58-14- моддада аксилинқилобий саботаж қилганлар, яъни онгли равишда маълум мажбуриятларни бажаришдан бош тортиб, махсус мақсадларда ҳукумат органларини ва давлат аппарати фаолиятини заифлаштиришга қаратилган хатти –ҳаракат қилганлар мол-мулки мусодара этилиб, камида 1 йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган1.
СССР Олий суди ҳарбий коллегияси, Ички ишлар халқ комиссарлиги унинг жойлардаги бошқармаларида тузилган “учлик”лар, жойлардаги суд органлари сиёсий қатағон механизмини юритганда ана шу юқоридаги РСФСР ва Иттифоқчи республикалар жиноят кодексларининг “Давлат жиноятчилари” бобидаги 58- моддаси асосида иш юритганлар, маҳбуслар устидан айблов ҳукмларини чиқарганлар.
1938 йил октябрида Тошкентда ўз ишини олиб борган СССР Олий суди ҳарбий коллегияси сайёр йиғилишлари ана шу жиноят кодексининг 58- моддаси асосида иш кўрганлар.
Ҳарбий коллегиянинг бутун судлов йиғилиши, ҳукм чиқариш ва уни эълон қилиш жараёни бор – йўғи 15-20 дақиқада амалга оширилган. Ҳатто, СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси телеграф орқали ҳукм тайинлашгача бориб етган. Масалан, СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг собиқ аъзоси, ҳозирда заҳирадаги генерал- майор Никитиченко Узоқ Шарқда Ҳарбий коллегиянинг сайёр сессиясини бошқарган, айбланувчилар ва улар ҳақидаги айблов хулосаларни кўрмасдан телеграф орқали 102 маҳбус устидан ҳукм чиқарган. Қолмишига у Узоқ Шарқда НКВД органларининг маҳбуслар ҳақидаги тергов, айблов ҳужжатларини оммавий равишда соҳталаштиришини очиб ва бу ишни янада авж олишига кўмаклашган1.
Тадқиқотчи В.И.Кудрявцев ва А.И.Трусовлар келтирган маълумотда Ҳарбий коллегия фақат 1937-1938 йилларда 39167 кишини суд қилгани айтилган2. Кимнинг раҳбарлиги остида ана шундай судлов зўравонлиги, ўзвошимчалиги амалга оширилган? деган саволга ўша даврнинг Адлия тизими арбобларидан бири В.В.Ульрихнинг 1938 йил 2 апрелда Сталинга ёзган хатида жавоб берилган: Ҳарбий коллегия СССР Олий судининг формал таркибий қисмларидан бири сифатида мустақил муассаса, у юқори директив органларнинг бевосита раҳбарлиги остида Ватанга хоинлик қилган, террорчилик актларини тайёрлаган, такомиллаштирган, жосуслик ва қўпорувчилик қилганлар тўғрисидаги ишлар бўйича судлов амалиётини олиб борган3.
РСФСР СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси – СССР, РСФСР Олий Суди органи бўлиб, у армия ва флотнинг таркиби олий раҳбарлик қилувчиларга нисбатан ўта муҳим, шунингдек, ватанга хоинликда ва аксилинқилобий фаолиятда айбланувчилар ишини кўриб чиққан. Шунингдек ҳарбий трибуналлар ишини ҳам назорат қилиб турган. 1926 йилдан 1948 йилгача ҳарбий коллегиянинг доимий, муттасил, ўзгармайдиган раҳбари армия ҳарбий юристи, кейинчалик юстиция генерал-полковниги В.В.Ульрих бўлган.
Ҳарбий коллегия СССРнинг олий суд органи бўлиб, 1936 йил 1 октябридан 1938 йил 30 сенябригача 3051 кишини отувга, 5643 кишини мамлакатнинг 60 та шаҳарларидаги қамоқхоналарига 8-15 йил муддатлар билан ҳукм этган.
1937-1938 йилларда қатағон йиллари Ҳарбий коллегия совет номенклатураси вакилларини – ҳарбийларни, мухандисларни, олимларни, маданият ва санъат арбобларини, НКВД ходимларини суд қилган. Олий суд ҳарбий коллегияси маълум бўлган ибратли суд жараёни бўйича суд қилган.
1938 йил мартидаги СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси Бухарин-Риков ишларини (улар билан бирга Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, И.А.Зеленскийларнинг ишларини ҳам кўрган).
“Катта террор” йилларида СССР Олий суди ҳарбий коллегияси раиси В.В.Ульрих раислигида, унинг ўринбосарлари И.О.Матулаевич – корпус ҳарбий юристи, И.Т.Никитиченко – дивизия ҳарбий юристи раислигида ўтказилган. Ҳарбий коллегиянинг 34 аъзоси ва 4 нафар котиби бўлган. Ҳарбий коллегия аъзоси бригада ҳарбий юристи Г.А.Алексеев 1938 йил октябрида Тошкентда ўтказилган СССР Олий суди ҳарбий коллегияси сайёр сессияси йиғилишларига раислик қилган.1
Москвада Олий жазога ҳукм этилганлар ҳукм чиқарилган куниёқ Олий Суд ҳарбий коллегияси биносида отилган. Бу бино Москва шаҳридаги Никольский кўчаси 23-уй, 1935 йилдан эса Октябрнинг 25 йиллиги кўчасида жойлашган.
Отувлар Москвада НКВД коменданти В.М.Блохин, Тошкентда ЎзССР НКВД коменданти, давлат хавфсизлиги катта лейтенанти Шишкин раҳбарлигида ташкил қилинган. Тошкентдаги отувлар ишчи-деҳқон қизил армияси Бош прокурорининг ёрдамчиси, I-рангдаги ҳарбий юрист Шульц-Анн кузатувида ўтказилган.1
Олий суд ҳарбий коллегиясининг 1937-1938 йиллардаги ҳукмлар тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ равишда чиқарилган. Бу рўйхатлар НКВД органлари томонидан тузилган бўлиб СССРнинг Олий раҳбарияти томонидан имзоланган. Рўйхатлар Олий суд ҳарбий коллегияси (ОСХК) кўриб чиқиши лозим бўлган шахслар саноғидан иборат бўлиб ВКП(б) Марказий Комитети Сиёсий бюроси бўйича И.В.Сталин ва унинг яқин сафдошларининг санкцияси қўйилган, унда жазонинг ҳар хил чоралари, аксарияти отув жазоси белгилари қўйилган. Рўйхатлардаги шахслар категорияларга ажратилган. Биринчи категорияга – жазонинг олий чораси, иккинчи категорияга – 10 йилдан 15 йилгача турма қамоғига ёки меҳнат тузатув лагерига (МТЛ) ва учинчи категорияга 5 йилдан 8 йилгача МТЛга ҳукм қилинадиганлар киритилган. Сиёсий бюро аъзолари имзолаган рўйхатлар олий суд ҳарбий коллегиясига берилган.
Суд маросими расмий тартиб чегараси йўқ даражада юзаки ўтказилган, ишлар гувоҳларсиз 5-10 дақиқа муддатда кўриб чиқилган, айрим ҳолатлардагина ярим соатгача чўзилиб кетган. Шу вақт ичида судлардан учтаси “судланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтириб беришлари, айблов хулосаларини ўқиб эшиттириши, айблов моҳиятини тушунтириши, айбланувчини “содир этган жиноят”га нисбатан муносабатини аниқлаши, унинг кўрсатмаларини ва сўнгги сўзини эшитиши, маслаҳатчи хонада бўлиши, у ерда ҳукмни ёзиши, суд йиғилиши залига қайтиб кириши, ҳукмни эълон қилиши амалга оширилган. Ўлим ҳукмлари судланувчига эълон қилинмаган, улар ўз тақдирларини бевосита қатл қилиниши олдидангина билиб қолганлар. Рўйхат бўйича суд қилиш механизми Олий суд Ҳарбий коллегияси томонидан 1938 йилдан кейин ҳам қўлланилган. Масалан, 1940 йил 16 январдаги рўйхат бўйича суд йиғилиши ўтказилган.
Урушдан олдинги даврда Марказий Комитет Сиёсий бюроси рўйхати бўйича ҳаммаси бўлиб 30-35 минг киши отилган.
1938 йил октябрида Тошкентда СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр сессияси йиғилишлари ҳам ана шундай формал, юзаки суръатда ўтказилган.
Маълумки, СССР Ички ишлар халқ комиссарлиги давлат Хавфсизлиги Бошқармаси 8- бўлим бошлиғи, давлат хавфсизлиги катта майори Цесариский имзоси билан сиёсий бюро аъзоларига танишиб чиқиб тасдиқлаш учун “СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси судида кўриб чиқиладиган шахслар рўйхати Ўзбекистондан биринчи категория бўйича 155 киши, иккинчи категория бўйича 10 киши келтирилган. 1938 йил 28 март санаси қўйилган бу рўйхатга И.В.Сталин, В.М. Молотов, Л.М. Каганович, К.Е.Ворошилов, А.А.Ждановлар имзо чекканлар. Мазкур рўйхат ҳозирда Россия Федерацияси Президенти архивида сақланаётган 383 рўйхатдан биридир. Рўйхатда ўзбекистонлик 165 кишининг фақат исми ва фамилияси кўрсатилган холос. Ана шу рўйхатдагиларни номма- ном келтирамиз:
1
|
Абдужабборов Айдарбек.
|
78
|
НАриманов Юнус Мусаевич
|
2
|
Абдуллаев Карим
|
79
|
Насриддинов Гулма Шагаевич
|
3
|
Абдураҳимов унинг ўзи Абдураҳимхўжаев, унинг ўзи Муҳаммад, унинг ўзи Муҳаммадали
|
80
|
Носиров Расул
|
4
|
Абубакиров Карим Содиқович
|
81
|
Носирбоев Саттор
|
5
|
Авазжон Рахматжон.
|
82
|
Некрашеевич Владимир Михайлович
|
6
|
Авазжонов Муҳаммаджон.
|
83
|
Ниёзов Маликжон
|
7
|
Агол Шалом Иосович
|
84
|
Нусратуллаев Омонулла
|
8
|
Алимов Комилжон
|
85
|
Одили Муҳаммад
|
9
|
Алимуҳаммедов Мусажон
|
86
|
Цехович Лазерь Матеевич
|
10
|
Алоуддинов Исом Хамидович
|
87
|
Пачанин Пётр Исаевич
|
11
|
Андреев Григорий Григориевич
|
88
|
Пўлатв Абдулла
|
12
|
Арслонбеков Исломбек
|
89
|
Ражабов Шариф
|
13
|
Ортиқов Исроил
|
90
|
Рамазонов Қаюм
|
14
|
Отажонов Бобожон
|
91
|
Рамзи Маннон Абдуллаевич
|
15
|
Абдуллаев Хайрулла
|
92
|
Расулов Аббос
|
16
|
Аҳмедов Акбар Аҳмедович
|
93
|
Расулов Али
|
17
|
Аҳмадхўжаев Турсун
|
94
|
Рахими Воис Рахимович
|
18
|
Ашрафий – Рахимова Гулсун
|
95
|
Рахими Шокиржон
|
19
|
Ашрафий Хайдар
|
96
|
Рахмон Исак Зиньоевич
|
20
|
Аюпов Аъзам
|
97
|
Ризаев Ханиф Султонович
|
21
|
Бобохўжаев Аббосхўжа
|
98
|
Рискулов Мирзақул
|
22
|
Болтаев Карим
|
99
|
Содиқов Ғулом
|
23
|
Болтабоев Содиқжон
|
100
|
Саидов Зиё
|
24
|
Береген Қурбон Оллоберганович
|
101
|
Саидхонов Аббосхон Абдусаидович
|
25
|
Бицеров Муҳаммаджон Арипович
|
102
|
Саттаров Юнусжон
|
26
|
Бурхонов Назир
|
103
|
Саюпов Ёқуб Машкирович
|
27
|
Гимадиев Зиё Гимадиевич
|
104
|
Сайфулмулуков Атаулла Садритдинович
|
28
|
Ғуломов Одилқори
|
105
|
Сайфулмулуков Аҳмад Камолиддинович
|
29
|
Гуревич Натан Яковлевич
|
106
|
Сиддиқов Санжар
|
30
|
Дадабоев Бўтабой
|
107
|
Сорокин Қосим Ибрагимович
|
31
|
Дадабоев Йўлдош
|
108
|
Сукин Александр Тимофеевич
|
32
|
Данчик Илья Исаакович
|
109
|
Сулаймонов Абдулҳамид Сулаймонович (Чўлпон)
|
33
|
Девонов Ёқуб Юсупович
|
110
|
Султонмуродова Мариям
|
34
|
Жаббор Саттор
|
111
|
Сўпижонов Бозор
|
35
|
Девонов Худойберган
|
112
|
Тожиев Абдулхай
|
36
|
Дукельсикй Иосиф Львович
|
113
|
Тожиев Хамдам
|
37
|
Зокиров Боқижон
|
114
|
Тарасоф ФёдорПетроевич
|
38
|
Зелькина Евгения Львовна
|
115
|
Тошмуҳаммедов Абдулла
|
39
|
Иброҳимов Илхом
|
116
|
Турсунов Фаттоҳ
|
40
|
Икромов Карим Қори
|
117
|
Турсунхожинв Муҳитдин
|
41
|
Иноғамов Раҳим
|
118
|
Турсунхожинв Сайдулла
|
42
|
Эрматов Муҳитдин
|
119
|
Тўрабеков Жўра
|
43
|
Исомиддинов Ҳамид
|
120
|
Ўлмасбоев Нуритдин
|
44
|
Исомуҳаммедов Иноят
|
121
|
Усмонов Мўмин
|
45
|
Искандаров Даврон
|
122
|
Фитрат Рауф Рахимович
|
46
|
Исломов Акбар Исломович
|
123
|
Хожиев Ғулом
|
47
|
Исломов Рустам Исломович
|
124
|
Хакимов Муса Хожи
|
48
|
Исроилов Нормат
|
125
|
Холмуродов Сайдулла
|
49
|
Исҳоқов Ғани
|
126
|
Хамидов Мирза Абдулла
|
50
|
Эшжонов Мадамин
|
127
|
Хамрақулов Бурхон
|
51
|
Эшонхўжаев Ўсмонхон
|
128
|
Ҳамитхонов Ғанижон
|
52
|
Қобулов Орифжон
|
129
|
Хасанов Зокир
|
53
|
Қодирий Олимжон Садриддинович
|
130
|
Хасанов Муҳаммад Фаттохович
|
54
|
Қазбеков Темурбек
|
131
|
Хошимов Отажон Хошимович
|
55
|
Қориев Восит
|
132
|
Хисметов Хикматулло
|
56
|
Каримов Абдулла
|
133
|
Хожиев Бахшулла Жўраевич
|
57
|
Каримов Ғаффор
|
134
|
Хўжиев Мирҳамид
|
58
|
Қосимов Хошим
|
135
|
Хожиметов Носир
|
59
|
Кромов Кивам
|
136
|
Худойвохидов Анқабой
|
60
|
Қирғизов Турғунпўлат Исабоевич
|
137
|
Худойбердиев Хожимат
|
61
|
Кожухов Александр Иванович
|
138
|
Хусанбоев Жума
|
62
|
Кучабо Семён Лаврентьевич
|
139
|
Цехер Арон Абрамович
|
63
|
Лебедов Дмитрий Алексеевич
|
140
|
Чемякин Григорий Дмитриевич
|
64
|
Логвинов Юрий Николаевич
|
141
|
Ша-Абдурасулов Назир
|
65
|
Мамаюсупов Узоқбой
|
142
|
Шокиров Олим
|
66
|
Манжара Дмитрий Иванович
|
143
|
Шокиров Жўрабой
|
67
|
Мартинов Александр Степанович
|
144
|
Шоликеров Назир
|
68
|
Матқул Султон Албекович
|
145
|
Шомирбоев Мирсаид
|
69
|
Машкофцев Алексей Фёдорович
|
146
|
Шимонович Николай Михайлович
|
70
|
Мажидий унинг ўзи Мажидхонова Хайринисо
|
147
|
Шераҳмедов Фузаил
|
71
|
Мирзажонов Собир
|
148
|
Шермуҳаммедов Мирмуслим
|
72
|
Мирзараҳматов Мирзакарим
|
149
|
Шукуров Холмат
|
73
|
Мирсаидов Сулаймонқул
|
150
|
Эминжонов Бегоутдин
|
74
|
Моор Александр Фёдорович
|
151
|
Юсунов Ғози Ғолим
|
75
|
Мўмин Тўлаган
|
152
|
Юнусов Қудратулло
|
76
|
Мўминов Муҳаммад Иноғамович
|
153
|
Юсупов Абдувоси
|
77
|
Муҳаммедов Солиҳ
|
154
|
Ёқубов Ғулом
|
|
155
|
Ёқубов Содиқ
|
Do'stlaringiz bilan baham: |