Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 1,52 Mb.
bet10/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Ушбу тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 1 та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларининг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 12 та илмий мақола, жумладан, 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, беш боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, оронимлар луғати ва шартли қисқартмалардан иборат бўлиб, ҳажми 254 саҳифани ташкил этади.


I БОБ. ОРОНИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАДҚИҚИ


1.1. Ороним ва оронимика тушунчалари ҳақида

Оронимлар топонимларнинг бир тури сифатида тилда ўзига хос лексик-семантик гуруҳни ташкил этади. Топонимика соҳасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар, манбаларда оронимлар ва оронимика тушунчаси, шунингдек, унинг ўрганиш объектини белгилаш масаласида турлича фикрларни учратиш мумкин.


Жумладан, рус олими Е.М. Поспелов бу борада қуйидагиларни қайд этади: “Оронимия деганда ҳажми ва гипсометрик сатҳидан қатъий назар рельефнинг мусбат ва манфий шакли номларини тушуниш қабул қилинган. Оронимияга тенг асосда тоғлар, чўқққилар ва баланд тоғли водийлар ҳам, текисликлар, даштлар, текисликлардаги катта бўлмаган тепаликлар ва жарликлар номлари ҳам киради. Оронимияга топонимияга тегишли бўлган барча асосий қонуниятлар ва ҳалатлар дахлдор ва айни вақтда, фақат унинг ўзига хос бўлган, лекин ҳали тўлиқ аниқланмаган хусусиятлар ҳам мавжуд1.
А.В. Суперанская географик объектларнинг ўзаро фарқланувчи хусусиятлари ҳақида тўхталиб, шундай фикрларни илгари сурган: “Маълумки, бутун ер юзи қуруқлик (территория) ва сувлик (акватория)га бўлинади. Ўз навбатида, улар ландшафт ва рельефларга бўлинади. Улар ер устида ва сув остида ҳам бўлиши мумкин. Ландшафт ва рельефларнинг турли бирикувлари ўзига хос физик-географик объектларни ташкил қилувчи алоҳида соҳаларни характерлайди. Бу ерда бир томондан мусбат характердаги рельеф, яъни тоғлар, чўққилар, қирлар, тепалар, турли шакл ва ҳажмдаги баландликлар, иккинчи томондан, манфий характердаги рельеф, яъни текисликлар, бўшлиқлар, чуқурликлар, жарликлар, водийлар, даралар ажралиши мумкин. Бундай объектлар нафақат қуруқликда, балки сув ости дунёсида ҳам мавжуд бўлади. Территория, яъни қуруқликда мавжуд бўлган барча табиий-физик объектларнинг номлари оронимларга тегишли бўлади2.
Шуни таъкидлаш ўринлики, ер ости объектлари ҳам ўзига хос типни ташкил этади. Фанда ғорларни ўрганувчи соҳа спеология дейилгани каби ғорлар, ёриқлар ва бутун ер ости тизими номларини спелеонимлар дейиш мумкин. Фақат ер усти эмас, балки ер ости дарё ва кўл номларини ҳам гидронимлар дейиш мумкин. Аммо уларнинг ғор ичида жойлашганлик факти, уларни спелогидронимлар сирасига киритишга мажбур қилади. Шундай қилиб, шу ердан орография ва гидрография ўртасидаги чегара ўтади1.
Н.В. Подольская луғатида ороним ва оронимика тушунчаларига қуйидагича изоҳ берилган: “Ороним – топонимнинг бир тури. Ер юзаси рельфининг ҳар қандай (мусбат ва манфий) элементи, яъни орографик объектларнинг атоқли оти. Ороним термини таркибига кўра грекча оrоs – тоғ, onyma – ном каби маъноли қисмлардан иборат. Оронимлар йиғиндиси оронимия дейилади. Топонимиканинг маълум бир тил ё регион оронимлари мажмуини, уларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва шаклланишини ўрганадиган бўлими оронимика дейилади2.
Шунга ўхшаш, ўзбек тилшунослигида ҳам ороним ва оронимика тушунчаларини таърифлашда ва уни тадқиқ этиш объектини белгилашда ўзига хос қараш ҳамда ёндашишларни кузатиш мумкин. Жумладан, топономист олим С.Қораев бир ишида: «Ороним (oros – тоғ, onoma – ном, исм) – тоғлар, тепаликлар, қирлар, сойликлар, даралар ва бошқа орографик объектларнинг номлари», – деб ёзади3. Бошқа бир ишида: «Оронимларга тоғу тошларгина эмас, балки рельефнинг салбий шакллари – водийлар, даралар, жарликлар, сойликлар, ўйиқ-ўйпоқлар, шунингдек, текислик, паст текисликлар ва қумликлар ҳам киради», – деб, унинг кўламини янада кенгайтиради4.
З.Дўсимов, М.Тиллаевалар ороним терминига «рельеф типлари ва шакллари (ер юзасидан баландлик ва чуқурлик) номи» деган таърифни келтиришади1 ; С.Каримов, С.Бўриевлар оронимларни «тоғларнинг номлари» деб кўрсатган ҳолда, уларга чўққилар, тепалар, қирлар, довонлар, даралар, жарларнинг номларини ҳам киритиш мумкинлигини қайд этадилар2.
Т.Эназаров ишида ороним ва оронимика тушунчаларини қуйидагича изоҳланганлигини кўриш мумкин: “Ороним – баланд, пастликлар, тоғ, тепалар номи. Оронимия – баланд, пастликлар, тоғ ва тепаларнинг номлари йиғиндиси. Оронимика – баланд, пастликлар, тоғ, тепалар номларини ўрганувчи бўлим»3. Шунингдек, у оронимлар гуруҳига тоғ, тепа, адир, қоя кабиларнинг номлари киришини қайд этади4.
Ороним термини Э.Бегматов, Н.Улуқовларнинг терминологик луғатида аниқроқ изоҳланган: «Ороним ( юн.orog – тоғ + onoma – атоқли от) – ер юзаси рельефидан бўртиб, кўтарилиб чиққан ҳар қандай баланд жойлар (тоғ, қир, тепа, чўққи, довон ва бошқалар) атоқли оти»5. Бошқачароқ айтганда, оронимлар орографик объектларнинг махсус атоқли номларидир6.
Я.Авлақулов оронимларни макрокўлам сифатида талқин этади ва унга қуйидаги объект номларини киритади: 1) тоғлар, тоғ тизмалари номи: 2) довонлар, ошув, бел, кўталлар номи: 3) чўққилар, қоялар номи:  4) тепалар, дўнгликлар, қирлар номи7.
И. Исломов рельеф тушунчаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради: “Тоғлар, текисликлар, пасттекисликлар, адирлар, ясси тоғликлар, тепаликлар, қирлар, водий ва сойликлар, жарлар ер юзасининг рельеф шакллари бўлиб, булар сирасида тоғ ва текисликлар асосий рельеф шакллари саналади”1.
Ш. Темиров Самарқанд вилояти материаллари асосида ўзбек тили оронимларини тадқиқ этиб, оронимлар кўламини қуйидагича белгилайди:
тоғ тизмалари номлари, адир (тоғларга яқин, тоғ этакларидаги алоҳида тепалик ерлар) номлари, довон//бел (тоғ ва тепаликларнинг эгарсимон энг баланд жойи) номлари, тоғ номлари, қоя номлари, тош номлари, камар номлари, чўққи (тоғнинг энг баланд, юксак жойи) номлари, тепа номлари, дара номлари, зов номлари, газа номлари, супа номлари, учма (тик қоя) номлари, қир номлари, ғор//унгур номлари. тумшуқ номлари2.
Умуман олганда, ўзбек тилшунослигида топонимикага оид илмий тадқиқотларда оронимика тушунчаси, унинг қамрови ва бу соҳа ўрганадиган масалалар кўлами аниқ белгиланмаган ва кўрсатилмаган. Илмий адабиётларда бу масалага доир қуйидаги изоҳларни кузатиш мумкин: «Оронимика – топонимиканинг маълум бир тил ё регион оронимлари мажмуини ўрганадиган бўлими»3; «Оронимика – топонимиканинг оронимларни вужудга келиши, тараққиёт қонунларини ва амал қилишини ўрганадига кичик бўлими»4. Э.Бегматов ва Н.Улуқовлар эса оронимикага «Топонимиканинг оронимларни пайдо бўлиши ва вазифавий хусусиятларини ўрганувчи тармоғи» деб изоҳ берадилар5.
Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаш ўринлики, топонимияга оид илмий адабиётлар ва илмий тадқиқотларда ороним ва оронимия тушунчаларига нисбатан қуйидаги талқинлар учрайди: 1) фақат тоғ(рельефнинг мусбат шакллари) номлари; 2) рельефнинг мусбат ва манфий шакллари номлари; 3) рельефнинг мусбат ва манфий ҳамда оралиқ (ноль) шакллари номлари.
Ороним термини асли лексик жиҳатдан «тоғ номи» маъносини англатса-да, лекин унинг маъно доираси анча кенг. Оронимларга тоғлар, тоғ тизмалари, қирлар, довонлар, тепалар, баландликлар, қоялар, чўққилар, тошлар, адирликлар ва тоғликларда жойлашган бошқа мусбат характердаги орографик объектларнинг атоқли отлари билан бир қаторда, ўзининг қайси бир жиҳати билан шу объектлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган дара ва унинг турли кўринишлари, жар ва унинг турли кўринишларини ўз ичига олувчи рельефнинг манфий шакллари номларини киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Оронимика тилшуносликнинг назарий ва амалий характерга эга бўлган соҳаларидан бири бўлиб, у ҳам топонимиканинг бошқа бўлимлари қатори ўзининг ўрганиш объекти ва предметига эга.
Оронимика оронимлар билан боғлиқ қуйидаги масалаларни ўрганади:
- рельефнинг мусбат ва манфий шакли номлари – оронимларнинг юзага келиши ва шаклланишининг лисоний ва нолисоний омилларини;
- орографик объектларнинг номланишига хос тарихий анъаналарни;
- ОИ(оронимик индикатор)ларнинг лисоний хусусиятларини ва оронимлар таркибидаги вазифаларини;
- орографик объектларнинг номланиш тамойилларини;
- оронимларнинг тарихий ва замонавий шаклларини ҳамда тилнинг оронимик сатҳидаги лисоний ўзгаришларни;
- оронимларнинг луғавий-маъновий хусусиятларини;
- оронимларнинг таркибий тузилиши ва ясалиш хусусиятларини;
- тилнинг апеллятив лексик сатҳи билан оронимик лексик сатҳи муносабатларини;
- оронимларнинг топонимларнинг бошқа турлари - ойконимлар, гидронимлар, антрапонимлар, зоонимлар, спелеонимлар ва бошқа турлари билан муносабатлари, ўзаро таъсири, уларнинг бир объект туридан бошқасига ўтиши, яъни трансонимизация ҳодисаларини;
- тарих, география ва фольклорга тегишли асарлар ва қадимги қўлёзмалардаги оронимларга тегишли маълумотларни;
- оронимларнинг маҳаллий лаҳжа ва шеваларга тегишли хусусиятларини;
- оронимларнинг тарихий-этимологик хусусиятларини;
- оронимларни таснифлаш билан боғлиқ масалаларни;
- оронимик хариталар ва луғатлар тузиш тамойилларини.
Оронимика ономастиканинг илмий йўналиши сифатида тилшуносликнинг диалектология, этимология, терминология, морфемика, тил тарихи каби бўлимлари билан узвий алоқадор.
Оронимларнинг топонимларнинг бошқа турларига қараганда турғунлиги, яшовчанлиги, ахборот ташиш хусусияти ва уларнинг лисоний ҳамда нолисоний таҳлили тарих, география, этнография, археология, зоология, биология, табиатшунослик, ўлкашунослик, геология фанлари ҳамда юқорида қайд этилган соҳалар бўйича яратилган илмий тадқиқотлар учун бой материаллар ҳамда асосли маълумотлар бера олади.
Оронимика, айниқса, Ернинг рельефини, ундаги турли географик объектларни жойлашиш ўрни, тузилиши ва тараққиёти, уларнинг алоҳида бўлакларини, ҳудудлар бўйича тақсимланиши ва ўзаро муносабатини ўрганадиган география фани учун катта аҳамиятга эга. Оронимлар орографик объектларнинг аниқ манзилини ифодалайдиган, уларни ўзаро бир-биридан фарқлаб кўрсатадиган асосий белги – атоқли отдир. Айниқса, тоғ тизимлари, тизмалари, алоҳида тоғлар маълум бир маъмурий ҳудудларни ўзаро фарқлайдиган, бир-биридан ажратиб кўрсатадиган ўзига хос табиий чегара вазифасини бажаради. Бу табиий чегараларнинг аниқ манзилини кўрсатиш ва фарқлашда оронимларнинг ўрни ҳамда аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун ҳам улар ўзининг бу хусусиятлари билан турли мақсад ва вазифаларга хосланган географик хариталар тузишда катта аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан ҳам оронимия табиий географиянинг бир бўлими сифатида ер тузилиши, рельефнинг йирик шакллари (тоғлар, қирлар, баландликлар ва ботиқликлар)ни ўрганадиган, уларга морфографик тавсиф берадиган, уларнинг жойлашган ўрни, ҳажм-ўлчови (баландлиги, узунлиги ва б.) тўғрисида маълумот берадиган орография фани билан, географик хариталар тузиш билан шуғулланадиган хариташунослик (картография) соҳалари билан узвий боғлиқ бўлиб, уларга лисоний манба ва асос вазифасини бажаради. Шунингдек, оронимика соҳасида амалга оширилган тарихий-лисоний тадқиқотлар ва олинган натижалар, чиқарилган назарий ва амалий хулосалар амалий география соҳаси ва географияни ўқитиш масалалари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Халқимизнинг кўпмингйиллик ҳаёти давомида тилимизда бир қанча орографик тушунчаларни ифодаловчи ўзига хос сўзлар, яъни орографик терминология шаклланган. Орографик объектларни ифодаловчи атамалар ва оронимларнинг таркибида индикатор вазифасида қўлланувчи қуйидаги сўзларни кўрсатиш мумкин: тоғ, тош, қоя, қия, чўққи, қир, тепа, довон, бел, сирт, адир, кўтал, орт, дўнг, чўл, газа, дара, танги, зов, жар, кўҳ, камар, тўда, санг, дашт, мўла, нура, ўр, ўра, майдон, айдар, мас//мос, тахта, аланг, қўл, шоти, айри, суйри, ақба//ағба, яйлов, яйлоқ, човра, битов//питов, хуччи, тубак, қалоқ, дўм, бўктар, заяк, ҳаят, қашқа, қат, қатов, қобоқ, сингир, сала, жун//жўна, тўқай, чағил//чағал, чағат, супа, ёна, ширам, чуқур, хандақ, ғурум, қум, чамбар, қақир, тақир, дагар, жол, тўла, байир, шўр, бет, ҳавол, ғор, поя, қўруқ, туз, чалқа, тумшуқ, қапуғ, дарвоза, дарбанд, қиз//қуз, ти//тиғ//теғ, бароз//барзу, ширдон, бўз, жира, қайир, бўйин, бўйноқ, болдир, чангал//жангал, пушта, қасова//қасаға, қаснақ, орқа, орқавул, бурун, ошув, қайқи, ўй, тоқча, қапчиғай, ёвон, ховар, жовуз, заранг, саҳро, чортоқ, сангир, бодия, мағора, варғ//варқ, дапсан, тарма, тирсак, чош//шош, чек, унгур, чордара, чиғанақ ва б.
Ўзбекистон ўзининг табиий-географик жойлашиш ўрни ва орографик объектларга бойлиги билан ўзига хос характер-хусусият касб этади. Мана шу ўзига хос ранг-баранг табиий-географик хусусиятга эга бўлган ўлканинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олувчи Жанубий Ўзбекистон минтақаси бутун Ўзбекистонга хос бўлган барча табиий-географик хусусиятларни ўзида акс эттириши билан алоҳида ажралиб туради. Чунки, Жанубий Ўзбекистон минтақаси улкан тоғ тизмалари, баланд тоғлар, осмонўпар юксак чўққилар, баланд тоғлар орасидан ўтган чуқур даралар, турли ҳажм ва баландликдаги адирлар, қирлар, тепаликлар, кенг яйловлар, даштликлар, чўллар ва бошқа турдаги орографик объектларга бойдир. Фикримизни далиллаш учун қуйида Қашқадарё ва Сурходарё вилоятларининг табиий-географик жойлашган ўрни билан боғлиқ маълумотларни келтирамиз1.
Қашқадарёнинг шимолий чегараси Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғлари орқали, ғарбий чегараси Жарқоқ, Муборак ва Денгизкўл баландликлари орқали ўтади. Жануби ва жануби-ғарбида Сандиқли қум ўлкани Туркманистондан ажратиб туради. Қашқадарё ўлкасининг шарқидаги Ҳисор тоғлари, жануби-шарқидаги Бойсун тоғлари ўлкани Сурхондарёдан ажратиб туради. Ўлка ғарбдан шарққа 300 км га яқин, шимолдан жанубга 200 км атрофида чўзилган.
Қашқадарё ер юзаси шарқдан ғарбга аста-секин пасайиб, аввал адирларга, сўнгра тексликларга айланиб боради. Унинг шимоли-шарқида Зарафшон тизмасининг ғарбий давоми ҳисобланган Чақликалон, Қоратепа,
Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғлари жойлашган. Бу тоғларнинг энг баланд ерлари 2500 метрга етади. Чақликалон тоғлари асосан кенглик бўйлаб чўзилган, енг баланд чўққиси Зебон – 2336 метр. Чақликалон тоғи Тахтақорача (1630 м) довонида тугайди, сўнгра ғарбга қараб Қоратепа тоғи давом этади. Қоратепа тоғининг энг баланд чўққиси 2195 метрга етади. Чақликалон тоғининг ғарбий қисмида Қирқтоғ тоғи жойлашган. Бу тоғда карстлар ва ғорлар, хусусан, МДҲ даги энг чуқур (1082 м) ғорлардан бири Кили ғори жойлашган.
Ҳисор Қашқадарё ўлкасининг энг баланд тоғ тизмаси ҳисобланади. Ҳисор тоғ тизими бир неча тизмадан иборат. Уларнинг энг муҳимлари Ҳазрат Султон, Чақчар тоғлари ҳисобланади. Бу тоғларнинг айрим чўққилари 4643 метрга етади. Бу тоғларда Северсов (узунлиги 2,3 км, майдони 1,38 кв. км) ҳамда Ботирбой (узунлиги 2,2 км, майдони 3 кв. км) каби музликлар мавжуд. Чақчар тоғининг шарқида Бойсун тизмаси жойлашган.
Қашқадарё ўлкасига тегишли тоғларнинг қуйи қисми адирларга туташиб кетган. Адирлар шимолда Қоратепа тоғининг жанубий этакларидан бошланиб, Ғузоргача давом этади. Адирлар ўлканинг текислик қисмини шарқ томондан ўраб туради ҳамда Қоратепа, Мироқи, Яккабоғ ва Ғузор адирлари деган умумий номлар билан аталади. Лекин бу адирликларнинг бўлаклари, турли қисмлари ҳам ўзига хос алоҳида номларга эга. Зарафшон, Ҳисор тоғлари орасида Китоб-Шаҳрисабз ботиғи жойлашган. Бу ботиқликда ҳам турли шакл ва ҳажмдаги кўплаб орографик объектларни учратиш мумкин.
Қашқадарё ўлкасининг катта қисмини текисликлар ташкил этади. Бу текисликлар Қарши, Жом, Малик, Қарноб, Нишон каби чўллардан иборат. Қашқадарё ўлкасининг текислик қисми, умуман, шарқдан ғарбга томон нишабланиб борган. Текисликнинг шарқи океан сатҳидан 550 м баланд бўлса, Қаршида 378 метрга, Муборакда 258 метрга, Сандиқли қумида 230 метрга пасаяди. Лекин ўлканинг текислик қисмида қолдиқ тоғлар бор. Уларнинг энг муҳимлари Моймоқтоғ (500 м), Жарқоқ (397 м), Денгизкўл (485 м) дир.
Қашқадарё ўлкасининг марказий қисмида Қарши воҳаси жойлашган. Унинг шимоли-ғарбида Қарши чўли ястаниб ётибди. Қарши чўли жуда катта майдонни эгаллаган бўлиб, ер юзаси текис эмас. Бу чўл ҳудудида ҳам ўзига хос турли орографик объектларни учратиш мумкин.
Сурхондарё ўлкаси республикамизнинг энг жанубида жойлашган. У Сурхон-Шерабод водийсини ва унинг атрофини ўраб турган тоғларни ўз ичига олади. Ўлка шарқдан ва шимоли-шарқдан Тожикистон билан Боботоғ ҳамда Ҳисор тоғлари орқали чегараланади. Сурхондарё шимоли-ғарбда Қашқадарё билан чегараланади, чегара Чақчар ва Бойсун тоғлари орқали ўтади. Ғарбда Туркманистон билан бўлган чегара Кўҳитанг тоғининг сувайирғич қисмидан ўтади. Жанубда чегара Афғонистон билан Амударё орқали ўтган давлат чегарасига тўғри келади. Ўлка шимоли-шарқдан жануби-ғарбга қараб 200 км дан ортиқроқ масофага чўзилган, кенглиги 145 километрдир.
Сурхондарёнинг атрофи тоғлар билан ўралганлиги туфайли бу ерларда турли-туман орографик объектлар кенг тарқалган. Бу ўлка қадимги маданият масканларидан ҳисобланади. Бу ҳудудда дунёга машҳур тарихий ёдгорликлар топилган Зараутсой дараси ва қадимги одам суяклари топилган Тешиктош ғори жойлашган.
Сурхондарё табиий-географик ўлкаси ер юзасининг тузилиши бир хил эмас. Ўлкани шимол томондан кенглик бўйлаб чўзилган Ҳисор тизмаси ўраб туради. Бу тизманинг баландлиги 4500-4600 метрга етади. Ўзбекистондаги энг баланд Ҳазрат Султон (4643 м) чўққиси ҳам шу ерда жойлашган. Ҳисор тизмаси жануби-ғарбга қараб пасайиб боради ва бир қанча тармоқларга
ажралиб кетади. Улардан Чақчар, Бойсун, Сурхонтоғ каби тармоқлар шу ўлка ҳудудига тегишли.
Сурхондарёнинг Қашқадарё билан чегара қисмида Чақчар тоғи жойлашган. Унинг энг баланд чўққиси Хоросон ҳисобланиб, унинг баландлиги 3744 метрга етади. Бойсунтоғ ҳам анча баланд бўлиб, шимоли-шарқидаги айрим чўққилари 3700 метрга боради. Бойсунтоғнинг жануби-ғарбида Кўҳитанг тоғи жойлашган. Кўҳитанг жануби-ғарбга томон 50 км чўзилган бўлиб, баландлиги 3137 метрга етади. Бойсунтоғнинг шарқида унга ёнма-ён Сурхонтоғ жойлашган бўлиб, у қисқа масофага чўзилган, аммо анча баланд (3722 м) тоғ ҳисобланади. Бу тоғнинг жанубида Шерабод паст тоғлари (1126 м) жойлашган. Бу тоғларда кўп тарқалган оҳак жинсларини сув эритиб, кўп сонли карстлар ва ғорларни ҳосил қилган. Жумладан, Кўҳитанг тоғида ғорлар нисбатан кўп бўлиб, айримларининг узунлиги 4 км га етади.
Бойсун, Кўҳитанг ва Сурхон тизмаларидаги сойлар, ғорлар қадимги одамлар манзилгоҳлари бўлган. Бундай қадимий манзилгоҳлардан энг машҳури Сурхонтоғнинг ёнбағридаги Зараутсой дарасида жойлашган. Дунё тамаддунида катта аҳамиятга эга бўлган Зараутсой тарихий ёдгорликлари давлат томонидан муҳофаза остига олинган. Шуни қайд этиш ўринлики, Зараутсойнинг табиати жуда гўзал бўлиб, атрофи оҳактошлардан иборат, тоғ ёнбағри тик тушган. Дарада ғорлар ва тик қоялар кўп бўлиб, уларда ҳайвонлар расмлари (15 жойда) чизилган. Ундан ташқари, Шерабод дарёсининг бошидаги Юқори Мачай дарёси водийсида Тошиктош ғорида қадимги одамнинг суяги топилган. Бу фактлар Сурхондарё водийсида ибтидойи одамлар манзилгоҳлари бўлганлиги ва ҳаёт нишоналари жуда қадим замонларга бориб тақалишидан далолат беради.
Сурхондарё табиий-географик ўлкасининг шарқида Боботоғ жойлашган. Бу тоғ анча емрилиб, пасайиб қолган бўлиб, энг баланд Заркоса чўққиси 2292
метрга етади. Боботоғ ғарбга, Сурхондарё водийсига ва жанубга қараб аста-секин пасайиб боради. Ўлкада, юқорида қайд этилган тоғлар орасида, Сурхон-Шеробод водийси жойлашган.
Сурхондарё водийси қия текислик бўлиб, баландлиги шимоли-шарқда 550 м, жануби-ғарбга томон пасайиб боради ва Амударё қирғоғида 270 м ни ташкил этади. Сурхон водийсининг жануби-ғарбида бир неча марзалар жойлашган. Уларнинг энг муҳимлари Сурхондарёнинг ўнг қирғоғидаги Эски Термиз, Учқизил, Занг, Ховдоғ, чап қирғоғидаги Жайронхона, Кўкайди, Лалмикор каби марзалар. Уларнинг баландликлари 400-700 м атрофида, устилари яссиланиб, сойлар билан ўйилган.
Сурхон-Шеробод водийсининг жанубий қисмида қумликлар ҳам мавжуд. Уларнинг энг йириги Ховдоғ ва Учқизил марзаларининг шарқий қисмида жойлашган Каттақум ҳисобланади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини ўз ичига олган Жанубий Ўзбекистон минтақасининг табиий географик хусусиятлари тўғрисидаги бу маълумотлар ўлкани орографик объектларга ниҳоятда бойлигини кўрсатади. Бу объектларнинг кўпчилиги ўзига хос номларга эга. Тилшунослик фанида оронимлар деб аталувчи бу номларни тарихий-лисоний жиҳатдан ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish