Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet18/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   82
Бароз индикатори. Бароз - келиб чиқишига кўра эроний тилларга тегишли бўлиб, «баландлик, баланд жой» маъносига эга. Бу сўз Авестода келтирилган Хар-Баразайти атамаси таркибида учрайди. У “Юксак хара” деб таржима қилинган1. Шундан билиш мумкинки, орографик характерга эга бўлган бу атама жуда қадимги тарихга эга. Тожикистонда бу сўздан ясалган топонимлар учрайди: Барозго «баланд жой»2. Бу атама осетинча barz «тўда, баландлик, қўрғон, кўплик»; бар «тоғ бағри», қадимги арманча бардзравандон «ясситоғлик» атамаларига мос келади3. Орографик термин сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган. Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бу терминдан бир қатор топонимлар ясалган: Тўпчибойбароз, Каттабароз, Кичикбароз ва б.4. Бузовут [Чр., қ-қ.) топоними таркибида ҳам шу термин сақланган. Бу ном сўғдча барз+овут компонентларидан шаклланган. Эроний ва туркий тилларда бурз~борз ~ барз “баланд, юқори” вариантларида қўлланган. –овут~-оват ~ -ут – сўғдча ават “жой” сўзидан шаклланган5. Бу ном дастлаб ороним сифатида вужудга келиб, кейинчалик ойконимга ўтган.
Газа индикатори. Газа - орографик тушунча ифодаловчи термин сифатида “чўққи, тоғнинг тож шаклидаги қоялари” маъноларига эга. Жумладан, оч газа - оқиш қоялар, тўқ газа – чўққи, адир; адир-газалар - адир ва тоғ чўққилари тушунчаларини ифодалайди. С. Қораевнинг фикрича, бу атама тожик тили луғатларида қайд этилмаган бўлса-да, у тожик тилидан келиб чиққанлиги кўриниб турибди6. Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг тоғли ҳудудларида кўп қўлланиладиган термин. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида бу индикатордан ясалган оронимлар учрайди: Шергаза (Шр., баландлик), Бойиргаза (Чр., газа), Яйлоқгаза (До., баландлик). Шунингдек, бу терминдан ясалган оронимлар бошқа турдаги объект номларига ҳам ўтган: Газа (Бс., қ-қ.).
Дапсан // депсан//депсен//тепсен индикатори. Оронимик индикатор сифатида «қоя устидаги катта бўлмаган текис жой, майдон» маъноларига эга. Қиёсланг: Дапсанг тоғи (Қорақурум тоғининг энг баланд чўққиларидан бири). Қозоқ тилида тепсен – юксак бўлмаган баландликдаги ясси қоялик; Қозоғистоннинг ғарбий туманликларида «текис майдон»1. И.В.Савинанинг келтиришича, Эрон орографик терминологиясида келиб чиқишига кўра белуж тилига тегишли деп, деб, дап, даб шаклларидаги сўз мавжуд бўлиб, у “довон, тоғ йўли, дара” маъноларига эга2. Қуйидаги оронимлар таркибида учрайди: Катта дапсан (Чр., тепа), Кичик дапсан (Чр., тепа).

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish