58-1в моддаси чегарадан қочиб ёки ошиб ўтган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг балоғатга етган оила аъзоларига нисбатан бутун мулки мусодара этилиб, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.
Жиноят содир этилган вақтда хоиннинг оиласидаги балоғат ёшидаги қолган аъзолари, улар билан бирга яшаётган ёки улар қарамоғида турганларга сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва узоқ районларга 5 йил муддатга сургун этиш жазосини қўллаш белгилаб қўйилган.
Бунда биз “халқ душманлари оилаларининг жавобгарлиги” деган абадий тавқу-ланъатни учратамиз. Бу модда ҳарбий хизматдаги хоинлар оилаларигагина сотқинликни била туриб ёки сотқинликка кўмаклашганларга нисбатан қўлланилишини кўрамиз. Бироқ бу даҳшатли модда, банд кўпинча менипуляция, яъни хийла- найранг воситаси бўлиб хизмат қилган. Бунинг ёрқин мисолини “Иркутск сиёсий қатағонлар ассоциацияси” сайтидан жой олган мана бу ҳолатда кўриш мумкин:
Исми: Баженов Георгий Евсеевич
Туғилган йили: 1889 йил
Туғилган жойи: Нижнеудинск шаҳри, Подгорная кўча, 12
Касби: Темирйўлчи
Иш жойи, лавозими: Нижнеудинск станцияси, Шарқий Сибир темирйўлида паровоз проводниги
Маълумоти: чала савод
Миллати: рус
Қамоққа олинган кун: 19 ноябрь 1937 йил
Жиноят ҳарактери: ЖК: 58-1в моддаси
Ким томонидан судланган: НКВД Бошқармаси учлиги 11.12.1937 й
Ҳукм: жазонинг олий чораси- отув
Ўлган жойи ва сабаби: отилган
Реабилитация: ИОС 13.06.1959 й
Афсуски, партиясиз, чала савод, паровоз проводниги аслида нима сабабдан судлангани ва отиб юборилганлигига шубҳа билан қараш мумкин. Сақланиб қолган ахборотга кўра унга нисбатан “58-1в” қўлланилган, бу моддада умуман отувга ҳукм қилиш кўрсатилмаган. В.Земсков кўрсатганидек, 58- модда билан ҳукмга тортилганларнинг 0,6 фоизигина лагерларда қамоқ жазосини ўтаганлар1
58-1г моддасига кўра ҳарбий хизматчилар томонидан хоинликка тайёрланаётганлар ёки хоинлик қилганлар тўғрисида хабар бермаганликлари учун уларни 10 йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси белгиланган.
Ҳарбий хизмати бўлмаган бошқа фуқаролар ана шундай хабар бермаганларга 58-12- моддаси қўлланилган. Бундайларга нисбатан олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан махрум қилиш қўлланилган
58-2-модда бўйича аксилинқилобий мақсадда қуролли қўзғолон ёки ана шу мақсадда совет ҳудудига қуролли жангариларнинг бостириб кириши, марказда ёки жойларда юқоридаги мақсадлар билан хусусан ёки зўравонлик билан Совет Иттифоқидан ва айрим иттифоқчи республикалардан улар ҳудудларининг қандайдир қисмини тортиб олиш ёки СССРнинг чет эл давлатлари билан тузилган шартномаларини бузганларга нисбатан ижтимоий ҳимоя тарзида отувга ёки меҳнаткашлар душмани деб эълон қилинишга, мулкини мусодара этиш, СССР фуқаролигидан маҳрум этиш ва СССР ҳудудидан чиқариб юбориш, енгиллаштирилган ҳолатда бутун мулкини мусодара этиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилиш чорасини кўриш белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |