Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


“Пахта иши”, “Ўзбеклар иши”, “Кадрлар десанти” ва уларнинг фожиалари



Download 31,81 Mb.
bet33/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

2.“Пахта иши”, “Ўзбеклар иши”, “Кадрлар десанти” ва уларнинг фожиалари.
Ха, жуда адолатли ва турри айгилган ганлар. Аслида «ўз­бек иши» дегани нима ўзи ва қачон пайдо бўлди? Бу «иш» аслида 80-йилларда Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Кумитаси (ДХҚ)нинг раиси бўлиб ишлаган Мелкумов (миллати арман) билан Ўзбекистон КП МҚнинг биринчи котиби Ш. Рашидов ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлардан бошланган. Ўша кезларда Бухоро вилояти БХСС бошлиғи Музаффаров ва Бухоро шахар савдо идорасининг директори Қудратовларнинг порахўрлигига таалуқли маълумотлар ДХҚда бўлган. Бу шахслар Бухоро вилояти фирка қўмитасининг биринчи котиби А.Каримов химоясида бўлган ва унга «ошириб» туришган. Каримов эса ўз навбатида Ш. Рашидов билан яқин алоқада бўлган. Шу боис Мелкумов ва унинг гумашталари ўз олдиларига Музаффаров ва Қудратовни фош қилиш орқали А.Каримовга чиқиш ва сўнгра Каримов орқали Ш.Рашидовни «нишонга» олишни мўлжаллаб ҳаракат қилганлар. 1983 йилда Бухорода илгаридан уйлаб режалаштирилган ва амалга оши- рилган «операция» туфайли Музаффаров ва Кудратовлар дамоада олиндилар. Улар ха лада маълум булган биринчи уз­бек миллионерлари булиб чиқди. Бу иш дархол Москвага оширилди ва марказда ана шу тарика «ўзбек иши» пайдо бўлди.
СССР Прокуратурасининг тергов бошлиғи Г. П. Каракозов дархол тергов гурухи тузиб, унга бошқа бир армани -Т.Х.Гдлянни рахбар қилиб тайинлади. Терговчилар гурухига киритилгаи вакилларнинг деярлик хаммаси Гдлян билан якин ва хамтовок булган шахслар эди. Бу ишнинг оқибати III.Рашидовнинг «сирли ўлимига» олиб келганлиги маълум.
«Пахта иши», «қўшиб ёзишлар» масаласи хам аслида 1983 йилда бошланган. УзКомфирка МКдинг XVI пленуми ва унда Иномжон Усмонхўжаевнинг Марказдан Ўзбекистонга кадрлар билан «ёрдам бериш»ни сўраб қилган мурожаатидан сўнг бу иш авж олди. Ўзбекистонга юзлаб, минглаб кадрлар юборилди. Бу «кадрлар десанти» таркибида ўзбек халқи, туркийлар ва мусулмонларга қалбида нафрат ва шовинизм ғоялари бурқсиб турган жаллод-фашистлар кўп эди. Булар Анишев, Огарюк, Клепиков, Сатин, Нестеренко, Бутурлин, О.Гайданов, Э.Дидоренко, Любимов, Иванов, Галкин, Карташьян ва бошқалардир. «Пахта иши» бўйича жуда кўп гурухлар ташкил қилинди. «Барча Конституцияга кура Ўзбекистон суверен давлат саналса хам унинг прокурори, республика рахбарияти билан маслахатлашилмаган холда СССР Бош прокурори томонидан тайинланарди.»
Қисқа муддат ичида Ўзбекистон ССР прокуратурасининг энг юқори, энг мухим лавозимларидан тортиб, область, район прокурорларигача Марказдан доимий ишлашга юборилган вакиллар билан алмаштирилди. Ўзбекистонга ташланган бу «социалистик десант»нинг сони эса юздан ортиқ эди.
1984 йилда Узбекистон ССР прокурори, унинг муовинларидан учтаси, энг катта бошқармаларнинг бошликлари лавозимларига Марказдан келган одамлар қўйилди. Бу билан чекланилмасдан, аста-секин область даражасидаги прокурорлар- Бухоро области прокурори (Матюшов Г.Н) Самарканд облас­ти прокурори (Еременко В.И.), Хоразм области прокурори (Титаренко А.Д.), Навоий области прокурори (Сухарев А.П.) Сурхондарё области прокурори (Жетков В.М), Қорақалпоғистон АССР прокурори (Донцов В.В) ва Тошкент шахар прокурори (Филлипенков Г.П) хам Москва томонидан юборилди. Кейинги боскичда эса район прокурорлари лавозими хам «мехмонлар» учун бўшатилди.1
Ана шундай «мехмонлар» Республика Ички ишларига хам жойлаштирилади. Ўша пайтдаги Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал Faфур Рахимовнниг далилларига кўра, вазирлик таркибидаги 27 бошқарма ва бўлимдан бор-йўғи иккитасинигина ўзбек бошкарган. У ҳам бўлса, хўжалик ва тиббиёт бошқармалари эди.37 38
Инсонийлик киёфасини йукотган Гдлян бошлик вахшийлар гурухи махбусларни сўроқ қилиш давомида ҳатто фаши­стлар хам етти ухлаб тушига кирмаган дахшатли, энг қалтис ва таъсирли усулларни ишга солганлар: «Ҳозир болаларингни қамоққа тиқамиз, рецедевистлар хотинингни зўрлайди, қизингни бадном қилади, сен эса эшикдан томоша килиб турасан» каби. Яхшиси махбусларнинг баъзи бир деганларига эътибор каратайлик. Собик милиция генерал-майори (у Ниж­ний Тагил камокхонасида сакланган) Ху ишака Норбутаевнинг арзномасидан: «Хеч натижа чикмаганидан кейин мени 3- хибсхонага-ута хавфли жиноятчи Сайфулин Шавкат, муттахам Бафуров Окил (лакаби «Доктор»), картабоз Игорлар ичига қўшиб қўйишди. Бу дахшатхонада уч кун сақлашди. Одамий қиёфани йўқотган бу унсурлар одам боласи бардош беролмайдиган азоб-уқубатли усулларни ўйлаб топишарди, бу хақорат, калтаклашлар, хатто фашистлар ўйлаб топмаган одамга ўз ахлатини едириш, эркаклик номусига зўрлик қилиш, оғзингдаги овкатни тортиб олиш... Кимга нола киласан, кимдан ёрдам сўрайсан, худодан бошқа. Бу айтганларимга, эхтимол, ишонишмас, лекин барибир хаммаси рост, хаммаси шундай бўлган, 90 ёшга кирган отам (илохим умрлари узоқ бўлсин), болаларим хаққи-хурмати, хаммаси рост...
Яна бир куни Гдлян ови бароридан келган йирткичдек хурсанд бўлиб, икки қўлини ишқалар экан: «Билишимча қизинг (1970 йилда тугилган, туғма кар) жуда кетворган эмиш, Қаршилик безориларга «хадя» этсам мендан хурсанд булишар-а, нима дейсан» деди. Бундай тахкирларга кандай ота бардош бераолади-я!»1.
Иномжон Усмонхужаев советлар судлов органлари ишининг нақадар чиркин, адолатсиз ва дахшатли эканлигини фош этиб, қуйидагиларни ёзади: «Тергов хам, суд хам нохакликдан иборат бўлди. Одам қиёфасидаги вахший терговчилар тирик жонни эмас, балки темирни хам эритишга ва синдиришга қодир эканликларини ўз бошимдан кечирдим. Мен мана шунда биринчи бор совет тузуми накадар алдоқчи эканлигини, унинг тергов органлари уз муддаоси учун хар қандай вахшийлик хам қилиши мумкинлигини хис килдим. Ҳис килдим-у, бутун умр мана шу тузум, мана шу жамият, мана шу партия учун эътикод куйганимга, бор хаётимни шу йулда бахшида килганимга ачиниб укиниб-укиниб йиғладим. Калтакдан бир жойингиз синса, бунинг азоби ўтиб кетади. Лекин бир умрлик эътикрдингиз синса, бунга чидаб булмас экан... Улар билан учрашиб сухбатдош булмаган одам буни тасаввур эта олмайди»39,
Хатто Гдлян ва Прицхалавалар- ни химоя килувчи махсус гурухлар тузилган. Охир окибатда Грузия прокурори хам СССР Прокуратурасига норозилик мактуби йуллаган. Хатда прокуратурада ходимларнинг маж- лиси булганлиги ва бу мажлисда куйидаги карор кабул килинганлиги айтилган эди:
«1. СССР Бош Прокурори олдига СССР Бош Прокурори уринбосари И.И.Абрамовни ва бошкарма бошлиги В.И.Илюхинни Грузия ССР Прокуратураси Жамоаси билан учрашиш учун хизмат сафарига юбориш масаласи куйилсин.
К. А. Пирцхалава зудлик билан камокдан озод килинсин, унга нисбатан килаётган жиноий таъкиблар тўхтатилсин.
СССР Прокуратураси коллегиясидан Грузия ССР Прокуратурасининг ушбу талабларини мухокама этиш сурал- син. Бунда келтирилган талабларнинг рад этилиши республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни жиддийлаштирибгина колмасдан, балки Грузия ССР Прокуратураси Жамоаси йиғилишида таъкидланганидек, бу хол республика-хуку кии химоя килиш органлари томонидан СССР Прокуратураси рахбарлигига карши бир қатор норозилик харакатларининг бошланишига сабаб булиши хам назарда тутилсин»1.
В.Илюхин ушбу маълумотни келтирар экан, қонуний ва ҳақли саволни қўяди. Гуржи халк бўлганида ўзбек халқи халқ эмасми? Нима сабабдан ўн минглаб, ўттиз, қирқ минглаб ўзбекни қамоққа олишсаларда, бу халкнинг нафаси чиқмайди? Бунинг сабаби шундаки, шуролар салтанати йилларида узбек- ларда ми л лат, миллий онг, миллий виждон, миллий бир лик тушунчалари суниб кетди. «Бир киши хамма учун, хамма бир киши учун» деган тушунчалардан бегоналашдик, «узингни бил узгани куй» асосий шиоримиз булди. Факат жигилдонни, уз чунтагимизни уйлайдиган булиб колдик, Узбекистон хуку- мати-чй, фукароларнинг инсоний хак-хукукларини химоя килиши лозим булган давлат органлари, уларнинг рахбарла- ри-чи? Нега улар хам Гуржистон Прокуратураси ходимлари сингари уз фукаролари туррисида уйламадилар. Албатта, Узбекистон радбарлари дам уйладилар. Фадат улар уз шахсий манфаатларини уйладилар, узларининг мансаблари ва лаво- зимларидан кетиб долишдан дурдиб Гдлян ва Ивановлар сип- гари газандаларнинг кунглини о лишни уйладилар. Уларга ба- рибир эди. Неча минг одам дибсга олиниб дирилиб датагон дилинсада, уларнинг узлари мансаб курсисида омон долсалар булгани, Чунки радбар дам уз халдига муносиб булади. «Кози муттадам булса, урРи пешгир булади», деган халд мадоли жуда тутри айтилган «Узбеклар иши» кампанияси даврида Узбекистонда халкни талаб олиб кетилган сумма микдори туғрисида хам турлича ракамлар тилга олинган. Жумладан Гдляннинг узи Узбекистонда 140 миллион сум топдик, деб мадтанган. Кейин- чалик «100» радами номаълум сабабларга кура 40 миллионга туширилган, Бирок бу пуллар синчиклаб текширилганда халкдан умарилган пул атиги 15 миллион сум чиккан, холос. Колган пуллар Узбекистонда «самарали» ишлаганларнинг упконларига тушиб кетган булса не ажаб? 80-йилларда «де- сантчилар гурухи» Узбекистонда «пахта иши», «узбеклар иши» бахонасида ижтимоий хаётнинг деярлик барча сохалари- га уз бурунларини тикиб «поклик» ва «адолат» урнатмокчи булдилар. Хатто улар Узбекистан фани ривожига хам «муно- сиб хисса» кушганлар, Академртк Восил Крбулов маълумотла- рига Караганда Узбекистан биринчи рахбарларининг йул куйиб берганлигидан фойдаланган «десантчилар» республика Марказий Кумитасида «пинхона кабинет» тузиб олган эдилар ва шу кабинет * тавсияси билан ФАнинг «Кибернетика бир~ лашмаси»ни 80-йилларда текширавериб илма-тешик килиб юбордилар. Текшириш учун эса бирлашмада «иктисодий Са­мара», «колок лойиха» ва «емакхона» (кормушка) каби маса- лалар асос килиб олинди. Биринчи ва иккинчи масалалардаи иш чикмади. «Емакхона»нинг асоси хам топилди. Бу текши­риш бошланганга кадар «Кибернетика бирлашмаси»да 628 кишининг40 докгорлик ва номзодлик диссертацияларини химоя килганликлари ва улар аксариятининг ерли миллат вакиллари булганида эди, шовинист ва олчок Анишев билан Огарок ака- дехмик В.К,обуловнинг буидай «шаккоклиги» учун унинг «ку- зини очиб» куйган булур эдилар.
Шоир Султон Акбарий «Кдтагон» достонида хакикатни куйлаб ёзади:
Миллатчи дедилар сайрон кушни,
Патриот дедилар ватанфурушни.
Феодал дедилар кизил гулни,
Пролетар дедилар кулни.
Пантуркист дедилар ту гм а сузни,
Марксист дедилар олакузни.
Қатағонлик йилларида Ўзбекистонда содир этилган бун- дай дахшатли ёвузликлар, адолатсизлик ва бедодликларни уз кузи билан куриб унга гувох булган журналист ва публицист Комил Холмухаммад фарёд солади, кдламидан ут чакнаб мамлакатда булаётган вокеаларга уз муносабатини изхор этиб ёзади: «тарихчилар ун йиллардан кейин 1980 йилларнинг ик- кинчи ярмида Узбекистон жумхуриятида яна 30-50- йилларнинг совук дахшатли кора куланкаси кезиб юрганлиги- ни журъат этиб ёзишар, лекин шу нарса аникки, 1983 йилнинг сентябридан Узбекистонда иш бошлаган ва хад-худудсиз ваколат билан СССР Бош Прокурори номидан келган Гдлян ва Ивановлар узбек халки фарзандларини миллий кадрларимиз- ни кириб ташлашни асосий максад килиб олишган. Хуш, бу- тун бир халкнинг такдирини белгилашга уларга ким бунчалик хукук берди. Ахир, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси мустакил» суверен «республиками узи?1. Ха хамма ran, бало ва фожеа ёлгончи Конституцияда Узбекистоннинг мус­такил, суверен республика, амалда эса у илгаргидек Россия- нинг хеч кандай хукукка эга булмаган мустамлака улкаси бу- либ колаётганлигида эди. Бу охак берилган курбонлар, она халкимизнинг гунохсиз фарзандлари бошлари узра уйнаган азоб ва жаханнам гурзилари учун тарих олдида, Оллоху Ка­рим олдида кимлардир эртадир-кечдир жавоб беришлари ке-рак-ку. Ўзбекистон Президента Ислом Каримов: «Ўзбекистон жамоатчилиги ўзининг энг яқин тарихидаги Горбачёв, Лигачёв командаси халқни жиловда тутиб туриш, унинг усиб келаётган миллий ва сиёсий онгини бўғиш ниятида «пахта иши», «Ўзбеклар иши» деб аталмиш туҳматларни тукиб чикарган, биз узбекларга турли-туман шармандали тамғалар ёпиштирилган фожеали сахифаларни хеч качон унутмайди»41, деган эди. Хуллас, она тарихимиз утмишининг шуролар салтанати даври, хусусан 80-йиллардаги катагонлик йиллари дардли, алам ва мотамсаро вокеаларга тула халкимизнинг миллат сифатида кадди букилган, хурланган ва оёкости килинган давридир. Келажакдан умиди бўлган инсон ва миллат сифатида яшайман деган авлодларимиз тарихимизнинг яқин ўтмишдаги аччик сабоқларидан хаётий хулосалар чикармоқлари ҳам қарз, ҳам фарздир.

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish