чекланган рол ўйнашида; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
14.Қуйидагилардан қайси бири бозор муносабатларининг моҳиятини тўлароқ 
характерлайди? 
а) такрор ишлаб чиқариш муносабати; 
b) моддий неъматларини тақсимлаш жараёнидаги муносабатлар; 
c) товар (хизмат)ларни айрбошлаш жараёнида бозор субъектлари ўртасида вужудга 
келадиган иқтисодий муносабатлар; 


388 
d) ижтимоий ва сиёсий муносабатлар;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
15.Бозор иқтисодиётини харакатлантирувчи куч нима? 
а) талаб;
b) баҳо;
c) таклиф;
d) рақобат; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
16.Бозор иқтисодиётида амал қилишнинг асосий шарти (тамойили) нима? 
а) тадбиркорлик ва танлаш эркинлги;
b) даромадларни бир текис тақсимлаш; 
c) ишлаб чиқариш воситаларидан кенг фойдаланиш; 
d) иқтисодиёт ривожланишини барқарорлаштириш;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
17.Қуйидаги жавобларнинг қайси бири ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни 
ифодаловчи бозорни билдиради? 
а) товарлар бозори;
b) хизматлар бозори;
c) ишлаб чиқариш омиллари бозори; 
d) яширин бозор;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
18.Бозор иқтисодиётининг асосий афзаллиги нимадан иборат? 
а) ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш;
b) аҳолини ижтимоий ҳимоялаш; 
c) ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ресурсларини самарали тақсимлаш; 
d) иқтисодий ривожланишнинг барқарорлигини таъминлаш; 
e) ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини боғлаш. 
19.Қандай ишлаб чиқариш лозимлиги муаммоси қайси шароитларда бўлмайди? 
а) ишлаб чиқариш ресурслари ҳажми катъий чегараланган ва аниқ товар ишлаб чиқариш 
учун мўлжалланган шароитда; 
b) иқтисодиёт ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг пасайиб бориши қонуни 
таъсирида бўлмаса; 
c) иш кучига нисбатан ишлаб чиқариш ресурс заҳиралари чекланган бўлса; 
d) техникавий жиҳатдан ривожланиш паст бўлган шароитда; 
e) юқоридагиларнинг барчасида. 
20.Бозор хўжалиги субъектлари. 
а) уй хўжаликлари;
b) ишлаб чиқариш корхоналари;
c) чет элликлар; 
d) давлат ташкилот ва муассасалар;
e) барча жавоблар тўғри. 
21.Бозор иқтисодиёти қуйидагиларга кафолат беради? 
а) таварларнинг етарли ишлаб чиқарилишига;
b) ресурсларнинг самарали тақсимланишга; 
c) пулнинг қадрсизланмаслигига;
d) инфляциянинг мавжуд бўлмаслигига; 
e) ишсизлик даражасининг ошмаслигига.
22. Соф иқтисодий маънода “бозор” тушунчаси нимани англатади? 
а) сотувчи ва харидорлар тўпланиб, айрбошлашни амалга оширадиган жойни; 
b) бозор субъектлари иқтисодий натижаларининг амалга оширишни; 
c) ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ва истеъмолчи (харидор)ларнинг товарларини айрбошлаш 
хусусида ҳаракатини ўзаро келиштирувчи механизмлар, тартиблар ва 
инфраструктуравий тузилмалар тизимини; 


389 
d) алоҳида товарлар таклифи ва уларга бўлган талабларни мувофиқлаштирувчи 
механизм-ларни; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
23. Бозор қандай кўринишларда чиқади? 
а) озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари дўкони; 
b) саноат товарлари магазини ва тижоратчилар савдо шаҳобчалари; 
c) фонд, хом-ашё ва товарлар биржалари; 
d) аукционлар ва чет эл валюталари бозори; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
24. Бозорнинг қуйидаги турларидан қайси бирида сотувчи ва харидорлар бевосита 
айирбош-лаш орқали боғланмайди? 
а) озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида; 
b) саноат товарлари магазинида; 
c) товар ва хом-ашё аукционларида; 
d) автомобилларга ёғ қуйиш шаҳобчаларида; 
e) юқоридагиларнинг барчасида. 
25. Бозорнинг қайси турида сотувчи ва харидорлар бир-бири билан акция, облигация 
каби қимматли қоғозлар орқали боғланади? 
а) чет эл валюталари бозорида;
b) хом-ашё биржаларида; 
c) капитал (фонд) бозорида;
d) ресурслар бозорида; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
26. Бозорнинг қайси вазифасида унинг воситачилик роли нисбатан тўлароқ намоён 
бўлади? 
а) ишлаб чиқаришнинг такрорланиб туришига ёрдам бериш вазифаси; 
b) ресурсларни тармоқлар ва корхонлар ўртасида тақсимлаш вазифаси; 
c) ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчини боғлаш вазифаси; 
d) иқтисодиётни тартибга солиш вазифаси;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
27. Бозорни туркумлашда қандай мезон асос қилиб олинади? 
а) айирбошлашга чиқариладиган товар ва хизматлар тури (бозор объектлари); 
b) бозорли вазиятнинг этуклик даражаси (бозор субъектлари мавқеи); 
c) ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчини боғлаш вазифаси; 
d) иқтисодиётни тартибга солиш вазифаси;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
28.Қуйидагилардан қайси бири молия бозорининг таркибий қисми ҳисобланади? 
а) қарз мажбуриятлари бозори;
b) капитал бозори; 
c) ссуда капитал бозори;
d) қимматли қоғозлар бозори; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
29. Бозорнинг қайси турида ишлаб чиқаришнинг пировард натижалари айирбошлаш 
қилинди? 
а) истеъмолчилик товарлари бозори;
b) ишчи кучи (меҳнат) бозори; 
c) капитал бозори;
d) табиий ресурслар (ер) бозори; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
30. Қуйидагиларнинг қайси бири чакана савдо шаҳобчаларининг таркибий қисми 
ҳисоблана-ди? 
а) ихтисослашган ва универсал магазинлар;
b) супермаркетлар; 
c) хизмат кўрсатиш уйлари;


390 
d) деҳқон бозори; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
31. Ақлий меҳнат маҳсули ҳисобланган интеллектуал товарлар бозорида айирбошлаш 
объекти бўлиб нима чиқади? 
а) илмий ғоялар;
b)санъат ва адабиёт асарлари; 
c) илмий ахборотлар;
d) илмий-техникавий ишламалар;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
32. Қайси бозорда товарлар ишлаб чиқариш истеъмоли, яъни унумли истеъмол учун 
айирбош-лаш қилинади? 
а) истеъмолчилик товарлари бозорида;
b) интеллектуал товарлар бозорида; 
c) ишлаб чиқариш воситалари бозорида;
d) молия бозорида; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
33. Меҳнат биржаси (ишчи кучи бозори) қандай вазифани бажаради? 
а) ишсизларнинг ишга жойлашишида воситачилик хизматини кўрсатади; 
b) ишчи кучига талаб ва унинг таклифини ўрганади; 
c) турли хил касблар тўғрисида маълумотлар беради; 
d) ишсизларни ва иш жойини ўзгартиришни хохловчиларни янги касбга йўналтиради; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
34. Бозорда жуда кўп сотувчилар ва харидорлар мавжуд бўлиб, улардан ҳеч бири бозор 
баҳоларига ўз таъсирини ўтказа олмаса, ҳамда бозорга кириш учун ҳеч қандай тўсиқлар 
бўлмаса, бу қандай бозорни характерлайди? 
а) соф рақобатли бозор;
b) соф монополистик бозор; 
c) монополистик рақобатли бозор;
d) олигополистик бозор; 
e) юқоридагиларнинг бараси. 
35. Молия бозорининг қайси турида қўйилган пулдан даромад олиш ҳуқуқи сотилмайди 
ва сотиб олинмайди? 
а) капитал бозорида;
b) ссуда капитал бозорида; 
c) қарз мажбуриятлари бозорида;
d) қимматли қозоғлар бозорида; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
36. Қайси бозорда брокер ва дилерлар воситачилик қилади? 
а) қарз мажбуриятлари бозорида;
b) ишлаб чиқариш воситалари бозорида; 
c) қимматли қозоғлар бозорида;
d) ишчи кучи (меҳнат) бозорида; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
37. Молиявий воситачилардан қайси бири қимматли қоғозларни ўз мулкчилигига сотиб 
олиб, кейин уларни қайта сотади? 
а) брокерлар;
b) трейдерлар;
c) дилерлар; 
d) биржа аъзолари;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
38. Уюшган молиявий бозорлар (биржа)да қимматли қоғозларнинг қандай турлари 
муомалада бўлади? 
а) барча турлар;
b) аниқ турлари; 


391 
c) рўйхатга кирган йирик ва ишончли компанияларнинг чекланган миқдоридаги 
қимматли қоғозлари (акциялари); 
d) облигацияларнинг барча турлари;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
39. Корхоналар томонидан етказиб берувчиларга товарлар учун аниқ вақтларда ҳақ 
тўлаш шартлари кўрсатиб ёзилган чек қандай ном билан аталади? 
а) тижорат қоғозлари;
b) қўйилмаларнинг муомаладаги сертификатлари; 
c) банк векселлари;
d) хазина мажбуриятлари;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
40. Қуйидагилардан қайси бири бозор инфраструктурасининг бевосита товарларни 
айирбош-лаш жараёнига хизмат қилувчи муассасаларига киради? 
а) омбор хўжалиги, транспорт ва алоқа тармоқлари; 
b) банк типидаги муассасалар, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари; 
c) биржалар, аукционлар, савдо уйлари ва агентликлари; 
d) ахборот хизмати ва аудиторлик идоралари, меҳнат биржалари; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
41. Алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил 
қилинган махсус ким ошди савдо муассасалари қандай ном билан аталади? 
а) биржалар;
b) савдо ярмаркалари;
c) аукционлар; 
d) супермаркетлар;
e) юқоридаги барча номлар билан. 
42. Товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битмларни тузишда врситачилик 
қиадиган шахс ёки махсус фирмалар қандай ном билан аталади? 
а) аукцион;
b) трейдер;
c) брокер; 
d) дилер;
e) юқоридаги барча номлар билан. 
43. Харидорларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо 
корхонаси қандай ном билан аталади? 
а) савдо ярмаркаси;
b) савдо агентликлари;
c) савдо уйлари; 
d) супермаркетлар;
e) юқоридаги барча ном билан. 
44. Чекли, жамғармали ва муддатли ҳисоблар очиш йўли билан маблағларни жалб 
қилувчи молиявий муассасалар қандай ном билан аталади? 
а) шартномали;
b) жамғармали;
c) депозитли; 
d) инвестицион;
e) юқоридаги барча ном билан. 
45. Алоҳида жисмоний шахслар ва корхоналар мол-мулкини ишонч қоғози бўйича 
бошқара-диган муассасалар қандай ном билан аталади? 
а) инвестицион компаниялар;
b) консалтинг фирмалар;
c) траст-фондлар; 
d) суғурта компаниялар;
e) юқоридаги барча ном билан. 


392 
46. Корхона, муассаса ва компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб, тафтиш 
қилувчи ва улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи муассасалар қандай ном билан 
аталади? 
а) консалтинг фирмалар;
b) суғурта компаниялар; 
c) траст-фондлар;
d) аудиторлик фирмалари;
e) юқоридаги барча ном билан. 
47. Корхона (фирма)ларга уларга ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиб маслаҳат 
берувчи, комплекс дастурларини таклиф қилувчи фирмалар қандай ном билан аталади? 
а) аудиторлик фирмалар;
b) суғурта компаниялар;
c) траст-фондлар; 
d) консалтинг фирмалар;
e) юқоридаги барча ном билан. 
48. Капитал (молия) бозорида айирбошлаш объектлари бўлиб нима чиқади? 
а) акциялар;
b) облигациялар;
c) гаровли кредитлар; 
d) хазина мажбуриятлари;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
49. Бозор инфраструктурасида молия-кредит типидаги муассасаларга нима киради? 
а) биржалар, аукционлар, савдо уйлари; 
b) тижорат банклари, инвестицион компаниялар, суғурта ва молия компаниялари; 
c) консалтинг ва аудиторлик фирмалар; 
d) аҳолини ишга жойлаштириш бюролари ва меҳнат биржалари; 
e) омбор хўжалиги, транспорт ва алоқа. 
50. Доиравий айланишларнинг оддий моделига бозорнинг қайси турлари киритилган? 
а) пул бозори;
b) товар ва хизматлар бозори;
c) пул ва ресурслар бозори; 
d) товарлар,хизматлар ва ресурслар бозори;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
51. Ўзбекистонда бозор инфратузулмасини шакллантириш қандай йўналишларда амалга 
оширилди? 
а) товар, хом-ашё биржаларини ташкил қилиш; 
b) брокерлик, дилерлик идоралари савдо уйлари, воситачи фирмаларнинг пайдо бўлиши; 
c) капитал бозори учун зарур бўлган тузилмаларнинг вужудга келиши; 
d) меҳнат биржалари тармоғининг вужудга келиши; 
e) юқоридаги барча йўналишлардан. 
52. Республикада бозор инфратузулмасини ривожлантириш қандай йўналишларда 
амалга оширилади? 
а) фонд бозорини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш; 
b) товар бозорлари инфратузулмасини ривожлантириш; 
c) кўчма мулк бозорни ривожлантириш; 
d) банк-молия тизимлари фаолиятини такомиллаштириш; 
e) юқоридаги барча йўналишларда. 

Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   502   503   504   505   506   507   508   509   ...   532




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish