Илмий мақолалар:
23. Бегматов А. Психология фанлари бўйича диссертасиялар сифатини ошириш – долзарб масала. // «Психология» илмий журнали, №3, 2012 й. Бухоро, 2012.
24. Салоҳий Д. Навоийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари. Халқаро Симпозиум. – Туркия: Истанбул, Фотеҳ университети, 2012, 22-26-феврал. 3 бет.
25. Салоҳий Д. Навоий назмиёти. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2012. 9,5 б.т.
Интернет манбалари:
htpp://www. psixologiya.uz
htpp://www. pedagogika.uz
htpp://www. ziyonet.uz
ИЛОВАЛАР
1-ИЛОВА
Шахснинг индивидуал-психологик ўзига хослигини ўрганиш методикаси
Г. Айзенкнинг ЭПИ сўровномаси ёрдамида шахснинг индивидуал ўзига хослигини ўрганиш (Е. Ғ. Ғозиев, Р. Тошимов модификацияси).
Г. Ю. Айзенк тести
Сўровнома шахсининг индивидуал-психологик хусусиятларини диагностика қилишга мўлжалланган бўлиб, шахснинг нейротизм, экстроверт-интроверт хусусиятларини қанчалик даражада намоён бўлишини ўрганишга қаратилган.
Сизнинг одатий хатти-ҳаракатингизга тегишли бўлган саволлар таклиф этилади. Бирон-бир нарсага хос бўлган вазиятни тасаввур қилинг ва хаёлингизга келган биринчи жавобни беринг. Агар сиз берилган саволга рози бўлсангиз «ҳа» деб, агар норози бўлсангиз «йўқ» деб жавоб беринг.
Аниқ ва тез жавоб беришга ҳаракат қилинг, эсда тутингки, сўровномада яхши ёки ёмон саволлар келтирилмаган. Берган жавобингизни дафтарингизга ёзиб боринг.
1. Кучли ҳаяжонни синаш учун сизда янгиликка интилиш сезиладими?
2. Сизни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган дўст кераклигини ҳис
қиласизми?
Сиз ўзингизни ташвиши йўқ одам деб ҳисоблайсизми?
Ўйлаган нарсангиздан қийинчиликсиз воз кеча оласизми?
Бир иш қилишдан олдин шошмасдан, ўйлаб иш тутасизми?
Ҳатто сизга фойдаси бўлмаса ҳам ваъдангизда турасизми?
Руҳингиз тез тушиб, тез кўтариладими?
Кўп ўйламай тез иш юрита оласизми?
Жиддий сабаб бўлмаса ҳам ўзингизни бахтсиз деб ҳисоблайсизми?
Биров билан баҳслашсангиз ўзингизни кўп нарсага қодир эканлигингизга ишонасизми?
Сизга ёққан қарама-қарши жинсли киши билан танишсангиз тортинасизми?
Жаҳлингиз чиққанда ўзингизни йўқотасизми?
Кўпинча ўйламасдан шароитга қараб иш тутасизми?
14. Гапирмасам бўлар эди, шу ишни қилмасам бўлар эди, деган хаёл
сизни тез-тез безовта қиладими?
Сизга китоб ўқишга нисбатан одамлар билан учрашиш афзалми?
Ҳамма нарсани ўзингизга олаверасизми?
Дўстлар даврасида бўлишни ёқтирасизми?
Бировлар билишни истамаган сирларингиз борми?
Баъзан ғайратингиз жўшиб, қадамингиздан ўт чақнайди, баъзан эса ҳамма ишдан ҳафсалангиз пир бўлиб, лоқайд бўлишингиз ҳақиқатми?
Дўстларингиз даврасини энг яқин дўстлар билан чегараланишини истайсизми?
Сиз кўп нарсани орзу қиласизми?
Сизга бақириб гапиришса, сиз шундай жавоб қайтара биласизми?
Баъзан ўзингизни бирор нарсада айбдор ҳис қиласизми?
Сиз ўз одатларингизни яхши эканлигига ишонасизми?
Ўз ҳисларингизга эрк бериб, дўстлар даврасида ўзингизни беташвиш ҳис қиласизми?
Асабингиз таранг бўлган пайтлар кўп бўладими?
Сизни хушчақчақ ва зийрак одам деб ҳисоблашадими?
Бирор ишни бажариб бўлгандан кейин, шу ишни бундан ҳам яхшироқ бажаришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлайсизми?
Катта давраларда ўзингизни хотиржам ҳис қиласизми?
Сиз ғийбат қиласизми?
Миянгизга ҳар хил хаёллар келиб, сизга уйқу бермайдиган вақт бўладими?
Сиз бирор нарсани билишни истасангиз, дўстларингиздан сўраб-суриш-тиришга нисбатан тезроқ китобдан қидириб топишни маъқул кўрасизми?
Юрагингиз тез-тез ўйнаб турадими?
Диққат-эътиборни бир жойга тортадиган иш сизга ёқадими?
Сизни қалтироқ тутадими?
Сиз доим ҳақ гапирасизми?
Бир-бирини камситадиган даврада ўзингизни хотиржам ҳис қиласизми?
Сиз сержаҳлмисиз?
Тез ҳаракат қиладиган иш сизга ёқадими?
Ҳаммаси яхшилик билан тугаган, лекин ёмон оқибатларга олиб келадиган воқеалар сизни хаёлингизни безовта қиладими?
Ҳаракатингиз секин, чаққон эмаслигингиз ҳақиқатми?
Сиз ишга ёки биров билан учрашувга кечикканмисиз?
Беъмани тушлар кўрасизми?
Сиз гаплашишни севганингиз учун, янги одамни кўрганингизда пайтни бой бермасдан у билан гаплашишга ҳаракат қиласизми?
Сизни бирор оғриқ безовта қиладими?
Дўстларингиз билан узоқ учрашмасангиз хафа бўласизми?
Ўзингизни асаби ёмон киши деб ҳисоблайсизми?
Сизнинг танишларингиз орасида сизга ёқмайдигани ҳам борми?
Сиз ўзингизни ўзига ишонган одам деб ҳисоблайсизми?
50. Сизнинг камчиликларингиз ва ишингизни танқид қилишса, шахсиятингизга тегадими?
51. Кўпчилик билан бажарилган ишдан қониқиш қийинми?
52. Сизни бошқалардан нимам биландир ёмонман, деган фикр безовта
қиладими?
53. Зерикарли даврани қизиқтира оласизми?
54. Ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида гапирган вақтингиз
бўладими?
Ўз соғлигингиз ҳақида қайғурасизми?
Бировлар устидан ҳазил қилишни ёқтирасизми?
Уйқусизликка дучор эмасмисиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |