Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet21/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Мулла Собит Тошматов – 36 ёшда, Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, мулкдор, диний мактабда ўқиган, “халта кўйнак”, оилали, судланмаган,

а) аксилинқилобий қўзғолончи босмачи ташкилотнинг аъзоси,
б) Носирхонтўрага ташкилот эхтиёжлари учун винтовка берган,
в) Носирхонтўрани Уйчи қишлоғида яширган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.

  1. Мамазокир Шукурбоев – 35 ёшда, Наманган райони, Ёзтепа кантонида яшаган, ўзбек, ўзбек, ЎзССР фуқароси, деҳқон, ўртахол, 2 та хотини бор, саводсиз, Амин Полвон босмачи гуруҳининг собиқ аъзоси, судланмаган,

а) аксилинқилобий қўзғолончи босмачи ташкилотнинг аъзоси ва ташкилотга янги аъзоларни жалб қилган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.

  1. Хасанхон Носирхонтўраев – 18 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, Носирхонтўранинг аниқ машғулоти йўқ, мадрасада ўқиган, уйланмаган, терговда бўлмаган,

а) 1930 йил мартидан июнигача Носирхонтўрадан ажралмаган ва босмачи қўзғолончи ташкилотнинг мақсад ва вазифаларидан воқиф бўлган, Носирхонтўранинг алоҳида топшириқларини бажарган ва унинг жанговар гуруҳи учун уч қўлбола шамшир етказиб берган,
б) камбағал фаол Темирбоевга қарши терактни амалга оширишда иштирок этган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Айбларига иқрор бўлган.
19.Хожихон Мулла Каримбоев – 44 ёшда, Наманган райони, Қумқўрғон қишлоғидан, ўзбек. ЎзССР фуқароси, диний ходимнинг ўғли, “холта кўйлак”, камбағал, саводсиз, судланмаган, аксилинқилобий босмачилик ташкилотининг аъзоси, аскарларни жалб қилиш билан шуғулланган, ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланган. Айбини тан олмаган, Мансурбой Шерғозиев кўрсатма берган.
20.Раҳматулла Абдувахобов – 45 ёшда, Наманган райони, Қизилқияқ қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, кустар, ипакчи, уйланган, саводсиз, судланмаган,
21.Асқарали Абдувахобов – 38 ёшда, Наманган райони, Қизилқияқ қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, аниқ машғулотга ва ерга эга эмас, уйланган, саводсиз, судланмаган,
22.Абдураҳмон Топилдибоев – 21 ёшда, Наманган райони, Қизилқияқ қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, деҳқончилик ва ипакчилик билан машғул, камбағал, “холта кўйлак”, уйланган, саводсиз, судланмаган,
23.Муҳаммадшо Қаноатшоев – 39 ёшда, Наманган шахридан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, саводли, уйланган, кустар ипак тўқувчиси, судланмаган,
Ушбулар аксилинқилобий ташкилотнинг Қизилқияқ гуруҳи бўйича аъзолари, ўз уйларида бир неча бор Носирхонтўра ва унинг қуролланган гуруҳининг аъзоларини яшириб турганлар, ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар. Уларнинг барчаси ўзларини айбдор деб ҳисобламаганлар, Мадумар Қурбонбоев ва Қурбон Юсуфбоевлар кўрсатмалари билан фош этилганлар. Муҳаммадшо Қаноатшоев айбини тан олмаган.
24. Мулла Турди Ашурматов – 40 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, уйланган, саводли, диний фаолият билан ҳамда деҳқончилик билан шуғулланган, судланмаган,
25. Тўрабой Қодирқулов – 38 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, уйланган, саводсиз, камбағал деҳқон, “холта кўйлак”, судланмаган,
26.Хошимбой Ҳакимбоев – 35 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, уйланган, чаласавод, деҳқон, “холта кўйлак”, судланмаган,
27.Мамарасул Тўрабоев – 27 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, уйланган, саводсиз, ўртаҳол деҳқон, судланмаган,
а) аксилинқилобий ташкилотнинг Кушон гуруҳининг аъзолари,
б) давомли йилларда Носирхонтўра ва Истамбекларни ўз қишлоғида яшириб юришган, уларни озиқ-овқат ва ем-хашак билан таъминлаб турганлар, ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, айбларини бўйнига олганлар.
28. Жўрабой қори Мирисҳоқов – 39 ёшда, Наманган райони, Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, уйланган, маводли, 1929 йилгача савдо билан шуғулланган, ҳусусий дўконга эга бўлган, 1929 йили пахта топширмагани учун судланган;
29.Тўхтасин Болтабоев – 27 ёшда, Наманган райони Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, бой, ер-сув ислохотида ери мусодара қилинган, уйланган, саводсиз, судланмаган;
30. Абдухалил Абдураззоқов – 42 ёшда, Наманган райони, Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, собиқ босмачи, ўртахол деҳқон, саводсиз, судланмаган;
31.Муҳаммадсодиқ Муҳаммедов – 30 ёшда, Наманган райони, Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, савдо билан шуғулланган, ҳусусий дўконга эга, уйланган, чаласавод, судланмаган;
32. Муллажўрабой Боччабоев – 32 ёшда Наманган райони Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, аниқ машғулотга эга эмас, “холта кўйлак”, саводли, уйланган, судланмаган;
33. Отамирза Абдураҳимов – 26 ёшда, Наманган райони Уйчи қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, деҳқон, камбағал, ер-сув ислохоти даврида 6 таноб ер олган, уйланган, саводсиз, судланмаган%
а) аксилинқилобий босмачилик ташкилотининг Уйчи ячейкаси бўйича аъзолари ва қўзғолончилар армияси сафига аскарлар сифатида киришга розилик берганлар,
б) Носирхонтўра чақириғига биноан Мирзаровот қишлоғидаги Катай пахтачилик ширкатига ўғрилик қилиш учун борганлар, лекин бу иш ўзларига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли амалга ошмаган, ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, Абдураззоқов ва Маҳмудбоевлар айбларига иқрор бўлмаганлар, уларнинг айблари Мулла Фозилбобо Муҳамедов кўрсатмаси асосида фош ққилинган. Мирисҳоқов, Болтабоев, Абдураҳимов, Боччабоев, ўз айбларига иқрор бўлганлар.
34.Ҳасанбой Рустамов – 42 ёшда, Косонсой райони, Ровот қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, бойнинг ўғли, мулкдор, ҳамқишлоқларининг гувоҳликларига қараганда ўтмишда от ўғриликларига алоқадор бўлган, уйланган, саводсиз, судланмаган;
35.Мадад Бобоқулов – 28 ёшда, Косон райони Ровот қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, ўзига тўқ деҳқон, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини олиб-сотиш билан доимий равишда шуғулланган, уйланган, саводсиз, судланмаган;
36.Имомали Қосимбоев – 30 ёшда, Косон райони Ровот қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, деҳқон, саводсиз, уйланган, судланмаган;
37. Райибой Ўринбоев – 41 ёшда, Косон райони Ровот қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, бойнинг ўғли, ўртаҳол деҳқон, собиқ босмачи, уйланган, 2 хотинли, судланмаган;
38.Мамадали Саидмуродов – 20 ёшда, Косон райони Ровот қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, ўзига тўқ деҳқон, уйланган, саводсиз, судланмаган;
39.Аҳмадали Саидмуродов – 26 ёшда, Косон райони Ровот қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, ўзига тўқ деҳқон, уйланган, судланмаган;
40. Домуллажон Абдуқосимов – 29 ёшда, Косон райони Ровот қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, ўртаҳол деҳқон, уйланган, судланмаган,
а) шаҳсан Носирхонтўра томонидан аксилинқилобий босмачи –қўзғолончи ташкилотга жалб қилинганлар,
б) Носирхонтўра, Истамбекларни ва уларнинг одамларни озиқ-овқат ва ем-хашак билан таъминлаганлар, ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, Мамадали Саидмуродов ва Имомалилар айбларига иқрор бўлмаганлар, Мадиброҳим Ўринбоев, Рустамов, Бобоқулов, Ҳасанбоев, Ўринбоев, Аҳмадали Саидмуродов, дадахон ва Абдуллажон абдуқосимовлар ўз айбларига иқрор бўлганлар.
42.Мулла Усмон қори Дадабоев – 18 ёшда, Наманган райони Ўрта Машҳад қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, уйланмаган, судланмаган;
43.Мулла Алихон Азизбоев – 25 ёшда, Наманган райони Ўрта Машҳад қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, деҳқон, ўртаҳол, диний мактабда ўқиган, уйланмаган, судланмаган;
44.Мулла Абдуқодир Маматкаримов – 32 ёшда, Наманган райони Ўрта Машҳад қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, мадрасада ўқиган, ҳунарманд, уйланган, судланмаган;
45. Абдулла қори Катташайхов – 25 ёшда, Наманган райони Ўрта Машҳад қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, мадраса муллаваччаси, уйланмаган,
а) аксилинқилобий босмачи қўзғолончи ташкилотнинг азолари,
б) ўз қишлоқларида аскарларни жалб қилиш учун тарғибот олиб бориш мажбуриятларини олиб борганликда,
в) Носирхонтўранинг жанговар гуруҳидаги 3 йигитларни ва унинг фаол ёрдамчиси Мулла Мадраимнинг ўз уйларида яширганлар,
яъни ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
46.Файзибой Усмонов – 29 ёшда, Наманган райони Кулқўрғон қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, масжидда сўфи ва имом, деҳқончилик билан шуғалланган, уйланган, саводли, хотини тарафдан Дадахон эшоннинг қариндоши, пахта топширмаганлиги учун судланган,
Эшон Дадахон билан биргаликда(1929 йил кузида) Совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолон кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинган Сумсар йиғилиши иштирок этган. Яъни ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
47.Исроилхўжа Саримсоқхўжаев – 41 ёшда, Косонсой райони Булоқбоши қишлоғидан, тожик, ЎзССР фуқароси, Носирхонтўранинг шогирди, уйланган, судланмаган,
а) Носирхонтўра ва Истамбекларни Чотқолдан Авлиё-Отага ҳамкорликда қуролли қўзғолон кўтариш масалаларини муҳокама қилиш учун олиб борган,
б) Носирхонтўранинг топшириғига биноан Дадахон қўрбошининг олдига биргаликда Косон шахрига ҳужум қилишга таклиф қилиш учун борган,
в) 1930 йилнинг баҳорида Носирхонтўра билан яна боғланган ва унинг топшириқларини бажаришга тайёрлигини маълум қилган, яъни ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
48.Юлдашев мулла Тожибой – 36 ёшда, Коссон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, Носирхонтўранинг шогирди, диний соҳа ходими, уйланган, судланмаган,
а) Носирхонтўранинг топшириғига биноан Самарқанддаги масжидларда ёпиштириш йўли билан 18 нусха Совет ҳокимияти ва коммунистларга қарши муқаддас урушга чақириқлардан иборат хитобномаларни тарқатган,
б) Косон шаҳрига ҳужум қилиш тўғрисидаги йиғилишда иштирок этган, яъни ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
49. Аллахон Абдуллахўжаев – 35 ёшда, Косонсой райони, Косон шаҳридан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, диний хизматчининг ўғли, имом, уйланган, судланмаган;
50. Абдулаҳад Нишонбоев – 25 ёшда, Косонсой райони Узун қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, муллавачча, уйланмаган, судланмаган,
а) аксилинқилобий ташкилотнинг Косон ячейкаси аъзолари бўлганликда,
б) Косон шаҳрига ҳужум қилишдан олдинги йиғилиш иштирок этганликда,
ҳужум куни қўзғолончилар орасида бўлган бўлиб уларга милицияни ва овчилар иттифоқини аъзоларини қуролсизлантириш топширилган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67, РСФСР 58-2, 58-11 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбларига иқрор бўлганлар.
51. Ҳамрохўжа Маллахўжаев – 48 ёш, Янгиқўрғон райони, Беговод қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, ер-сув ислохти даврида мол-мулки мусодара қилинган бой, саводли. Уйланган, Наманганлик машҳур эшон Акромхонтўранинг укаси,
а) аввал ҳаракатда бўлган Мадумарнинг гуруҳини фаоллаштириш юзасидан Носирхонтўранинг вакили бўлган, узоқ вақт Мадумарнинг ҳузурида турган,
б)Косондаги ўғрилик ва ҳужумларда иштирок этган, Заркентнинг Қизилолма ҳудудидаги жангларда иштирок этган,
в)Ранжит яқинидаги жангда бирлашган гуруҳнинг тор-мор этилишидан кейин яширин фаолиятга ўтган, аксилинқилобий ташкилот учун 2 та учотар винтовка топиб Носирхонтўрага қўшилиш ҳаракатида бўлган, яъни ЎзССР ЖК 78, РСФСР 59-3, моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
52.Аббосхон қори Азизхўжаев – 29 ёшдўа, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, мадрасада ўқиган, қори, уйланган, судланмаган,
а) Косон шаҳрига ҳужум қилишдан олдинги йиғилишда иштирок этган,
б)Заркент, Косондаги ўғриликларда иштирок этган ва Косон пахта биоҳрлашмасида 4 ов қуролини қўлга киритган,
в) Ренжит жангига қадар гуруҳлар таркибида бўлган, қизил аскарлар билан бўлган барча жанг ва тўқнашувларда иштирок этган,
яъни ЎзССР ЖК 78, РСФСР 59-3 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
53. Самидулла Қосимов – 25 ёшда, Чуст шаҳридан, тожик. ўзССР фуқароси, диний хизматчининг ўғли, Носирхонтўранинг хотинининг укаси, касби косиблик, уйланган, саводли, судланмаган,
а) 1929 йилнинг иккинчи ярмида Носирхонтўранинг Чуст-Поп районидаги ёрдамчи гуруҳи билан алоқаси қилган,
б) Косон йиғилишида иштирок этган, Косонга ҳужум қилинган кунда қўзғолончиларга қўшилган, гуруҳга қўшилиб ўғриликларда иштирок этган, яъни ЎзССР ЖК 78, РСФСР 59-3 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўз айбига иқрор бўлган.
54. Холмирза Умирзоқоқ – 47 ёшда, Косонсой райони, Кўкумбой қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, ер-сув ислохотида мол-мулки мусодара қилинган, уйланган, саводсиз, колхозга қарши қўзғолонда иштирок этгани учун ҳибсга олинган,
55. Мулла Абдулла Машарипов – 33 ёшда, Косонсой райони, кўкумбой қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, 1926 йилгача мадрасада ўқиган, 1926 йилдан 1930 йилгача имомлик қилган, деҳқончилик билан шуғулланган, ўртахол, уйланган, судланмаган,
56. Худойназар Умирзақов – 37 ёшда, Косонсой райони, Кўкумбой қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, уйланган, диний мактабда ўқиган, бой, Кўкумбой қишлоғида кооператив дўкони мудири, судланмаган,
57.Абдуғани Содиқбоев – 24 ёшда, Кўкумбой қишлоғидан, қирғиз, ЎзССР фуқароси, уйланган, бойнинг ўғли, отасининг хўжалигида ишлаган, судланмаган,
а)Носирхонтўра ва Истамбеклар билан мустаҳкам алоқаларда бўлган, Носирхонтўранинг ҳарбий гуруҳи томонидан амалга оширилган камбағал фаол Темирбоевга қарши қаратилган террористик актни тайёрлаганлар,
б) бир неча бор Носирхонтўра ва Истамбекларни яшириш учун уйларини тақдим қилганлар, уларни озиқ-овқат ва ем-хашак билан таъминлаганлар, яъни ЎзССР ЖК 14-68, 14-78, РСФСР 17-58-2, 17-59-3 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўзларининг айбларига иқрор бўлганлар.
58. Саидбой Отабобоев – 40 ёшда, Наманган райони, Кулқўрғон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, деҳқон, ўртахол, аёл линияси бўйича Эшон Дадахон Носирхоновга қариндош, саводли,
59. Нурмуҳаммад Усмабобоев – 23 ёшда, Наманган райони, Кулқўрғон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, камбағал деҳқон, Эшон Дадахонтўра Носирхонтўраевннг қариндоши, уйланган, саводли,
60. Исакжон Алибоев – 24 ёшда, Наманган шаҳридан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, ҳунарманд, тўқувчи, мадрасада ўқиган, уйланган, судланмаган,
а) Носирхонтўранинг Жанубий Қирғизистонга қочишидан олдин ундан сақлаб туриш учун қуроллар(1 учотар винтовка, 1 берданка, 1 япон карабини, 1 шашка, 200 жанговар патрон ва 300 рубль суммадаги турли заёмлар облигациялари)ни қабул қилиб олганлар ва уларни ўз уйида сақлаганлар,
б) Носирхонтўрани, Эшон Дадахонни ва Ҳасанхонни бир неча бор яширганлар, яъни ЎзССР ЖК 14-78, РСФСР 17-59-3 моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланганлар, ўзларининг айбларига иқрор бўлганлар.
61. Дадахўжа Оппоқхўжаев – 60 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, уйланган, саводли, уйланган, диний мактабда ўқиган, “холта кўйлак”, майда савдогар;
62. Матиброҳим Баротбоев – 45 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси,уйланган, Носирхоннинг шогирди, мударрис, имом, судланмаган;
63. Мулла Абдулҳай қори Дадабоев – 25 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, уйланган, диний фаолият билан шуғулланади, қори, судланмаган;
64. Имомхон Мўминхўжаев – 21 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, саводсиз, уйланган, камбағал деҳқон, судланмаган,
65. Нуриддин қори Асадуллаев – 42 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, диний мактабда ўқиган, қори, колхоз аъзоси, судланмаган;
66. Барот Узоқбоев – 29 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, уйланган, саводсиз, “Ривожия” ипакчи ҳунармандчилик бирлашмаси аъзоси, судланмаган;
67. Исомиддинхўжа Нурмамедов – 64 ёшда, Косонсой райони, Понихон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, саводсиз;
68. Мулла Асқар Назарматов – 27 ёшда, Наманган райони, Қизил-қияқ қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, диний мактабда ўқиган, уйланган, судланмаган;
69. Мулла Мамажон Қорабоев – 35 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушон қишлоғидан, диний фаолият(қироат, қорилик) ва деҳқончилик билан шуғулланади, ўртаҳол, уйланган, судланмаган;
70. Бобомуҳаммад Дадажонов – 65 ёшда, Наманган райони, Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, камбағал деҳқон, “холта кўйлак”, уйланган, саводсиз, судланмаган;
71. Сайфуддин қори Абдужалилов – 56 ёшда, Наманган райони, Уйчи қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, қори, имом, уйланган, судланмаган;
72. Шукурбой Шералиев – 70 ёшда, Наманган райони, Ёзтепа қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, ўртаҳол деҳқон, меҳнатга лаёқатсиз, “холта кўйлак”, уйланган, саводсиз. Ўтмишда қўрбоши Омон Полвонга ёрдам берган, судланмаган;
73. Абдуллабой Мансурбоев – 42 ёшда, Янгиқўрғон райони, Мирзаровот қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, камбағал деҳқон, ер-сув ислохоти даврида 14 таноб ер олган, саводсиз, ажрашган, судланмаган;
74. Баҳром Мақсудов – 48 ёшда, Косонсой райони, Чамбаш қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, бой деҳқон, уйланган, саводсиз, судланмаган;
75. Холмамад Устабоев – 24 ёшда, Наманган райони, Кулқўрғон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, ўртаҳол деҳқон, уйланган, саводсиз, Эшон Дадахон Носирхоновнинг қариндоши, судланмаган;
76. Иномжон қори Муҳаммадаминов – 43 ёшда, Машад қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, имом, мадрасада ўқиган, уйланган(2 та хотини бор), судланмаган,
а) Носирхонтўра ва унинг фаол ёрдамчиси Мадраимларни аксилинқилобий фаолиятларини била туриб уларга яширинишларига ёрдам берганлар,
б) уларга хизмат қилиш юзасидан турли топшириқларни бажарганлар ҳамда уларни озиқ-овқат ва ем-хашак билан таъминлаганлар,
яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланганлар.
Далажонов, Абдужалилов, Шералиев, Мансурбоев, Мақсудовлар ўз айбларига иқрор бўлганлар.
Назарматов ва Қорабоевлар ўз айбларига иқрор бўлмаганлар. Мансурбой Шерғозиевнинг кўрсатмалари асосида фош қилинганлар.
Муҳаммадалимов ўз айбига иқрор бўлмаган. Абдулла қори Катташайхов, Усмон қори Дадабоев, Мулла Алихон Азизбоевлар кўрсатмалари асосида фош этилганлар.
77. Хожибой Абдубоев – 42 ёшда, Чуст-Поп райони, Какликқўрғон қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, собиқ волост бошқарувчиси бўлган бойнинг ўғли, революцияга қадар қишлоқ оқсоқоли бўлган, саводсиз, уйланган, Истамбек қўрбошига ёрдам бергани учун ГПУ органлари томонидан жавобгарликка тортилган,
а) Истамбекдан босмачилик фаолиятини амалга ошираётган вақтда унинг гуруҳини ўқ-дори билан таъминлаш учун 800 рубль пул олган,
б) бир неча бор Истамбекни яширган, у озод бўлгандан кейин у билан алоқа ўрнатган ва уни Эшон Дадахон билан бирга бир неча кунга яширган, яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларига иқрор бўлган.
78. Абдуллажон қори Мадраимов – 30 ёшда, Чуст-Поп райони, Какликқўрғон районидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, 1922 йилдан 1925 йилгача имомлик қилган, 1929-1930 йиллар оралиғида колхозда табелчилик қилган, уйланмаган, бесоқолбозликда айбланиб ҳибсга олинган,
1930 йилнинг қишида ва май ойида Хўжабой Абдубоев билан ҳамкорликда Истамбек қўрбошини йигитлари билан бирга яширган, янги ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбига иқрор бўлган.
79. Илмиямин Юсуфбоев – 25 ёшда, Наманган райони, Гулқўрғон қишлоғидан, тожик, ЎзССР фуқароси. Диний ҳизматчининг ўғли, “Холта кўйлак”, ўртаҳол, уйланмаган, саводсиз, акаси Муқум Носирхонтўранинг шогирдларидан бири, судланмаган,
Носирхонтўранинг фаол ёрдамчиси бўлган ва акаси Муқумнинг топшириғига кўра Носирхонтўранинг эшон Дадахонга ёзилган хатини мазмунини билгани холда олиб борган, хатда Носирхонтўра бир қатор шахсларни Сумсарга босмачилар йиғилишига таклиф қилган ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларига қисман иқрор бўлган.
Мамажон Умаралиев кўрсатмалари асосида фош этилган.
80. Акромхонтўра Маллахўжаев – 76 ёшда, Наманган шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, Наманган шаҳрида таниқли мударрис, ер-сув ислохоти даврида хўжалиги тугатилган, уйланган, 1929 йилда босмачилар билан алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган;
81. Зикриёхўжа Акромхонов – 25 ёшда, Наманган шаҳридан, Акромхонтўранинг ўғли, хўжалиги отаси билан бирга бўлган, саводли, уйланмган, судланмаган,
Ренжит яқинидаги жангдан сўнг яширинган Носирхонтўранинг бирлашган гуруҳига мансуб Мадумарнинг гуруҳидаги йигитларни Наманганда яширинишларига ёрдам берганлар яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Маллахўжаев ўз айбларига иқрор бўлмаган.
Мухиддинхўжа Маллахўжаев, Зикруллохўжа ва Хамрохўжалар кўрсатмасига асосан фош қилинган.
Акромхонов айбларига иқрор бўлган.
82. Абдуллажон Мамадалихўжаев – 42 ёшда, Косонсой райони, Кўкумбой қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, мадрасада ўқиган, революцияга қадар имом бўлган, деҳқончилик билан шуғулланган, ўртаҳол, 2 та хотини бор, саводли судланмаган,
83. Дадамирза Абдувохидов – 36 ёшда, Косонсой райони, Кўкумбой қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, мадрасада ўқиган, деҳқон ўртаҳол, уйланган, судланмаган,
Ўз уйларида Носирхонтўра ва Истамбекларни босмачилик фаолиятларини била туриб яширганлар ва озиқ-овқат билан таъминлаганлар. ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларига иқрор бўлганлар.
84. Мухиддинхон Шаидхонхўжаев, 25 йшда, Янгиқўрғон райони, Беговот қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, мулксиз, саводли, судланмаган,
Носирхонтўранинг сафдоши Ҳамрохўжани яширган ва унинг топшириғига биноан Носирхонтўра билан учрашиш учун Косонсой районига борган. ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларига иқрор бўлган.
85. Муҳаммадиев Аҳмадшо – 67 ёшда, Наманган шаҳридан, собиқ савдогар, уж-жойларини ижарага беришдан тушган маблағлар хисобига тирикчилик қилади, диний мактабни тугатган, уйланган, судланмаган,
Босмачиларнинг ёрдамчиси сифатида офицер Гумбинни Наманган шаҳрига келиши билан Самиуллаевнинг аксилинқлобий босмачилик ташкилоти аъзолари билан алоқасини таъминлаган яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларини тан олмаган.
Игнатий Гумбиннинг кўрсатмалари асосида фош қилинган.
86. Мулла Аҳмадали Абдуфаттохов – 56 ёшда, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, савдогар оиласидан, имом, уйланган, судланмаган. Босмачиларнинг ёрдамчиси сифатида таслим бўлган (номи кўрсатилмаган) гуруҳдаги йигитга яна Носирхонтўранинг гуруҳига қўшилишни ва совет ҳокимиятига қарши курашишни таклиф қилган яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларига иқрор бўлмаган. Аббосхон Азизхўжаевнинг кўрсатмалари асосида фош этилган.
87. Абдуҳолиқ Абдуғаффоров – 29 ёшда, Янгиқўрғон райони, Янгиқўрғон қишлоғидан, ЎзССР фуқароси, имом, уйланмаган, саводли, бесоқолбозликда айбланиб судга тортилган.
Носирхонтўранинг Ренжит яқинидаги жангда мағлуб бўлганидан сўнг унинг фаол аскарларини, жумладан, террорчи Абдулҳамидни ўз масжидида яширган ва уларни Фарғона водийсининг турли шаҳарларида яширинишлари учун жой манзиллари билан таъминлаган яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
88. Болтабой Ўрозалиев – 50 ёшда, Наманган райони, Қизилровот қишлоғидан, қирғиз, ЎзССР фуқароси, бой деҳқон, табиблик қилган, уйланган, саводсиз, судланмаган;
89. Эсонбой Ўразалиев, 49 ёшда, Қизилровот қишлоғидан, қирғиз, ЎзССР фуқароси, 6 йил давомида имомлик қилган, сўнгги вақтларда деҳқончилик билан шуғулланган, бой, уйланган, саводли, судланмаган,
Босмачиларнинг ёрдамчилари сифатида Носирхонтўра ва Истамбекларнинг жиноий фаолиятларини билганлар, уларнинг таъқибдан қочишларига ёрдам берганлар. Яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланганлар.
90. Узоқбой Лола Қориев – 30 ёшда, Косонсой райони, Ровот қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, диний хизматчи оиласидан, деҳқончилик билан шуғулланган, камбағал, саводсиз, уйланган, судланмаган,
Босмачиларга ёрдам берган ва Носирхонтўранинг жиноий фаолиятидан хабардор бўлган холда уни озиқ-овқат ва ем-хашак билан таъминлаган, яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган. Ўз айбларига иқрор бўлган.
91. Акбар ҳожи Абдувахобов – 41 ёшда, Наманган райони, Қизилқиёқ қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, “холта кўйлак”, ипакчи ҳунарманд, уйланган, саводсиз, судланмаган;
92. Мулла мўмин Рустамов – 40 ёшда, Косонсой райони, Қизилровот қишлоғидан, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, Носирхонтўранинг шогирди, собиқ имом, деҳқончилик билан шуғулланади, зртахол, уйланган
Носирхонтўра ва Истамбекларнинг гуруҳларини озтқ-овқат ва ем-хашак билан таъминлаганлар, Носирхонтўра ва унинг ёрдамчиларини яширинишга ёрдам бериб унинг фаолиятига катта фойда келтирганлар, яъни ЎзССР ЖК 14-78 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланганлар. Абдувахобов ўз айбларига иқрор бўлмаган. Мансурбой Шерғозиев ва Мадумар Нурбобоевларнинг кўрсатмалари асосида фош этилганлар.
Рустамов ўз айбларига иқрор бўлган...
Р.Т. Шамсутдинов, Д. Хомидов.
“Водийнома”. 2018 йил 2 сон.
Бу материалларни Р.Шамсутдиновнинг «Жасоратга тўла ҳаёт соҳиби». (Андижон, 1991); «Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар». (Тошкент. «Шарқ». 2001); «Жертвы репрессии». (Андижон, 1994); Шоди Каримов билан ҳаммуаллифликда «Ўзбекистон тарихидан материаллар». Учинчи китоб. (Андижон, 2004); Р.Шамсутдинов таҳрири остида чиққан «Ватанимиз ўтмишидан». (Андижон, 2007), Р. Шамсутдиновнинг “Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб” (Ҳужжатлар ва материаллар асосида) (Тошкент, 2018, - Б 393) каби китобларидан, ўнлаб илмий мақолаларидан топиш мумкин.

.«КАТТА ТЕРРОР»НИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФОЖЕАСИ. 1937-1938 йиллар.


РЕЖА:

  1. “Катта қирғин”нинг майдонга келиши.

  2. “Катта қирғин”нинг Ўзбекистондаги оқибатлари.

1.“Катта қирғин”нинг майдонга келиши.


1937-1938 йилларда собиқ қизил салтанат тарихига қатағоннинг энг юқори чўққисига чиққан даври, «Катта террор»нинг апогеяси сифатида кирган. Сўнгги вақтда чиққан айрим асарларда республика ва хорижда эълон қилинган қатор илмий мақолаларда 1937-1938 йилларда қатағон бўлганларнинг маълум қисми ҳақида янги тарихий маълумотлар илмий истеъмолга киритилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ҳозиргача совет жамияти элитасига қарши қилинган террор тўғрисида тарихчилар томонидан кўп ишлар амалга оширилган бўлса-да, аммо террор гирдобида, тўлқинида йўқ бўлиб кетган оддий совет фуқароларининг тақдири тўғрисида жуда ҳам оз миқдорда ишлар қилинмоқда.
Маълумки, тарихда шахснинг ўрни ва роли беҳад улкандир Бутун дунёнинг энг янги тарихи, унинг муҳим воқеалари бундан далолат бермоқда. Мамлакатлар, регионлар ва умуман жаҳон тараққиётида айрим шахсларнинг ғоят катта роль ўйнаганлиги барчага маълумдир. АҚШ президенти Франклин Рузвельтнинг мамлакат ичкарисида ва халқаро майдондаги амалий фаолиятини ўрганмасдан туриб АҚШдаги аҳволни холисона таҳлил қилиш ва давлатнинг иккинчи жаҳон уруши боришидаги сиёсатини чуқур ўрганиш мумкин эмас.
Худди шунингдек, Буюк Британиянинг ХХ аср биринчи ярмидаги объектив манзарасини Уинстон Черчиллнинг бу мамлакатдаги ролини, унинг давлат ичкарисида ва жаҳон майдонида олиб борган сиёсати ва амалий фаолиятисиз тўлақонли объектив тарзда ёритиб бўлмайди.
Ёки бўлмасам Амир Темурнинг шаҳсиятини, кўп қиррали фаолиятини, унинг давлат арбоби сифатида буюк фазилатларини, миллатпарварлигини, фан ва дин хомийси эканлигини англаб, ўрганмай туриб унинг буюк салтанати тарихини, Туркистон давлати тарихини объектив равишда тўлиқ ва кенг кўламда ёритиб бўлмайди.
Марҳум Шароф Рашидов чорак аср мабайнида Ўзбекистон республикасининг биринчи раҳбари сифатида фаолият кўрсатди. Ўзбекистоннинг совет давридаги ХХ аср 50-йиллар охири-80 йиллар бошларидаги тарихини холисона ёритмоқ учун Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳам чуқур ва алоҳида ўрганмоқ керак.
Қарийб 27 йилдирки Ўзбекистоннинг бутун ички ва ташқи сиёсати, ҳаёти, ютуқлари, муаммолари тепасида Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов турибди. Тарихимизнинг шу даврини чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш, буюк инқилобий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлар, амалга оширилаётган катта кўламдаги ислоҳотлар объектив ва ҳар томонлама тадқиқ этиш учун юртбошимизнинг ҳаёти ва фаолиятини, унинг сиёсий жасоратини, иш услубини, кенг қамровли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-мафкуравий сохалардаги жўшқин, ибратли ишларини кўрсатиш лозимдир. Ватан тарихи билан шу ватан, шу мамлакат раҳбарининг ҳаёт йўли, босиб ўтган кураш тарихи билан узвий боғлангандир. Тарих эгасиз яратилмайди.
Бундан И.В.Сталин ҳам мустасно эмас. Унинг ХХ аср биринчи ярми, 50-йиллар бошидаги ҳаёти ва фаолияти Совет Иттифоқининг ўша даврдаги тарихи билан ҳамоҳангдир, уларни бир-биридан ажратиб эмас, аксинча уларни бир-бирига қўшиб, омухта қилиб тарихий воқеаларга баҳо бериш мумкиндир. Шу боис 1937-1938 йиллардаги, яъни катта террор давридаги СССР тарихини, жумладан Ўзбекистон тарихини ҳаққоний билиш, англаш, ўрганиш, тадқиқ этиш учун ҳам Сталин ва унинг ҳаёт йўли, сиёсати назарий ва амалий фаолиятини тасаввур этмоқликни талаб қилади. Жумладан, Ўзбекистоннинг 30-йиллардаги тарихини бутун СССР худудидаги тарихий жараёндан ажратиб қараш мумкин эмас. Шу боис Совет Иттифоқидаги катта террор фожеаси Ўзбекистонда ҳам юз берди.
1937 йилнинг май-июн, айниқса сўнгги бир ярим ой даврида, «ҳарбий-фашистик исёнчилар» отилганидан сўнг бўлажак оммавий қатағон кампаниясини интенсив режалаштириш амалга оширилади.
1937 йил июл ойининг бошларида бўлажак террорнинг юз минглаб қурбонлари тақдирини аниқловчи қарорлар қабул қилинган. Улардан энг муҳими-Сиёсий бюронинг 2 июлдаги «Антисовет элементлар тўғрисида»ги қарори бўлиб у «катта террор» даврининг энг кўламли қатағон операциясини ўтказиш учун ўзига хос старт эди.
Ана шу қарор асосида НКВДнинг 00447 сонли мана энди ҳозирда машҳур бўлиб кетган буйруғи («Қулоқлар тўғрисидаги буйруғ» деб ҳам аталган ўша вақтда) тайёрланган. Унга кўра 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябр ўрталаригача маҳсус ташкил этилган учликлар камида 800 000кишини, улардан ярмини отувга ҳукм қилганлар. 1937 йил августдан НКВД миллий операциялар ўтказиш бўйича яна бир неча буйруғлар қабул қилади. Бу билан 1937-1938 йиллардаги террор қурбонлари миқдори деярли 350 минг кишига кўпайтириб юборилади.
1937 йил 30 июлда СССР ички ишлар халқ комиссарининг (Н. Ежов имзолаган) “Собиққулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича операция тўғрисида”ги 00447-сонли оператив мутлақо маҳфий тамға остидаги буйруғида антисовет уюшмаларни тергов қилиш материалларида аввалида қатағон қилинган, қатағон бўлишдан яшириниб юрган, лагерлардан, сургунлардан ва меҳнат посёлкаларидан қочиб келган собиққулоқларнинг катта қисми қишлоқларда ўрнашиб қолгани қайд этилган. Ўтмишда кўплаб қатағон қилинган черковчилар ва сектантлар, советларга қарши қуроллий чиқишларнинг собиқ иштирокчилари ҳам қишлоқда ўрнашиб олгани таъкидланган. Қишлоқда мавжуд бўлган ва уларнинг қолдиғи сиёсий партиялар (эсерлар, грузмекилар, дашноқлар, муссаватчилар, иттиходчилар) ходимларининг, шунингдек бандитлар қўзғолонининг собиқфаол иштирокчилари, оқ жазочилар, реапатриантларнинг катта қисмига ҳам деярли тегилмагани буйруғда кўрсатилган.
“Юқорида санаб ўтилган элементларнинг бир қисми қишлоқдан шахарларга кетиб, саноат, транспорт ва қурилишларга суқилиб кириб олганлар” – дейилган буйруғда.
Бундан ташқари ҳозирга қадар жиноятчилар, хайвон ўғрилари, рецидивист-ўғрилар, талончилар ва жазони ўтаб қамоқданқочиб келиб, қатағон бўлишдан яшириниб юрганлар ҳам қишлоқ ва шахарларда уя қуриб олганлар. Бу жиноятчилар контингенти билан етарли кураш олиб борилмаганидан жазо берилмагани оқибатида уларнинг жиноятчилик фаолияти фаоллашиб боргани ҳам мазкур ҳужжатда қайд қилинган.
Бу барча антисовет элементлар, унсурлар колхоз ва совхозлардаги транспорт ҳамда саноат соҳасидаги ҳар қандай антисовет ва қўпорувчилик жиноятларнинг келиб чиқишининг асосий ташкилотчилари экани буйруғда қайд этилган.
Ушбулардан келиб чиқиб буйруғда давлат хавфсизлиги органлари олдида бу антисовет элементлар бандасини ҳеч ҳам аямасдан тугатиш, меҳнаткашларни, совет халқини уларнинг аксилинқилобий ҳуружларидан ҳимоя этиш ва уларнинг Совет давлатининг асосига, негизига қарши қилган аблахона қўпорувчилигини таг-туги билан абадул-абад йўққилиш зарурлиги ҳам кўрсатилган.
Ана шу холатдан келиб чиқиб 1937 йил 5 августдан барча республикалар, ўлкалар ва вилоятларда собиққулоқлар, фаол антисовет элементлар ва жиноятчиларни қатағон қилиш бўйича операция ўтказиладиган бўлди. Бу операция Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ССРда 1937 йил 10 августдан бошланадиган бўлди.
Ана шу «катта террор» даврида, яъни 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача бўлган вақтда Ўзбекистон бўйича фақат собиқ «қулоқ»лардан 5924 киши, жиноятчилардан 1679 киши, бошқа «советларга қарши унсурлар»дан 3097 киши, жами 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши 1-категория бўйича отувга, 7087 киши 2-категория бўйича 8-10 йил муддат билан қамоқ жазосига, меҳнат тузатув лагерига ҳукм қилинган.
1-категория бўйича отувга ҳукм қилинганларнинг 1376 нафари собиққулоқлар, 952 нафари жиноятчилар ва 1285 нафари бошқа аксилинқилобий унсурлар бўлган. 2-категория бўйича ҳукм қилинганларнинг 4548 нафари собиққулоқлар, 727 нафари жиноятчилар, 1812 нафари бошқа аксилинқилобий унсурлар бўлган.1 Андижондаги «Мерос» Халқаро Илмий-амалий Экспедиция ҳайрия жамғармаси томонидан тайёрланган.
Фақат 1937 йил 10 августдан 5 ноябргача бўлган вақт ичида Учлик қарори билан Ўзбекистон бўйича қатағон қилинганлардан 3083 маҳбусдан 1688 киши отувга, 1369 киши 8-10 йил меҳнат тузатув лагерига (сургун қилиш шарти билан), 36 нафари қамоқдан озод қилишга ҳукм қилинган.
Унинг миллий таркибида ўзбеклар 2361 киши, руслар 462 киши, татарлар 58 киши, қозоқлар 33 киши, турклар 31 киши, арманлар 24 киши, немислар 20 киши, украинлар 18 киши, тожиклар 16 киши, поляклар 12 киши, озарбайжонлар 10 киши, уйғурлар 5 киши, афғонлар 3 киши, хитойлар 3 киши, грузинлар 3 киши, 1 француз бўлган.
Унинг ижтимоий таркиби қуйидагича бўлган: қулоқлар 1543 киши, колхозчилар 781 киши, диний хизматчилар (имом, эшон, домла ва бошқалар) 437 киши, савдогарлар 149 киши, жиноятчилар 87 киши, бойлар 54 киши, хизматчилар 132 киши, ижтимоий аҳволи аниқланмаганлар 645 киши, улар орасида ҳунармандлар, аравакашлар, қоровуллар, сартарошлар, сотувчилар, ўт ўчирувчилар, нафақахўрлар, ногиронлар, хазиначилар, қассоблар, даллоллар ва бошқалар бўлган.
Партиявий жиҳатдан эса улардан 20 нафари собиқ «Шўрои ислом»чи, 91 нафари собиқ «Миллий иттиҳод»чи, 61 нафари собиқ ВКП(б) аъзоси, 17 нафари собиқ эсэрлар, 4 нафари «Иттиҳодий ва тараққий»чи, 5 нафари Мусавватчи, 5 нафари Интернационал демократик партиянинг собиқ аъзоси, 2 нафари собиқ «Турон» аъзоси, 3 нафари собиқ дашноқчилар, партиясизлар эса 2866 кишидан иборат бўлган.
Қатағон қурбонларидан 454 нафари аввалда «босмачилик» харакатида, 111 нафари колхоз тузумига, қулоққилишга қарши қўзғолонда иштирок этганлар. Ана шундай ҳолатни 1938 йилда қатағон қилинганлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Учликнинг 1938 йил 4 февралдан 17 фавралгача бўлган вақт ичида 21-йиғилиши (баённомалар 66,67,68,69,70,71,72,73,74,75,76,77,78,82,83,84,85,86,87, 88,89) ўтказилиб, унда 2378 маҳбус иши кўрилади.
Шундан 1977 маҳбус отувга, 393 маҳбус аксарият 10 йил, оз қисми 8 йилдан меҳнат тузатув лагери қамоғига ҳукм қилинган, бармоқ билан саналадиган даражадаги маҳбус қамоқдан озод қилишга ҳукм этилган, айрим маҳбуслар қамоқхонада ҳукм чиққанга қадар ўлиб қолган.
Учликнинг фақат 1938 йил 21, 22 сентябрдаги йиғилишларида 100 маҳбус отувга, 383 маҳбус 10-8 йил меҳнат тузатув лагери қамоғига ҳукм қилинган.
Катта террор вақтида Ўзбекистон худудидан ташқари жойларда тақдир тақозаси билан яшаб тириклик қилаётган, хусусан ГУЛАГ ва Меҳнат тузатув лагерлари, колонияларидаги махбуслар, Украина, Шимолий Кавказ ўлкаси, Қозоғистондаги меҳнат, махсус посёлкаларда сургун азобини тортаётган «собиққулоқлар» ҳам такроран қатағон қилинган эди. Уларни ҳам аниқлаб ҳисоблайдиган бўлинса ўзбекистонликлардан мудҳиш катта террор қурбонлари миқдори анча кўпаяди.
Масалан, 1931 йили Ўзбекистондан Украинанинг Херсон вилоятига сургун қилинган юртдошларимиздан, собиққулоқлардан Голопристан, Каховский ва Скадовский туманлари бўйича 200 га яқин меҳнат кўчкиндилари айни ана шу катта террор вақтида қатағон қилингани аниқланган.1 Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлардан ҳозирча 41 нафар киши қатағон қилингани аниқланди.2
Москва ёнидаги Дмитров лагерида 1933-1938 йиллари кўплаб ўзбекистонлик махбуслар, собиққулоқлар «икинчи беш йилликнинг буюк қурилиши» ҳисобланган Москва-Волга канали қурилишида фаол қатнашганлар, уларнинг кўплари ўлиб кетган, маълум қисми канал қурилиб, ишга тушгандан сўнг такроран қатағон қилинган.
Улардан 51 киши 1937-1938 йиллари отилиб Бутово полигонига кўмилгани аниқланди.3 Шимолий Қозоғистон сургунидаги юртдошлардан 21 нафари айни 1937-1938 йилларда қатағон қилиниб, отиб юборилгани аниқланди.4 Бироқ бу маълумотлар яна тўлдирилиши, ҳали маълум бўлмаган қатағон қурбонларининг бўлиши табийдир. Чунки тегишли архивлардан ҳар хил сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида қатағон қилинган ҳамюртдошларимизнинг барчаси тўлиқ аниқланганича йўқ. Бу соҳада тадқиқот, қидирув ишлари олиб борилиши керак.
Учликнинг қарори билан олий жазога ҳукм этилган маҳбуслар зудлик билан отилган. Отувлар миқдори шу қадар кўп бўлганки, оқибатда жойларда олий жазо ҳукмини ижро этувчи махсус идора ҳам ташкил этилган. Бундай идора Ўзбекистон республикасида 1933 йилдаёқ ташкил қилинган. Ўзбекистон ССР Олий Суди раиси Абдураҳмоновнинг 1934 йил 29 мартда Ўз ССР Халқ Комиссарлари Советига, нусҳаси республика Молия Халқ Комиссарига йўллаган хатида 1933 йилда Олий Суд ҳузуридаги олий жазо чорасини ижро этиш махсус камерасини жиҳозлаш ва уни фаолият кўрсатиши учун Халқ Комиссарлари Совети тарқатма фондидан 37335 сўм ажратилгани, 1934 йил учун эса 47000 сўм маблағ ажратилиши сўралган. Сметага кўра бу махсус камера фаолиятини ташкил қилиш билан 1 нафар комендант, 1 нафар комендант ёрдамчиси, 6 нафар отув билан машғул бўлувчилар ва 1 ҳайдовчи хизмат қилиши кўрсатилган. Комендантнинг ойлик маоши 500 сўм, комендант ёрдамчисининг ойлик маоши 350 сўм, отувчиларнинг ҳар бирининг ойлик маоши 300 сўмдан, ҳайдовчининг ойлик маоши 320 сўм қилиб белгиланган. Бу махсус идора ходимларининг бир йиллик иш ҳақи 35640 сўмни ташкил этган.5
Бу махсус идора 1937-1938 йилларда янада кенгайган, ходимлар миқдори ҳам кўпайган ва унинг округларда бўлимлари ҳам бўлган. Пойтахт Тошкентда учлик томонидан отувга ҳукм қилинган маҳбуслар Тошкент турмасида ёки сиёсий маҳбуслар уйида сақланаётган бўлса, улар Юнусободдаги қатлгоҳларда, ҳозирги Шаҳидлар хотираси мажмуаси жойлашган жойда отилган. Вилоятлар бўйича отувга ҳукм этилган маҳбуслар қайси округда қамоқда бўлсалар, ўша жойдаги қатлгоҳда отилганлар, яъни ҳар бир округдаги қамоқхоналарда олий жазо чорасини ижро этувчи ходимлар бўлган. Масалан, Андижон округ сектори тақдимига кўра Тошкентдаги республика учлиги нечта маҳбусни отувга ҳукм қилган бўлса, ҳукм ижроси Андижонда рўйхат бўйича, қарор асосида амалга оширилган. Хуллас, республикада марказий қатлгоҳ ва жойлардаги маҳаллий қатлгоҳлар фаолиятда бўлган. Бу сингари фожеавий жараён мазкур мавзуда тўла очиб берилади. Айни вақтда «бешинчи колонна» ва унга кимлар мансуб эди ва уни тугатишнинг аҳамияти ҳақидаги фикр- ғоялар, маълумотлар келтирилади.
Россия тарихчи ва сиёсатчилари сўнгги вақтда Сталинга нисбатан уйғотилган нафрат сабаблари, 1956 йили КПСС ХХ съездида нима сабабдан Сталин шахсига сиғиниш масаласи кўтарилгани ҳақидаги масала юзасидан янгича талқинларни илгари сурмоқдалар. Улардан бири Юрий Игнатьевич Мухиндир.6 Унинг мушоҳадаларидан, ғояларидан муҳим маъно-мантиқ кўзга ташланади. Улардан айримларини келтирамиз.
1956 йили КПСС партия номенклатураси Хрушчев орқали совет халқини ҳалокатдан қутқариб қолган 1937 йилдаги репрессияни Сталиннинг жиноятидир деб эълон қилди. Ўша номенклатура жумладан, 1957 йилдаёқ генерал Павловни реабилитация қилган. Ушбу далилдан келиб чиқиб Ю.И. Мухин икки принципиал хулосага келган.

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish