2.Ўзбекистон зиёлилари, адабиёт, санъат ва илм кишиларининг қатағон қилиниши. Советлар ҳукумати Ўзбекистонда вадти-вадти билан бир неча марта миллий катагонликларни уюштирди. 1946-1990 йиллар орасида бундай дахшатли датакшлихлардан икки марта онгли суратда ташкил этилган. Биринчиси, 40-йилларнинг охири 50-йилларнинг бошларида уюштирилган булса, иккин- чиси 80-йилларда ташкил этилди. Шуролар томонидан уюштирилган бундай катакшликларнинг бош максади ва муддаоси нимадан иборат эди? Биринчидан, вакти-вакти билан халк орасидан етишиб чикадиган онгли, фидойи, илмли ва ташки- лотчи олимлар, рахбар ходимларни яганалаб бориш ва хал кии ХоронБулик, забунликда саклаш: Иккинчидан эса катагонлик уюштириш оркали халкларни доимо куркув ва итоаткорликда тутиш хамда шу йул билан миллий мустамлакаларнинг бош кутаришига изн бермасликдир. «...Халқни бўйсундириш учуй,-дейди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Ахмад,-вахимада тутиш керак бўлган. Бу ишда репрессия қўл келган...Мен қамоқда ётиб буларни аста-секин тушуна бошладим»22 23.
Урушдан кейинги даврда СССР қамоқхоналарида қанча махбуслар бўлганлиги хақида Fapб матбуотида хар хил рақамлар берилади: энг ками 8 миллион, энг кўпи 15 миллион. Англия ҳукуматининг 1950 йил 15 августда БМТнинг Иқтисодий ва социал Кенгашидаги мажлисида, берган маълумотларга қараганда СССР қамоқхоналарида 10 миллион махбус бўлган24 (СССРнинг ўзида бундай маълумотлар берилмас эди).
1959 йил 1 январдаги маьлумот бўйича (ИТК) мехнат тузатув колонналари ва (ИТЛ) мехнат тузатув лагерларида Ўзбекистон ССРдан 60326 киши қамоқ жазосини ўтаётган эди. 1959 йил 1 сентябрига келиб улар 73396 кишини ташкил этган. Қамоқ жазосини ўтаётганларнинг миллий таркибига кўра ўзбеклар 1956 йилда 1,1 фоизни, 1957 йилда 1,2 фоизни. 1960 йилда 1,2 фоизни ташкил қилган25.
Уруш тамом бўлиши биланоқ илм-фан, маърифат ва маданият ходимларига нисбатан қатағонликларнинг бошланиши тасодифий эмас, албатта. Мамлакат узоқ давом этган урушдан холсизланиб чиқди. Ижтимоий ҳаётнинг хамма сохаларида, аввало, иқтисодий жабҳада қийинчиликларнинг бўлиши табиий эди. Албатта бу ижтимоий-иқтисодий ҳаёт қийинчиликларига нисбатан халқнинг кўзини очадиганлар биринчи навбатда зиёлилар эди. Шу боисдан ҳам сионист ва массончилар бошлиқ партия марказий Комитети ва унинг сиёсий бюроси ўзига хос «донолик» ва «назарий жабҳада етуклик» кўрсатиб, зиёлиларга «марксча-ленинча тўғри йўлни» кўрсатиб қўйишга қарор қилди. Сиёсий Бюронинг кўрсатмаси билан ВКП(б) Марказий Комитетининг 1946 йилда ««Звёзда» ва «Ленинград» журналлари ҳақида», «Драматик театрларнинг репертуарлари ва уни яхшилаш чоралари ҳақида», «Катта ҳаёт» кинофильми ҳақида», 1948 йилда «Улуғ дўстлик» операси ҳақида» ва бошқа қарорлари эълон қилинди. Бу қарорларда ва «Правда» газетаси ва «Коммунист» журналида ўша кезларда эълон дилинган расмий мадолаларда адабиёт, санъат ва маданиятнинг бошда содаларида бир қатор ютуқлар билан бирга «жиддий камчиликлар» ҳам содир бўлаётганлиги, бадиий жиҳатдан паст ва ҳатто «умидсизлик», келажакка ишончсизлик рухи билан «суғорилган, ғоявий жихатдан «зарарли» асарлар пайдо бўлганлиги танқид қилинган эди. 1947 йилда- фалсафа, 1948 йилда-биология, 1950 йилда-физиология, тилшунослик ва 1951 йилда сиёсий иқтисод масалалари бўйича ўтказилган мунозараларга бевосита ВКП(б) МҚнинг ўзи бошчилик қилди. Бу мунозараларда фаннинг барча сохаларида партия илгари сурган «қимматли ва ноёб назарий хулосалари» асосида иш куриш лозимлиги талаб қилинди.
Коммунистик фирқа ғоявий ва мафкуравий қарашларига «ёт» бўлган «буржуача фикрлаш ва қарашлар»нинг суқулиб киришига қарши олиб борилган кураш тезда узининг «натижалари»ии бера бошлади. «Ленинград иши», «Грузия иши» каби тўқима ишлар сунъий суратда яратилди.
Айниқса бу «иш» Ўзбекистонда оғир кечди. Таниқли тарихчи олим Исломжон Турсунов Ўзбекистон зиёлиларидан 1939-1953 йилларда жами булиб 61 минг 799 киши қамалганлиги, шулардан 56 минг 112 киши турли муддат билан озодликдан махрум этишга хукм килинганлиги, 7 минг 100 киши1 эса отиб ташланганлигини ёзади. Булар орасида фан ва маданиятимизнинг хакикий жонкуяр ва фидоий арбоблари бор эди. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло хикоя қилади: «Урушдан кейинги пайтда Ойбек уюшма раиси, мен эса маслахатчи эдим. Мамарасул Бобоев, Хомил Ёкубовлар «Шарқ юлдузи»да мехнат қилишарди. Кунлардан бир кун улар мендан ойномада эълон килиш учуй шеър сўраб қолишди. 1939 йилда Қорақалпоғистонда ўкитувчилик қилган кезларимда Оролга бағишлаб ёзилган «Денгизда бир тун» сарлавхали шеъримни бердим. Бахтга қарши у эълон килиниши билан нак балога қолдим. Айрим сиёсатдонлар учун бу асар «ғоясизлик ва космополитизм» хақидаги қарорга мос келиб колди. Улар унда мехнат кўрсатилмай, қуруқ денгиз манзараси мақталган деб айб қўйишди. Қарорнинг жойлардаги «ижро»си учун уша пайтда менинг асаримга ўхшаган шеърлар керак булган. Бу 1948-1950 йилларда яна асоссиз қамоққа олишлар учун тайёргарликнинг дебочаси экан»26.
1946 йил сентябрда Тошкентда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг конференцияси бўлиб ўтди. Бу анжуман Ўзбекистон КП(б) Марказий Қўмитаси раҳномолигида чақирилган эди. Конференция қарорида қуйидаги жумлалар ёзилганди: «Ёзувчи Хуршид тарафидан Навоий достонига асосланиб ёзилган «Фарход ва Ширин» операсининг либреттоси буржуача-миллатчилик мафкураси билан суғорилгандир. Ёзувчилар йиғилиши хисоблайдики, ёзувчилар Хуршид ва Ғайратий совет ёзувчиси қиёфасини йўқотди, улар совет ёзувчилари уюшмаси аъзоси, деган унвонга иснод келтирди ва шунинг учун хам унинг сафларида қолишга нолойиқдир»27.
Хуршид ана шу сохта ва махсус уюштирилган айб билан «миллатчи» тамғаси пешонасига ёпиштирилиб, ёзувчилар уюшмасидан чиқарилди. У саккизта фарзанди билан хор-зорликда хаёт кечирди. Иш шу даражага бориб етдики, Хуршиднинг «Фарход ва Ширин» асаридаги бош роллар: халқнинг олкиш ва тахсинларига сазовар булган машхур санъаткорлар Саъдулла Норхонов махв этилди, Назира Иноғомованинг умри хам фожеали якун топди.. Хуршиднинг «Фарход ва Ширин» асари ўша даврда нафақат республикамизда, балки бошқа республикаларда ҳам, жами элликдан ортик, театрларда томошабинлар билан тўла залларда намойиш этиларди, давлат ундан миллион-миллион сўмлаб фойда кўрарди28.
Хуршид домла 50-йиллар охирларида ўзининг аччиқ қисматидан зорланиб: «Алишер Навоий достонлари асосида ўзига хос сахна «Хамса»сини яратмоқчи эдим, баттоллар асло қўймадилар... Янги ижодий парвозлар этишга сира қўймадилар, туҳмат ва хақорат ўтини сепиб, қанотимни куйдирдилар»29 деган эди.
Бу даврда узбек ижодкор адиблари бошига тушган даҳшатли ва қора кунларни филолог олим Наим Каримов «Фан ва турмуш» ойномаси («Ўзбек адабиётининг жаллодлари»- 1991 йил 1-сон, Ойбек: «Тош экан бошим»~1992 йил 1-8, 9-10 сонлари)да жуда куюнчаклик билан ишонарли далиллар асосида очади.
Зиёлиларга карши уюштирилган қувғинлар ва қатағонликларга Московнинг кўргазмаси ва соясида мансаб ва лавозим учун ўзини томдан хам ташлашга тайёр турган, миллий ўзлигиии йўқотган комфирқанинг А.Э.Ниёзов, Х-Т.Турсунов каби рахбарлари ва уларнинг гумашталари рахнамолик килдилар. Реепубликага ин куриб олган шовинист ва сионистлар бу мудхиш қатағонларни ташкил этишга бош-қош бўлиб турдилар. Бутун калбини махаллий халқлар ва уларнинг зиёлиларига қарши шовинистик нафрат хис-туйғуси қоплаб олган унсурлардан фойдаландилар. Ана шундай шахслардан бири 40-йилларнинг охирларида давлат Хавфсизлик Кўмитаси томонидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига махсус юборилган Владимир Андреевич Мильчаковдир. У 1910 йилда Горький вилоятига карашли қишлоқларнинг бирида туғилгаи, 1938 йилда Тошкентга кўчиб келган. Армия хизмати (1942-1946) тамом бўлгач, 1946 йилдан эътиборан «Фрунзевец» рўзномасига адабий ходим бўлиб ишга кирган. Ўрта Осиё давлат дорилфунуни тарих факультетининг бор-йўғи уч курсини тамомлаган бу чаламулла юқори «идора»нинг йўлланмаси билан республика Ёзувчилар уюшмаси фирқа ташкилотига котиб муовини булиб ишга келади. Орадан бир ой утгач, фирка ташкилоти котиблигига тайинланади. Тез орада амалпараст ва шовинист В.А.Мильчаков фиркавий мансабидан воз кечмаган холда уюшма масъул котибининг ёрдамчиси, «Звезда Востока» ойномасининг мухаррири, рус шуъбаси уринбосари каби лавозим ларни эгаллаб, уюшманинг олий хайъатига хам сайланиб олади. Мильчаков 1946 йил 5 ноябрьда Ёзувчилар уюшмасига номзод булиб кирди. Икки ой утар-утмас 1947 йил январда унга хомийлик килган идораларнинг тазйики билан уюшмага хақиқий аъзо бўлди. Ўша пайтда Ёзувчилар уюшмасига Ойбек рахбарлик қиларди. Улуғ адиб В.А.Мильчаковга тавсиянома бериш билан бирга унинг характеридаги нуқсонлар ва ёвуз ниятларни ҳам худди олдиндан кўра билгандай огохлантирган эди: «Биз хаммамиз Мильчаковнинг Ёзувчилар уюшмасида парторг ва масъул котиб ёрдамчиси сифатида ишлаётганини яхши биламиз, унда баьзи нуксонлар хам йўк эмас, аммо биз уларни бартараф этади, деб умид киламиз... У турли-туман ишлар билан банд. Биз унинг аник вазифаларини, масъул котиб ва унинг ёрдамчиларининг хуқуқ ва бурчларини белгилаб, унга шароит яратишимиз зарур. Биз шундай киламиз, ўшанда у ўз асарлари устида ишлаш имкониятига эга булади»30. Афсуски адибнинг бу сузлари сароб эди. Ёзувчилар уюшмасида юқори лавозимларда мустахкам урнашиб олган В.А.Мильчаков орқасида турган қудратли идораларга таяниб ўзбек адабиётинияг жаллоди сифатида фаолият кўрсатди. Бирин-кетин узбек адабиётининг атокли вакилларига ясама тухмат ва бўхтонлар ёғдирилиб, улар ёмон отлиқ қилиниб сиқув ва ҳибсга олина бошладилар. 50-йилларнинг бошларида «қора рўйхат»га тушган адиблар сони Н.Мухитдинов берган маълумотларга қараганда 60 кишидан31 иборат эди. Булар: М. Шайхзода, Ойбек, Абдулла Қаххор, М.Бобоев, У. Рашидов, Миртемир, Шухрат, Хамид Сулаймон, Саид Ахмад, Мирзакалон Исмоилий, Мели Жура, ака-ука Абдунаби ва Абдурахмон Алимухамедовлар, Неъмат Тошпулат, Махмуд Муродов, Ғулом Алимов ва бошқалардир. Сиқувга олинган ва қатағон қилинганларга хар хил «айбнома»лар қўйишди. Жумладан, Мақсуд Шайхзодага «шўроларга қарши миллатчилик фаолият» кўрсатган, деган тавки-лаънатни ёпиштирган эдилар. В.Мильчаков «дирижёрлиги»да тайёрланган М.Шайхзоданинг миллатчилиги ва шўроларга қарши фаолияти тўғрисида ғирт тухмат ва уйдирмадан иборат ҳужжат (аслида ҳукм) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хайъатининг 1952 йил 31 январдаги йиғилишида мухокама қилинди. Унда ажойиб шоир ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчирилди. Инсоний имон, эътиқод ва виждонни карангки Максуд Шайхзода билан хамнафас, хамкасб бўлиб узоқ йиллар елкадош сифатида ишлаган, шоирни яхши билган 31 хайъат аъзосидан биронтаси бу ғайриқонуний ва адолатсиз қонунга эътироз хам билдирмади, қарши хам чиқмади. Бу нафакат маслакдош хамкасбга, дўстга қолаверса миллий манфаатга ҳам сотқинлик эди.
Ажойиб инсон, ватанпарвар шоир М.Шайхзоданинг «миллатчилиги» ва «шўроларга қарши» фаолиятини «исботловчи» хабар Мильчаков мухаррир булган «Звезда Востока» ойномаси (1952 йид. 2-сон)да эълон килинди. Шоир оёк-қўлига занжир солган ўша қора машум хабарни тўла келтирамиз: «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг хайъати ЎзЁУнинг собиқ аъзоси М. Шайхзода ижодидаги ғоявий нуқсонлар ва унинг жамоатчиликка қарши қаратилган хулқ-атворини мухокама қилди.
Шайхзода қатор йиллар давомида ўз адабий фаолияти билан ўзбек совет адабиётига зарар келтириб, унинг ўсиши ва тараққиётини хар томонлама тўхтатиб келди.
Унинг паст ғоявий ва бадиий савиядаги, мазмунан қашшоқ ва шаклан заиф кўплаб асарлари феодал ўтмишни идеаллаштириб, тарихий воқеаларни миллатчилик нуқтаи-назаридан талқин этиб, тарихий ҳақиқатни бузиб келди.
Хусусан, ўзининг «Жалолиддин Мангуберди» номли зарарли ва чиркин пьесасида М.Шайхзода Ўрта Осиё ва Кавказ халқларининг жаллоди Жалолиддинхонни миллий қахрамон сифатида тақдим қилмоқчи бўлди. Шайхзода «Оқсоқол» достонида Совет давлатининг таниқли арбоби, ЎзССР Олий Кенгаши Хайъатининг раиси ўрток, Охунбобоевни қолоқ қарашлар ва кайфиятлар сиртмоғида қолган, мутаассиб инсон сифатида тасвирлаб, унинг образига тухмат қилди ва бузди.
Шайхзода улғг рус шоири Владимир Маяковский шеърларини ўзбек тилига таржима қилишда уларни қасддан бузиб, давримизнинг энг истеъдодли шоирини ўзбек халқи назарида бадном этишга уринди...
М.Шайхзоданинг ижодий фаолияти уни маънавий жихатдан бузилган, ғоясиз ва парпортсиз дайди космополит сифатида бахолайди». Бу келтирилган мисол ортикча тафсилот талаб килмайди.
В.Мильчаков буюк ўзбек романшунос адиби Ойбекка ўтказилган барча тухмат, зуғум ва таъқибларнинг хам ташкилотчисидир. У бир гурух эътикодсиз ва фаросатсиз ўзбекистонлик лаганбардор ёзувчиларни ёнига олиб, Ойбек устидан СССР Ёзувчилар Уюшмасига шикоят хати уюштирди. Бу хатда Ойбекнинг «миллатчи»лик қиёфаси инкор этиб бўлмайдиган «хужжатлар» билан асосланган эди ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини бу аксилшўровий унсурдан тозалаш суралган эди. Мазкур аризани текшириш учун Москва ўзбек халқининг жаллоди Апресяннинг қондоши ва коммунистик мафкуранинг «содиқ химоячиси» М.Шагинянни юборган эди. У 1949 йил 1 июнда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раёсати мажлисида булиб Ойбекка карши уюштирган компанияга бошчилик қилди ва бир гурух жипслашган хасадчи кўрнамакларни етаклаб, республика фирка Марказий Қумитасига чиқди. Шу кундан эътиборан Ойбекка карши бошланган хуружга А.Э.Ниёзов бошчилигидаги Марказий Қўмита рахнамолик қила бошлади. Худди шу йили ўша пайтда Ўз КП МКсида «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолияти тўғрисида» шошилинч суратда қарор қабул қилинди. Унда Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида йўл қўйилган барча хато ва камчиликларга Ойбек сабабчи деб хулоса килинди. Дархол 9- 10 июль кунлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг III Пленуми чақирилиб, Ойбек уюшма раиси ва «Шарк юлдузи» журнали мухаррири лавозимларидан олиб ташланди. Аммо мухолифлар бу билан хам каноат хосил килмадилар. Улар 1950-1951 йиллар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Пленум мажлисларида «Коммунист», «Шарқ юлдузи» журналлари ва «Қизил Ўзбекистон» газетасида Ойбекка минг бир айбни сохтакорона ва риёкорлик билан ясаб уни роса саваладилар. В.Мильчаков, М.Мелькумов, М.Шевердин, Е. Самахвалова, С.Сомонова сингари шовинистлар, имон, эътиқоддан бебахра, миллати йўқ фирқа раҳбарларининг ўзбек зиёлиларига, Ойбек домладек улуғ зотларга қарши бошланган ялпи хужум ва қатағонликларга Уйғун, Шербек, Алиев, О.Рахимий, Мирмухсин, Вохид Зохидов А.Абдунабиев сингари шухратпараст, ичи қора, миллий онг ва виждондан бегона ижодкорлар лаганбардорларча хизмат килиб миллат душманларининг тегирмонини айлантирдилар, ўнларча соф виждонли ижодкорлар умрига завол бўлдилар. 1951 йил бошларида В.Мильчаков раҳбарлик қилган партия ташкилоти Ойбекни фирқа сафидан ўчирди. Ўша йили 30 ноябрда эса Ёзувчилар уюшмаси уни уюшманинг бошқарув хайъатидан хам чиқарди. Хаётнинг бу азоб ва кўргиликлари улуғ адибнинг тинка-мадорини қуритди. У дастлаб микроинсульт касалига чалиниб ўнг қўли шол (фалаж) бўлиб колди, сўнгра эса тилдан ҳам жудо бўлди.
Ойбекни қамоққа олиш пишиб қолган шу кезларда қозоқ адиби Мухтор Авезов Тошкентга келганида Х.Турсунов хузурига кириб, Ойбекнинг кўп миллатли совет адабиётинйнг атокли сиймоларидан бири ва ифтихори эканлиги, унинг ижодида ҳам, хатти-харакатида хам миллатчилик ва аксилинкилобийликдан заррача асар йўқлигини айтганлар. «Марказкум котиби улар келтирган далилларни мутлако тўғри деб топиб Ойбекни сақлаб қолишнииг мутлако иложи йўқлигини айтган»1.
Хамид Сулаймон машаддатли изланишлар натижасида Алишер Навоийнинг фанда маълум булмаган «Бадое ул Би- доя», «Наводир ун-нидоя» девонларининг нусдалари юзага чиқарилди. Бу ҳол эса «Хазойин ул-маоний»нинг муаллифи редакциясини батамом тиклаш, шоир шеърлари хронологиясини аниқлашда катта имкониятлар яратди. Тиниб-тинчимас олимнинг саъи даракатлари туфайли ўз миллий кутубхоналаримизда бўлмаган Навоийнинг форс-тожик тилидаги 12 минг мисрадан ортиқ шеърий девони-«Девони Фоний» Париж миллий кутубхонасида сақланувчи икки қўлёзма асосида Тошкентда чоп этилди.
Шарқ халқлари миниатюра санъати намуналарини нашр қилдиришда ҳам аллома Хамид Сулаймоннинг хизматлари чексиздир. Унинг ташаббуси билан Москвада нашр эттирилган («Фан» нашриёти орқали) ««Бобурнома»нинг расмлари» 1971 йилда Лейпцигда ўтказилган халқаро кўргазмада кумуш медал билан тақдирланди.
XVI-XVII аср миниатюралари ҳозиргача тарихда эски анъанага «Буюк мўғуллар миниатюраси» деб келинган. Алломанинг «Буюк мўғуллар» термини ўрнига «Бобурийлар даври миниатюраси» деган янги терминни қўллаши жаҳоншумул аҳамиятга молик иш бўлди ва уни олим тарихан асослаб берди.
Хамид Сулаймон Урта Осиё халдлари тарихига оид мате- риалларни туплаш мадсадида жахонни кезди, Афронистон, Хиндистон, Англия, Франция ва бодща мамлакатларга борди. Бу экспедициялар натижасида китоб фондларида сакланаётган 138305 жилд араб, форс, узбек, озарбайжон тилларидаги кулёзмалардан 397 тасига киска тавсиф берилиб, 41 кулёзманинг микрофильми, китобат санъати ва Шар к, миниа- тюралари мингдан ортик1 нодир намуналарининг рангли слайдлари олиб келинди.
Хамид Сулаймондек миллатпарвар аллома нима сабабдан катавон килинди? У Тошкентдаги кечки педагогика институ- тида директор муовини эди. Ташкилотчилиги, ишчанлиги ту- файли олимни факультет деканлигига куймокди буладилар. Бу лавозимда Георгий Петрович Владимиров ишлар эди. Хамид Сулаймонни уз ракиби деб билган шовинист Владимиров аллома устидан 14 варакли ариза ёзади ва уни миллатчиликда «айблаб» хар хил тухматлар ёгдиради. Бу айблар нималардан иборат булган? Хамид Сулаймоннинг умр йулдоши адабиёт- шунос олима Фозила Сулаймонова берган маълумотларга Караганда алломанинг «узбек талабаларига чет эл адабиётини 1-2 курсларда узбек тилида укитиш керак», имтихонларда «узбек талабаларига саволлар узбек тилида тузилса яхши бу- ларкан», «узбек болаларини х,амма вакт куллаб-кувватлайди» деган «далиллар» миллатчи сифатида кораланиб камокка олинишига асос булган.
1951 йил 21 июлда Узбекистан ССР Давлат Хавфсизлик Кумнгаси раиси, генерал лейтенант Дроздецкий тасдиклаган Хамид Сулаймонга куйилган айбномада куйидагиларни укиймиз: «...Сулаймонов А.Алимуҳамедов билан биргаликда олий ўқув юртларининг бошқарув ва таълим ишларида ўзларига ёқмайдиган шахсларни (хусусан миллати узбек булмаган шахсларни) четлаштиришнинг амалий чораларини куллаб, уларни урнига уз одамларини куйишган.
Хуллас, «миллатчи», «антисоветчи» каби тўқима айблар ёпиштирилиб аллома 25 йил озодликдан махрум этилди ва Узок Шарқдаги Чуна деган жойга сургун килинди. Факат 1956 йил февралда окланди.
Биз кўп сохаларда асоссиз қатағон қилинган минг-минглаб ватандошларимиз 1956 йилда оқландилар, деб ўзимизга узимиз тасалли берамиз. Сиёсий ишлар бўйича оқланишнинг бошланиши 1955 йилга тўғри келади ва 1989 йилга қадар 1850 киши оқланган32. Аммо халқимизда «хайитдан кейинги хинани товонингга кўй» деган накл бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |