Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Асл орографик-оронимик маънога эга бўлган сўзлардан келиб чиққан оронимик индикаторлар



Download 1,52 Mb.
bet16/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82
2.2.1. Асл орографик-оронимик маънога эга бўлган сўзлардан келиб чиққан оронимик индикаторлар
Айри индикатори. Айри сўзи орографик характердаги термин ҳисобланиб, у айри~ айриқ – “айрилган, ажралган; ўркачга ўхшаш баландлик, ораси кичик ўйиқ билан ажралиб турган, ёнма-ён жойлашган кўп кичик тепалардан иборат баландлик” тушунчаларини ифодалайди1. Шу тушунча асосида орографик объектларнинг номини ясалишига хизмат қилади: Қораайри (До., баландлик), Оқайри (До., Қм., баландлик), Оғайри (Қм., қ-қ).
Аланг индикатори. Аланг сўзи орографик термин сифатида турли маъноларни касб этади. Жумладан, Т. Нафасов уни “ясси баландлик, текисликдан сал кўтарилиб турган баландлик” маъносида изоҳлаган 2. Хоразм шеваларида аланг термин сифатида 1) экинга яроқсиз ер; 2) эски ариқ, анҳор йўли маъноларига эга3. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида аланг I. 1) ангиз, яъни ҳосили йиғиб олинган ер); 2) қўриқ, бўз ер; 3) яланглик; II. аланг – “сув оқмайдиган эски ариқ ўрни” маъноларини ифодалайди4. Маҳмуд Кошғарий бу сўзни “текис майдон, яланг, саҳро” маъноларида келтирган5.
Э. Мурзаевнинг қайд этишича, унинг тарқалиш ареали жуда кенг бўлиб, бошқирд, тува, ёқут тилларида “ўрмондаги яланглик”, олтой тилида эса “майдон, водий, текислик”, турк тилида “ўтлоқ”, чуваш тилида эса “саҳро”,чўл” маъноларини билдиради1. У Жанубий Ўзбекистон оронимиясида Бошаланг (Кб., дашт) ороними таркибида индикатор сифатида учрайди. Шунингдек, Аланглиқ, Уллиаланглиқ, Киччиаланглиқ (Хоразм) топонимлари таркибида ҳам бу индикаторни кўриш мумкин.
Арба индикатори. Арба сўзи асли келиб чиқишига кўра тожик тилига тегишли бўлиб, орографик термин сифатида “довон, тоғдан ошиб ўтиладиган йўл” маъносига эга. Шу маъно хусусияти билан оронимлар ясалишига хизмат қилган. Жумладан, у Арпали (Қм., баландлик, аслида Арба+ли), Арпақори (Шс., тоғдаги майдон, Аслида Арба +ғари) оронимлари таркибида учрайди. А.З. Розенфильднинг кўрсатишича арба сўзи Тожикистон оронимиясида “довон” маъносида қўлланган: Арбаи Бунай - Бунай довони (Ванж); Қўшарба – туркийча “жуфт довон”2 .

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish