Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet30/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   82
Чунгул//чунгур индикатори. Чунгул//чингур - рельефнинг манфий шакли билан боғлиқ орографик тушунчани ифодалайди. Юқори Қашқадарё аҳолиси нутқида тоғ даралари, сой ва адирларнинг чуқур жойи чунгул деб аталади. Унинг чунгур шакли ҳам мавжуд. Т. Нафасовнинг фикрича чуқур, чўнгқир, чўнгул сўзлари ўзакдош ҳисобланади. Лекин уларнинг маъноларида ўзига хос фарқ мавжуд: чуқур – ҳар нарсанинг қуйи, паст қисми; чунгул – тоғ, кўл каби хусусий объектлардаги чуқурлик, теранлик; чўнгқир – ҳажми кичик ўйиқ1. Чунгул ва унинг фонетик варианти чунгур сўзлари орографик индикатор сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Чунгул (До., адир), Жунгурак < Чунгурак (До., дара). Бу сўз қишлоқ номларининг келиб чиқишига ҳам асос бўлган: Чунгул (До., қ-қ).
Чўққи индикатори. Чўққи – тоғ, тепа, қирларнинг баланд, найзасимон ўткир, кўпинча кристалли, қаттиқ тошлардан иборат қисми. Тоғларнинг баъзи энг баланд қисми учли бўлмаса ҳам «чўққи» дейилади2.
Бу сўз келиб чиқишига кўра, эски ўзбек тилида «бош кийими устидаги дўмбоқ» маъносини англатган чоқ отидан3 кучайтириш маъносини ифодаловчи қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: чоқ+ы>чоққы>чоққи4. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида Ҳазрати Султон, Зингирак, Лочин каби чўққилар мавжуд.
Ширам индикатори. Ширам - маҳаллий характердаги орографик термин ҳисобланиб, “тоғ бағридан қуйи томон давом этган чўзиқ баландлик, узун қир, тизма” тушунчаларини ифодалайди. У асосан Жанубий Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон қўнғиротлари нутқида учрайди. Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудлар аҳолиси нутқида “бир томони тик жарлик бўлиб, бошқа томонлари яссироқ ёки қиялик бўлган чўзиқ баландлик” тушунчасини ҳам ифодалайди1. Бу сўз оронимик индикатор сифатида жой номлари ясалишига хизмат қилади. Жумладан, Ширам (До., баландлик, тизма), Ширан (Қм., тепа), Асқарширам (До., баландлик), Муллаширам, Бўлакширам, Қизилширам, Узунширам (До., баландликлар) оронимлари мисолида буни кўриш мумкин.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish