Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet28/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   82
Тоғ индикатори. Тоғ - ер юзасининг теварак-атрофдаги текислик, тепалик ёки бошқа баландликка нисбатан якка ёки қатор ҳолда баланд кўтарилган, одатда, турли тош, қаттиқ жисмлардан иборат қисми3. У индикатор сифатида деярли барча туркий тиллар оронимик тизимида турли фонетик вариантларда учрайди: Хоразмда – тав: Қаратав, Қубатав; олтойча – туу: Актуу “оқ тоғ”,Тоотуу “туя тоғ; қирғизча – тоо: Алатоо; қозоқча – тау: Қаратау; туркманча – дағ: Капетдағ; туркча – dag: Айydag “айиқ тоғ”; бошқирдча – тау: Таулын, Таузар «тоғлар». Махмуд Кошғарий луғатида ҳам бу сўз “тағ” шаклида келтирилган1.
Тўла индикатори. Бу сўз “чорва ва чорвадорларнинг вақтинча яшаш жойи, кишиларнинг ибтидойи манзилгоҳи сифатида баландликларнинг қуйиси, камар ичларида ковланиб қазилган макон”2 тушунчасини ифодалайди. У оронимик индикатор сифатида Бештўла (Шс., Чр., адир) оронимида учрайди.
Ува индикатори. Бу сўз орографик характердаги термин бўлиб, Қуйи Қашқадарё шевасида ува - “текис жойдаги, чўлдаги кичик дўнглик, ясси баландлик” маъноларини беради. Ува ~ уба ~ ўба – келиб чиқишига кўра туркий тилларга хос сўз. Татар тилида уба – “кичик баландлик, баланд жой; бошқирдларда – “тепа; қарача-балқар, қараим, нўғай тилларида оба – “тош уюми”; “тепа, тепалик” маъноларига эга3. Генезиси мўғул ва тунгус-маньжур тилларидаги обо ~ ово (тепа, дўнглик, баландлик, ёлғиз тепалик; тош уюми, тош тўда) сўзи билан боғлиқ. Бу термин оронимик индикатор сифатида Увалиқ (Мб., яйлов) оронимида сақланган. Шунингдек, бу индикаторни Увада (Чр., қ-қ.) топонимида ҳам кўриш мумкин. Таркибий тузилишига кўра ува+да шаклида бўлган бу номнинг иккинчи компонентини Т. Нафасов –да< о:та~о:да (дўнглик, баландлик; сув ичидаги баланд жой, орол) шаклида ўзгариб борганлигини кўрсатади4.
Ховал индикатори. Бобур “Бобурнома” асарининг бир ўрнида “Қутий деган ҳавол” номини келтиради ва ундаги ҳавол сўзини қуйидагича изоҳлайди:” Ул эл тоғдаги ғор ва ковакларни ҳавол дерлар” 5. Шунингдек, Бобур асарда бу сўзни тоғ ва даралар ичидаги пана-пастқам жой маъносида ҳам қўллаган6. Дастлаб, ҳавол~ҳовал сўзи орографик индикатор сифатида оронимлар ясашга хизмат қилган, кейинчалик, улар бошқа турдаги объектлар номларига ўтган: Қораховал (До., Кс., қ-қ.).

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish