Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet20/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82
Доман//домона индикатори. Домана сўзининг бош маъноси ҳар қандай нарсанинг қуйи, пастки қисми, этаги. Орографик термин сифатида тоғ ёки баландликларнинг қуйи кисми, паст, тоғ этаги. Тарихий ёзма манбаларда, жумладан, «Бобурнома»да домана – “тоғ ён бағри, тоғ” маъноларида учрайди. Бу сўз асарда қуйидаги шаклда қўлланган: “ ...Чўпора тоғлари доманаси ...”3;
“... доманадағи ушоқ тоғларда ва камарларда беркиндилар”4. Жанубий Ўзбекистонда домана сўзи тоғ этаги, қирлик, тоғ бағридаги паст ва кичик баландлик, дарада сал кўтарилган жой тушунчаларини ифодалайди5 . У шу маънолари асосида оронимлар ясалишига ҳам хизмат қилган: Домана (Ғз., баландлик; Шo., чўққи). Бу сўз бошқа турдаги жой номларида ҳам учрайди: Домана (Чр., қ-қ). Ойконим оронимдан келиб чиққан.
Думалоқ индикатори. Бу сўз орографик атама сифатида “учи конуссимон, гирди силлиқ чоштепа шаклида бўлган баландликнинг бир турини ифодалайди. У англатган тушунчаси билан боғлиқ орографик объектларнинг номларини ясалишига хизмат қилади. Жумладан, Жанубий Ўзбекистонинг Қорадумалоқ, Оқдумолоқ (До., баландликлар) оронимлари таркибида оронимик индикатор сифатида келган.
Дўнг индикатори. Дўнг сўзи орографик термин сифатида “чўққисимон баландлик, ер сатҳидан кўтарилган баландлик” тушунчаларини ифодалайди. Бу сўз қадимги туркий ва мўғул тилларидаги қара~хара – “баландлик, дўнглик” маъносидаги сўзга синоним. Бу термин дўнг~тўнг шаклларида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Қорадўнг (Нш., баландлик), Бойдўнг (Чр., тепа).
Жалтир//чалтир//ялтир индикатори. Бу вариантдош сўзлар Деҳқонобод аҳолиси нутқида жалтир, Шаҳрисабз аҳолиси нутқида чалтир, қипчоқ шеваларида ялтир шаклларида учрайди. У орографик термин сифатида “ўт ўсмаган жой, тақир, лойқа босиб туриши натижасида гиёҳ битмай, тупроқнинг устки лой қатлами ёрилиб кетадиган жой” тушунчасини ифодалайди. Бу сўз шу маъноси ва вариантдош шаклларида оронимлар ясалишига хизмат қилади: Жалтир (До., адир), Чалтир (Шс., баландлик), Ялтирқоқ (До., қоқ) ва б. Шунингдек, Ялтир (Кт., эски қ-қ.) топоними ҳам шу сўз асосида яратилган, яъни оронимдан ойконим вужудга келган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish