Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Диссертациянинг илмий-назарий хулосалари ўзбек тилшунослигини, жумладан, топонимика соҳасини муайян илмий қарашлар ва фактлар билан бойитади. Ишнинг илмий таҳлили, назарий асослари ва усулларидан республикамизнинг бошқа ҳудудлари оронимикасини ўрганишда кенг фойдаланиш мумкин.
Диссертациянинг амалий аҳамияти шундаки, ундаги материаллар, тадқиқот натижалари ва олинган хулосалар тилшунослик фани, жумладан, топонимика, оронимика бўйича дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар яратиш, ўзбек тили топонимлари ва оронимларининг изоҳли луғатларини тузиш, лингвистика, тарих, география фанлари бўйича бакалавриат ҳамда магистратура таълим йўналишларида махсус курс, махсус семинар машғулотларини ўтишда, Ўзбекистоннинг, хусусан, Жанубий Ўзбекистон (Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) оронимик, табиий-географик хариталарини тузишда, шунингдек, Ўзбекистон тарихи, географияси ва табиатини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация материалларидан Қарши давлат университети ўзбек филологияси факультети бакалавриат босқичида “Тарихий грамматика”, “Қадимги туркий тил”, “Ўзбек адабий тили тарихи”, “Ўзбек тили диалектологияси”, “Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси” ҳамда магистратура босқичида “Ўзбек тили ономастикаси” фанлари бўйича маъруза ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилмоқда.
Диссертациянинг илмий натижаларидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 2007-2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8 -211 рақамли (лойиҳа раҳбари проф. Ю. А. Эргашева) “ХХ аср Ўзбекистон маданияти тарихи” номли фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги лойиҳада Ўзбекистон халқи маданияти ва маънавиятига таъсир этган омиллар хусусида келтирилган материаллардан миллий маънавий меросга муносабат, маданият, қадриятлар, халқ оғзаки ижоди, фольклор этнографик анъаналарга ёндашув масалаларига оид таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш; маданий соҳага доир атамалар луғатида маданият, маънавият, маданий мерос, қадрият, миллий маданият каби масалаларни изоҳлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 31 июндаги 83-03-2340-сонли маълумотномаси).
Диссертацияси илмий натижаларидан Қарши давлат университетида фалсафа фанлари доктори, профессор С.А.Чориев раҳбарлигида 2007-2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-002 – “Ҳозирги замон цевилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида Ўзбекистон халқи маданияти ва маънавиятига таъсир этган омиллар хусусида келтирилган материаллардан миллий маънавий меросга муносабат, маданият, қадриятлар, халқ оғзаки ижоди, фольклор этнографик анъаналарга ёндашув масалаларига оид таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш; маданий соҳага доир атамалар луғатида маданият, маънавият, маданий мерос, қадрият, миллий маданият каби масалаларни изоҳлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 89-03-498-сонли маълумотномаси).
Оронимлар ва уларнинг луғавий асосларининг тарихий-лисоний тадқиқига доир илмий изланишлардан, тадқиқотлари ва мулоҳазаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун”, ва “Диёр янгиликлари” инфармацион дастурларида, шунингдек, тил ва топонимияга оид кўрсатувларда фойдаланилган Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойитилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 февраль 66-сонли маълумотномаси).
Диссертациясида келтирилган жой номларининг тарихий-ижтимоий, лексик-семантик, табиий-географик асослари ва хусусиятларига оид хулосалардан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия томонидан вилоятнинг табиий-географик объектлари, аҳоли манзиллари номларини ўзгартириш, янгиларига ном бериш, тартибга солиш, тарихий номларни тиклаш, тўғри ёзиш ва қўллашдаги имловий хатоликларни бартараф этишда фойдаланилган.
Натижада Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда тасдиқланган “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган талаблар асосида Қашқадарё вилояти ҳудудида географик объектларнинг номланиш тамойиллари ва асосларини белгилаш, Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номларини асрашни таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишининг олдини олишга эришилган (Қашқадарё вилояти “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича вилоят комиссиясининг 20.07. 2020 йил 1-сон маълумотномаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |