Бароз индикатори. Бароз - келиб чиқишига кўра эроний тилларга тегишли бўлиб, «баландлик, баланд жой» маъносига эга. Бу сўз Авестода келтирилган Хар-Баразайти атамаси таркибида учрайди. У “Юксак хара” деб таржима қилинган1. Шундан билиш мумкинки, орографик характерга эга бўлган бу атама жуда қадимги тарихга эга. Тожикистонда бу сўздан ясалган топонимлар учрайди: Барозго «баланд жой»2. Бу атама осетинча barz «тўда, баландлик, қўрғон, кўплик»; бар «тоғ бағри», қадимги арманча бардзравандон «ясситоғлик» атамаларига мос келади3. Орографик термин сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган. Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бу терминдан бир қатор топонимлар ясалган: Тўпчибойбароз, Каттабароз, Кичикбароз ва б.4. Бузовут [Чр., қ-қ.) топоними таркибида ҳам шу термин сақланган. Бу ном сўғдча барз+овут компонентларидан шаклланган. Эроний ва туркий тилларда бурз~борз ~ барз “баланд, юқори” вариантларида қўлланган. –овут~-оват ~ -ут – сўғдча ават “жой” сўзидан шаклланган5. Бу ном дастлаб ороним сифатида вужудга келиб, кейинчалик ойконимга ўтган.
Газа индикатори. Газа - орографик тушунча ифодаловчи термин сифатида “чўққи, тоғнинг тож шаклидаги қоялари” маъноларига эга. Жумладан, оч газа - оқиш қоялар, тўқ газа – чўққи, адир; адир-газалар - адир ва тоғ чўққилари тушунчаларини ифодалайди. С. Қораевнинг фикрича, бу атама тожик тили луғатларида қайд этилмаган бўлса-да, у тожик тилидан келиб чиққанлиги кўриниб турибди6. Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг тоғли ҳудудларида кўп қўлланиладиган термин. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида бу индикатордан ясалган оронимлар учрайди: Шергаза (Шр., баландлик), Бойиргаза (Чр., газа), Яйлоқгаза (До., баландлик). Шунингдек, бу терминдан ясалган оронимлар бошқа турдаги объект номларига ҳам ўтган: Газа (Бс., қ-қ.).
Дапсан // депсан//депсен//тепсен индикатори. Оронимик индикатор сифатида «қоя устидаги катта бўлмаган текис жой, майдон» маъноларига эга. Қиёсланг: Дапсанг тоғи (Қорақурум тоғининг энг баланд чўққиларидан бири). Қозоқ тилида тепсен – юксак бўлмаган баландликдаги ясси қоялик; Қозоғистоннинг ғарбий туманликларида «текис майдон»1. И.В.Савинанинг келтиришича, Эрон орографик терминологиясида келиб чиқишига кўра белуж тилига тегишли деп, деб, дап, даб шаклларидаги сўз мавжуд бўлиб, у “довон, тоғ йўли, дара” маъноларига эга2. Қуйидаги оронимлар таркибида учрайди: Катта дапсан (Чр., тепа), Кичик дапсан (Чр., тепа).
Do'stlaringiz bilan baham: |