Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet30/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

40-50 ЙИЛЛАРДАГИ ҚАТАҒОН.
РЕЖА:

  1. 40-йилларнинг иккинчи ярми ва 50-йилларнинг бошларидаги қатағоннинг сабаблари.

  2. Ўзбекистон зиёлилари, адабиёт, санъат ва илм кишиларининг қатағон қилиниши.



1.40-йилларнинг иккинчи ярми ва 50-йилларнинг бошларидаги қатағоннинг сабаблари. Урушдан сўнг ҳам сиёсий қатағон давом этди. Бунинг бир қатор объектив ва субъектив сабаблари бўлган. 40-йилларнинг иккинчи ярми ва 50-йилларнинг бошларидаги қатағоннинг энг асосий сабабларидан бири бу сиономассончилар-нинг СССРга ва унинг раҳбариятдаги арбобларига қарши олиб борган қўпорув-чилик ҳужумлари, зимлан суиқасд, исён ташкил қилиш бўлган. Бунда АҚШ, Англиядаги сиономассанчиларнинг қўли бўлган. Уларнинг агентлари ҳатто Сиёсий бюро аъзоларига ҳам турли хил йўл топиб чиқишга эришган. Сталин атрофидагиларнинг айримлари ҳалқаро душманлар домига тортилиб қолган. Ўзбекистонда 40-50 йилларда қатағон қандай кечгани ва бунда кимлар айбдорлигини билиш учун мамлакат маркази – Москвада, Кремлдаги вазиятни, тўғрироғи давлат ва ҳукумат раҳбари Сталин тўғрисида айрим янги маълумотларни эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Урушдан кейинги дастлабки йиллардаёқ Сталин ҳукумат ва Сиёсий бюро олдига иқтисодни кўтариш, биринчи навбатда халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва халқнинг моддий фаровонлигини оширишдан иборат қаттиқ вазифалар қўяди. 1946 йил 9 февралдаёқ Сталин бундай мақсадга эришиш йўлини аниқлайди. Бу йўл халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқарадиган барча соҳаларни ривожлантиришдан иборат эди. 1946-1948 йиллар давомида бу масала бўйича ҳукуматнинг бир қатор қарорлари – «Шаҳар ва посёлкаларда озиқ овқат ва саноат моллари бўйича кооператив савдони авж олдириш тўғрисида», «Кенг истеъмол предметларини ишлаб чиқарадиган давлат енгил саноатини кўтаришни тезлаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида», «Шаҳар ва ишчи посёлкаларида матбуот кооперацияси савдосини кенгайтириш тадбирлари тўғрисида», «Савдони яхшилаш тадбирлари тўғрисида» қарорлар чиқди. Уларни бажарилиши учун ҳар қандай юқори лавозимдаги масъул ходимлар, амалдорлардан қатъиян талаб қилиш тартибини ўрнатади. Бу ҳужжатларда биринчи марта давлат савдоси билан кооперация ўртасида рақобат бўлиши зарурлиги исботлаб берилган. Натижада кооператив савдо ва унинг чакана обороти фақат 1947 йилнинг ўзида 1946 йилдагига нисбатан 5 марта кўпаяди. Карточка тизимининг бекор қилиниши, пул ислоҳотининг ўтказилиши мамлакатда пул-товар муносабатларини кескин кучайтириб юборади. Катта кўламда уй-жой қурилишини авж олдириш, кескин-аста каммунал хизмат кўрсатишни пулсиз қилиш вазифа қилиб қўйилади. Аҳолини пулсиз нон ва гўшт билан таъминлаш, ошхоналар ва кир ювишлар ва бошқа маданий-маиший муассасаларнинг хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам пулсиз хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мўлжалланганди. Халқҳали-ҳануз ҳар йўли 1 мартдан озиқ-овқат ва асосий халқ истеъмол товарлари баҳоси тушиб борганини эслайди. Сталин халқҳақида нафақат ўйлаган, гапирган, у халқ учун яшаган, халққа наф келтирган.
Сталин сиёсий соҳада ҳам ўзгаришлар қилишни мўлжаллаган, пролетарлар диктатурасининг сионобольшевистик тамойилидан халқ диктатураси тамойилига ўтиш орқали ер юзида демократиянинг энг олий даражадагисини мамлакатда ўрнатмоқчи бўлган. Совет тузумини демократлаштиришни авж олдириш режасида Сталин давлатни бошқаришда меҳнаткашларни кенг жалб этиш зарур деб билган. Халқ оммасининг давлат ва жамоатда фаоллигини доимий ошириш учун унинг маданий даражасини изчил, оғишмай ривожлантириш керак, давлат бошқарув функциясини соддалаштириш зарур деб билган.
Бундай ўзгариш қилиш масалалари Сталиннинг тарафдорлари томонидан навбатдаги партия XIX сьездига тақдим қилиниши керак эди.
Чиновниклар, портноменклатурани диктаторлик функциясини заифлашти-риш мақсад қилинган эди. Бироқ 1948 йил бошида ўтказиладиган сьезд қолдирилади. Берия ва унинг қўли остидагилар, партия раҳбарлиги таркибидагилар Жданов-Вознесенск ва унинг ислоҳотларига қарши яширин қўпорувчилик ишларини авж олдириб юборадилар.
Ҳукуматнинг юқори Эшелонидаги сионистлар Сталиннинг уруш туфайли қайтадан тикланган рус халқининг миллий онги ва ўзлигини, давлат қурган миллат сифатидаги ролини, халқ оммаси ичидан ақлли, қобилиятли, эпчил, чаққон, фикрловчи, заковатли кишилар чаққонлиги каби буюк фазилатларини мустаҳкамлашдан иборат фикрини билардилар. Ана шу инсонлардан яқин 30-40 йил учун қудратли кадрлар фундаментини яратишдек мақсад Сталинда борлигини ҳам ўша сионистлар биларди. Бу эса СССРда ҳокимиятни босиб олиш учун собиқ жаллодлар ва душманларга тўсиқ, баръер бўлишини ҳам сезганлар.
Исёнчилар вақтни йўқотмасдан Сталиндаги ҳокимиятни «юмшоқлик» билиб олиб қўйиш бўйича ишни авж олдириб юборадилар. Деярли 30 йил мобайнида мамлакатдаги ички душманлар билан узлуксиз кураш олиб бориш ва уруш йилларидаги мислсиз руҳий ва жисмоний асаб бузилишлар Сталиннинг соғлигига зарар келтирар эди. Бетоблик сабаблари бўйича Сталин урушдан кейинги даврда бир неча бор 1947, 1950 ва 1951 йилларда уч-тўрт ойлик муддат билан мамлакатни фаол боқаришдан четлаб қолган эди.
Унинг йўқли вақтда унинг Сиёсий бюродаги ғанимлари, душманлари Сталинни давлатга раҳбарлик қилишдан четлатишга ҳаракат қилиб етарли даражада бир-бирларига хайрхох бўлиб олганлар эди. Ахир ВКП(б) Марказий Комитети Сиёсий бюроси ўзининг тор доирадаги раҳбариятида кучлар жойлашишини тубдан ўзгартиришга беҳуда қарор қилмаган. Бу ҳужжат матнида шундай дейилган: «СССР Министрлар Совети Президиуми ва СССР Министрлар Совети Президиуми бюроси йиғилишларига раислик қилишни навбатма-навбат СССР Министрлар Совети раиси ўринбосарларига (раис ўша вақтда Сталин бўлган – Ю.К.) яъни Булганин, Берия ва Маленковга юклатилсин, шунингдек уларга жорий ишларни кўриб чиқиш ва қарор қилиш топширилсин. Аммо Министрлар Советининг қарорлари ва фармойишлари ҳар ҳолда Сталин имзоси билан чиқаришга қарор қилинган»1
Шунинг учун ҳам Сталин собиқ сафдошларининг уни ҳокимиятдан четлатишга уринаётганликларини ҳис этган. Бироқ, Сталиннинг халқ орасидаги улкан обрўйи ва юзага келиши мумкин бўлган тўлқин хавфидан қўрқиб ўз рақиблари радикал қадам ташлашга жуоъат этаолмасликларини билиб 1952 йил июнидан бошлаб то умрининг сўнгги кунигача у амалда ҳар ойдаги турли хил кенгаш ва йиғилишларда қабул қилиб турган. Аммо унинг вафотидан сўнг мамлакатнинг янги раҳбар аъзолари бир хил маънода: СССР Министрлар Совети раиси И.В.Сталин сўнгги вақтларда мамлакат ҳаёти-фаолиятидаги бирон-бир масалани ҳал қилмай қолган эди,-варақлашишганлар. Масалан, Н.Хрушчев: «Сўнгги вақтларда Сталин қоғоз ўқимай, одамларни қабул қилмай қўйган эди, чунки унинг саломатлиги заиф эди» деб чиққан. Унга Л.Каганович. К.Ворошилов, А.Микоянлар жўр бўлишган. Бу билан улар мамлакатда тарқалиб кетган Сталиннинг ўлими ғалати деган миш-мишларга чек қўйишмоқчи бўлишган.
Сталинга шахсан садоқатли бўлган Қуроллий Кучлар министри Васильевский, Ташқи ишлар министри Вишинскийларни ҳар хил йўллар билан 1952 йил бошида Сиёсий бюро бадном қилишга қарор қилиб, бу идораларга ўзига қарашли кишилардан министр ўринбосарлари тайинлайди.
СССР Давлат хавфсизлиги министрлигида сирли 2-сон бюро ташкил этган. Сталин касал вақтида Сиёсий бюро 1950 йил 9 сентябрда тузган бу бюро совет Иттифоқи ичидаги махсус вазифаларни бажариши керак эди. Бундан фойдаланишда Сиёсий бюродаги Маленков, Берия, Булганин ва Хрушчевдан иборат тўртлик ўртасида ихтилоф чиқади.
Сталин касаллиги вақтида уни четлатиш учун бирлашиб иш кўраётганидан огоҳ бўлиб партия ХХ сьездини тайёрлаш ва уни ўтказишга шошилади. Сталин сьездда бошқа соҳалар қатри яшириниб олган, аблаҳ халқ душманларининг давлатга қарши қўпорувчилик фаолиятига барҳам бермоқчи бўлган.
Сталинни ўлдиришни мақсад қилиб олган суиқасдлардан ҳам у хабардор бўлган. Бунга мувофиқ Сталин жавоб зарбасини тайёрлаган. У Жемчужина – Лозовскийлар иши бўйича қамоққа олинган врач-қотилларни очиқ суд қилинишини эълон қилади. Бу эса сионистлар раҳбариятини саросимага солади. Сталин шунингдек Бериянинг жаллодлари тўғрисидаги «Мингрельс иши»ни ҳам тезда якунлашга қарор қилади, уларнинг халққа қарши жиноятларини очиб ташламоқчи бўлган. Бироқ Берия ҳақида компромат материаллар катта эди. Матбуотда халқ душманлари-қотил врачларга, ватан сотқинларига қарши тарғибот компанияси авж олдириб юборилади.
Сталин 1953 йил 25 февралдан 1 мартгача Москва ёнидаги Немчиновкага яқин жойда Жуков, Тимошенко, Вишинский, Сабуров ва Шепиловлар билан учрашув ташкил этиб, деярли бутун сионосиёсий бюронинг қамоққа олиб ва шундай ишни республикаларда ҳам қилмоқчи бўлган. Лекин бунга кечикиб қолган эди.
Сталиннинг вафоти ҳақида ҳар хил вариантларни публицистлар, тарихчилар тадқиқотчилар айтишди. Муҳими шундаки, Сталин Сиёсий бюро аъзолари сиономассончилар томонидан зўрлик билан четлатилган. ФРН разведкаси билан яқин алоқада бўлган «Шпигель» журнали шундай ёзган: «Кельит ряд улик говорит за то, что Сталин ни в коем случае не умер естественной смертью»2Шпигель», Гамбург, 1963, 32-сон)
Таажубки, Сталинни дафн қилинган 1953 йил 10 мартда қамоқдаги врач-садистлар «айблари исболанмагани учун озод қилинади» Ўша куннинг ўзида Хрушчев ва Бериянинг фармойиши билан П.Жемчужина қамоқдан бўшатилади. 1953 йил 1-2 мартдаги ҳалокатли кунларда Сталинни оттириб юборган. Бу билан жиноят изини йўққилмоқчи бўлган.
Сталин жасадини ёриб кўрган врач-экспорт Русаков март ўрталарида йўққилинган. Врач-қотилларга қарши газета кампанияси ҳам йиғиштириб қўйилди.
Сталиннинг фожеаси шундаки, у ўзининг бутун ҳаётида Россия ва дунё сионизми билан курашди ва ҳар доим ғалаба қилди, ҳаётининг сўнгги палласида, умумхалқ муҳаббатини қозонган, шон-шуҳратга эга бўлган пайтда бир марта мағлуб бўлди, бу мағлуб мамлакат ва халқнинг бундан кейинги фожеаси ҳам эди.
Ушбулардан келиб чиқадиган мантиқий хулоса шуки, 40-50-йилларда Ўзбекистонда кечган қатағоннинг илдизи ўша қизил империя раҳбариятининг ўзидаги сионобольшевизм, сионосиёсий бюрога бориб тақалаётганини эслаш лозим. Марказда Сталинга қарши турган суиқасдчилар Сталинни кенг халқ оммаси олдида бадном этиш халқни норозилигини сунъий тарзда юзага келтириш учун жойларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам сиёсий қатағон олиб борилди. Бунда маҳаллий раҳбар ҳодимларнинг ҳам ўрни бор. Мазкур масалани ёритишда 2004 йили «Андижон нашриёт-матбаа» очиқ акциядорлик жамияти нашр этган Рустамбек Шамсутдинов билан Шоди Каримовнинг «Ўзбекистон тарихидан материаллар»(учинчи китобдан) 582-597-бетлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish