Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Бадиий ижодда Фарҳод идеал ива унинг моҳияти.
2. Навоий асарида Фарҳод образига характеристика.
3. Фарҳодни комил шахс бўлиши омиллари.
Топшириқлар:
1. Замонавий комил шахс характеристикаси тузинг.
2. Комил шахсни шакллантирувчи омиллар бўйича анкета ўтказинг ва таҳлил қилинг.
Фойдаланилган адабиётлар:
Муҳиддинов М. Комил инсон – адабиёт идеали. – Тошкент: Маънавият. 2005.
Салахутдинова М. Марказий Осиёда психологик фикрлар тараққиёти. Самарқанд, 2007.
6-МАВЗУ. ПСИХОЛОГ МУТАХАССИСЛАРНИНГ КОМИЛ ШАХС ҲАҚИДАГИ ТАСАВВУРЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИ
Алишер Навоийнинг комил инсон образи ва замонавий психология фанида шаклланган комил шахс ҳақидаги тушунчаларнинг бир-бирига мувофиқлиги қуйидаги шахсга оид тестлар ва анкета-сўровномалар ёрдамида аниқланиши мумкин.
Психологияда шахс назариялари билан таниш ва Алишер Навоийнинг шахсга оид қарашлари билан таништирилган синалувчилар гуруҳида (психология йўналиши талабалари) қуйидаги сўровнома ўтказилди (4-илова) ва қуйидаги маълумотлар олинди. Уларнинг фикрича:
№
|
Алишер Навоийнинг шахсга доир қарашлари
|
Замонавий психологияда шахс назариялари
|
Мос келади
|
Қисман мос келади
|
Мос келмайди
|
Синалувчилар сони
|
45 нафар
|
1
|
Шахс муаммоси ва суфийлик қарашлари
|
Психоаналитик, социогенетик, биогенетик шахс назариялари
|
15%
|
50%
|
45%
|
2
|
Комил инсон ҳақидаги қарашлар
|
Баркамол шахс образи
|
80%
|
20%
|
-
|
3
|
Фалсафий қарашлар
|
Ижтимоий-психологик қарашлар
|
25%
|
38%
|
37%
|
4
|
Тафаккур омили
|
Интеллект, когнитив психология, дунёқараш
|
90%
|
10%
|
-
|
5
|
Тарбия
|
Педагогик-психологик таъсир
|
90%
|
5%
|
5%
|
6
|
Ирсий хусусиятлар
|
Психогенетик қарашлар
|
74%
|
14%
|
12%
|
7
|
Маънавият устуворлиги
|
Гуманистик психология
|
95%
|
4%
|
1%
|
8
|
Ғайб илми ҳақидаги қарашлар
|
Феноменал психология назарияси
|
60%
|
10%
|
30%
|
9
|
Ҳиссиёт тарбияси
|
Инсонга хос юксак ҳислар
|
85%
|
5%
|
10%
|
10
|
Сўз қудрати
|
Сўз асосий сигнал сифатида
|
100%
|
-
|
-
|
Ушбу таҳлилларнинг натижасидан кўриниб турибдики, гениал ижодкор ва мутафаккир Алишер Навоийнинг шахс ҳақидаги қарашлари фанимизда қўлга киритилган илмий хулосаларни тўлдиради ва янгилайди.
Алишер Навоий ижодини психологик ёндашув асосида ўрганиш ва ундан замонавий психологияда баркамол шахсни тарбиялашда фойдаланиш мақсадида, тадқиқот жараёнида олинган назарий хулосалар асосида биз «Шахс маънавий даражасини баҳолаш тести» (2-илова)ни ишлаб чиқдик. 1-Иловада келтирилган Г.Айзенкнинг «Шахснинг индивидуал-психологик ўзига хослигини ўрганиш методикаси» эса бизнинг тестимиз асосида текширилган синалувчини яна бир марта синаш учун назорат тести сифатида қўлланилиши мумкин.
ХУЛОСА
ХIV асрнинг 60-йилларидан бошлаб мўғуллар ҳукмронлигига қарши Амир Темур етакчилигидаги мустақиллик учун ҳаракат Мовароуннаҳр ва Хуросонда кучли давлатнинг вужудга келиши билан якунланди. Бир асрдан сал кўпроқ давом этган бу мустақил давлат яна илм-фан, адабиёт-санъатнинг юксалишига имконият яратди. Бу Х-ХII асрдаги душман хуружи натижасида узиб қўйилган Уйғонишнинг тикланиши, маънавий равнақнинг иккинчи босқичи эди.
Ўз даври маънавий ютуқларининг турли қирраларини ижодий фаолиятларида ифодалаган Али Қушчи, Коший, Лутфий, Журжоний, Тафтазоний, Давоний, Кошифий, Беҳзод, Жомий, Хўжа Аҳрор Валий каби олим, фозил ижодкорлар шу давр маҳсулидир. Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий бу маданий кўтаринкилик чўққиларидир.
Бу давр мутафаккирлари ижодларида етук жамоа, комил инсон, юксак ахлоқий муносабатлар ҳақидаги соцал утопия ўзига хос тарзда янгидан тикланиб, ривожлантирилган.
Алишер Навоийнинг адолат ҳукмрон бўлган ўлкалар, чексиз инсонийлик ва юксак ахлоқ-одоб, сўз фазилати, комил инсон ҳақидаги қарашлари Марказий Осиёда психологик фикр тараққиётига салмоқли улуш бўлиб қўшилган.
Ушбу мавзу бўлажак психолог мутахассисларни тайёрлашда психология тарихи фани, махсус фанлар доирасида кенг ва чуқур ўрганилиши, диссертацион ва монографик тадқиқотларга асос бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Алишер Навоийнинг шахсга оид қарашларидан ҳозирги замон психологиясида самарали фойдаланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш таклиф этилади:
Иловада келтирилган тестлардан таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиш.
Навоий феноменини психологик ёндашув асосида ўрганиш.
Навоий ижодида психологик категориялар ва қарашларга илмий ёндашиш.
Психология назарияси ва тарихи йўналишидаги илмий ишларда Алишер Навоий ижодий меросидан илмий-амалий фойдаланиш.
Алишер Навоийнинг комил инсон ҳақидаги қарашларини баркамол шахс психологиясини шакллантиришга тадбиқ этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |