Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Биринчи боб юзасидан қисқача хулоса



Download 1,52 Mb.
bet14/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82
Биринчи боб юзасидан қисқача хулоса

Биричи боб юзасидан келтирилган таҳлиллар ва олинган натижалар қуйидаги хулосалар чиқариш имконини беради:


1. Оронимика тилшуносликнинг назарий ва амалий характерга эга бўлган соҳаларидан бири бўлиб, у ҳам топонимиканинг бошқа бўлимлари қатори ўзининг ўрганиш объекти ва предметига эга.
2. Оронимлар ҳам ўзларининг ёзма тарихий манбаларига эга. Аммо оронимлар топонимларнинг бошқа турлари, жумладан, гидронимлар ва ойконимларга қараганда ёзма манбаларда кам акс этган, улар тўғрисидаги маълумотлар ниҳоятда кам учрайди. Оронимлар тўғрисида маълумотлар беришда “Бобурнома” асари бошқа манбалар орасида муҳим аҳамият касб этади.
3. Ўзбек тилшунослигида ҳудудий топонимларни ўрганишга бағишланган барча монографик тадқиқотларда ўзбек тилида орографик сўз ва атамалар ҳамда улардан шаклланган оронимларнинг салмоғи маълум даражада эканлиги ўз исботини топган. Уларни ўзбек тили лексикологиясининг ва унинг бир тармоғи бўлган топонимиканинг таркибий қисми сифатида мавжудлигидан гувоҳлик беради, ўз навбатида, уларни тарихий-лисоний жиҳатдан монографик тарзда алоҳида тадқиқ этиш муҳим эканлигини кўрсатади.


II БОБ. ОРОНИМИК ИНДИКАТОРЛАРНИНГ ЛИСОНИЙ
ТАДҚИҚИ


2.1. Оронимик индикаторлар тушунчаси ва уларнинг ўрганилиши


У ёки бу ҳудуд топонимлари таркибида қўлланувчи турли-туман сўзлар орасидан тадқиқотчининг эътиборини кўпроқ тортадигани ўрганилаётган объектнинг турини кўрсатувчи қишлоқ, сой, тоғ, дарё, кўл, водий, довон, чўққи каби луғавий бирликлар ҳисобланади. Бу мутлақо тушунарли, чунки қандай географик объект билан муносабатга киришаётганлигини билмасдан туриб, географик номларни ўрганишда бирон-бир ижобий натижага эришиш тўғрисида гапириш у ёқда турсин, хатто топонимлар тўғрисида умуман фикр ҳам айтиб бўлмайди. Шу билан бир қаторда, топонимик объект номлари таркибида уни ясалишига хизмат қилган оддий апеллятивлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай топонимик бирликларни ўзаро ажратиш, уларни ўзига хос ва ўзига мос атама билан юритиш ҳамда шу орқали уларга муносабатда бўлиш масаласи муҳим ҳисобланади. Тилшунослик фанига тегишли илмий адабиётларда бу масалага турлича ёндашишлар мавжуд бўлиб, улар ҳақида бир қанча фикр ва мулоҳазалар билдирилган. Жумладан, Г.И.Донидзе бу масалада фикр юритиб, географик номларда қўлланадиган сўзларнинг мажмуасига нисбатан – топонимик лексика, географик номлар таркибида қўлланиб, бу номларнинг қандай объектга тегишли эканлигини кўрсатувчи сўз ва сўзлар бирикмаларига нисбатан – топонимик терминлар иборасини қўллашни таклиф қилган эди1.
Г.И.Донидзе туркий тиллар оронимик лексикасининг тадқиқига бағишланган мақоласида ҳам бу масалада атрофлича тўхталиб ўтган2. Жумладан, у туркий тилларнинг оронимик лексикаси миқдор жиҳатдан тенг бўлмаган икки сўзлар гуруҳидан: миқдор жиҳатидан камчиликни ташкил этган сўз-терминлар (оронимик терминлар)дан ва кўпчиликни ташкил этган орографик объект номларида учрайдиган ҳар қандай сўзлардан иборат бўлишини кўрсатиб ўтган3.
Шундан қилиб, биз топонимик терминларнинг таркибий қисми сифатида орографик объектларнинг номлари таркибида қўлланиб, уларнинг турини ифодаловчи луғавий бирликларга нисбатан оронимик терминлар иборасини қўллашимиз ўринли бўлади.
Таъкидлаш лозимки, оронимларнинг ясалишида ҳар қандай орографик термин ҳам иштирок этавермайди. Демак, бу масалани ойдинлаштириш учун бу ерда “оронимик термин” ва “орографик термин” тушунчаларини ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бошқа туркий тиллар қатори ўзбек тилида ҳам ҳар қандай орографик термин ҳам оронимик бўлмас экан. Аммо ҳар қандай оронимик термин бир вақтнинг ўзида орографик ҳисобланиши мумкин. Масалан, тоғ - сўзи шу турдаги объектни ифодаловчи апеллятив сифатида ҳам, Боботоғ, Оқтоғ, Қоратоғ каби оронимлар таркибида ҳам учрайди.
Демак, биз юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, оронимик терминлар тушунчаси остида фақат оронимлар таркибида учрайдиган ва уларнинг ясалишида хизмат қиладиган орографик объектларни ифодалайдиган сўз-терминларни назарда тутамиз.
Тилшунослик соҳасида қилинган тадқиқотларда ва шу соҳага дахлдор илмий адабиётларда “оронимик термин” тушунчасини номлашда ҳам турлича ёндошувлар мавжуд. Жумладан, рус тилшунослари Г.И.Донидзе, Н.А. Баскаков, О.Т. Мoлчaнова, В.А. Никоновлар1 оронимлар тадқиқига бағишланган мақолаларида “географик термин”, “орографик термин”, “оронимик термин” тушунчаларини қўллашган.
Ундан ташқари, туркий оронимлар монографик тарзда ўрганилган бир қанча ишларда ҳам шундай қўлланишларни кўриш мумкин. Жумладан, Ахмедов Тофик Мурсалы оглы Озарбайжон топонимлари системасини ўрганишга бағишланган докторлик ишида ҳам “географик номен”, “оронимик сўзлар” ва айрим ўринда умумий тарзда “индикатор” терминларини қўллаган2. Шунингдек, Исрафилов Вагиф Исмаил оглынинг Грузия ҳудудидаги озарбайжон тилига тегишли оронимлар ва гидронимлар тадқиқига бағишланган диссертацион ишида оронимик терминларга нисбатан “номенклатура термин”, “топотермин” каби аталишларни қўллаган3.
Рус тилшуноси Б. А. Серебренников топонимлар таркибида қўлланувчи объектнинг турини ифодаловчи луғавий бирликларга нисбатан “топонимик индикаторлар” терминини қўллаган1. В.Н.Попованинг гидронимик терминлар тадқиқига бағишланган мақоласида эса гидрообъектларни ифодаловчи терминларга нисбатан “гидронимик индикатор” терминини қўллаганлигини кўриш мумкин2.
Индикатор тушунчаси Н.В. Подольская луғатида “Топонимлар таркибида қўлланилиб, уни топонимнинг қайси турига киришини кўрсатувчи географик термин” сифатида изоҳланган бўлиб, лотинча indikator“кўрсаткич” маъносини бериши таъкидланган3.
Ўзбек тилшунослигида, жумладан, топонимлар тадқиқига бағишланган илмий тадқиқотлар (илмий мақолалар ва диссертацион ишлар)да топонимлар таркибида келиб, уларнинг қандай объект турига мансублигини кўрсатувчи географик терминга нисбатан “топонимик индикатор“ терминини қўллаш анъанаси ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланган десак тўғри бўлади. Буни З. Дўсимовнинг топонимик индикаторларга бағишлаб ёзган мақоласида кўриш мумкин4. Муаллиф ўз мақоласида индикаторларни жой номлари таркибида қатнашиб, улар ифодалаган объектнинг турини, характерини билдирувчи луғавий бирликлар, деб изоҳлайди. Индикаторлар ўзи ифодалаётган объект ҳақида маълум даражада маълумот бериш хусусиятига эга5. Бу тушунча З. Дўсимовнинг кейинги тадқиқотлари натижалари сифатида эълон қилинган ишларида янада кенгайтирилди ва чуқурлаштирилди.
Т.Нафасов тадқиқотларида индикатор тушунчаси «Жой номи ясашда қатнашиб, унинг таркибида объект турини билдирадиган сўз», – сифатида изоҳланган6.
Ўтган асрнинг охирги ўн йилликларида тилимизни соф ўзбекчалаштириш ҳаракатлари натижасида бошқа кўпгина русча сўзлар қатори “термин” сўзи ҳам истеъмолдан чиқарилиб, унинг ўрнига “атама” сўзи қўлланила бошланди. Шунинг таъсирида бўлса керак, шу даврларда топонимлар тадқиқига бағишланган илмий ишларда “ топонимик термин” ўрнида “топонимик атама” деган номланиш истеъмолга кирган эди. Жумладан, буни Н. Бегалиевнинг номзодлик ишида кўриш мумкин1.
Шу билан бир қаторда, ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб топонимияга бағишланган илмий тадқиқот ишларида “топонимик индикатор” термини ўрнида унинг калькаланган шакли “топонимик аниқлагич” термини ҳам қўлланила бошланди. Бу термин, дастлаб, С. Наимов ишларида кузатилди2. Шунингдек, Т. Ж. Эназаровнинг Шаҳрисабз ҳудудий жой номларининг тарихий-қиёсий тадқиқига бағишланган монографик тадқиқотида ҳам “топонимик аниқлагич” термини қўлланилганини кўриш мумкин3.
Шунга ўхшаш, гидронимлар тадқиқига бағишланган илмий тадқиқот ишларида ҳам гидрографик объект турини ифодаловчи луғавий бирликларга нисбатан “гидронимик термин”, “гидронимик атама”, “гидронимик аниқлагич”, “гидронимик индикатор”, “индикатор-термин”, “даракчи термин”,”термин-индикатор” каби шаклларда қўлланганлигини кўриш мумкин4.
Ўзбек тили изоҳли луғатида индикатор термини асли лотинча indicator сўзидан олинган бўлиб, «кўрсаткич», «индикатор» деган луғавий маънони ифодалаши кўрсатилган ва унинг қуйидаги ўринларда қўллананиши келтирилган:
а) физикада, техникада физикавий миқдорларни, масса, босим, нагрузка ва бошқаларнинг ўлчовини аниқлайдиган асбобларнинг умумий номи;
б) кимёвий жараёнларнинг хусусиятини кўрсатиш учун оз миқдорда қўшиладиган модда5.
Демак, жой номлари таркибида қатнашиб, улар ифодалаган объектни билдирувчи луғавий бирликларни индикаторлар деб номлар эканмиз, оронимлар таркибида келиб, уларни шу типдаги объектга тегишли эканлигини кўрсатувчи терминларни оронимик индикаторлар деб тушунишимиз ва аташимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Индикаторлар оронимлар таркибида қўлланилиб, уларнинг топонимларнинг бошқа туридан ажратишга муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, оронимик индикаторлар ҳам бошқа тур индикаторлар каби объектни шунчаки ифодалаб қолмай, балки у ҳақида маълум бир ахборот бериш хусусиятига эга.
Ўзбек тили ва унинг маҳаллий шевалари ҳамда лаҳжаларидаги оронимик индикаторлар махсус ўрганилмаган. Фақат топонимияга оид тадқиқотларда, илмий мақолаларда уларга тегишли айрим мулоҳазалар, изоҳлар ҳамда таҳлиллар келтирилган. Ўзбек тили топонимик тизимидаги индикаторларнинг функционал-семантик хусусиятлари Ў. Ражабов томонидан махсус ўрганилди2. Шунингдек, гидронимик индикаторларнинг лисоний хусусиятлари Н. Улуқов томонидан махсус тадқиқ этилди. Унда гидронимик индикатор тушунчаси, уларнинг ўрганилиши ҳамда луғавий-маъновий хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган3.
Ш.Темиров ўз ишида бу борадаги барча тадқиқотларни ўрганиш асосида оронимик индикатор терминини қўллашни маъқул топади. У оронимлар таркибида қўлланиб, ном ифодалаётган объектнинг қандай орографик эканлигини англатувчи луғавий бирликлар оронимик индикаторлар эканлигини таъкидлайди4.
Оронимларнинг индикаторлар билан генетик алоқаси ҳаммага маълум тушунча. Индикаторлар орографик тушунчаларни ифодалайдиган бошқа луғавий бирликлар билан бирга оронимларни ва бошқа турдаги объект номларини ясалиши учун манба бўлиб хизмат қилади. Аммо бу алоқалар оронимларнинг шаклланиш хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади. Улар, айниқса, конверсия усулида, яъни турдош отларнинг ҳеч қандай қўшимча қабул қилмасдан тўғридан-тўғри оронимларга айланишида кузатилади. Бундай алоқа-муносабат биргина турдаги объект номларининг ясалиши билан чегараланмайди, балки барча турдаги объектлар номларининг ясалишини қамраб олади.
Индикаторлар ва оронимларнинг бир-биридан ўзаро фарқи шундаки, уларнинг биринчиси шу турдаги географик объектларни атаса, иккинчиси шундай объектларни алоҳида номлайди. Демак, уларнинг бири тушунчани ифодалайди, иккинчиси эса ифодаламайди. Бу фикр Е. Куриловичнинг: “Агар географик терминлар ифодаласа, топонимлар тўғридан-тўғри номлайди”, деган фикрига мос келади1. Буни соддароқ қилиб ифодаласак, индикаторлар турдош отлар, яъни апеллятивлар ҳисобланса, оронимлар – атоқли отлар ҳисобланади.
Г.И.Донидзенинг таъбири билан айтганда, бундай муносабат “топонимик термин” ва “географик термин” каби умумий тушунчаларнинг хусусий кўринишларидан бири ҳисобланади. Масалан, туркий ва бошқа кўпгина тилларда ҳар қандай географик термин ҳам топонимик бўлолмайди, аммо бир вақтнинг ўзида мазкур тилларда географик номларни ясалишида иштирок этиш қобилиятига эга бўлган, топонимик терминни ҳам, умумистеъмолда бўлган ёки “маҳаллий” деб аталадиган географик терминни ҳам аниқлашга асос бўладиган географик термин ҳисобланади2.
Сўзларнинг бир турдан бошқа турга ўтиши билан боғлиқ кўпгина ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, оронимлар билан оронимик индикаторлар ҳеч қайси ўтиш ҳолатига тўғри келмайди. Улар ё ороним бўлиши ёки индикатор бўлиши мумкин, бирон-бир учинчи, яъни ўрта ҳолатнинг бўлиши мумкин эмас. Масалан, тоғ индикатори ер сатҳига нисбатан баландлик белгисини кўрсатса, жар эса чуқурлик белгисини намоён қилади. Агар бу терминларга ҳеч бўлмаганда яна биттадан белгини қўшсак, унда тоғ ва жарнинг турли шакл ва хусусиятларини ифодаловчи ўнлаб номлар ҳосил бўлади. Бу ҳолатда бу терминлар ва улардан ясалган номлар, одатда, тор маҳаллий қўлланиш ҳусусиятига эга бўлади. Аммо бу ўринда бир масалани назардан четда қолдириб бўлмайди, оронимик индикаторлар ареал жиҳатидан ҳам, семантик ҳажмига кўра ҳам бир хил бўлмайди. Уларнинг энг кенг тарқалгани ҳам, айни пайтда, жуда кенг қамровли ва ўта мавҳум бўлиши мумкин. Улар географик ҳодисаларни бошқасидан ажратган ҳолда, фақат камгина белгиларига кўра, аниқроқ айтадиган бўлсак, фақат битта белгисига кўра гуруҳлайди.
Ю.А.Курилович бундай операцияни бир неча марта такрорлаб, натижада умумистеъмолда бўлган дарё, тоғ, кўл, ўрмон ва ҳ.к. каби сўзларнинг ҳар қайси учун қуйи қатор юқори қатордан кўпроқ маҳаллийлиги ва камроқ мавҳумлиги билан ажралиб турадиган географик терминлар пирамидасини ҳосил қилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу ҳолда, ҳар бир кейинги қатордаги терминлар географик объектларнинг кўпроқ белгиларини қабул қилиши ҳисобига, ўта аниқликни намоён қила боради1.
Бу айтилган фикрлар оронимик индикаторларга нисбатн ҳам тўғри келади. Агар уни орографик объектлар номларига солиштирадигин бўлсак,
унда бундай пирамидаларнинг энг қуйисини оронимлар ташкил этади. Чунки тавсифланаётган оронимик индикаторлар пирамидасини шакллантираётган тенденцияларнинг барчаси худди шу оронимларга келиб якунланади. Маҳаллийлик ўз меъёрига етади, предмет-ташувчининг миқдори бирликка тушади, мавҳумлик йўқолади, ном томонидан ҳисобга олинадиган белгилар мазкур орографик объектнинг ҳамма белги ва хусусиятларини қамраб олади.
Ю.А.Карпенко таъбири билан айтганда, оронимларнинг дихотомик қисмларга бўлиниши географик терминлар бутунлай йўл қўядиган, озми- кўпми топонимлардан ажралиб қолган ва маълум маънода ўтимли ҳисобланган кўп сатҳли иерархияга алмашинади1. Агар оронимлар ўзининг орографик объектни ифодаловчи дифференциал белгисини йўқотса, улар индикаторларга айланиб қолади. Масалан: Сингир, Дара, Тепа каби. Аксинча, агар индикатор ўзи ифодалаётган орографик объектнинг бирор бир дифференциал белгиси билан қўлланса, у оронимга айланади. Масалан: тоғ, дара, тепа – индикатор; Қоратоғ, Оқтоғ, Говдара, Оқтепа – ороним. Индикаторларнинг қўлланиши ва функционал доираси давр ўтиши билан ўзгариб боради. Айрим индикаторлар кўп қўлланади, баъзилари эса кам2. Индикаторларнинг қўлланишидаги бу хусусиятлар ўз-ўзидан маълумки, уларнинг шакл ва маъно ўзгаришларига олиб келади. Индикаторларда содир бўладиган бу ўзгаришлар махсус лисоний таҳлиллар жараёнида очилади. Шаклини ўзгартирган ва маъносини йўқотган индикаторлар топонимик формантларга айланиб боради. Буни Э.М. Мурзаевнинг кўпгина топоформантлар индикаторлардан келиб чиққанлиги тўғрисида айтган фикрлари ҳам тасдиқлайди3.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, оронимлар ўзларининг келиб чиқишларига кўра оронимик индикаторларга
алоқадор ва уларнинг компонентларидан бири сифатида қуйидаги ономастик вазифаларни бажаради:
- орографик объектларнинг турини ифодалайди ва конкретлаштиради;
- орографик объектларни номлашда оронимлар таркибида иштирок этади;
- номланётган объектни характерлайди;
- орографик объектни бошқа шундай турдаги объектлардан фарқлайди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилида ОИ1ларнинг миқдори кўп, ареали эса кенг. Шунинг учун, ҳозирги ўзбек адабий тили, шева ҳамда лаҳжаларига хос бўлган ОИларни тўплаш, уларнинг луғавий-маъновий, этимологик хусусиятларини қиёсий-типологик метод асосида ареал тилшунослик нуқтаи назаридан синхроник ва диахроник жиҳатдан ўрганиш оронимлар тадқиқида муҳим аҳамият касб этади.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish